Худога хуш келмаган денг…!?

“Зиндон хотиралари” туркумидан
Худога хуш келмаган денг…!?
بسم الله الرحمن الرحيم
Зоналардаги қийноқлар золим шоҳ тилагини рўёбга чиқармади. Дорга осиш, отиб ташлаш билан эмас, балки сурункали даҳшатли қийноқлар билан ўлдириб, аламидан чиққан бўлса-да, асл мақсади ҳосил бўлмади. Ваҳоланки, кунора қийноқлардан баданлари куйдирилиб, ёрилган товонлару қорайган таналар целлофан қопларда оилаларига ташлаб кетилиши аста-секин оддий ҳол бўлиб қолганди. Фарзандини таниб бўлмас жасадига термулган ота-оналарнинг, етим қолган гўдакларнинг, бевага айланган ёшгина келинларнинг ичларидан нималар ўтган экан шаҳидларимизга қараган чоғда?!
Йигитларимизнинг қонларига бўғзигача ботган қонхўр, золим Каримов ўз мағлубиятини тан оладиган мардлардан эмасди. Шунинг учун у мағлубиятини ғолиблик чопонига ўрашга уринди. Бу ишга эл таниган диний уламоларни жалб қилди. Уламолар орасида бунақа пасткашликка унамаганлари ишдан бўшатилди ёки “бахтсиз ҳодиса”ларга дучор қилинди. Улар устига юкланган вазифа зонадаги йигитларни “адашибман”, “мени кечиринг президентим”, “мени авф этинг ҳалқим, энди кўзим очилди” деб телевидениеларда ва матбуотда гапиртириш эди. Бундай жирканч ишга киришган уламоларнинг аксари мажбурланиб, баъзилари эса ихтиёрий равишда зоналараро “гастрол”ларга чиқишди. Йигитларимиз билан суҳбат чоғида албатта кабинет бурчагида фуқаро кийимида кимдир яширин видеога олиб турарди. Бу “оператор”ларнинг суратга олиши анави муллаларни яҳудий шоҳга содиқ ёки аксинчалигини билиш учунми ёки бизларни қаттолларга танитиш учунми, билмадим…
2005 йил 64/46. Навоий. Зонада йигитларимиз орасида яна “меҳмонлар” келишибди, биз билан яккама-якка суҳбат қилишармиш, деган гап айланиб қолди. Кун тартибидаги эрталабки умумий йўқлама (проверка) ўтгач, ётоқларга штаб югурдаклари бир вароқча билан келиб, фамилияларни ўқиб “беседа!” деб олиб кета бошлади. Навбатим келиб, штабдаги кабинетга кирганимда рўпарада чиройли қаймоқранг чопон ва шунга монанд дўппи кийган киши, унинг ортида кўча кийимида бўлган совуққина одам. Чап тарафдаги диванга ястаниб ўтирган тезкор гуруҳ бошлиғи (опер) ва яна масжид либосидаги иккита мулла бор эди. Берган саломимга алик олган мулла суҳбатнинг бошланишидаёқ мендан ғазабланиб қолди ва кинояли таъналарга ўтиб кетди. У:
– Сизларнинг ишингиз Худогаям хуш келмаганидан азобларга гирифтор бўлдингиз, ярим умрингиз қамоқда ўтяпти. Агар бу Ҳизбингизнинг йўли тўғри бўлганида биринчи бўлиб бизлар бу йўлга кирмасмидик? – деди.
Аллоҳга хуш келмаганини билиб келгандек гапирувчидан холислик кетди. Энди унга ўзи тушунадиган қилиб сўзлашга тўғри келди. Жавоб узоқ тарихдан бўлди:
– Ёсир оиласининг қайси амали Худога хуш келмади, деб ўйлайсиз? Ахир, уларни мушриклар азоблади. Амморнинг кўзи олдида отаси ва онаси ваҳшийларча азоблар ортидан қатл қилинди. Балки Сизнингча Билолни амали ҳам Худога хуш келмаганидан қизиган саҳрода қийноққа солингандир? Ҳаббоб ибн Аратни-чи? Унинг қайси амали Худога хуш келмадики, танасида олов ёқишди. Қолаверса, тақсирлар, оламлар Сарвари ﷺнинг қайси амали Аллоҳга ёқмаган эдики, Тоифда тошбўрон қилинди?!
– Сиз ўзингизни Саҳобаларга тенглаяпсизми?
– Йўқ! Аммо сиз ўзингизни мушрикларга тенглаяпсиз! Сизни “агар Ҳизбингизнинг йўли тўғри бўлганида, биринчи бўлиб бу йўлга биз кирмасмидик” деган гапингиз мушрикларнинг Росулуллоҳ ﷺга: “Эй Муҳаммад, сенинг пайғамбар эканингга ишонганимизда, сенга биринчи бўлиб биз эргашган бўлардик”, – деган гапига ўхшайди. Ўйлаб кўринг ахир тақсир, тарихни эсланг! Тарих бунчалар ҳам эгиз такрорланмаса?!
Суҳбат опернинг “бу пичоққа ярамайди”си билан якун топди. Штабдан чиққанимда анави кабинет аҳлини “тентак” қилиб ташлаши ҳеч гапмас бўлган “қайсар”ларни кўрдим. Опернинг таъбири билан айтганда, бу азизларнинг бирортаси ҳам “пичоққа ярамас”лар эди…
Аслида, ўша муллалар ҳам яхши биладиган аччиқ ҳақиқат шуки, Худога хуш келмайдиган иш сарой муллаларининг ишидир! Бу иш уларнинг ўзини ҳам Худо хуш кўрмайдиган кимсаларга айлантириб қўяди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:
“… وإن أبغض الخلق إلى الله عالم السلطان
“Халқ орасида Аллоҳга энг манфур кимса султон олимидир”.
“Пичоққа ярамаган” ўша азизлар эса, уларнинг иши ҳам, ўзлари ҳам Худога хуш келади:
وَمَا ضَعُفُوا وَمَا اسْتَكَانُوا ۗ وَاللَّهُ يُحِبُّ الصَّابِرِينَ
– “… Ҳамда Аллоҳ йўлида ўзларига етган машаққатлар сабабли сусткашлик – заифлик қилмаганлар ва (душманларига) бўйин эгмаганлар. Аллоҳ мана шундай сабр қилгувчиларни севади”. (Оли Имрон:146)
(Зона “меҳмон”ларини эслаганим – ўша хотиралардан)
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Зайниддин
07.11.2022й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ