Ҳизб ут-Таҳрир амирининг муҳандис Исмоил Ваҳвоҳ (Абу Анас)нинг вафотига оид таъзияси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Ҳизб ут-Таҳрир амирининг муҳандис Исмоил Ваҳвоҳ (Абу Анас)нинг вафотига оид таъзияси
﴿مِنَ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلًا﴾
«Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди, (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ» [Аҳзоб 23]
Ҳизб ут-Таҳрир амири бутун мусулмонларга, хусусан Ҳизб ут-Таҳрир аъзоларига қадрли биродаримиз Исмоил Ваҳвоҳнинг 2023 йил 18 май пайшанба куни бомдод пайтида Австралияда вафоти этганини чуқур қайғу ила хабар қилади.
Аллоҳ раҳмат айласин Абу Анас Ҳизбнинг таянч-устунларидан бири, амир девонининг аъзоси эди. Зулмга қарши туришда кучли, ҳақ устида собит бўлиб, машаққат-мусибатлар ҳам, тоғутларнинг таъқибию зиндонлар ҳам уни ларзага сололмаган, билъакс, қувватига қувват қўшган эди. Абу Анас Аллоҳнинг изни ила, ихлос ва содиқлик билан фаолият қилар эди.
Кўзлари бу дунёда Росулуллоҳ ﷺнинг байроқларининг тобора баланд кўтарилишига тикилганди. Охиратда эса Аллоҳ Субҳанаҳунинг ушбу каломида айтилганидек
﴿إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي جَنَّاتٍ وَنَهَرٍ *فِي مَقْعَدِ صِدْقٍ عِنْدَ مَلِيكٍ مُقْتَدِرٍ﴾
«Албатта тақводор зотлар жаннатларда ва дарёлар (усти)да Қодир Подшоҳ ҳузуридаги рози бўлинган ўринда бўлурлар» [Қамар 55]
Аллоҳ биродаримизни раҳмат қилсин. Қиёматда бепоён жаннатига дохил айлаб, анбиёлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва солиҳларга ҳамроҳ этсин, уларга ҳамроҳ бўлмоқ буюк бахтдир. Аллоҳ Субҳанаҳудан бизни, аҳл-оиласини ва мусулмонларни Ўзининг ушбу каломида айтганлардан қилишини сўраймиз:
﴿الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا للهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ*أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ﴾
«Бирор мусибат келганда: «Албатта биз Аллоҳнинг (бандаларимиз) ва албатта биз у зотга қайтгувчилармиз», дейдиган (собирларга хушхабар беринг эй Муҳаммад). Ана ўшаларга Парвардигорлари томонидан салавот (мағфират) ва раҳмат бордур. Ана ўшалар ҳақ йўлни топгувчилардир» [Бақара 156-157]
Эй Абу Анас, биз сизни Аллоҳдан раҳмат айлашини сўраб, Набий ﷺ ўз ўғли Иброҳим вафот этган пайтда айтган сўзларини айтамиз:
«إِنَّ الْعَيْنَ تَدْمَعُ وَالْقَلْبَ يَحْزَنُ وَلَا نَقُولُ إِلَّا مَا يَرْضَى رَبُّنَا وَإِنَّا بِفِرَاقِكَ يَا إِبْرَاهِيمُ لَمَحْزُونُون»
«Кўзлардан ёш оқиб, қалблар қайғуга тўлди. Биз фақат Роббимиз рози бўладиган сўзларни айтамиз: эй Иброҳим, сиздан айрилганимиздан маҳзунмиз».
Эй Абу Анас, Аллоҳ сизни раҳмат айласин. Эй дўстимиз ва йўлдошимиз, барчамиз Аллоҳдан келдик ва У зотга қайтгувчимиз.
Биродарингиз ва йўлдошингиз Ҳизб ут-Таҳрир амири Ато ибн Халил Абу Рошта
28 шаввол 1444ҳ
18 май 2023м



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ