| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • Устоз Сирожиддин қори биродаримизнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      01.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.02.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.02.2026
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир амири, улуғ олим Ато ибн Халил Абу Ротштанинг 1447 ҳижрий ...

      19.02.2026
      0
    • 1447-ҳижрий йил Муборак Рамазон ойи ҳилоли (янги ой)ни кузатиш натижаси ҳақида эълон

      19.02.2026
      0
    • Муборак Рамазон ойи табриги

      17.02.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Субҳ содиқ аниқ кириши билан рўзадорга еб-ичиш ҳаром бўлади

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Нима учун Яқин Шарқ аланга ичида қолди? Америка ва яҳудий вужуди олиб бораётган уруш ҳамда унинг оқибатлари ҳақида таҳлилий мулоҳаза

  • Ҳашаматли Ислом маркази ва қамоқхоналардаги “Рамазон қатағони”

  • “Маҳаллийлаштириш” ниқоби остидаги ташқи харид

  • Яқин Шарқдаги кескинлик фонида туркий давлатлар дипломатияси

  • Ғарб иккиюзламачилиги: педофилларга боқимандалик ва глобал ахлоқсизларга хушомад

  • Бугунги дунёнинг муаммоси нима?

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Афғонлар: Покистон сиёсати болғаси билан минтақавий кун тартиби босқони ўртасида

Афғонлар: Покистон сиёсати болғаси билан минтақавий кун тартиби босқони ўртасида

By htadmin
01.09.2025
559
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Афғонлар: Покистон сиёсати болғаси билан минтақавий кун тартиби босқони ўртасида

2023 йилдан буён Покистон афғон қочқинларини мажбурий равишда қайтариш амалиётларини кучайтирди. Бу чора асосан Толибон ҳукуматини тўлиқ Америка иродасига бўйсундириш мақсадида амалга оширилмоқда. Афғонларнинг Покистонга қочиши эса чуқур тарихий илдизларга эга: 1980-йиллардаги Совет Иттифоқига қарши жиҳод, ундан кейинги фуқаролик уруши ва 2001–2021 йиллардаги Америка ишғоли шу жараённи юзага келтирган. Тарихий жиҳатдан Покистон Афғонистон мусулмонлари учун стратегик чуқурлик вазифасини бажариб келган. Бу эса «Дюранд чизиғи» деб аталувчи чегара бўйлаб чўзилган мустаҳкам қабилавий боғлиқликлар туфайли таъминланган.

БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича олий комиссариати маълумотларига кўра, 2002 йилда Покистонда афғон қочқинларининг сони қарийб уч миллион нафарга етган. Шулардан тахминан 1,35 миллион киши расман рўйхатдан ўтказилган. Кейинги йигирма йил мобайнида Покистон турли босқичларда уларни мажбурий қайтариш жараёнларини амалга ошириб келди. Халқаро инқирозлар гуруҳи ҳисоботларида таъкидланишича, Покистондаги афғон қочқинлари уч тоифага бўлинади.

БМТ Қочқинлар ишлари бўйича Олий комиссариати томонидан берилган «PoR – рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси» эгалари;

Покистон ҳукумати томонидан берилган «ACC – Афғон фуқароси гувоҳномаси» эгалари;

Ҳеч қандай расмий ҳужжатсиз катта сондаги афғон қочқинлари.

Покистоннинг афғон қочқинларига нисбатан сиёсати уч асосий босқичдан ўтган.

Биринчи босқич: Совет Иттифоқига қарши афғонларнинг жиҳод даври (1980-йиллар ва ундан кейин). Совет Иттифоқи Афғонистонни босиб олган пайтда, Покистон афғон қочқинлари учун чегараларини очиб берди. Бу қадам Америка стратегиясига тўлиқ мос эди, чунки АҚШ Афғонистонни Совет Иттифоқининг «Вьетнами»га айлантиришга интиларди. Қочқинлардан жангчи бўлинмалар тузилиб, улар «афғон мужоҳидлари» номи остида Совет қўшинларига қарши ҳарбий амалиётларда иштирок этиш учун тайёрланди. 1989 йилда Совет қўшинлари чиқиб кетганидан сўнг ҳам чегаралар очиқ қолди, Афғонистон билан тўқнашув юз бермаслиги учун эса минимал даражада назорат ўрнатилди.

Иккинчи босқич: 2001 йил 11 сентябр воқеаларидан кейинги давр. Американинг вафодор иттифоқчиси Первез Мушарраф ҳокимиятга келиши билан Покистоннинг афғон қочқинларига нисбатан сиёсати кескин ўзгарди. Аввал қадрланиб келган мужоҳидлар эндиликда «террористлар» сифатида таърифланди. Покистон АҚШнинг Афғонистонга ҳарбий босқинини қўллаб-қувватлашга ва пуштун қабилаларини Толибонга ёрдам беришдан тўсишга мажбур этилди. Чегаралар қисман ёпилди, қочқинларни жиноятчилик ва гиёҳвандлик билан боғлайдиган ахборот кампаниялари йўлга қўйилди. Шу билан бирга, қонунчилик ислоҳотлари орқали қабилавий ҳудудларнинг махсус мақоми бекор қилинди ва улар Хайбар Пахтунхва вилоятига қўшиб юборилди. Бу сиёсат икки мақсадни кўзлаган: аввало, қочқинлар орасида яширинган мужоҳидлар етакчиларини таъқиб қилиб йўқотиш; шунингдек, чегаранинг икки томонидаги мусулмонлар орасида доимий бўлинишни юзага келтириш орқали, айниқса, номиёқ Ғарб ва унинг иттифоқчиларини қўрқувга соладиган Халифалик сояси остидаги Исломий бирлик лойиҳасини йўққа чиқариш.

Учинчи босқич – Америка қўшинлари чиқиб кетгандан кейинги давр. 2021 йил август ойида АҚШнинг Афғонистондан чиқиб кетиши чегаранинг ҳар икки томонидаги пуштун қабилалари орасида тарангликни кучайтирди. Улар 2002 йилдан буён олиб борилган ҳарбий операциялар туфайли ҳудудларида вужудга келган кенг кўламли вайронагарчиликда Покистонни айбладилар. Шу билан бирга, Покистон Толибони ўз ҳудудларига қилинган ҳарбий таъқиб ва камситишларга жавобан армияга қарши ҳужумларни қайта бошлади. Бунга жавобан ҳукумат хавфсизлик чораларини кучайтириб, қочқинлар масаласини Афғонистон Толибонига нисбатан босим воситасига айлантирди. Бу эса икки халқ орасидаги бўлинишни янада мустаҳкамлади.

Ҳозирги сиёсат: 2023 йил ноябрда мажбурий қайтариш бўйича янги режанинг биринчи босқичи бошланиб, унда ҳеч қандай қонуний ҳужжатга эга бўлмаган тахминан 1,3 миллион афғон нишонга олинди. 2025 йил февралга келиб, Покистон улардан 800 мингдан ортиқ шахсни мажбурий равишда чиқариб юборди. 2025 йил январ ойида Исломобод ва Равалпиндида истиқомат қилувчи афғонлар 31 мартга қадар мамлакатни тарк этишга мажбур қилинди. Шу билан бирга, улардан амалга оширилиши деярли имконсиз бўлган «қаршилик йўқлиги тўғрисидаги гувоҳнома»ни олиш шарт қилиб қўйилди. Март ойида Ички ишлар вазирлиги ACC иқомат карточкаларини бекор қилиб, эгаларига ой якунига қадар мамлакатдан чиқиб кетиш буйруғини берди. Шунингдек, 30 июндан кейин PoR карточкаларини янгилаш тўхтатилди. Бу эса яна 1,6 миллион қочқиннинг чиқариб юборилиши хавфини юзага келтирди. Амнести Интернешнл маълумотларига кўра, 2023 йил ноябрдан 2025 йил февралгача Покистон камида 844 499 афғонни мажбурий равишда қайтарган ва қолганлар учун чиқариб юбориш муддатини 2025 йил 1 сентябргача узайтирган.

Шу тариқа, аслида Ҳинд яриморолидаги мусулмонларни бирлаштириш ва мусулмонлар кўпчиликни ташкил этувчи давлат сифатида барпо этилган Покистон бугун Афғонистон ва унинг аҳлига қарши Совет Иттифоқи ва кейинчалик АҚШ томонидан олиб борилган уруш офатларидан қочган мусулмонларни мажбурий равишда қайтармоқда. Бу эса мусулмонлар бир Уммат эканини четга суриб, афғон билан покистонлик ўртасида ҳеч қандай фарқ йўқлигини ва фарқ фақат тақво билан бўлишини эътиборсиз қолдирмоқда. Росулуллоҳ ﷺ айтдилар:

«يَا أَيُّهَا النَّاسُ: أَلَا إِنَّ رَبَّكُمْ وَاحِدٌ، وَإِنَّ أَبَاكُمْ وَاحِدٌ، أَلَا لَا فَضْلَ لِعَرَبِيٍّ عَلَى أَعْجَمِيٍّ، وَلَا لِعَجَمِيٍّ عَلَى عَرَبِيٍّ، وَلَا لِأَحْمَرَ عَلَى أَسْوَدَ، وَلَا أَسْوَدَ عَلَى أَحْمَرَ، إِلَّا بِالتَّقْوَى»

«Эй одамлар! Албатта, Роббингиз бирдир, отангиз ҳам бирдир. Огоҳ бўлинг, арабнинг ажамдан, ажамнинг арабдан, қизил танлининг қора танлидан, қора танлининг қизил танлидан ҳеч қандай афзаллиги йўқ. Афзаллик фақат тақво биландир». (Аҳмад ривоят қилган).

Ғарб мустамлакачилари томонидан жорий этилган миллий давлатчилик тузуми исломий диёрларда чегара низоларини келтириб чиқариш ҳамда бойликларни жиҳод йўлига йўналтирмасдан, аксинча, чегараларни қўриқлашга беҳуда сарфлаш мақсадида вужудга келтирилган. Масалан, Покистон Дюранд чизиғи бўйлаб чегара тўсиғи қуриш учун 500 миллион доллар ажратди, аммо ушбу маблағни Кашмирни озод қилиш йўлида мужоҳидларни тайёрлашга йўналтирмади. Шунингдек, чегара ва қочқинлар сиёсатидаги кескинлик Афғонистонда Покистон ва унинг аҳлига нисбатан нафрат туйғусини кучайтирди, икки мамлакат ва Марказий Осиё билан савдо муносабатларига салбий таъсир кўрсатди. Шу тариқа, мажбурий қайтариш жараёнларидан келиб чиққан ихтилофлар Уммат душманларининг – аввало Америка ва Ҳиндистоннинг – манфаатларига хизмат қилиб, Покистон билан Афғонистон ўртасида ҳар қандай яқинлашув ёки бирликка тўсиқ бўлмоқда.

Ниҳоят, таъкидлаб ўтиш лозимки, Исломда «қочқин» деган тушунча йўқ. Чунки мусулмонлар бир Умматдир. Мусулмон инсон исломий мамлакатлар орасида худди ўз уйининг хоналари орасида юрганидек эркин ҳаракатланиши лозим. Тинчлик ва барқарорлик эса Умматни мустамлакачилар чизиб берган сунъий сиёсий чегаралар билан майда давлатларга бўлиб ташлаш орқали эмас, балки исломий ақида ва шаръий мажбуриятларга амал қилиш орқали таъминланади. Умматни бирлаштирадиган ақидавий-сиёсий давлатнинг йўқлиги Покистон ва бошқа исломий диёрлардаги беқарорлик ва тартибсизликнинг асосий сабабидир. Шунинг учун Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш йўлида иш олиб бориш хавфсизлик учун зарурат бўлиши билан бирга, шаръий фарз ҳамдир.

﴿إِنَّ هَٰذِهِۦٓ أُمَّتُكُمۡ أُمَّةٗ وَٰحِدَةٗ وَأَنَا۠ رَبُّكُمۡ فَٱعۡبُدُونِ﴾

«(Эй инсонлар), сизларнинг умматингиз ҳақиқатда бир умматдир. Мен эса (барчаларингизнинг) Парвардигорингиздирман. Бас, Менгагина ибодат қилинглар!»                                    [Анбиё 92]

Роя газетасининг 2025 йил 27 август, чоршанба кунги 562-сонидан

 

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsАфғонларПокистон сиёсати
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Исломни татбиқ қилишдан бошқа нарса Покистондаги иқтисодий тангликни бартараф қилолмайди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Халифалик Умматнинг куч-қудратини, Қуддуснинг мақомини тиклайди» номли Халифалик конференцияси

  • МАҚОЛАЛАР

    Уммат хоини бўлган Каримов режимига ҳизмат қилувчи хоинларнинг умматга нисбатан хақоратларга тўла мажлисидан

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.03.2026

    Субҳ содиқ аниқ кириши билан рўзадорга еб-ичиш ҳаром бўлади

  • 15.03.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 15.03.2026

    Нима учун Яқин Шарқ аланга ичида қолди? Америка ва яҳудий вужуди олиб бораётган уруш ҳамда унинг оқибатлари ҳақида таҳлилий мулоҳаза

  • 15.03.2026

    Ҳашаматли Ислом маркази ва қамоқхоналардаги “Рамазон қатағони”

  • 15.03.2026

    “Маҳаллийлаштириш” ниқоби остидаги ташқи харид

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/