| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

  • ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • СУДАН ҚОНИ: ҚЎШНИЛАР ТУҒЁНИ

  • Шахс камолотининг ҳақиқий мезони: моддиятми ёки тақво?

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Судан ҳукмдорларининг амал ва сўзлари воқеда ўз аксини топмайди ҳамда ҳақиқатга бутунлай тескари

Судан ҳукмдорларининг амал ва сўзлари воқеда ўз аксини топмайди ҳамда ҳақиқатга бутунлай тескари

By htadmin
20.02.2018
1703
0
Share:

بسم الله الرحمن الرحيم

Роя газетаси:

Судан ҳукмдорларининг амал ва сўзлари воқеда ўз аксини топмайди ҳамда ҳақиқатга бутунлай тескари

Умму Аввоб хоним қаламига мансуб

Судан республикаси президенти ёрдамчиси Иброҳим Маҳмуд – юрт азият чекаётган иқтисодий танглик ва хорижий тил бириктирувларнинг асоси, давлатнинг ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур Росулуллоҳ байроғини маҳкам тутаётганидир, деди ҳамда – мудом биз ўз қадрият ва ақидамизда маҳкам турар эканмиз, нишонга олинишда давом этамиз, дея қўшимча қилди. (Ахиру лаҳза газетаси, 2018 йил 23 январ).

Шубҳасиз, бугун Судан аҳли бошдан кечираётган оғир аҳвол, қашшоқлик, хавфсизликнинг издан чиқиши ва иқтисодий тангликнинг ягона сабаби, давлатнинг ўз сиёсатларини Исломдан мутлақо узоқда олиб бораётганидир. Инқоз ҳукумати етакчилари қудратга келган кундан бери, исломий ҳаёт тузуми тўғрисида фақат юзаки тасаввурга эга. Бу юзакилик уларни Ислом мабдасидан узоқлаштирган, шу боис тўққиз йил одамларни дастурсиз бошқаришган ва ниҳоят 1998 йилда биринчи бор дастур ишлаб чиқишди… Аммо у дастурда ҳам Ислом мутлақо топилмади, фақат исломий шиорлар билан баъзи ижтимоий аҳкомлар бўлди… буларни халқ интиқомидан қўрққанлари сабабли дастурга базўр киритишди, чунки халқ уларни Аллоҳнинг шариатини татбиқ қилиш ваъдалари сабабли қўллаб-қувватлаган эди!

Судан жамиятининг ғайриисломий ҳаёт кечираётгани ва турмуш тарзининг Исломга зидлиги ҳар қандай ақлирасо инсонга маълумдир. Чунки давлат структураси, бугунги тузум асосланган бошқарув низоми… жамиятнинг барча таянчларини ушлаб турган ҳаёт қоидалари… инсонлар тафаккурига ва дунё ҳаёти ҳақидаги кўз-қарашларига асос бўлаётган интеллектуал тузилма… одамларни йўналтириб турган, хусусан, мактаб ва олийгоҳлар, ахборот воситалари роли сабабли афкори оммага айланган руҳий кечинмалар… буларнинг барчаси Ислом тушунчаларига тескари тушунчага асосланган. Ҳатто ушбу қадриятлар Исломдан очиқдан-очиқ воз кечишга мойил бўлиб, унда ғарбча демократия намуна қилиб олинган ҳамда Исломдан бир озгинаси қўшиб қўйилган, холос. «Альтернатив ахборот»ларда оғиз кўпиртириб мақталаётган мана шу озгина исломий қадриятлар Исломни ўз мазмун-моҳиятидан холи қилиб, инсонлар муаммосини ҳал этмайдиган коҳинлик динига айлантириб қўйди. Чунки қачон Ислом инсонлар ҳаётини тартибга солувчи низомидан ажратилса, фақат қалбларда ва шахсий турмуш тарздагина топиладиган рамзий дин бўлиб қолади. Ахир, инсонлар диний манбаларни фақат ҳис-туйғуларида муқаддас санаб, ҳаётий ишларида эса, бошқа манбалар, яъни Исломга бутунлай зид келган ва инсон томонидан ўйлаб топилган манбалардан ҳукм сўрасалар, Исломнинг қандай маъноси қолади?! Кўтарган шиорларида Исломни яроқсиз, дея ҳайқирсалар… ҳаёт ишларини тартиблаштириш тўғрисидаги миллий диалогларда Исломга алоқадор бўлган барча нарсани бир четга улоқтирсалар… Исломга зид бўлган янги фалсафани олға сурсалар Исломнинг қандай маъноси қолади?! Маълумки, бу миллий диалог фалсафаси ҳам зўрлаб тиқиштирилган ва ҳеч қандай миллийлиги йўқ нарса бўлиб, фақат уни ижро этаётган кимсаларга хизмат қилади.

Бу кимсаларнинг ўзлари шариатга риоя қилишдан ва ишларни исломий ўлчов билан ўлчашдан бўйин товлаб, яна Исломни шиор қилиб кўтаришлари далилсиз қуруқ даъво бўлиб қолаверади. Чунки, гапи билан амали бошқа-бошқа бўлган киши ўзини-ўзи беҳурмат қилиб омадсизлигини ва сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилганини фош қилиб қўйган кишига ўхшайди. Ислом шиорини кўтариш ўзларига эргашган содда одамларга кўзбўямачилик қилиш учундир. Принциплар билан ўйнашиш ҳам уларнинг ҳунарига айланиб бўлган… Одамлар шариат татбиқ этилишини талаб қилсалар, бу масала комиссияда кўриб чиқилиши лозимлигини баҳона қилиб, жиддий позиция эгаллашмаяпти… Бу масалани босқичма-босқич, даражама-даража билан ҳал этилишини даъво қилиб, мусулмонлар туйғулари билан ўйнашишяпти… Суданни қизғаниш ва манфаатларидан хавотирланиш, деган нарсалар улар учун баҳона қилинадиган ишдир… Ўзларича устувор вазифалари муҳим масалалардан иборат эканини даъво қилишяпти… Гўё шариатни татбиқ этиш масаласи муҳим масала эмасдек!

Шу боис, бугун очиқ душман бўлган Америка хавфсизлик битими имзоланадиган, манфаатлар бўлишиладиган дўстга айланди. Юрт белини синдираётган нарса ҳам айнан шу нарса бўлди. Масалан, Иброҳим Ғандур «Би-Би-Си»га берган интервьюсида бундай деди: «Келаси ҳафталар мобайнида Суданнинг «терроризм»ни ҳимоя қилувчи давлатлар рўйхатидан чиқаришга қаратилган стратегияни ишлаб чиқиш учун юртимиз АҚШ билан ўзаро ҳужжат алмашув тўғрисида битим тузди. Шу орқали Вашингтон билан Хартум ўртасидаги сўзлашувларнинг иккинчи тури доирасида навбатдаги йўналишга келишиб олинди». (Судан Трибюн, 2017 йил 24 декабр). Америкалик масъулларнинг ўзлари хусусан, «терроризм»га қарши кураш масаласида, АҚШ билан келишиб иш қилинаётганини, улкан ҳамкорликлар бўлиб ўтаётганини, бироқ бу Суданни қора рўйхатдан олиб ташлашга етарли бўлмаётганини эътироф этишяпти. Мудом душман бўлган Америка билан Судан ўртасида мана шундай келишувлар бўлаётган экан, у ҳолда, президент ёрдамчиси Иброҳим Маҳмуд айтган хорижий тил бириктирув қаерда қолди?!

Биз бу кимсанинг ўзининг гапларини ҳужжат қилиб келтирамиз. У Россиянинг «Спутник» агентлигига берган интервьюсида бундай деди: «АҚШ билан барқарорликка оид икки давлат манфаатлари билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга келишиб олдик, шунингдек, иккала давлат учун муҳим саналган ўзаро қўшма манфаатлар, ноқонуний иммиграция ҳамда Жанубий Судан давлати ва Марказий Африка барқарорлиги каби масалаларни ҳал этишга ҳам келишиб олдик». Уларнинг ўзаро қўшма манфаатлари «терроризм»га қарши кураш бўлиб, «терроризм», деганда Ислом назарда тутилиши ҳаммага аён.

Дарҳақиқат, икки давлат ўртасида кетаётган «терроризм»га қарши курашни, 2016 йил 6 декабрда АҚШ Марказий Разведка Бошқармаси раиси Жон Бреннан юксак баҳолаб, «Арабийя» канали билан ўтказган учрашувида бундай деган эди: «Мен суданлик ҳамкасблар билан ҳам ҳамкорлик қиляпман, масалан, яқинда Судан разведка хизмати раиси Муҳаммад Ато билан бир неча учрашувлар ўтказдим ва мен бу юртнинг террористик ташкилотларни фош этиш ва йўқ қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатларидан жуда мамнунман». 2016 йил 18 майда «Washington Times» газетасида Суданнинг АҚШдаги элчиси Муовия Усмон Холиднинг берган интервьюси нашр қилинган. Унда Муовия Суданнинг ўз иттифоқчиси АҚШ хавфсизлик хизматига Ливия, Миср, Сомали ва бошқа Шимолий Африка давлатларидаги ИШИД ташкилоти фаолияти билан боғлиқ маълумотлар бергани тўғрисида сўз юритиб, жумладан бундай деган: «Илгари суданлик хавфсизлик масъуллари, ўз юртларининг Шарқий ва Марказий Африка давлатлари хавфсизлик хизматлари ичида етакчи ролга эга экани эътиборидан, Африка доирасида франциялик, италиялик ва америкалик ҳамкасблари билан «терроризм»га қарши кураш амалиётлари ўтказишда ҳамжиҳатлик қилганлар».

Лекин Американи рози қилиш амри маҳол. Бунинг учун юрт раҳбарлари ўзлари кўтариб чиқаётган исломий шиорлардан ҳам воз кечишлари, Исломга андак алоқаси бор нарсаларни ҳам тарк этишлари керак. Шу боис ҳам дастурий ўзгартишлар олиб боришга қарор қилишди ва уларнинг аксарида Исломий руҳдаги аҳкомларни нишонга олиб, турмуш қурган зинокорни тошбўрон қилиш ҳукмини ўзгартиришди… Ҳозирда Исломга алоқадор бошқа моддаларга ҳам ўзгартиш киритиш устида иш олиб боришяпти!

Аллоҳ Азза ва Жалла бундай деди:

﴿وَلَنْ تَرْضَى عَنْكَ الْيَهُودُ وَلا النَّصَارَى حَتَّى تَتَّبِعَ مِلَّتَهُمْ قُلْ إِنَّ هُدَى اللَّهِ هُوَ الْهُدَى وَلَئِنِ اتَّبَعْتَ أَهْوَاءَهُمْ بَعْدَ الَّذِي جَاءَكَ مِنَ الْعِلْمِ مَا لَكَ مِنَ اللَّهِ مِنْ وَلِيٍّ وَلا نَصِيرٍ﴾

«Яҳудий ва насронийлар уларнинг динига кирмагунингизча ҳаргиз сиздан рози бўлмайдилар. Айтинг: «Аллоҳнинг йўлигина ҳақиқий йўлдир». Қасамки, агар сизга келган ҳақиқий билимдан кейин уларнинг нафс-ҳаволарига эргашсангиз, Аллоҳ тарафидан сизга на бир дўст бўлур ва на бир ёрдамчи»                                                                               [Бақара 120]

Қуръони Каримдаги далолати қатъий оятлар, Аллоҳ Таоло шариатидангина ҳукм олишга буюради. Аллоҳ Таоло бундай деди:

﴿ثُمَّ جَعَلْنَاكَ عَلَى شَرِ‌يعَةٍ مِّنَ الْأَمْرِ‌ فَاتَّبِعْهَا وَلا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَ الَّذِينَ لا يَعْلَمُونَ﴾

«Сўнгра (Эй Муҳаммад), Биз сизни (дин) ишидан бир шариат устида (барқарор) қилдик. Бас, сиз (фақат мана шу йўлга) эргашинг ва билмайдиган кимсаларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг!»                                             [Жосия 18]

Яна бундай деди:

﴿وَأَنِ احْكُم بَيْنَهُم بِمَا أَنزَلَ اللَّـهُ وَلا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْ‌هُمْ أَن يَفْتِنُوكَ عَن بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّـهُ إِلَيْكَ﴾

«(Эй Муҳаммад), улар ўртасида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм қилинг, уларнинг ҳавойи нафсларига эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган ҳукмларнинг айримларидан Сизни буриб фитнага солиб қўйишларидан эҳтиёт бўлинг!»                                                                                                        [Моида 49]

Яна бундай деди:

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

«Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!»                                                                            [Моида 50]

Яна бундай деди:

﴿فَإِن تَنَازَعْتُمْ فِي شَيْءٍ فَرُ‌دُّوهُ إِلَى اللهِ وَالرَّسُولِ إِن كُنتُمْ تُؤْمِنُونَ بِاللهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ ذَلِكَ خَيْرٌ‌ وَأَحْسَنُ تَأْوِيلًا﴾

«Агар бирор нарса ҳақида талашиб қолсангиз,— агар ҳақиқатан Аллоҳга ва охират кунига ишонсангиз — у нарсани Аллоҳга ва Росулига қайтарингиз! Мана шу яхшироқ ва чиройлироқ ечимдир»                                      [Нисо 59]

Ушбу оятлар бизга фақат Аллоҳдангина ҳукм сўрашга буюрмоқда.

Эй Судан ҳукмдорлари!

Ҳануз бойликларга тўлиб тошган бир юрт ҳокимиятига маҳкам ёпишиб келяпсиз. Ваҳоланки, бу юрт Пайғамбарлик минҳожи асосидаги иккинчи рошид Халифалик давлатига ядро давлат бўлиши ва Аллоҳ шариатини татбиқ этиши мумкин. Бас, эсингизни йиғиб олинг ва барча ҳаётий ишларда ваҳини асос қилиб олинг, ахир, Қуръони Карим фақат шу мақсадда нозил бўлмаганми!? Суннати набавийя шариат ҳукм сурувчи ҳаёт учун назарий ва амалий далил эмасми?! Ваҳи воқеа-ҳодисалар учун нозил бўлмаган бўлса, унда қандай маъно қолиши мумкин?! Аллоҳ Таоло бундай деди:

﴿فَلا وَرَبِّكَ لا يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ ثُمَّ لا يَجِدُوا فِي أَنْفُسِهِمْ حَرَجًا مِمَّا قَضَيْتَ وَيُسَلِّمُوا تَسْلِيمًا﴾

«Йўқ, Роббингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича ва кейин сиз чиқарган ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар»                 [Нисо 65]

Биз бу оятлар маънолари олдида узоқ тўхталишга эҳтиёж сезмаймиз, чунки улар ноаниқлиги ҳам, муташобиҳлиги ҳам, маҳоллиги ҳам бўлмаган муҳкам оятлар сирасидандир. Кимда-ким Аллоҳнинг шариатини ушлаб туриб, Ундан бошқасидан ҳукм олса бўлади, деб ҳисоблаётган бўлса, у залолатга ва шармандаликка маҳкум бўлибди. Аллоҳ Таоло бундай деди:

﴿أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُوا بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنْزِلَ مِنْ قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَنْ يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَنْ يَكْفُرُوا بِهِ وَيُرِيدُ الشَّيْطَانُ أَنْ يُضِلَّهُمْ ضَلالا بَعِيدًا﴾

«(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарсага ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга имон келтирган деб ҳисоблайдиган (айрим) кимсаларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди. (Чунки) шайтон уларни бутунлай йўлдан оздиришни истайди»                                                 [Нисо 60]

Роя газетасидан олинди

0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мусулмон юртларидаги мавжуд режимлар таянчини қурт кемириб, тикланажак Халифалик қаршисида дош беролмас ҳолатга етиб келган

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Турк режимининг Асад режими билан муносабатларни нормаллаштиришига қарши намойишлар қайта бошланди

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Ангрендаги йирик автоҳалокат муносабати билан таъзия

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 10.06.2026

    Фаластин ва Ливан болалари қирғини яҳудий вужудини йўқ қилиш билангина тўхтайди

  • 10.06.2026

    Fitch прогнози ортида нималар яширинган?

  • 09.06.2026

    “Ҳайитлик совғаси”ми ёки навбатдаги оғир молиявий юк?

  • 08.06.2026

    МАРКАЗИЙ ОСИЁ: МАЛАЙЛИКМИ ЁКИ СУЛТОНЛИК?

  • 08.06.2026

    ЯНГИ НИЗОМ: МАКР ТЎРИ ВА ҚОНЛИ ХАРИТА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/