| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Аллоҳнинг нусрат ҳақидаги ваъдаси рўёбга чиқишидан олдин келадиган синовлар ва нусрат белгилари

Аллоҳнинг нусрат ҳақидаги ваъдаси рўёбга чиқишидан олдин келадиган синовлар ва нусрат белгилари

By htadmin
04.12.2022
583
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Аллоҳнинг нусрат ҳақидаги ваъдаси рўёбга чиқишидан олдин келадиган синовлар ва нусрат белгилари

(Учинчи ҳалқа)

Устоз Муҳаммад Жоме (Абу Айман)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Судан вилоятидаги

расмий нотиғи ёрдамчиси

Золимлар ҳақ аҳли устидан ғолиб келиб, ўз ботилларини – Ғарб давлатлари мусулмон юртларида қилишаётгани каби – зулму зўравонлик билан ўтказишар экан, пасткаш кимсаларни ҳукмдор сифатида тайинлаб, демократия ва эркинлик ниқоби остида бузуқлик ва фаҳш ишларини ёйилишини таъминлашмоқда…, Демократия ва эркинлик ниқоби остидаги бузуқлик ва фаҳш ишларига ғайритабиий жинсий алоқага чақириш, Исломдан чиқишни тарғиб қилиш, CEDAW ва бошқа конвенциялар орқали хотин-қизларга ва болаларга эркинлик ҳуқуқини бериш ниқоби остида оилаларни бузиш каби ишлари мисол бўла олади. Ёлланма ахборот воситалари ҳам бундай ифлос ишларни одамларга етказишда ва бу ишнинг «устаси фаранги» бўлган расво кимсаларни буюк қилиб кўрсатишда уларга хизмат қилишмоқда. Мана шундай бузуқ воқелик ҳаққа даъват қилувчилардан баъзиларга таъсир қиляпти. Оқибатда, Аллоҳнинг шариатини ер юзида ўрнатишга даъват қилаётганлардан баъзилари бизнинг даъватда хатолик бор, шу сабабдан Аллоҳ Таоло бизга нусрат туширмаяпти, деган хаёлга бормоқда. Ҳатто баъзилари бундан ҳам ёмон фикрга бориб, ўз даъватларида қолоқлик бор, дея ён беришга чақиришяпти. Ёки динлари ва ақидалари асосида ўзгартириш ясаш учун ўзлари табанний қилиб, ижмо қилган минҳожни ўзгартириш кераклигини айтишяпти. Бу уларни қатъиятларини синдирмоқда. Ҳатто бу нарса Аллоҳ Субҳанаҳунинг ваҳийси ва ҳаким шариати бўлмиш мустаҳкам асосга таянган йўлларига бўлган ишончларини йўқотишга ҳам олиб келиши мумкин.

Нусратнинг тезлашиш ёки кечикиши масаласи Аллоҳ Таолонинг дини асосида ўзгартиришни истаган инсонлар йўлининг тўғри ёки нотўғрилигига далил бўлмайди. Чунки нусрат Аллоҳ Таолонинг энг севимли инсони бўлмиш пайғамбарларга ҳам кечикиши мумкин. Бу бир сонов, имтиҳондирки, Аллоҳ шу орқали Ўзи истаган бандаларини текширади. Буни Раҳмон Субҳанаҳунинг оятлари ҳам тасдиқлаб келган.

﴿حَتَّى إِذَا اسْتَيْأَسَ الرُّسُلُ وَظَنُّواْ أَنَّهُمْ قَدْ كُذِبُواْ جَاءهُمْ نَصْرُنَا فَنُجِّيَ مَن نَّشَاء وَلاَ يُرَدُّ بَأْسُنَا عَنِ الْقَوْمِ الْمُجْرِمِينَ﴾

«Ҳар қачон пайғамбарларимиз ноумид бўлиб, «биз ёлғончи қилиндик (пайғамбар эканлигимизга ишонмадилар), деб ўйлай бошлаганларида, уларга Бизнинг нусратимиз келган. Биз (шундай қилиб) хоҳлаган кишиларга нажот берган эдик. Жиноятчи қавмдан (эса) бизнинг азобимиз қайтарилмас!»             [Юсуф 110]

Аллоҳнинг пайғамбари Нуҳ алайҳиссалом қавмини узоқ йиллар даъват қилган, улар эса унинг пайғамбарлигига ишонишмаган ва уни масхара қилиб, унга эргашганларга зиён-заҳмат етказишган. Нуҳ алайҳиссалом эллик йили кам минг йил шундай синовда қолиб, даъватини етказишда бор кучини ва бор имкониятини сарфлаб, ҳеч малолланмай ҳаракат қилган… Унга жуда оз киши эргашган. Бу ҳақда Аллоҳ Таоло бундай дейди:

﴿وَمَا آمَنَ مَعَهُ إِلاَّ قَلِيلٌ﴾

«Унга жуда оз киши имон келтирди»    [Ҳуд 40]

Бироқ, шунга қарамай, Нуҳ алайҳиссаломнинг дилига унинг минҳожи яроқсиз ёки хато, шунинг учун одамлар уни қабул қилишмади, деган нарса сизиб кира олган эмас. Бунга бошқа талайгина мисоллар бор.

Синов ҳаммага келганда ва бахтсизлик кенг ёйилганда инсоннинг нусратни тезроқ келишини талаб қилишига келсак, бу бир инсоний табиатдир. Чунки у узоқ вақт синовни кўтаролмайди. Буни фақат Аллоҳнинг марҳамати етган инсонларгина кўтаради. Зеро, синов бир томондан, қатъиятни заифлаштириб, фаолликни сусайтирса, бошқа томондан, ботиллар тўдасини кучайтиради ва ботиллар тўдаси ўзларини ҳақ деб ўйлашади. Шу боис, ҳақни етказаётганларга зулмни кучайтиришади. Ана шунда синов кучли келгани учун одамлар тезроқ нусрат келишини талаб қиладилар. Хаббоб ибн Аратдан ривоят қилинади: Биз Росулуллоҳ ﷺга шикоят қилдик, ул зот Каъбанинг соясида чопонларига ёнбошлаб ўтирган эди. Биз у зотга «Аллоҳга дуо қилиб, бизга нусрат-ёрдам беришини сўрамайсизми», дедик. Шунда бундай марҳамат қилдилар:

«كَانَ الرَّجُلُ فِيمَنْ قَبْلَكُمْ يُحْفَرُ لَهُ فِي الْأَرْضِ فَيُجْعَلُ فِيهِ فَيُجَاءُ بِالْمِنْشَارِ فَيُوضَعُ عَلَى رَأْسِهِ فَيُشَقُّ بِاثْنَتَيْنِ وَمَا يَصُدُّهُ ذَلِكَ عَنْ دِينِهِ وَيُمْشَطُ بِأَمْشَاطِ الْحَدِيدِ مَا دُونَ لَحْمِهِ مِنْ عَظْمٍ أَوْ عَصَبٍ وَمَا يَصُدُّهُ ذَلِكَ عَنْ دِينِهِ وَاللَّهِ لَيُتِمَّنَّ هَذَا الْأَمْرَ حَتَّى يَسِيرَ الرَّاكِبُ مِنْ صَنْعَاءَ إِلَى حَضْرَمَوْتَ لَا يَخَافُ إِلَّا اللَّهَ أَوْ الذِّئْبَ عَلَى غَنَمِهِ وَلَكِنَّكُمْ تَسْتَعْجِلُونَ»

«Сизлардан аввалгилар даврида кишига чуқур қазилиб, сўнг шу чуқурга туширилар ва арра билан бошини ўртасидан иккига бўлиб ташланар эди. Аммо бу нарса уни динидан қайтаролмас эди. Темир тароқлар билар таралиб, гўшти билан суяги ажратиб олинарди. Бу ҳам уни динидан қайтаролмасди. Аллоҳга қасамки, албатта Аллоҳ бу ишни тамомига етказгай. Ана шунда Санъодан Ҳазрамавтга йўл олган отлиқ ҳеч нарсадан қўрқмай бемалол борадиган бўлади. У фақатгина Аллоҳдан ва қўйларини бўри еб кетишидан қўрқади, холос. Сизлар эса, шошяпсизлар». (Бухорий ривояти).

Ислом Уммати ҳам бугунги кунда ана шундай воқеликда яшамоқда. Халифалик давлати ағдарилиб, кофирлар мусулмонлар юртларини босиб олгач, бу юртлар худди катта қамоқ лагерларига ўхшаб қолди… У ерда кофирлар ва уларнинг гумашталари Аллоҳ Таолонинг динига қарши курашиб, очиқдан-очиқ осийлик қилишяпти. Шунингдек, энг паст кимсалар бўлган малай ҳокимлар – улар ҳарбийлар, сиёсатчилар, муфаккирлар ва журналистлар бўладими фарқсиз – ҳукмронлик қилишмоқда. Мустамлакачи кофир киритган сақофат бошқарув, сиёсат, иқтисод ва ижтимо каби соҳаларда ҳукмрон сақофат бўлиб қолди. «Тафсири Зилол» муаллифининг сураи ҳажда келган айни воқелик ҳақидаги тафсири мени қойил қолдирган эди. Унда бундай келади:

«Баъзан нусрат кечикади. Чунки ҳали Умматнинг инфратузилмаси пишиб, охирига етмаган, унинг энергияси жамланмаган ҳамда Уммат ўзида энг кучли кучлар ва тайёргарликлар хазинаси борлигини англаб етиши учун ҳали унинг ҳар бир бўғини ўткирлашиб, бир жойга йиғилмаган бўлади. Агар шундай аҳволда нусрат келса, узоқ вақт ҳимоя қилолмай уни қўлдан бериб қўйиши мумкин!

Нусрат баъзан кечикади, токи, Умматнинг азоб-уқубат ва аламлар чекиб, қийналаётган бир пайтда Аллоҳга боғлиқлиги ортсин, Аллоҳдан ўзга таянч тополмасин, қийинчилик пайтда Ундан бошқа томонга йўналмасин, туғёнга бормасин, ҳақ ва адолатдан ҳамда Аллоҳнинг унга ёрдами бўлмиш ҳақ, адолат ва хайрдан адашмасин.

Ҳа, нусрат баъзан кечикади. Чунки Уммат курашаётган ботилнинг сохталиги одамларга ҳали-бери тўлиқ ошкор бўлмаган бўлади. Ботил ўша пайтда гарчи мўминлар томонидан енгилган тақдирда ҳам яна ўзига тарафдорлар топиб олаверади. Чунки бу тарафдорлар ботилнинг ботиллигига, уни йўқ қилиш зарурлигига ҳали ишониб етмаган бўлишади… Ботилнинг илдизлари ҳақиқатни тўлиқ англаб етмаган оддий инсонлар ичида сақланиб қолган бўлади. Шунинг учун Аллоҳ ботилни то одамларга аниқ-тиниқ кўриниши учун маълум вақт сақлаб туришни истайди.

Нусрат гоҳо кечикади. Чунки Умматда гавдаланувчи ҳақ, адолат ва хайрни кутиб олишга вазият ҳали тайёр бўлмаган бўлади. Агар Уммат нусратга шундай яроқсиз бир вазиятда етишса, ўзи учун барқарорликни тополмайдиган мухолиф бир вазиятга дуч келади… Шунинг учун то қалблар нусрат атрофига йиғилиб, музаффар ҳақни кутиб олиш ва уни авайлаб асрашга тайёр бўлиши учун кураш мавжуд бўлиб туради! Мана шулар ва бошқа фақат Аллоҳнинг ўзига маълум нарсалар сабабли нусрат баъзан кечикади ва оқибатда қурбонликлар ва аламлар бир неча баробар кўп бўлади. Ва ниҳоят, Аллоҳ имон келтирган зотларни ҳимоя қилади ва нусрат рўёбга чиқади. Нусратнинг ўз вазифалари ва юклари бор. Нусратнинг сабаблари тўла топилиб, унинг баҳоси тўлиқ тўланиб, уни кутиб олиш ва асраш учун муҳит ҳозирлангандан кейингина Аллоҳ нусратга изн беради:

﴿وَلَيَنصُرَنَّ اللَّهُ مَن يَنصُرُهُ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ﴾

«Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларга албатта нусрат берур. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир»  [Ҳаж 40]». Иқтибос тугади.

Ушбу тарихий лаҳзада, Халифалик давлати орқали ер юзида Исломни барпо этиш учун фаолият қилаётган инсонлар ўзларидаги мавжуд минҳожнинг ўзгартиришга қодир ягона минҳож эканига чуқур ишонсинлар. Чунки бу минҳожда Ислом ақидаси асос, шаръий ҳукм ўлчов қилиб олинган ҳамда аҳкомлар ва янги-янги масалаларга берилган ечимлар усулан ва фуруан Аллоҳ Таолонинг ваҳийсидан тўғри ижтиҳод билан ишлаб чиқилган. Минҳожга нисбатан имон ва ишончда бўлинадиган ушбу босқичда, Аллоҳ Таоло бизни Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик билан сийлаши учун саботга муҳтож бўламиз.

Роя газетасининг 2022 йил 16 ноябр чоршанба кунги 417-сонидан

 

0
0

Related posts:

Эй Шом аҳли, Аллоҳ Таоло сизга катта бир омонат топширди, бас уни сақланглар! Аллоҳнинг нусрат ҳақидаги ваъдаси рўёбга чиқишидан олдин келадиган синовлар ва нусрат белгилари Аллоҳнинг нусрат ҳақидаги ваъдаси рўёбга чиқишидан олдин келадиган синовлар ва нусрат белгилари
TagsАллоҳнинг нусрат ҳақидаги ваъдасизолимларҳақ аҳли
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй мусулмонлар! Сизнинг даврингиз келди! Жиддий ҳаракат қилинг!

  • МАҚОЛАЛАР

    “Спорт шахмати” тахтасидаги муҳим юриш 

  • МАҚОЛАЛАР

    Фикрий йўқотиш моддий йўқотишдан фожеалироқ

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/