| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минтақадаги Америка малайларининг сафарбарликка  туриши

  • Хитой – Францияда бўлиб ўтган «Катта еттилик» G7 саммитининг «йўқ бўла туриб ҳозир бўлган» иштирокчиси

  • Судан ҳукуматининг иқтисодий сиёсатлардаги саросимаси

  • Ғарб ҳукмдорлари ўз қалбларидаги адоват ва нафратни чиқаришдан асло тўхтамадилар

  • Мағриб уч томонлама мувофиқлаштириш тизими мустамлакачиликнинг хавфсизлик тузоқлари қаршисида дош бера оладими?

  • Судандаги вазият ва Ал-Убайид шаҳрининг қамали

  • Араб Лигасини тубсиз бир водийга кўмиб дафн этиб ташлаш вожибдир

  • Афғонистонни халқаро тизимга интеграция қилиш учун Американинг тузоғи

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Тараққиётнинг тамал тоши Исломда

Тараққиётнинг тамал тоши Исломда

By htadmin
15.01.2023
0
Share:

Тараққиётнинг тамал тоши Исломда

بسم الله الرحمن الرحيم

Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилнинг 29 декабрь куни Халқаро конгресс марказида “Таълим сифатини ошириш – Янги Ўзбекистон тараққиётининг яккаю ягона тўғри йўлидир!” мавзусидаги замонавий дарсликлар кўргазмаси билан танишди.

Кўргазмада давлат раҳбарига ушбу дарсликлар мазмуни ҳақида маълумот берилди. Улар XXI аср кишиси учун энг зарур бўлган “4К” кўникмаси бўйича ишлаб чиқилган Критик (танқидий) фикрлаш, Коллаборация (жамоавий ишлаш), Креативлик (ижодкорлик), Коммуникация (мулоқот кўникмалари)ни шакллантириши айтилди. Қайд этиш керакки, Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил 29 апрелдаги фармони билан тасдиқланган Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида ўқитиш методикасини такомиллаштириш вазифалари белгиланган эди. Шунга мувофиқ, ўтган уч йил давомида дарсликларни янгилаш бўйича иш олиб борилди. Махсус ишчи гуруҳ томонидан хорижий методика асосида 1-4-синф китоблари янгидан тайёрланди. Қайд этиш керак, Ўзбекистоннинг “Тараққиёт стратегияси”да тўртинчи устувор йўналиш айнан таълим соҳасини, “инсон капиталини” ривожлантиришга қаратилган. Бунга мутаносиб равишда 2023 йилга – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили, деб ном берилгани айтилди.

Узоқ йилларга мўлжалланган бу дастур, бир жиҳатдан Мирзиёев ҳокимиятини кафолатловчи омиллардан бири бўлса, бошқа жиҳатдан Ғарб сақофати ва ҳаёт тарзини шакллантирувчи билимларни чуқурлаштиришни кўзда тутади. Зеро, ҳар қандай таълим дастури муайян ақида ва дунёқарашдан келиб чиқади. Ғарб тарафидан тузилаётган таълим дастурлари Ислом асосига тамоман зидлиги сабабли мусулмонларнинг фикр-туйғулари ва ўлчовларини тубдан ўзгартиришни мақсад қилади. Демократик принциплар асосида халқаро экспертизадан ўтказилган дарсликларнинг янги модели ўтган йили Тошкент шаҳридаги 134-мактабда синаб кўрилди. Янги моделда 1-синф учун технология, мусиқий саводхонлик, тасвирий санъат ва бошқа фанлардан таълим берилиши белгиланди. Бу пайтгача мусиқа, тасвирий санъат ва бошқа дарсликлар Исломий меъёрларни парчалайдиган тарзда тузилган бўлса, эндиликда бунга қўшимча 1-синфдан болалар ақли ва қалбига бузуқлик уруғини экувчи ёт маданиятларга кенг ўрин ажратилмоқда. 4-синф дарслигига эса, “Молиявий саводхонлик” фани қўшилди. Бу эса, Марказий Осиёнинг юраги ҳисобланган Ўзбекистонда капиталистик иқтисод низоми чуқур ўрнатилиши мақсад қилинганини кўрсатади. Эндиликда 10 ёшли болаларга пул билан муомала қилиш, унга эришиш ва уни сарфлаш тўғрисида таълим берилиб, уларга пул ҳаётнинг асосий қийматидир, деган тушунча сингдирилади. Юртимиздаги барча таълим дастурлари демократия куфр ақидасига асослангани бир фожиа бўлса, Ғарб экспертлари тарафидан тасдиқланган дастурларни қабул қилиниши яна бир фожиа ҳисобланади. Чунки бу дастурлар кичик ва ўрта саноат корхоналари учун ишчи ва мутахассисларни етиштириб беришга чекланади. Таълим сифатини ошириш ва дарсликларни чуқурлаштиришдан кўзланган мақсадни президент Шавкат Мирзиёев қуйидагича изоҳлади:

– Қайси ҳудудга борсам, ёшлар билан, катта-катта корхоналардаги ишчилар билан суҳбатлашаман. Улардан “Сизни нима қийнайди?” деб сўрасам, билим етишмаслигини айтади (иқтибос тугади). Яъни билимли мутахассислар етишмаслигини айтишган. Таълим дастурларининг бундай тузилгани эса, халқимизни сўнгги технологиялар ва ривожланаётган технологияларни нафақат ишлаб чиқаришдан, балки уларнинг тенденцияларидан хабардор бўлишдан ҳам ғафлатда қолдиради. Зеро, билим асосларини ажнабийдан кўчираётган давлат ўша давлатларга фикрий ва моддий қарам бўлиши табиийдир.

Ёшлар дунёдаги моддий тараққиётдан кўзлари қамашар экан, ҳукумат ўзига нисбатан халқда ишонч ва умид уйғотиш учун нимадир қилишга мажбур бўлмоқда. Критик фикрлаш, креативлик, коллаборация, коммуникация кўникмаларини ёшларда шакллантириш ҳамда Estudy электрон таълим платформасини интеграция қилингани мана шу мақсад йўлида амалга оширилаётган ишлардир. Ҳукумат бу янгиликларни самарали меҳнат қилувчи ишчи ҳодимларни етиштириб чиқариш сари йўналтирмоқда. Ҳукумат инсон капиталини ривожлантириш тўғрисида гапиряпти, бироқ унинг туб моҳиятини баён қилмаяпти. Инсон капитали шахснинг онги, дунёқараши, маънавияти, одоб-ахлоқи, сиёсий тузум моҳияти ва табиатига бевосита боғлиқдир. Дунёнинг аксар давлатлари қатори Ўзбекистон ҳам асосланган капиталистик тузум бу қийматларни ривожлантириш у ёқда турсин, уларни асл ҳолида сақлаб қолишга ҳам қодир эмас. Шунинг учун ҳукумат баланд минбарлардан онг, маънавият, одоб-ахлоқ ҳақида сўз юритар экан, халқни Ислом ҳақида фикрлашга ундаб қўйишдан сақланяпти. Чунки куфр сиёсатчилари ва уларнинг малайлари Исломнинг сиёсий ақида эканлигини жуда яхши билишади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, Ғарбдан кўчирилаётган таълим дастурлари ҳаром ишларни санъат ва тараққиёт сифатида талқин қилиш орқали ҳаётни куфр демократиясиз тасаввур қила олмайдиган авлодни етиштирмоқда. Бу эса, мусулмонларни Исломдан узоқлаштириб, улар олдидаги вазифани янада оғирлаштиради. Аслида эса, ота-оналарнинг ўзлари фарзандларига Аллоҳ ва Росули ﷺни танитиши, севдириши, Исломидан таълим бериб, унга амал қилишни ўргатиши фарздир. Бироқ устимиздаги капиталистик тузум ва у яратган бузуқ муҳит ёшларни бундай тарбия топишига имкон бермаяпти. Ота-оналар ўз фарзандларига тўлақонли Исломий тарбия бера олишлари учун давлатдаги таълим дастури Ислом ақидасига асосланиши, уларни ўраб турган жамият ҳам Ислом қонунлари билан бошқарилиши керак. Рошид Халифаликни тиклаш орқали Исломий ҳаёт қайта бошланмас экан, ёшларимизни таълим-тарбия ниқоби остида адаштириш ва гумроҳлаштириш сиёсати кучаяверади. Шунинг учун Қуръон ва Суннат талабига кўра мусулмонлар Исломга амал қилиш, унинг ҳукмларини ҳаёт майдонида олий қилиш йўлида оғишмай курашишлари фарздир. Зеро, Исломни татбиқ қилишгина мусулмонларни аниқ, табиий ва замонавий фанлар соҳасида ихтиролар қилишга ундайди ва янгидан-янги ижод намуналаридан баҳраманд бўлишларини таъминлайди. Аждодларимизни буюк ихтиролар қилишга ундаган омил ҳам Ислом эканлиги шубҳасиздир.  Демак,  тараққиёт ва яхши ҳаётни кафолатловчи омил таълим ва тарбиянинг Ислом асосида йўлга қўйилишидир.

  مَنْ عَمِلَ صَالِحًا مِّن ذَكَرٍ أَوْ أُنثَىٰ وَهُوَ مُؤْمِنٌ فَلَنُحْيِيَنَّهُ حَيَاةً طَيِّبَةً ۖ وَلَنَجْزِيَنَّهُمْ أَجْرَهُم بِأَحْسَنِ مَا كَانُوا يَعْمَلُونَ

– “Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажр-савоблар билан мукофотлаймиз”.  (Наҳл:97)

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

15.01.2023й

TagsИсломий меъёрларТараққиётТараққиётнинг тамал тоши ИсломдатаълимҒарб сақофати
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ён берувчи етакчиларга итоат қилиш керакми ёки Роббул оламинга?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мигрантлар АҚШ ҳибсхоналарида ноинсоний шароитдан азият чекмоқдалар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эрдўғаннинг Америка хизматкорига айланиши

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    АЛ-ВАЪЙ

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/