Исломда сайлов тушунчаси ва демократик сайловларда қатнашиш ҳукми
Исломда сайлов тушунчаси ва демократик сайловларда қатнашиш ҳукми
بسم الله الرحمن الرحيم
2023 йил 9 июл Ўзбекистонда президентлик сайлови куни. Аҳолисининг 90-95 фоизини мусулмонлар ташкил қиладиган Ўзбекистон ўзининг геосиёсий жойлашуви, улкан ер ости, ер усти бойликларига эгалиги ва кенг демографик имкониятлари сабабли мустамлакачи давлатлар эътибор марказида бўлиб келмоқда. Ўзбекистон на ички, на ташқи сиёсатида мустақил бўлмагани, АҚШ, Россия ва Хитой каби йирик ўйинчиларнинг манфаатлари кесишган минтақада жойлашгани учун мамлакатга президентлик сайлови жараёнида ташқи эътиборларнинг янада ортиши табиий. Аслида ҳар қандай давлатда – айниқса, у мустамлака бўлса – президентлик сайлови катта сиёсий ўзгаришлар жараёни ҳисобланади. Чунки қайси бир томон ўзи илгари сурган номзоднинг ғалабасига эришса, унинг нуфузи сезиларли даражада ошади. Шунинг учун президентлик сайлови – агар у қайсидир маънода демократик принципларда ўтса – жуда муҳим тадбир ҳисобланади. Биз бунга жорий йил май ойида Туркияда бўлиб ўтган сайловлар мисолида ҳам гувоҳ бўлдик.
Ўзбекистон халқи Исломга ташна бўлганлиги сабабли бугунги кунда бу ерда ҳам барча мусулмон юртларида бўлаётгани каби аҳолининг Исломни сиёсий идеология сифатида англаши ва уни бутунича қабул қилиш зарурлигини тушунишини олдини олиш учун бир ёқлама талқину ташвиқотлар ва турли фитналар тинимсиз давом этиб келмоқда. Кеча коммунистлар “дин халқ учун афюндир” шиори билан Исломга қарши ошкора курашган бўлса, ҳозирги пайтда Ғарб капиталистлари айни ўша курашни “терроризм, фундаментализм, экстремизмга қарши кураш” ниқоби остида олиб боришмоқда. Мустамлакачи Ғарбнинг ягона мақсади – Исломни мусулмон ёшлар зеҳнига христианлик, яҳудийлик динларига ўхшаб ҳаётга аралашмайдиган, давлат бошқарувига, сиёсатга дахл қилмайдиган руҳоний (каҳанутий) дин шаклида сингдиришдан иборатдир. Америкалик стратег мутафаккир Фукуяма шундай ёзган эди: “…содда қилиб айтганда, бугунги терроризмга қарши кураш – Ғарбона янги, илмоний (дунёвий) давлатчиликни инкор этадиган фундаменталистик Исломий ақидага қарши курашдир. Бу (Исломий) идеология бизга коммунистик идеологиядан кўра асосий хатар ҳисобланади ва унга қарши курашни Исломнинг ичидан туриб олиб боришимиз зарур”. Демак, Исломга қарши ошкора ва пинҳона уюштирилаётган бундай курашларнинг энг каттаси – зеҳнлардан сиёсий Ислом тушунчасини ўчириш амалиётидир.
Ислом эътиқод, ибодат, одоб-ахлоқдангина иборат, масжидлардан нарига чиқолмайдиган руҳоний (каҳанутий) дин эмас. Исломда ҳамма нарсанинг ечими батафсил баён қилинган, жумладан давлатчилик қонун-қоидалари ҳам. Бу хусусда келган суннат ва саҳобалар ижмосидан “султон (ҳокимият) умматники” деган бошқарувга оид машҳур қоида ишлаб чиқилган. Бу – давлат тепасига келадиган одам бошлиқ бўлиш ҳуқуқи ва салоҳиятини Умматдан олади, бошқача айтсак, Уммат тепасига фақат унинг ўзи рози бўлган одамгина бошлиқ бўлади, деганидир. Аммо бугунги авлод зеҳнияти мустамлакачилар томонидан бунинг мутлақо акси ўлароқ шакллантирилиб, “сиёсатга аралашма”, “биз кичик одаммиз”, “юқоридагилар нима деса, ўша бўлади” қабилидаги, фақат мутеликка етаклаб, дахлдорлик ҳиссидан маҳрум қиладиган заҳри қотил фикрлар билан суғорилмоқда. Мусулмонлар “ҳокимият умматники” қоидасида ўз аксини топган ҳуқуқидан узлуксиз ва шафқатсизларча маҳрум қилиб келинди ва бунинг натижасида асл Исломий сайловлар тушунчаси уларнинг зеҳнида бугунги тайинлов қиёфасидаги сайловларга бўшатиб берди. Ислом ҳамма нарсанинг, жумладан давлат раҳбарини қандай сайлашнинг ҳам ечимини баён қилиб берди. Бу борадаги ечимлар фиқҳий китобларнинг саҳифаларини шунчаки безаб турадиган ва биз мана бундай илмий захираларга эга халқмиз, деб фахр қуроли сифатида ишлатиладиган қуруқ фалсафа эмас, балки ҳаётда ижро этилиши вожиб бўлган шаръий ҳукмлардир. Шу боисдан ҳам сайлов масаласи – айниқса, у давлат раҳбарини сайлаш бўлса – ҳеч қачон ўз аҳамиятини йўқотмайдиган энг долзарб масала бўлиб қолаверади. Чунки бу – Аллоҳнинг қатъий буйруғи бўлиб, ундаги бефарқлик жабрини ҳозирги ҳаётимизда очиқ-ойдин кўрмоқдамиз ва Аллоҳнинг ҳузиридагиси эса янада оғир бўлади. Аллоҳ Таоло огоҳлантириб, дейди:
فَلْيَحْذَرِ الَّذِينَ يُخَالِفُونَ عَنْ أَمْرِهِ أَن تُصِيبَهُمْ فِتْنَةٌ أَوْ يُصِيبَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ
– “(Пайғамбарнинг) амрига хилоф иш қиладиган кимсалар ўзларига бирон фитна-кулфат етиб қолишдан ёки аламли азоб етиб қолишидан ҳазир бўлсинлар!” (Нур:67)
Масаланинг тафсилотига келсак, мусулмонлар бошқаруви – Аллоҳнинг Китоби ва Росули ﷺнинг суннатини татбиқ қиладиган Халифалик давлати орқали идора қилинади. Росулуллоҳ ﷺ айтадилар:
كَانَت بَنُو إسرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأَنْبياءُ، كُلَّما هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبيٌّ، وَإنَّهُ لا نَبِيَّ بَعدي، وسَيَكُونُ بَعدي خُلَفَاءُ فَيَكثُرُونَ، قالوا: يَا رسول اللَّه، فَما تَأْمُرُنَا؟ قَالَ: أَوفُوا بِبَيعَةِ الأَوَّلِ فالأَوَّلِ، ثُمَّ أَعطُوهُم حَقَّهُم،
«Бану Исроил бошқаруви-сиёсатини пайғамбарлар юргизар эди. Қачонки бир пайғамбар ҳалок бўлса, бошқа бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар йўқ, мендан сўнг халифалар бўлади ва улар кўпаяди» — дедилар. «Бизни шунда нимага буюрасиз» — дейишди. «Аввалгиси байъатига ва яна аввалгиси байъатига вафо қилинглар, сўнгра уларнинг ҳаққини беринг(адо қилинг)лар» — дедилар. (Муттафақун алайҳ)
Демак, мусулмонлар ўзларига бошлиқ қилиб фақат битта халифага байъат берадилар, шунингдек сайлов халифа бўлишга номзоди кўрсатилган шахслар орасида бўлиб ўтади ҳамда Халифа битта бўлиши шарт қилинади. Зеро, Пайғамбаримиз ﷺ:
إذا بويع لخليفتين فاقتلوا الآخر منهما
«Агар иккита халифага байъат қилиб қолинса, улардан иккинчисини қатл қилинглар» — дедилар.
Мазкур ҳукмларнинг барчаси Рошид халифалар даврида саҳобалар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) томонидан тўлиқ татбиқ қилинган ва фиқҳий “умда” китобларга “саҳобалар ижмоси” номи остида зарҳал ҳарфлар билан батафсил девон қилиб қўйилган. Улардан янада кенгроқ воқиф бўлмоқчи бўлганлар бўлса Ибн Касирнинг “Ал-Бидоя ван-Ниҳоя”, Мовардийнинг “Ал-аҳком ас-султонийя”, Тақийюддин Набаҳонийнинг “Исломда бошқарув-ҳокимият низоми” китобларига мурожаат қилиши мумкин, Аллоҳ уларнинг ҳаммасини ўз раҳматига олсин.
Шунинг учун биз мусулмонлар ушбу илмоний-демократик сайловларга – хоҳ президенлик, хоҳ парламент сайловлари бўлсин – қатнашишимиз шаръан ножоиз. Кимки энди, сайловга қатнашсак бўлаверади, бунинг ҳеч қандай ношаръий жойи йўқ, дейдиган бўлса, у кимса, аввало Аллоҳнинг динига қарши журъат қилаётган ва “динни ҳаётдан ажратиш” идеологиясини кўтараётган Ислом ва мусулмонлар душмани бўлмиш Ғарбга хизмат қилаётган бўлади. Зотан, Аллоҳнинг дини бўлакларга ажратилиб, айримлари олинадиган ва айримлари ташланадиган дин эмас, балки бутунича олиниб, тўлиғича татбиқ қилинадиган бир бутун илоҳий манҳаждир. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бундай дейди:
انَّ الَّذِينَ يَكْفُرُونَ بِاللَّهِ وَرُسُلِهِ وَيُرِيدُونَ أَن يُفَرِّقُوا بَيْنَ اللَّهِ وَرُسُلِهِ وَيَقُولُونَ نُؤْمِنُ بِبَعْضٍ
وَنَكْفُرُ بِبَعْضٍ وَيُرِيدُونَ أَن يَتَّخِذُوا بَيْنَ ذَٰلِكَ سَبِيلًا ﴿١٥٠﴾ أُولَٰئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ حَقًّا
– “Албатта, Аллоҳ ва пайғамбарларига ишонмайдиган, Аллоҳ билан пайғамбарларининг ораларини ажратишни истайдиган (яъни Аллоҳга ишониб, пайғамбарларини инкор қиладиган) ва “айрим пайғамбарларга ишонамиз, айримларига ишонмаймиз”, дейдиган ҳамда ора йўлни тутишни истайдиган кимсалар – ана ўшалар ҳақиқий кофирдирлар”. (Нисо:150)
Дарҳақиқат, “динни ҳаётдан ажратиш” оятда келган “…ора йўлни тутиш…”дан бошқа нарса эмас ҳамда бу ояти карима демократия – Исломдан дейдиганларга қарши Аллоҳ таолонинг қатъий ҳужжатидир.
Лекин бугун қалбларга сурур бахш этадиган эътиборга молик бир жиҳат ҳам борки, унга тўхталиб ўтишимиз, албатта зарур. У ҳам бўлса – бугун Умматнинг сиёсий онги анча юксалиб бораётганидир. Мусулмоналар чиндан ҳам уйғонмоқда ва ҳозирги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, таълим-тарбиявий муаммоларнинг бош сабаби – динни ҳаётдан ажратувчи капиталистик тузум ва мавжуд қўғирчоқ, золим режимлар эканлиги, буларнинг барчаси Аллоҳ талонинг
وَمَنْ أَعْرَضَ عَن ذِكْرِي فَإِنَّ لَهُ مَعِيشَةً ضَنكًا
“Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг-бахтсиз ҳаёт бўлур”. (Тоҳа:124) сўзининг ҳаётий тасдиғи эканини чуқур идрок этишмоқда. Шунингдек, улар бугунги қолоқлик ва муаммолардан халос бўлишнинг ягона йўли – Исломни сиёсий мафкура сифатида тушуниб, уни ҳаётга тўлиқ татбиқ қилиш эканлигини англамоқдалар. Шунинг учун Уммат охирги пайтларда Ислом ва мусулмонларга ён босаётган ва айрим Исломий аҳкомларни бўлса-да татбиқ қилишга ваъда бераётган – улар қуруқ ваъдалар бўлса ҳам – номзодларга овоз беришга шошилаётганини кўрмоқдамиз. Биз бунга “араб баҳори” кунларида Мисрда ва ундан олдин Жазоирда юз берган воқеалар фонида гувоҳ бўлдик. Ушбу воқелик – мусулмонлар ўз эътиқодлари асосида яшашга қанчалик чанқоқ ҳолатга келганидан далолатдир. Ваҳоланки, ўша номзодларнинг бирортаси ҳам мусулмон юртларини Хилофат давлатида битта қилиб, Исломни тўлиқ татбиқ қилиш ва уни рисолат сифатида бутун оламга олиб чиқиш даъвоси билан чиқмаган эди.
Ислом Умматидаги бу уйғониш нишоналари Ғарбнинг оромини бузаётгани ҳам яна бир ҳақиқат. Америкалик социолог Семюэл Хантинтон ўзининг “Цивилизациялар тўқнашуви…” китобида АҚШ мудофаа вазирлиги ахборотига таяниб “Америка Яқин шарқда 1980-1995 йиллар оралиғида 17 та ҳарбий амалиёт ўтказди ва буларнинг бари мусулмонларга қарши қаратилган эди, ҳолбуки Америка ўз тарихида биронта бошқа цивилизация эгаларига қарши бу қадар ҳарбий амалиётга кирмаган” деб ёзган эди. Бу китоб 1996 йилда нашрдан чиққанига ҳам эътибор беринг!
Улар кўряпдики, мусулмонлар сайловлар, айниқса президентлик сайловлари жараёнида Исломдаги сайлов, халифани сайлаш ва унга байъат бериш вожиблиги ҳақида янада теран фикрлаб, энг тўғри ечимлар сари йўл топмоқдалар. Америка бошлиқ Ғарб курашнинг яна бир ифлос йўлини ҳам кўпдан бери қўллаб келмоқдаки, у – Эрон ёки яқиндаги ИШИД каби бир қанча қўғирчоқ режимларга Ислом давлати тўнини кийғазиш орқали Исломий Хилофат давлати ҳақида чалкаш тасаввурларни пайдо қилишга уринмоқда ва айни шу йўлда матбуот ва ОАВларидан иборат барча имкониятларини сарфлаб келмоқда. Ҳатто улар Исломдаги сайлов, Исломий давлатчилик каби ўта муҳим ва нозик масалалар устида жиддий фикрлаш юзага келмасин, деб Исломий диёрларда сайловлар бир ёқлама, нодемократик ўтишига ҳам умуман эътироз билдиришмаяпти, кўз юмишяпти.
Ўзбекистон аҳли – азиз мусулмонлар! Унутманг, Аллоҳнинг қонунлари татбиқ қилинмаган ўринда зулм ва фисқ-фасод урчийди, жиноят авж олади. Бугун етарли бойликларга эга юртда яшаб туриб, қаҳратон қиш совуғида милтиллаган оловга зор бўлганимиз ёки мурғак, ожиза етим қизчалар номуси бир неча ҳаромхўр мансабдорлар томонидан оёқости қилингани каби кўз кўриб қулоқ эшитмаган ва кунига юзларча содир бўлаётган зулм ва зўравонликларнинг асл сабаби – инсонлар томонидан ўйлаб топилган мана шу ясама Ғарб демократик қонунларидир. Агар сиз ана шу қонун ва қарорлар билан иш юритадиган давлат раҳбарига овоз берар экансиз, мазкур жиноятларга қайсидир маънода шериксиз ва Аллоҳнинг олдида бу овозингиздан, албатта жавоб берасиз.Чунки сиз бу катта мункардан қайтариш ўрнига унга ўз розилигингиз ифодаси ўлароқ овозингизни бермоқдасиз. Росулуллоҳ ﷺ бир ҳадисда:
كيفما تكونوا يولى عليكم
«Сизлар қандай бўлсангиз, ўшандай кимса сиз бошлиқ бўлиб келур» — дедилар.
Аллоҳ таоло бундай дейди:
وَكَذَٰلِكَ نُوَلِّي بَعْضَ الظَّالِمِينَ بَعْضًا بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ
– “Шунингдек, қилиб юрган гуноҳлари сабабли золим кимсаларни бир-бирларига дўст қилиб қўюрмиз”. (Анъом:129)
Муфассир олимлар ушбу оятнинг тафсирида “Аллоҳ таоло раият-халқ бошига ўзларига мос бошлиқни насиб қилади; раият-халқ солиҳ, адолатли бўлса, уларнинг бошлиғи ҳам одил, солиҳ кишилар бўлади. Агар халқнинг ўзи золим ёки қўрқоқ ва танбал кимсалар бўлса, уларнинг бошига ҳам ўшандай золим ёки қўрқоқ кимсаларни бошлиқ қилиб келтирилади” дейдилар.
Шу ўринда имом-домлаларга қарата айтар сўзимиз бор: биламиз, сиздан бу сайловларни динимизга ҳеч қандай зид эмас, деб халқ оммасини унга чақириш ва Исломнинг сайлов ҳақидаги асл ҳукмларидан умуман оғиз очмаслик талаб қилинмоқда. Сиз бунда ожизлик билан осийлик танлови қаршисида қолмоқдасиз. Росуллоҳ ﷺ бундай пайтда қандай йўл тутиш лозимлигини жуда чиройли кўрсатиб бердилар ва дедиларки:
يأتي عليكُم زمانٌ يُخيَّرُ فيهِ الرَّجلُ بينَ العَجزِ والفُجورِ ، فمن أدرَكَ ذلِكَ الزَّمانَ ، فليختَرِ العجزَ على الفُجورِ
«Сизларнинг бошингизга шундай замон келадики, киши унда ожизлик билан фожирликдан бирини танлаши керак бўлиб қолади. Ўшанда у фожирликни қўйиб ожизликни танласин» (Имом Аҳмад муснади)
Мана шу – Аллоҳ таоло бандаларига буюрган, Росулуллоҳ ﷺ Мадинада татбиқ қилиб кўрсатган ва Рошид халифалар давридан то охирги Халифалик тугатилгунига қадар амалда бўлиб келган давлатчиликка доир барқарор шаръий ҳукмлардир. Бугун айни шу ҳукмларни иҳё қилиш – Иккинчи Рошид Халифаликни тиклаб, у орқали адолатли Ислом қонунларини бутун оламга олиб чиқишга бор кучимиз билан ҳаракат қилишимиз фарзларнинг тожига айланди. Қолаверса, адолатли Ислом қонунларини ҳаётга қайтариш нафақат шаръий вожиб, балки бутун инсоният муҳтож бўлаётган ҳаётий зарурат ҳам бўлиб қолди. Ушбу вожибнинг адосига енг шимариб, жиддий киришар эканмиз, ана шундагина Аллоҳ таоло бизни хослаган “яхши уммат” мақомига муносиб ва У зот томонидан ваъда қилинган ҳам дунёдаги, ҳам Охиратдаги илоҳий нусратга лойиқ мусулмонлар бўламиз, иншаАллоҳ.
إِنَّا لَنَنصُرُ رُسُلَنَا وَالَّذِينَ آمَنُوا فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَيَوْمَ يَقُومُ الْأَشْهَادُ ﴿٥١﴾ يَوْمَ لَا يَنفَعُ الظَّالِمِينَ مَعْذِرَتُهُمْ ۖ وَلَهُمُ اللَّعْنَةُ وَلَهُمْ سُوءُ الدَّارِ
– “Албатта Биз пайғамбарларимизга ва иймон келтирган зотларга ҳаёти дунёда ҳам, гувоҳлар (ҳозир бўлиб) турадиган Кунда (Қиёматда) ҳам ёрдам берурмиз. 52. У Кунда золим-кофир кимсаларга узру баҳоналари фойда бермас ва уларга лаънат бўлур, уларга энг ёмон жой – дўзах бўлур”. (Ғофир:51)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ
08.07.2023й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми