Исломий Халифалик ва унинг машҳур Олтин асри

بسم الله الرحمن الرحيم
Исломий Халифалик ва унинг машҳур Олтин асри
(давоми)
Ғайримусулмонлар ҳаёти ва даъват
Ислом динининг бошқа динларга нисбатан яхши муомалада бўлганлигига инсонни жамиятда муваффақият қозониши ва бой бўлиши учун уни мусулмон бўлиши шарт эмаслигини далил қилиб келтириш мумкин. Аслида, ғарб олимлари Ислом давлатининг яҳудий ва насроний фуқароларини савдода муваффақият қозонганларини тан оладилар. Савдогарлар Ислом давлатининг барча чеккаларидан келар эдилар. Ҳатто Византия империяси ҳамда Венеция ва Генуя каби шаҳар-давлатлар савдогарлари Халифаликда эркин савдо-сотиқ қилганлари маълум.
Шунга қарамай, мусулмонлар ўзларининг иш юзасидан қиладиган алоқаларида фақат пул алмаштириш билан чекланиб қолмаган эдилар. Қудратли ва ишончли қийматлар билан қуролланган мусулмонлар Аббосийлар даврида ажнабийлар орасида ўз ҳазорати ва яшаш тарзини фаол тарғибот қилдилар ва ёйдилар. Мусулмон ва ғайримусулмон савдогарлар ўртасидаги ўзаро алоқалар натижасида кўплаб одамлар Исломни қабул қилдилар.
Яҳудийлар Муқаддас замин ҳамда Халифаликнинг бошқа ерларида мусулмонлар билан ёнма-ён хотиржам яшаганлар. Қуйидаги мисол бу фактни тасдиқлайди. Салибчилар 1099 йилда Қуддусни босиб олиб, яҳудий, насроний ва мусулмонларни бешавқатларча қирғин қилганларида, яҳудийлар мусулмонлар тарафида жанг қилдилар. 1100 йилда яҳудий зиёратчи: “Франклар шаҳардаги барчани хоҳ у Исмоилий ёки Исроилий бўлсин, ўлдирдилар… Энди биз султонимизни – Аллоҳ унга ғалабаси кетидан шон-шараф берсин – ўз қўшини билан франкларга қарши чиқишини ва уларни ҳайдашини кутяпмиз…”, – дея ёзади. Бугунги кунда Яқин Шарқдаги давлатларнинг, жумладан “исроил” вужудининг ирқчилигидан фарқли ўлароқ, ғайримусулмонлар Ислом ҳукми остида бахтли ва ҳузур ҳаловатда ҳаёт кечирганлар.
Ислом ғайримусулмонлар ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қиларди, умуман олганда улар Халифаликда зулм кўрмаганлар. Ғайримусулмонлар жамоалари раҳбарлари давлат ва ғайримусулмонлар ўртасидаги зиммийлик шартлари (омонлик, тартиб, давлатга ва унинг қонунларига бўйсунишни ўз ичига олган ҳимоя шартномаси) бажарилганлигини тасдиқлаганлар. Ғайримусулмонлар жамият ҳаётининг барча жабҳаларида иштирок этганлар. Мисрдаги копт насронийлари молия соҳасида, яҳудийлар кўпроқ тиббиёт соҳасида ишлаганлар. Ҳуроний: “Уммавийлар Испаниясидаги мусулмон ва яҳудийлар ўртасидаги муносабатлар ҳамда Аббосийлар даврида Бағдодда мусулмонлар ва насроний-несторианлар ўртасидаги муносабатлар яқин ва енгил бўлган эди”, – дея эслайди.
Кўплаб миллат ва элатларни Исломни ўз турмуш тарзи сифатида қабул қилишларининг тезлигига қараб, Исломнинг фикрий ва ҳазорий қувватини тасаввур қилиш мумкин. VIII аср ўрталарига келиб Испания, Шимолий Африка ва Яқин Шарқ (Араб ярим оролидан ташқари) аҳолисининг 10 фоиздан камроғи мусулмон бўлган эдилар. Шунга қарамай, кейинги икки аср давомида бу ҳолат бутунлай ўзгарди, чунки бу халқлар оммавий тарзда Исломни қабул қилдилар. Гарчи баъзи мунозарачилар Исломнинг қилич билан тарқалганини таъкидласалар-да, бироқ Исломни тарқалишини холислик билан кўриб чиққанлар, умуман олганда одамлар Исломга киришга мажбурланмаганликларини, аксинча уларда Исломни қабул қилишга рағбати бўлганлигини тушуниб етадилар. Бунга Исломнинг қудрати ҳамда Ислом давлатининг аҳолини Исломга даъват қилиш учун олиб борган фаол сиёсати туфайли эришилди.
Ислом келиб чиқиши турлича бўлган ирқлар ва миллатлар орасида тарқалгани учун уларнинг шахсиятини шаклланишида ҳам бир хил таъсир кўрсатди. “Уммат” тушунчаси Ислом жамиятида чуқур илдиз отиб мустаҳкамланди, чунки Ислом инсонлар ақли ва қалбини забт этиб, барча мусулмонларни бирлаштирди. Хуроний X асрда мусулмон шахсиятининг ҳолатини ўрганар экан шундай дейди:
“Яқин Шарқ, Мағрибдаги эркагу аёллар Ислом чегаралари билан ўралган ўз дунёсида яшар эдилар… Мусулмонлар ўзларини мусулмонлар жамоаси – Умматга тегишли эканликларини англар эдилар. Улар бажарадиган умумий диний маросимлар, инсон тақдирининг бу дунё ва бу дунёдан кейинги ҳаётга алоқадорлиги тўғрисида битта фикрни қабул қилганлари уларни бир-бирига боғлаб турарди.
Умумий тил ва ҳудудий яхлитликка асосланган замонавий этник миллатчилик тушунчаси Исломга мутлақо бегонадир. Ҳозирги кунда мавжуд бўлган миллий давлатчилик модели Исломдан мутлақо узоқ бўлган тушунчадир ҳамда мусулмонлар ҳазорати ва тарихи нуқтаи назарига тамоман тескари бўлган тушунча ҳисобланади.
Абдумалик таржимаси
16.07.2018й.



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ