| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Фуқаролик давлати ва воқелик чақириқлари

  • Ироқ бош вазири Али Ал-Зайдийнинг Вашингтонга ташрифи ва сохта суверенитет!

  • Британиянинг давлат бошқаруви тизимига суқулиб киришдаги асл мақсади

  • Судан сиёсатидаги дунёвийликнинг (секуляризмнинг) илдизлари

  • Одилхон домлани қамалиши ортида яна бир сиёсий қурбонликми?

  • Европа иқтисоди қаёққа юзланмоқда?

  • Ўзбекистон Президентининг Грузия ташрифи – Европага чиқишнинг янги йўлими ёки янги қарамлик?

  • Америка билан ҳамкорлик ва унинг манфаатларига хизмат қилиш — дунё ва охиратдаги очиқ-ошкор зиёндир

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Ироқ бош вазири Али Ал-Зайдийнинг Вашингтонга ташрифи ва сохта суверенитет!

Ироқ бош вазири Али Ал-Зайдийнинг Вашингтонга ташрифи ва сохта суверенитет!

By htadmin
24.07.2026
0
Share:

Ироқ бош вазири Али Ал-Зайдийнинг Вашингтонга ташрифи ва сохта суверенитет!

2003 йилда Америка кейинчалик топилмаган оммавий қирғин қуроллари захираларига эга деган баҳона билан Ироққа бостириб кирди ва уни босиб олди. Сўнгра Америка ва Британия раҳбарлигидаги муваққат коалиция ҳокимияти 2004 йил июнь ойида сохта суверенитетни муваққат Ироқ ҳукуматига топширгунга қадар Ироқни бошқарди. Улар тузумни шакллантирдилар ва конституцияни ишлаб чиқдилар. Ўшандан бери Ироқ қоронғи туннелга кирди ҳамда ҳамма нарсани куйдириб ташлаган сиёсий ва хавфсизлик беқарорлигига ва мазҳабпарастлик фитнасига гувоҳ бўлди. Америка мавжудлиги навоси эса сиёсий кучлар ва шахсий манфаатдор сиёсатчилар томонидан сотиладиган арзон маҳсулот бўлиб қолди.

Бугунги кунгача ушбу қоронғи туннелдан юртни қутқариш ва унинг манфаати йўлидаги суверен ишлар дея тақдим этилаётган хорларча ҳаракатлар ва қарорлар билан алдов ҳамда Умматни тинчлантириш давом этмоқда! Мана шундай қилиб, Ироқ бош вазири Али Фолиҳ Ал-Зайдийнинг Вашингтонга ташрифи амалга оширилди. Бу ташрифни Ироқ ҳал қилгани йўқ, балки у стратегик келишувлар тузиш учун Америка президенти Трампнинг таклифига биноан амалга оширилди.

Ушбу келишувларнинг шартларини, қабул қилиш тартибини ва ноқулай ҳамда гиж-гижловчи саволларни синчиклаб кузатган кимса ушбу учрашув тенгларнинг ёки суверенитет эгасининг ўз мавқедоши билан учрашуви эмас, балки малай кимсанинг ўз хожаси олдидаги хорларча учрашуви ҳамда хожасининг манфаатларини муҳофаза қилиш учун буйруқлар ва кўрсатмаларни кутиб турган қуллигини мукаммал англайди. Нега шундай бўлмасин?! Ахир Зайдий ушбу лавозимга номзодлиги қўйилганда Трампнинг қўллаб-қувватловидан сўнг келди-ку! Зеро Трамп Оқ уйда журналистларга берган баёнотида «Зайдийнинг Ироқ ҳукумати раҳбарлигидаги ғалабасига қизиққанини айтган эди. Унинг рақиби Вашингтонга нисбатан ёмон деб васфланган позицияда турганини тушунтирган эди». Зайдий эса лавозимни эгаллаганидан бери ўз юзини оқлашнинг илк қадамларида коррупцияга қарши курашиш мажбуриятини ошкора маълум қилди. Унинг ҳукумати коррупцияда айбланган ўнлаб амалдаги ва собиқ депутатларни ҳамда ҳукумат мулозимларини ҳибсга олиш ва тинтув кампанияларини бошлади, катта миқдордаги маблағларни мусодара қилди, шу орқали у кенг халқ қўллаб-қувватловини қўлга киритишда муваффақият қозонди.

Ушбу ташриф минтақа беқарор вазиятни ва кучлар мувозанати қайта чизилаётган бир босқични бошдан кечираётган бир пайтга тўғри келди. Бунда Америка Ироқнинг аҳамиятини ҳамда унинг барқарорлиги ва гегемонлиги остидан чиқиб кетмаслиги Америка учун ҳаётий-тақдирий масала эканини англайди. Ушбу масаладаги ҳар қандай ғафлат ёки бепарволик бутун минтақага акс этиши мумкин бўлган беқарорликка олиб келади.

Ушбу ташриф учта муҳим ва суверен йўналишни қамраб олди, улар: қурол, хавфсизлик ва иқтисоддир.

Қуролга тегишли жиҳатга келсак, Америка Ироқ билан бўлажак ҳамкорлик келажагини Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган гуруҳларни қуролсизлантириш масаласида сезиларли натижаларга эришишга боғлаб қўйди. Зеро Америка ушбу қуролли гуруҳларга Ироқнинг ички масаласи сифатида қарамайди, балки уларни Эрон бошқарадиган минтақавий тармоқнинг бир бўлаги деб ҳисоблайди. Шунингдек, Американинг Эронга қилган тажовузидан кейин уларни ўз манфаатларига ва иттифоқчилари манфаатларига таҳдид солувчи хавф деб билади.

Зайдий Америкага ташрифидан аввал «Вашингтон Пост» газетасида чоп этилган мақоласида унинг ҳукумати «куч ишлатишнинг қонуний ҳуқуқини давлат монополия қилишини кафолатлашга содиқ эканини» ёзган эди, ҳамда Ироқ «минтақавий тўқнашувлар ва ўқларга қўшилиш ўрнига тараққиёт йўлини танлаганини» таъкидлаган эди.

Ироқ Қуролли кучлари Олий қўмондони матбуот котиби Сабоҳ Ал-Нўъмон «Ал-Ҳурра» телеканалига берган махсус интервьюсида Бағдод Вашингтонга сентябрь ойи охирида халқаро коалиция вазифаси якунланиши билан қуролни давлат қўлида чеклаш қарорини ижро этишда давом этишини билдирганини айтди. У ҳукумат бу қарорни конституциявий қонунийликдан ва халқнинг қабул қилишидан келиб чиққан «Ироқнинг суверен қарори» деб ҳисоблашини илова қилди, ҳамда коалиция вазифасининг тугаши Бағдод қарашига кўра, баъзи гуруҳларнинг қуролни асраб қолиш учун фойдаланаётган баҳоналарига чек қўйишини таъкидлади.

Лекин шуни таъкидлаш лозимки, ушбу масала коррупция муаммоси каби енгил ва осонлик билан ижро этиладиган иш эмас, балки у ўта мураккаб бўлиб, унинг қарори Ироқдан бошқа бир давлатга — Эронга боғлиқдир. Бу нарса гуруҳлар ва давлат ўртасидаги ҳарбий тўқнашувга, хатто фуқаролар урушига олиб келиши мумкин. Шу сабабли ушбу масала билан муомала қилиш ўта эҳтиёткорликни талаб қилади, акс ҳолда оқибати ёмон бўлади.

Қолган икки йўналиш — хавфсизлик ва иқтисодга келсак, улар энг хавфлисидир, чунки улар юртнинг ҳақиқий суверенитетини ифодалайди. Улар Американинг Ироқдаги босқинчилигини мустаҳкамлайди ҳамда нефть ва инвестициялар устидан  тўлиқ гегемонлик қилиш орқали уни қонунийлаштиради. Мана шу сабабли, иқтисодий келишувлар пакети, нефть лойиҳалари ва янги қувур линиялари Ироқнинг Ҳурмуз бўғозига бўлган қарамлигини камайтиришни ва унинг иқтисодиётини янги экспорт тармоқларига боғлашни мақсад қилган кенгроқ Америка қарашининг бир қисми сифатида ўртага чиқди. Айниқса, Ироқ нефть тушумлари Нью-Йоркдаги Федерал резерв тизими ҳисобига жойлаштирилиши Вашингтонга молиявий таъсир кучи ва мамлакат иқтисодиёти устидан назоратни тақдим этади.

Шунинг учун айтамизки, босқинчидан буйруқлар ва кўрсатмалар оладиган, сўз ва номларни ўйин қиладиган суверенитетсиз давлат билан аҳволимиз асло ислоҳ бўлмайди ва биз учун ҳеч қандай азизлик бўлмайди! Зеро у Америка ҳарбий кучларининг чиқиб кетишини эълон қилаётган бир вақтда, стратегик хавфсизлик ва иқтисодий келишувни имзоламоқда, икки мамлакат ўртасидаги хавфсизлик алоқасини асраган ҳолда: машғулотлар, қуролланиш ва ҳарбий маслаҳат соҳаларида ҳамкорликни давом эттирмоқда! Хўш, босиб олинган юрт ва унинг босқинчиси ўртасида қандай хавфсизлик алоқаси бўлиши мумкин?! Ироқнинг маблағлари ва иқтисодиёти Америка Федерал захирасида гаровга қўйилганини ҳамма билиб турган бир вақтда қандай суверенитет ҳақида гапириш мумкин?!

Хулоса шуки, ушбу ташрифнинг оқибатлари Зайдий қайтиб келганидан сўнг ойдинлашади: у уларни амалда татбиқ эта оладими ёки улар оғир оғриқлар билан ўтадими, айниқса Зайдий қайтиб келишидан аввал шубҳали баёнотлар пайдо бўлган бир вақтда? Зеро Ироқнинг собиқ бош вазири Муҳаммад Шиа Ал-Суданий раҳбарлигидаги «Қайта тиклаш ва тараққиёт» коалицияси 2026 йил 17 июль жума куни амалдаги бош вазир Али Ал-Зайдий Америка билан тузадиган сиёсий келишувларнинг барчаси Мувофиқлаштирувчи аъзолар, Давлатни бошқариш коалицияси ва Вакиллар кенгашига тасдиқлаш ёки рад этиш учун тақдим этилишини таъкидлади.

Бас, бу иш ўта хавфлидир. Биз Рашид пойтахтининг (Бағдоднинг) ушбу хорлик ва тубанликда ўз душманидан ечимлар сўраб турганини кўриб турганимизда қалбимиз оғриқдан сиқилади. Ироқ аҳлига ўз тақдирларини ўзлари белгилашлари, ўз исломий ўзликларига қайтиб, Аллоҳнинг ҳукмини барпо этишлари ҳамда ўз юртларини кофирнинг ҳар қандай шаклдаги гегемонлигидан озод қилишлари лозимдир, токи Бағдод ўзининг аввалги азизлиги ва шуҳратига қайтсин.

Роя газетасининг 2026 йил 22 июл чоршанба кунги 609-сонидан

TagsАли Ал-Зайдийнинг Вашингтонга ташрифиИроқ бош вазири
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Такфир балоси

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Трамп ўз салибчи юртининг мусулмонларга қарши жиноятларини тан оляпти

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Суриядаги жангчи гуруҳларни ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлов – бунга ундаган омиллар тугагани учун – тўхтатилди

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/