| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
19.02.2024
1044
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (uza.uz 12.02.2024й): Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 12 февраль куни ўтказилган видеоселекторда айтилишича, бу йил 100 минг гектар майдонда юқори ҳосилдор хорижий пахта навларини экиш режаланган. Бунинг учун Мирзиёев 3000 тонна чигит сотиб олишга кўрсатма берган.

Изоҳ: Селекторда  айтилган хорижий пахта навларини экиш янгилик эмас. Ozodlik.org нинг 2024 йил 13 февраль кунги хабарида айтилишича, айрим фермерлар бундан бироз хавотирда, боиси хорижий навнинг Ўзбекистонда қандай ҳосил беришини билишмайди. Айримлари ўтказилган синовлардан қониқмаяпти. Мутахассислар, шу билан Ўзбекистон ҳукумати учинчи бор хорижий чигитга пул тикаётгани, бунга қадар бўлган икки уриниш натижа бермаганини эслатмоқда. Яна бир жиддий хавотир – чигит уруғи билан кириб келиши мумкин бўлган касаллик ва ҳашаротлардир. Хўш, нима сабабдан ҳукумат маҳаллий навларни ривожлантириш ўрнига, хорижий навларга қизиқиш билдирмоқда, гарчи олдинги уринишлар бесамар кетган бўлса ҳам. Бунга жавобни 2023-2026 йилларда қабул қилинган Ўзбекистон республикасида уруғчилик ва кўчат етиштиришни ривожлантириш миллий дастуридан топишимиз мумкин. Унда айтилишича, пахтачилик соҳаси ривожланган АҚШ, Австралия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Миср ва бошқа давлатларнинг тезпишар, серҳосил ва тола сифати юқори нав намуналарини ўрганишни молиялаш грантлар ҳисобига бўлиши айтилган. Мана шу грантлар ўзбек ҳукуматини хорижий чигит уруғларига қизиқиш сабабларидан бири эканлиги эҳтимолдан холи эмас. Бундан ташқари, хорижий грантлар ва уруғлардан кўзланаётган мақсад – Ўзбекистон каби учинчи олам давлатларини мана шу соҳада ҳам қарам, яъни мустамлака қилиш, десак тўғри бўлади. Чунки мустамлакачи давлатларнинг мақсади Ўзбекистон каби тобе давлатларни ҳар соҳада, жумладан, уруғчилик соҳасида ҳам ўзларига қарам аҳволда ушлаб туришдир. Бундан қутулишнинг ягона йўли эса мусулмон юртларини бир байроқ остида бирлаштирадиган ва жуда тез фурсатда дунё етакчилигини қўлга оладиган Халифалик давлатини барпо қилишдир.

وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَٰكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ

– “Ҳолбуки куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар”.   (Мунафиқун:7)

Хабар (qalampir.uz 13.02.2024й): Ўзбекистоннинг бир неча ҳудудларида судья, бош ҳисобчи, бош инспектор, бош муҳандис ўринбосари пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Изоҳ: Матбуотда асосан қуйи поғонадаги мансабдорларнинг коррупция ва порахўрлик билан қўлга тушаётгани ҳақидаги хабарлар кунда-кунора чиқиб турибди. Хусусан, яқинда Ўзбекистонда энг кўп коррупция Тошкент шаҳрида экани маълум қилинган эди. Демакки, марказнинг ўзи шу иллатга бўғзигача ботиб бўлган. Давлат эса асосан бу жирканч жиноятнинг оқибатлари билан курашмоқда холос. Аммо унинг олдини олишга келганда ожизлик қилмоқда. Негаки, унда бу иллатни таг-томири билан бартараф этишга хизмат қиладиган яроқли қонун ва дастурнинг ўзи йўқ. Бошқа томондан, давлат халқ кўзи учун майда мансабдорларни қўлга олиш билан гўё бу иллатга қарши кураш жиддий эканлигини кўрсатмоқчи бўляпти. Лекин буларнинг барчаси халқни чалғитишдан бошқа нарса эмас. Чунки коррупция ва порахўрлик – давлат мулозимлари ўз манфаатлари йўлида мансабини суистеъмол қилиб, қонунларни четлаб ўтишлари натижасида келиб чиқади. Шунинг учун, аввало қонунларга нисбатан барча инсонлар – фуқародан тортиб давлат раҳбаригача – ҳурмат-эҳтиром билан ёндашиши лозим. Ана шунда нафақат қонунларга кучли итоат ҳосил бўлади, ҳатто одамлар ҳокимларни бу борада муҳосаба қилиб ҳам борадилар. Бироқ инсон ўйлаб топган тузумларда – хоҳ у демократия бўлсин ёки авторитар режим бўлсин – бу нарса йўқ ва бўлмайди ҳам. Негаки, одамларнинг ишончи, ҳурмат-эҳтироми ва итоатига лойиқ бўладиган тузумни инсон ишлаб чиқиши мумкин эмас. Бундай тузум, фақат оламлар Роббиси Аллоҳ таоло дастурул амал сифатида нозил қилган илоҳий низом – Исломдадир. Чунки Ислом қонунлари устувор бўлган жамиятда давлат раҳбаридан тортиб то оддий одамларгача тузумнинг ҳақ ва адолатга асосланганига тўла ишончда бўлиб, ҳурмат-эҳтиром ва тақво билан унга амал қиладилар. Росулуллоҳ ﷺнинг: “Муҳаммаднинг қизи Фотима ўғирлик қилса, сўзсиз, унинг ҳам қўлини кесаман”, – деган қавллари сўзимизга яққол далилдир.

Хабар (gazeta.uz 14.02.2024й): 14 февраль куни Ўзбекистоннинг Москвадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов Россия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди, деб хабар бермоқда Россия ТИВ матбуот хизмати. Россия ТИВ Шерзодхон Қудратхўжанинг Ўзбекистонда ўзбек тилини билмайдиганлар ҳақидаги сўзларини ҳақоратомуз деб атади.

Изоҳ: Россиянинг Ўзбекистонга нисбатан орқаворотдан қилаётган босимларига кичик бир жавоб сифатида ўз фикрини билдирган Шерзодхон Қудратхўжанинг гаплари шовинист рус ҳукуматининг ғазабини қўзғади ва бу табиийдир. Чунки руслар бирор миллатдан, айниқса улар паст назар билан қарайдиган ва ўзларига боқиманда деб ҳисоблайдиган Марказий Осиё халқларидан бирор эътироз чиқишига тоқат қилолмайди. Мана шу муносабатда ҳам русларнинг нақадар иккиюзламачи эканлиги янада аниқ кўриниб қолди. Улар ўзлари тарафидан таҳқир ёки таҳдид оҳангидаги баёнотлар янграганда, “бу уларнинг шахсий фикри” деб хаспўшлашдан нарига ўтмаяпти, қарши тарафдан ҳақиқатга яқин гаплар айтилганда эса, дарғазаб бўлиб, изоҳ талаб қиляпти. Ҳа, Россияга ўхшаш мустамлакачи давлатларнинг мағлуб халқларга қиладиган муомаласи шу – улар учун ҳақ ё ноҳақ деган ўлчов йўқ, ўлчов фақат манфаатдир. Россиянинг биз ўзбекларга қилаётган босимларидан нимани кўзлаётгани тушунарли бўлиб турибди. Унинг мақсади, Ўзбекистон Россия етовидаги ташкилотлар – аввал ЕОИИга, кейинчалик КХШТга аъзо бўлиши керак. Шунингдек, рус томони бот-бот тилга олаётган, бироқ ўзбек ҳукумати орқага суриб келаётган АЭС қурилиши ҳам тезлаштирилиши зарур. Агар ўзбек ҳукумати бу ишларни пайсалга солишда давом этаверса, босимлар янада кучайтирилиши кузатилади. Энг ачинарлиси, мустамлакачиларни рози қилиш йўлидан боришнинг оғир тўловини яна халқимиз тўлашига тўғри келади. Шунинг учун халқимиз охири хатарли оқибатларга олиб борадиган бундай йўлни тутишдан бошқасига ўтмаётган ҳукуматни Ислом тарафга йўналтириш борасида бош қотириши лозим.Чунки ҳукумат Исломга қараб қадам босиш билангина халқимизни туб манфаатлар атрофида жипслаштиради ва сўнгра анави русларнинг ёки бошқасининг қош-қовоғига қараб ўтирадиган хор ва қолоқ аҳволдан чиқишга имкон топади.

فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا

– “Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир”.   (Нисо:139)

Хабар (qalampir.uz 15.02.2024й): Сирдарё, Сурхондарё, Наманган вилояти ва Тошкент шаҳрида боласини пулламоқчи бўлган оналар қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Изоҳ: Хабарда айтилишича, турли вилоятлар ва Тошкент шаҳрида 1991, 1993, 1997 ва 1995 йилларда туғилган аёллар ўз фарзандларини сотмоқчи бўлишган. Гўдаклардан икки нафари ҳали бир ойлик ҳам бўлмаган чақалоқлар бўлса, қолган иккитаси 6 ва 10 ёшда бўлган. Бундай этни жунжиктирадиган хабарларни эшитганда, инсонга беихтиёр “шулар ҳам онами, қандай қилиб ўз жигарбандини пулга сотиб юбориши мумкин” деган ўй келади. Ҳа, бу аёлларнинг қилмишини бирор сўз билан оқлаб бўлмайди. Бироқ масаланинг бошқа томони ҳам борки, биз ундан ҳеч қачон кўз юммаслигимиз лозим. Мазкур хабарда аёлларнинг ўз болаларини сотишга нима сабаб бўлгани ҳақида ҳеч нима дейилмаган. Биз бу борада тахмин қилиб айтишимиз мумкинки, кўпроқ эҳтимол билан аёллар ўз фарзандларини иқтисодий сабабларга кўра сотмоқчи бўлишган. Нима бўлганда ҳам, албатта, бундай аҳвол жамиятнинг фаровонлигидан дарак бермайди. Чунки мусулмон халқимиз устида юритилаётган бугунги ғарб қонунлари асосидаги сиёсат одамларни иқтисодий жиҳатдан танг аҳволга солди ва юксак фазилатлардан маҳрум қилди. Шунинг учун кундан-кунга қалашиб бораётган бундай муаммоларнинг бош сабабчиси демократик тузум эканлиги аниқ ва равшандир. Кўриб турганингиздек, бундай адолатсиз тузумда ҳақиқий жиноятчилар четда қолиб, унинг яроқсиз, ботил эканлигини айтиб, адолатни талаб қилганлар жазоланяпти… Исломда эса, бунинг акси ўлароқ, адолатли ва фаровон жамият қурилади ҳамда шундан кейин ҳам кимдир жиноят қиладиган бўлса, унга жазо берилади. Ислом ҳукмрон бўлган даврларда – ҳатто энг оғир дамларда ҳам – аёллар ўз болаларини пуллаган ҳолатлар кузатилган эмас. Чунки Аллоҳ таоло:

وَلَا تَقْتُلُوا أَوْلَادَكُمْ خَشْيَةَ إِمْلَاقٍ ۖ نَّحْنُ نَرْزُقُهُمْ وَإِيَّاكُمْ

– “(Эй инсонлар), болаларингизни йўқчиликдан қўрқиб ўлдирмангизлар – уларга ҳам, сизларга ҳам Биз Ўзимиз ризқ берурмиз”.     (Исро:31)

Хабар (kun.uz 15.02.2024й): 14 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунини имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Изоҳ: Хусусийлаштириш – капитализмнинг хатарли ғояларидан бири. Унинг энг ёмон хатарларидан бири шуки, юртимиздан оғир саноатнинг йўқ қилиниши ва бундай ноёб корхоналарнинг хусусий компанияларга сотиб юборилиши натижасида уларга бир ҳовуч капиталистларнинг эга бўлиб олиши ва минглаб ишчиларнинг ўз иш ўринларидан маҳрум бўлишидир. Ўзбек ҳукумати арзимаган нархга сотиб юборган собиқ “Алгоритм”, ФНҚИЗ каби стратегик заводлар шулар жумласидандир. Мана шулардан мазкур қонун қабул қилиниши биргина ишсизлик борасида қандай натижаларга олиб келишини тасаввур қилиш қийин эмас. Ушбу қонун, юқорида айтганимиздек, маҳаллий ёки чет эллик сармоядорлар учунгина мулкка эгалик қилишга катта имкониятлар яратади, чунки хусусийлаштириш маълум маблағлар эвазига бўлиши қонунда кўрсатиб ўтилган. Шунинг учун бундай бузуқ қонунларнинг манбаси бўлмиш капиталистик тузумдан воз кечиб, Исломни татбиқ қилувчи рошид Халифалик давлатини тиклашимиз зарур. Ислом мулкни учта синф – шахс мулки, омма мулки, давлат мулки қилиб, аниқ белгилаб қўйди. Давлат мулки ҳам – бошқа мулк турлари қатори – шаръий ҳукмлар билан тартибга солинади. Ислом бу мулкларни якка шахслар ёки давлат томонидан бўладиган ҳар қандай тажовуздан ҳимоя қилишга ва одамларнинг ишларини ғамхўрлик билан бошқаришга қаттиқ аҳамият беради. Зотан, давлат ўз фуқароларининг молиявий ва иқтисодий ишлари ҳақида қайғуриши ана шу ғамхўрликнинг энг муҳим жиҳатларидан биридир. Пайғамбаримиз ﷺ бундай дедилар: “Барчангиз роъийсиз (муҳофаза қилиб, бошқарувчисиз) ва барчангиз ўз раъияти (қўл остидагилари)дан жавобгардир. Одамлар устида турадиган Имом роъийдир ва у ўз раъиятидан жавобгардир…”.

Хабар (gazeta.uz 16.02.2024й): Шавкат Мирзиёев Бухорода 12 нафар мактаб ўқувчиси 6 ой давомида ҳужрага қатнаб юргани ва бундан директорнинг хабари бўлганини таъкидлади. «12 та болага ҳам директор 5 баҳо қўйиб келяпти. У ҳужрада топган номаъқул пулини директорга беряпти. Мана, биз қандай иллат билан курашяпмиз», – деди президент.

Изоҳ: Ҳа, Мирзиёев бошлиқ ҳукумат қандай “иллат” билан курашаётгани ақли расо инсонларга аллақачон маълум бўлиб улгурган. Бу ҳукумат таълим дастурига араб алифбоси ва тилини киритиб, ўзининг мусулмон халқига, айниқса ёшларга Исломни ўргатиш ва Исломий одоб-ахлоқ доирасида тарбиялаш ўрнига, ҳужра очиб, шу эзгу ишни амалга оширишга уринаётганларга қарши курашяпти. Аслида, ҳукумат халқимизнинг ўз динини ўрганишга бўлган иштиёқи ва эҳтиёжини инобатга олиб, унга етарли шароит ҳамда имкониятларни қилиб бериши унинг энг биринчи вазифаси эмасмиди?! Лекин бу нарсага иллат сифатида қараб, халқ оммаси олдида сазойи қилгандек ёки катта бир хатарнинг олдини олгандек капириши  – буниси энди ҳаддан ошишдир. Ҳолбуки, 37 миллионлик мусулмон халқ учун Ўзбекистонда бор-йўғи 9 та диний таълим муассасаси бор холос. Булар ҳам диний таълимни беради, дея даъво қилинса-да, бироқ давлатнинг қаттиқ назоратида бўлиб, Исломни мавжуд сиёсатга, демократик тузумга мослаштирган ҳолда талқин қилишдан нарига ўтмайди. Хулоса шуки, Ўзбекистонда расмий равишда соф Исломий таълимни олишнинг мутлақо имконияти йўқ. Исломдан таълим бериш ва олишни иллат деяётган Мирзиёев ўз чиқишларидан бирида: “…Қуръонни эшитиш, эшита олиш юксак маънавият, маърифат. Қуръон ҳеч қачон ёмонликка даъват қилмайди. Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак бу муваффақият бўлади. Элимизга нур келади”, – деган эди. Демак, энди унинг бу гапларини халқ туйғуси билан ўйнашиш ва ўзига очко олиш учун айтилган эди, десак тўғрироқ бўлади. Бинобарин, халқимизни, ёш авлодни Исломни ўрганиши ва Исломий қадриятлар асосида тарбия топишини таъминлайдиган ягона давлат бу – Халифаликдир. Шундагина мусулмонлар ўз динларини эмин-эркин ўрганиш ва ундан баҳраманд бўлиш имкониятига эга бўладилар. Пайғамбаримиз ﷺ: “Имом (яъни Халифа) – қалқондир, унинг ортида туриб жанг қилинади ва у билан ҳимояланилади”, – дедилар.

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

19.02.2024й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Сисий режими билан унинг гумашталари яҳудий вужудига элчилик қилишяпти

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон давлати жинс ўзгартиришни юридик ҳуқуқ сифатида тан олди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин режими ўзига қарши фикр билдирганларни ёки Уммат сақофати ҳимоячиларини ҳибсга олишда ҳамон фавқулодда ҳолатдан фойдаланмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/