“БОРСА – КЕЛМАС” ДЕГАНЛАРИ ФАҚАТГИНА ЭРТАКЛАРДАМИ?

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
“БОРСА – КЕЛМАС” ДЕГАНЛАРИ ФАҚАТГИНА ЭРТАКЛАРДАМИ?
10 декабр – Ўзбекистонда Халқаро инсон ҳуқуқлари ҳимояси куни, дея номланган. Ўтган октябр ойида Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича бош музокарачиси Акмал Саидов бошчилигидаги ҳайъат Женевада БМТ инсон ҳуқуқлари кенгашида ҳисобот берган эди. Сўзга чиққан музокарачи "Ўзбекистонда сиёсий маҳкумлар йўқ, қийноқлар қўлланилмайди, болалар мажбурий меҳнатидан фойдаланилмайди, матбуот чекланмайди ва диний эркинликлар топталмайди", деб айтиб чиққан эди. Қамоқхоналардаги шароитлар, жумладан, қийноқлар ҳақида гап борар экан, Ўзбекистон Инсон-ҳуқуқлари Миллий Маркази бошлиғи Акмал Саидов анчагина асабий тарзда бу далилларнинг барини инкор этган. Шу ўринда Ўзбекистон қамоқхоналарининг ичида энг оғир шароити ва қийноқлари билан дунёга донғи кетган “Жаслиқ” қамоқхонаси ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман. Ўзининг қаттиқ шароитлари билан танилган "Жаслиқ" қамоқхонасида асосан, диний ва сиёсий маҳбуслар сақланади. Бу ҳудуднинг иқлими жуда оғир бўлиб, қишида қақшатқич совуқ, ёзида эса жазирама иссиқ бўлади. У ерга қамоқхона қурилганидан кейин темирйўл тортилган, бошқа йўл билан етиб бориш имконсиз, атрофни юзлаб километр саҳро эгаллагандир. Аммо, “Жаслиқ” қамоқхонасидаги муаммолар фақат об-ҳаво, иқлим шароитлари билан боғлиқ эмас. Оддий халқ ичида “Борса – келмас” номини олган бу машъум жойда ўлимлар сони йилдан – йилга кўпайиб бормоқда. Оддий қилиб айтганда, "Жаслиқ" қамоқхонаси ўлим маконига айланиб бормоқда! Аксил-конституциявий фаолиятда айбланган бир неча маҳбуснинг "Жаслиқ" қамоқхонасида оламдан ўтгани ҳақида хабарлар бора – бора кўпаймоқда.. "Ўзбекистондаги конституцион тузумга тажовуз қилиш", "Экстремист, бўлгинчи, фундаменталист ва бошқа ноқонуний ташкилотларни тузиш, уларга раҳбарлик қилиш ва аъзо бўлиш" каби қатор айбларда айбланган бу маҳкумлар инсонийлик қийматларига умуман тўғри келмайдиган қийноқларга солинишмоқда. Қамоқхонадаги сиёсий маҳкумларнинг асосий фоизи 1999 йил Тошкетдаги февраль воқеаларидан сўнг қўлга олинишган. Ваҳоланки, ўша машъум портлаш сабаблари ҳалигача барчамиз учун номаълум ва мавҳум бўлиб қолмоқда. Портлаш сабабларини ўта чигал равишда оммавий ахборот воситалари орқали баён этган ва катта минбардан туриб, “Бу портлашни Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний равишда фаолият олиб бораётган Хизб ут-Таҳрир гуруҳи томонидан уюштирилди”, дея маълум қилган золим Каримов, шу баҳонада қўлга олган ва ҳалигача қийноққа солиб келаётган юзлаб, минглаб йигитларни озодликка чиқаришдан қўрқиб келмоқда. Аслида, Ўзбекистон юртида Пайғамбаримиз (соллалоҳу алайҳи васаллам) минҳожлари асосида Халифалик давлатини барпо қилишлик мақсадида бўлган ҳар қандай мўъминнинг қўлига қурол олмаслиги ва ҳеч қандай қўпорувчилик амалиётларини амалга оширмаслиги кун каби равшандир. Пайғамбарлик минҳожи асосида Исломий Давлатни тиклаш ниятида тинимсиз иш олиб бораётган бу гуруҳ фақат ва фақат Умматни Исломга даъват қилиш ва уни ёрқин фикрлатиш ёрдамида уйғотишлик орқали иш олиб боришлигини ҳар доим маълум қилиб келган. Гуруҳнинг фаолияти ҳақида жуда яхши маълумотга эга бўлган Каримов ва унинг малайлари фикрий курашнинг ҳар қандай атом бомбасидан ҳам кучли эканлигини ва бу йўл орқали жуда катта ютуққа ва кутилган натижага эга бўлиш мумкинлигини жуда яхши билишар эди. Аммо, гуруҳни таг – томири билан йўқотишлик, уларнинг фаолиятини тўхтатишлик йўлларини излаган бу жирканч амалдорлар куч ва қўрқитишдан бошқа йўлни топа олишмади. Негаки, ғояга қарши ғоя билан курашиш кераклигини англагани билан, Исломий ғояни йўқ қила оладиган, уни тўхтата оладиган бошқа ҳеч қандай ғояга эга эмасликларини тан олишдан бошқа иложлари йўқ эди. Шу сабабли ўз кучи ва мансабидан фойдаланган диктатор раҳбар ўзининг қонхўрона режасини амалга оширди. Минглаб инсонларни қўпорувчилик амалиётлари ёки отишмалар оқибатида ҳаётларига зомин бўлиб, бунинг баҳонасида Ўзбекистондаги мазкур адолатсиз ва куфроний режимга қарши бўлган ҳар бир мусулмон эркагу аёлни туҳматлар ва ёлғонлар билан панжара ортига равона этди. Бунга мисол қилиб Тошкент ва Андижон воқеаларини келтириб ўтишлигимиз мумкин. Ана шундай қўрқоқларча олиб борилаётган сиёсат ортидан панжара ортида 10 – 15 йилдан бери ҳаёт кечириб келаётган мусулмон опа – сингилларимиз, ака – укаларимизнинг аҳволлари жуда танг ҳолатдадир.
Наҳотки озодликдан маҳрум этишлик бу бутун ҳаётдан маҳрум қилишлик дегани бўлса? Қамоқхоналардаги шарт – шароитларни кўрган инсон бундай саволни беришлиги табиий. Ёзда салқинлик топилмайдиган, қишда эса иситиш воситалари ишга туширилмайдиган, тўғрироғи, мосламаларнинг аллақачон ишдан чиқиб кетганлиги сабабидан совуқ биноларда маҳкум ва маҳкумалар яшашга мажбурдирлар. Сиёсий маҳкумларга қилинадиган муомала эса, уларга берилаётган озиқ – овқат ва кийим – бошдан, яратилган шарт – шароитдан баттар. Қиш кунларида бошларини совуқ сув тўлдирилган челакка солиб туришлик, яланғоч ҳолларида оёқ – қўлларини кўчада боғлаб қўйиб қўйишлик, ҳожатхоналарнинг ичида ҳушини йўқотгунча уриб, ахлатлар ичига ташлаб қўйишлик, номусларига тажовуз қилишлик каби яна ўнлаб, юзлаб қийноқ турларини қўллашлик қайси қонунларга ёки инсонийлик қийматига тўғри келади? Наҳотки маҳкамада, суд жараёнида озодликдан маҳрум қилинаётган маҳкум ва маҳкумалар ана шундай қийноқларга ҳам маҳкум қилинган бўлишса? Каримовнинг йилдан – йилга ўзича қуриб бораётган “адолатли юрт”ида бундай адолатсизликларга, ваҳшийликларга йўл қўйилаётганига қандай баҳо берса бўлади? Ҳақиқатдан ҳам оғир жиноятларни содир қилган, ўз қизларининг номусига тажовуз қилган ёки ноҳақ инсонни ўлдириб қўйган ёки наркотик ва бошқа гиёҳванд моддаларининг таъсири ортидан қулоқ эшитмаган жиноятларни содир этган қанчадан – қанча ёвуз, ваҳший жиноятчилар ана шу қамоқхоналарда ҳеч қандай қийинчиликларсиз ҳаёт кечириш билан биргаликда, хўжайинларининг буйруқлари асосида мусулмон биродарларимизни тобора ваҳшийлашиб бораётган қийноқларга солишмоқда ва бунинг ортидан қамоқхона ичида ўзига яраша енгилликларга ҳам эга бўлишмоқда. Бу ҳам золим ва қўрқоқ Каримовнинг “адолатли” сиёсатининг бир саҳифасидир. Жаслиқ қамоқхонасидаги бир неча йиллар аввал қайноқ сувга бўктириб ёки бунданда оғир қийноқлар натижасида ўлдирилган биродарларимизнинг хотираси унутилмай туриб, бу ёқдан янгидан – янги қийноқлар ўйлаб топилиб, ўлдирилаётган ака – укаларимиз сони тобора ортиб бормоқда.
Шуларнинг барини хулоса қилган ҳолда, ушбу жиноятларни содир этаётган ҳақиқий террорист, ҳақиқий жиноятчи, ҳақиқий халқ душмани саналган ёвуз Каримов ва унинг содиқ малайларининг олиб бораётган ишлари албатта абадий эмаслигини ва ҳар бир Фиръавнга албатта бир Мусо яратилганини эслатиб қўймоқчимиз. Аллоҳга қасамки, ботил абадий эмас. Ҳақ эса абадийдир. Чунки, ботил бу шайтон, Буюк Аллоҳ эса Ҳақдир.
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُواْ وَمَاتُواْ وَهُمْ كُفَّارٌ فَلَن يُقْبَلَ مِنْ أَحَدِهِم مِّلْءُ الأرْضِ ذَهَباً وَلَوِ افْتَدَى بِهِ أُوْلَـئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ وَمَا لَهُم مِّن نَّاصِرِينَ
Албатта, куфр келтириб, кофир ҳолида ўлганларнинг бирортасидан, агар ер юзи тўла олтин фидо қилса ҳам, асло қабул қилинмас. Ана ўшаларга аламли азоб бор. Ва уларга ёрдамчилар йўқ. (Оли Имрон сураси, 91 – оят).
Аллоҳ Таъоло бузғунчи бандаларининг умрини зиёда қилишлигида ягона бир ҳикмат мавжуд, у ҳам бўлса, уларнинг кўпроқ гуноҳ ва маъсиятларга тўлиб олишларидир. Албатта бу гуноҳ ва маъсиятлар ортидан бу золимларга берилгувчи азоб икки дунёда ҳам ўта шиддатлидир. Аммо абадий дунёдаги азоб ҳеч қачон тугамайдиган ва ҳеч қачон енгилламайдиган азобдир.
إِنَّ الَّذِينَ يَكْتُمُونَ مَا أَنزَلَ اللّهُ مِنَ الْكِتَابِ وَيَشْتَرُونَ بِهِ ثَمَناً قَلِيلاً أُولَـئِكَ مَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ إِلاَّ النَّارَ وَلاَ يُكَلِّمُهُمُ اللّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلاَ يُزَكِّيهِمْ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ
Албатта, Аллоҳ китобда туширган нарсани беркитганлар ва уни озгина баҳога сотганлар, ана ўшалар қоринларига оловдан бошқа нарсани емаслар, уларга Аллоҳ қиёмат куни гапирмас ва уларни покламас. Уларга аламли азоблар бор. (Бақара сураси, 174 – оят).
Инсоннинг энг нозик аъзоси саналмиш тери, куйганда ҳис қилгувчи ягона аъзодир. Шу сабабли, дўзахда Аллоҳ Таъоло жиноятчи бандаларининг оловда куйиб сидирилиб тушган терининг ўрнини дарҳол янги ва соғлом терига алиштириб қўйишлигини ваъда бериб қўйгандир, токи бу билан жиноятчи янги териси орқали куйиш азобини қайтадан ҳис қилишлигини ирода этди. Ва бу янгиланишни абадий бўлишлигини, ҳеч қачон тугамаслигини уқтириб қўйди. Нақадар ёмон жой у! Нақадар ёмон оқибат бу!
إِنَّ الَّذِينَ كَفَرُواْ بِآيَاتِنَا سَوْفَ نُصْلِيهِمْ نَاراً كُلَّمَا نَضِجَتْ جُلُودُهُمْ بَدَّلْنَاهُمْ جُلُوداً غَيْرَهَا لِيَذُوقُواْ الْعَذَابَ إِنَّ اللّهَ كَانَ عَزِيزاً حَكِيماً
Оятларимизга куфр келтирганларни, албатта, дўзахга киритамиз. Қачонки, терилари етиб пишганда, азобни тортишлари учун бошқа тери алмаштирамиз. Албатта, Аллоҳ Азиз ва Ҳаким зотдир. (Нисо сураси, 56 – оят).
Эй, иймон келтирганлар! Жиноятчилар эмас, ислоҳ қилгувчилар қаторидан бўлинг. Албатта бунда сиз ва оилаларингиз учун яхшиликлар ва нажот бордир! Ўзингиз ва аҳли оилаларингизни дўзахга ўтин бўлишликдан сақлаб қолинг. Аллоҳга қасамки, токи тирик экансиз, бунга вақтингиз ва имконингиз бор. Фурсатни ғанимат билиб, чор атрофингизда содир бўлаётган ноҳақликлар ва адолатизликларга разм солинг. Аллоҳнинг қанчадан – қанча қолдирилаётган ва унутилаётган фарзларини эсга олинг. Унинг ҳукмлари асосида ҳукм юргизилмаган элда нажот ҳам, хотиржамлик ҳам, адолат ҳам йўқдир. Шундай экан, сизларни “Хизбут таҳрир” жамоаси билан биргаликда золим ва қўрқоқ сиёсатга қарши чиқиб, Аллоҳ Таъолонинг биз бандаларига раҳмати ўлароқ нозил қилган дини ва қонуни асосида ҳукм юргизувчи Халифалик Давлатини барпо қилишлик учун иш олиб боришликка даъват қиламиз. Албатта бунда ўзингиз ва оила аъзоларингиз учун раҳмат ва марҳамат бордир. Албатта Аллоҳнинг розилиги унинг ҳукмини татбиқ қилиб яшайдиган ва куфрдан юз ўгирган эл учундир!
وَمِنَ النَّاسِ مَن يَشْرِي نَفْسَهُ ابْتِغَاء مَرْضَاتِ اللّهِ وَاللّهُ رَؤُوفٌ بِالْعِبَادِ
Ва одамлардан Аллоҳнинг розилигини тилаб жонини сотадиганлар бор. Ва Аллоҳ бандаларга меҳрибондир. (Бу ҳақиқий мухлис мўминнинг васфи. Унинг ягона мақсади–Аллоҳнинг розилигини топиш. Бу йўлда у ҳамма нарсани сарфлашга, ҳатто жонини беришга ҳам тайёр. Фақат Аллоҳ таолонинг розилигини топса бўлди.)(Бақара сураси, 207 – оят).
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси аёллар бўлими
Омина Рашидова
12.12.2013й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб