| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР
  • Yozuv:
    Tarjima:

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      04.10.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      26.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      12.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.09.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      29.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.08.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи

  • Роҳинжа мусулмонлари фожиаси — унутилганлар рўйхатида

  • 5+1 форматидаги яна бир саммит

  • Европанинг Россияга қарши кучайиб бораётган хавфсизлик сафарбарлиги ва урушкор риторикасининг яширин жиҳатларига бир назар

  • Америка ва Эрон уруши: зўравон куч ва энди шаклланаётган куч ўртасида

  • Тўлғоқ кучайганда дунё қандай чақалоқни кутиб турибди?

  • Агар умматимиз Исломни ўз мезони қилмаса, бошқаларнинг фикрлари унинг мезонига айланади

  • Умматимиз ўз қўлидаги куч ва таъсир салоҳияти кўламини англайдиган вақт келди

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Қашшоқлаштириш ва оч қолдириш сиёсати!

Қашшоқлаштириш ва оч қолдириш сиёсати!

By htadmin
30.11.2016
0
Share:

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ

Қашшоқлаштириш ва оч қолдириш сиёсати!

Ўтган асрнинг  бошларида, яъни 1924 йилда Ислом умматининг таянчи, ҳимоячиси бўлган буюк Исломий Халифалик давлати қулатилиб, Ислом ҳаёт майдонидан четлатилгач, бутун умматга, жумладан Ўрта Осиё мусулмонларига ҳам эътиқодимизга зид бўлган илмоний низомлар татбиқ этила бошланди. Ҳукуматларни бошқаришда, суд тизимларида, ташқи ва ички сиёсатларимиздан тортиб, то иқтисодий ва ижтимоий соҳаларимизга қадар куфрий низом қўлланила бошлади. Ўша даврдан бошлаб, то бугунга қадар, бу Уммат оғир касалга чалиниб, касали тобора авж олиб, ҳеч тузалмаётган бемор каби яримжон ҳолатда яшаб келмоқда.

Ушбу касаллигимизни даволаш, соғайиш, оёққа туриш учун Жаҳон банки, Халқаро валюта жамғармаси, Европа тараққиёт ва тикланиш банки, чет эл инвестицияси каби «дори»ларни бирма бир истеъмол қила бошладик. Мустамлакачилар томонидан тақдим этилган иқтисодий режалар, ислоҳот (тўғрироғи қашшоқлаштириш ва оч қолдириш) каби дастурлар истеъмолидан ҳам фойдаланиб кўрдик. Буларнинг барчаси муваффақиятсизлик, қолоқлик, қашшоқлик гирдобига шу даражада қулатдики, бу ҳолатимизни баён қилиш учун кунлаб, ойлаб вақт керак бўлади. Нега шундай аҳволга етиб келдик? Буларнинг асл сабаби қаерда? Нега ер ости, ер усти бойликларига эга бўлган диёримиз иқтисодий қулашда давом этмоқда?

Бир сўз билан айтсак, ушбу муолажалар Умматнинг мабдаига, ақидасига асосланмаган, балки таназзулга етакловчи режалар эди. Қолаверса, бизларга татбиқ этилаётган қашшоқлаштириш ва оч қолдириш сиёсати мустамлакачиларнинг режаси бўлиб, у қасддан киргизилмоқда.Ушбу режалардан бири, учинчи олам давлатларига катта миқдорда қарзлар беришдир. «Озодлик» сайтининг  20 январь куни тарқатган хабарларида жумладан шундай дейилади:

“Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича вице-президенти Сирил Мюллер банк бундан буён ҳам Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантириш бўйича ҳамкорликка тайёр эканини шундай изоҳлайди: “Жаҳон банки гуруҳи бизнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлигимизни юқори баҳолайди ва бундан буён ҳам мамлакат билан ҳамкорлик концепциясидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон иқтисодий ривожланишига кўмаклашишда давом этади”.Ўзбекистон ва Жаҳон банки томонидан имзоланган 2016-2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик стратегияси доирасида Жаҳон банки январь ойида Ўзбекистонга 3,5-4 миллиард долларлик кредит бериши кутилмоқда”, дейилади хабар сўнгида”.

Ушбу берилаётган қарзлар албатта маълум муддатга тайин қилинган бўлиб, мабодо  сизу бизлар қайтара олмасак, фарзандларимиз бўйнига юкланиши аниқ хақиқатдир. Яъни, биз ўз қўлларимиз билан фарзандларимизни ҳам мустамлакачиларга қул қилиб, қўлларига кишан солиб бермоқдамиз. Янада соддароқ қилиб айтсак, авлодларимиз бир бурда нон топишдан бошқа нарсани ўйламасин. Асл буюклигига қайтиш учун фикр қилишга, тарихини варақлашга, ихтиролар кашф этишга вақт, фурсат топмасин. Токи, бизлар мустамлакачи давлатларнинг этагини тутишда, уларнинг манфаатларига хизмат қилишда ҳамда юртларимиз хом-ашё баъзаси диёри бўлишликда бардавом бўлсин, деган гапдан бошқа нарсани англатмайди. Қанчалар разил, бемеҳр, худбин, бешафқат ота-оналармиз а!?

Бугунги кунда юртимизда рўй бераётган камбағаллик, қашшоқликнинг авж олаётгани мамлакат бойлигининг етишмаслиги ёки табиий конларнинг озлигида эмас, балки бошқа сабабларга бориб тақалади. Масалан, иқтисодий соҳада бойлик адолат билан тақсимланмаяпти. Ғарбга, мустамлакачилик сиёсатларига кўр-кўрона тақлид қилиняпти. Ғарбнинг содиқ малайларига айланган ҳокимларимиз, ўзларининг шахсий манфаатидан бошқа нарсани ўйламайдилар. Халқнинг, одамларнинг дарди, арз додлари уларни мутлақо қизиқтирмайдиган манқуртларга айланиб улгурдилар. Мустамлакачи давлатлар  бойликларимизни, имкониятларимизни мутлоқ эгаллаб, ўз оёқларимиз остидан чиқадиган газга ҳам эгалик қила олмайдиган инсонларга айландик. Мана шу ҳолат бардавом бўлиши учун қашшоқлаштириш ва оч қолдириш сиёсатларига асосланяптилар.

Бу сиёсатлар жамиятимизга, хоссатан уммат вакилларига салбий таъсир кўрсатяпти. Қашшоқлик кофирликка, фосиқликка, малайликка, шубҳали ташкилотларга аъзо бўлиб олишга олиб боряпти. Жамиятнинг улкан потенциали беҳуда совуриляпти. Иқтисодий силжиш бўлмагани туфайли иқтисодий турғунлик, инфляция ва ишсизлик юзага келяпти. Қашшоқлаштириш сиёсати оилаларнинг бузилишига, тарқоқликка ва заифлашишга олиб боряпти. Айни пайтда ушбу йўқчилик жиноятларни, жиноий гуруҳларни, эътиқодимизнинг ҳар қандай қадриятларини писанд қилмайдиган авлодни келтириб чиқаряпти. Оқибатда жамият тинч-хотиржам яшашдан маҳрум бўляпти. Шунингдек одам  савдоси ва қизларимизни ўзга юртларга бориб исловатхоналарда мижоз кутишлари мана шу сиёсатнинг касофатидан бошқа нарса эмас.

Ушбу муаммоларимизнинг ечими, энг тўғри муолажаси Исломдадир. Зеро, Ислом барча муаммоларимиз ҳукмини баён қилар экан, шариат доирасидан чиқмаган ҳолда, барча турдаги меҳнатни бойлик топишнинг бирламчи сабаби ва асл йўли қилиб белгилаган. Аллоҳ Таъоло ўз каломида айтади:

فَامْشُوا فِي مَنَاكِبِهَا وَكُلُوا مِنْ رِزْقِهِ وَإِلَيْهِ النُّشُورُ

– „Бас, сизлар у (ер)нинг ҳар томонида (сайр-саёҳат қилиб ё тижорат билан ёки деҳқончиликни касб қилиб) юраверинглар ва (Оллоҳнинг берган) ризқ-рўзидан енглар. Ёлғиз Унинг ҳузурига тирилиб чиқиш-қайтиш бордир“.                  [67:15]

Агар давлат фуқароси иш тополмаса, давлат уни иш билан таъминлашга мажбур. Негаки давлат ўз фуқаросига масъул. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.):

وَالْإِمَامُ رَاعٍ وَهُوَ مَسْئُوْلٌ عَنْ رَعِيَّتِه

«Имом бошқарувчидир ва у ўз фуқаросига масъулдир», деганлар. Бухорий ва Муслим ривояти.

Агар шахс ўзини ва оиласини таъминлай олмаса, унинг таъминоти қариндошлари гарданига юклатилади. Аллоҳ Таъоло айтади:

وَعَلَى الْمَوْلُودِ لَهُ رِزْقُهُنَّ وَكِسْوَتُهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ لاَ تُكَلَّفُ نَفْسٌ إِلاَّ وُسْعَهَا لاَ تُضَارَّ وَالِدَةٌ بِوَلَدِهَا وَلاَ مَوْلُودٌ لَهُ بِوَلَدِهِ وَعَلَى الْوَارِثِ مِثْلُ ذَلِكَ

– „Уларни (оналарни) меъёрида озиқлантириш ва кийинтириш отанинг (эрнинг) зиммасидадир. Ҳеч кимга тоқатидан ортиқ (масъулият) юкланмайди. Болалари туфайли ота ҳам, она ҳам зарар кўрмасин! Меросхўр-ворис зиммасида ҳам худди шундай (бурч) бор“.                                                                           [2:233]

Қариндошлари бўлмаса ёки таъминлай олмасалар, бу мажбурият давлат зиммасига ўтади. Фақирлар ва мискинларга закот бўлимидан  тўла қондирилишини давлат томонидан ижро қилинади.

Шулардан кўриниб турибдики, Исломимиз ўз давлатига эга бўлган кундан бошлаб, ҳар бир фуқаросининг ейиши, ичиши, кийиши, турар жойи каби кундалик асосий эҳтиёжларини тўла қондиради. Уйланиши, минадиган улови каби кейинги эҳтиёжларини ҳам тўла-тўкис бўлишига имконият қилиб беришга ҳаракат қилади. Бепул таълим ва даволанишни кафолатлайди. Оғир ва енгил саноатни, машинасозлик соҳаларига шундай эътибор қаратадики, бирор соҳада ажнабий давлатларга қарам бўлмайди. Ишсизлик батамом тугатилиб, Жаҳон банки каби Ғарб мустамлакачилиги режаларига ўрин қолмайди. Бойликларимизни талаб кетиш учун тузаётган барча режалари барбод бўлиб, халқларни оч қолдираётган бузғунчи кучлар тамомила тугатилади, ин ша Аллох!

Бас, шундай экан, эй Ўзбекистон мусулмонлари! Аждодларингиз каби азизликка қайтиш онларингиз яқин қолмоқда! Ушбу эзгулик йўлида фаолият олиб бораётган, Ислом Умматининг холис фарзандларига елкадош бўлиб, Буюк Исломий Халифалик Давлатини барпо қилишга, Аллоҳнинг розилигига эришишга шошилинг, ўзингизнинг ва бутун оламнинг халоскорига айланинг! Токи, бутун ер юзини Ислом аталмиш эзгулик эгаллаб, башариятни ҳалокат сари етаклаётган капиталистик ҳазорат буткул ер юзидан йўқ бўлсин!

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси Зайниддин

18.02.2016й.

TagsсиёсатиҚашшоқлаштириш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Биродаримиз Ан Евгенийнинг Ўзбекистон тоғути қамоқхоналарида шаҳид қилиниши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Триполи ва Шимолдаги инсоний биродарлик» маросими баёноти ҳақни яшириш ҳамда Аллоҳнинг динига қилинган туҳматдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳарбий иттифоқлар — Ғарб найранглари ва манфаатларидир

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ

МАҚОЛАЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи

    Лондоннинг Тошкентдаги молиявий қармоғи  بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 9 октябр куни Ўзбекистон-Британия иқтисодий қўмитасининг иккинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатга ташриф буюрган Британиянинг савдо бўйича давлат ...
  • МАҚОЛАЛАР

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар

    ​Таълимдаги формализм ва инқироз: рақамлар, аҳвол ва ички зиддиятлар ​بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَٰنِ الرَّحِيمِ ​Бугунги кунда ёшларга таълим бериш тизими моҳиятан чуқур инқирозни — формаллашув ва мазмунсизлашув даврини бошидан кечирмоқда. Бугун ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Гендер тенглик: Жамиятни томиридан емираётган Ғарб мафкураси ва оилаларимизга хавф

    Гендер тенглик: Жамиятни томиридан емираётган Ғарб мафкураси ва оилаларимизга хавф بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Асрлардан бери халқимиз оилавий ҳаётини Ислом аҳкомлари асосида юргизиб келади. Муаммо чиқса ҳам Исломга юзланиб, ундан ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи

    Халқ жамғармаларининг «сассиз» талон-торожи بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бугун одамнинг жамғармасини камайтириш учун унинг уйига ўғри кириб, сейфини бузиши шарт эмас. Инсон йиллаб меҳнат қилади, маошидан тежайди, 50 ёки 100 ...
  • МАҚОЛАЛАР

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними?

    Самарқанд форуми: Ғарб сақофатининг ҳуқуқий-институционал босқиними? بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ Бир қарашда Самарқанд форуми оддий халқаро йиғилишдек кўринади: турли мамлакатлардан расмийлар ва экспертлар йиғилади, халқаро пактлар ва ҳуқуқий стандартлар муҳокама ...

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/
    Yozuv:
    Tarjima: