Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
بسم الله الرحمن الرحيم
﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾
“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”
Хабар (kun.uz 14.06.2024й): Жорий йилнинг 12 июнь куни Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳузурида ташкил этилган Ўзбекистон Республикасида ўсмирлар ва ёшлар руҳий саломатлигини профилактика қилиш ва мустаҳкамлаш масалалари бўйича идоралараро ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди.
Изоҳ: Йиғилишда айтилишича, сўнгги уч йил (2021-2023 йиллар) мобайнида наркожиноят бўйича 25 мингга яқин жиноят иши қўзғатилиб, 17 мингдан ортиқ шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Шундан 5 мингга яқини (30%) 30 ёшгача бўлган шахсларни ташкил этган. Таҳлилларга кўра, наркожиноят содир этган ёшларнинг сони йилдан йилга ўсиб бормоқда. Хусусан, 2021 йилда бундай жиноятлар содир қилганларнинг 23 фоизини ёшлар ташкил қилган бўлса, 2022 йилда 24,6 фоизга, 2023 йилда эса 31,2 фоизга етган. Ҳа, бу жуда ачинарли ҳолат. Бу жиноятни томири билан қуритиш тўпланиб олиб мажлисвозликлар қилиш ёки қандайдир фармон ва қарорлар қабул қилиш билан амалга ошмайди. Чунки касалликни муолажа қилиш – унинг симптомлари бўлмиш оғриқ ёки иситмага қарши дори ичиш билан бўлмайди. Наркотик моддаларни истеъмол қилиш иллат бўлса, уни йўқ қилиш учун демократия деган касалликни томири билан йўқ қилиш лозим. Айни шу тузум инсонлар ҳаётида татбиқ бўлаётганлиги сабабли турли иллатлар, жумладан наркотик моддалар истеъмоли ҳам кенг ёйилмоқда. Негаки, бу тузумга кўра, инсон ҳаётда қанчалик кўп моддий лаззатларни қўлга киритса, шунчалик бахтли ҳисобланади. Шунингдек, демократик эркинликлар туфайли инсон ҳаётида нима яхши-ю, нима ёмон эканини ўзи белгилайди. Бу эса, гарчи жамиятни танназулга олиб борса ҳам, инсонга моддий роҳат берувчи ҳар қандай нарса яхши, дегани. Албатта, вазиятни ўнглашнинг ягона йўли – Исломни тузум сифатида ҳаётга олиб келишдир. Чунки Исломнинг ҳаётга қайтиши инсонлар ҳаётини пароканда қилган демократик эркинликларнинг барҳам топиши, Аллоҳ буюрган ҳалол-ҳаром ўлчовларининг устувор бўлиши ва инсонларда тақво-поклик каби энг гўзал сифатларнинг рўёбга чиқиши кафолатидир. Шунингдек, Ислом тузуми татбиқи ортидан инсонларда бахт бу – Аллоҳнинг розилиги, деган тушунча мустаҳкам ўрнашади ва улар шунга интилиб яшайдилар.
Хабар (kun.uz 18.06.2024й): Ўзбекистонда аёлларнинг эркаклар билан бир хил даражада маош олишини таъминлаш 700 мингдан ортиқ одамни камбағалликдан чиқаришга ёрдам беради. Бу ҳақда Британия ҳукумати молиявий кўмагида Жаҳон банки томонидан тайёрланган «Ўзбекистонда гендер тенглиги таҳлили» ҳисоботида айтилган.
Изоҳ: Ҳисоботда қайд этилишича, аёллар ўртасида иш ҳақи ва бандликнинг пастлиги Ўзбекистонда иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатмоқда ва камбағалликни кучайтирмоқда. Агар хотин-қизлар иқтисодий фаолиятда эркаклар билан бирдек иштирок этса, Ўзбекистонда миллий даромад 29 фоизга ошади. Аёлларнинг эркаклар билан бир хил даражада маош олишини таъминлаш 700 мингдан ортиқ одамни камбағалликдан чиқаришга ёрдам беради. Шунингдек, ҳисобот тавсиялари орасида Ўзбекистон ҳукумати мамлакат ўз иқтисодий салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариши учун гендер тенгсизликни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни давом эттириши зарурлиги қайд этилган… Бу қандай сафсата бўлдики, иқтисодиётнинг ривожи гендер тенглигига қараб қолган бўлса?! Ахир, ана шу Жаҳон банкига асос солган АҚШ ўз иқтисодиётида оғир ва ҳарбий саноат каби омилларни йўлга қўйиш билан ривожланмадими?! Бироқ Ўзбекистон каби учинчи олам давлатлари иқтисодиётининг ривожига келганда эса, саноат турларини ривожлантиришни тавсия қилиш ўрнига, қаёқдаги гендер тенглигини тиқиштирмоқда. Ҳолбуки, бу гендер тенглиги тушунчаси мусулмон оилаларни пароканда қилувчи, аёлларни бузуқликка чорловчи ғоя эканини кўп марталаб эслатиб келамиз. Бу ҳеч қандай иқтисодиётни ўстирувчи омил эмас. Аслида, ЖБ ҳеч қачон Ўзбекистон каби давлатларга иқтисодини ўстириш учун саноатлашишига йўл қўймайди ва маслаҳат ҳам бермайди. Чунки Ўзбекистон кабилар улар учун доимий хом-ашё базаси ва товарлари сотиладиган бозор бўлиб қолиши керак. Бундан ташқари, Ўзбекистондаги мусулмон халқнинг Исломийлашуви кучайиб кетмаслиги учун ҳам гендер тенглиги каби жирканч ғояларни тиқиштиришга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам кофир давлатларга тегишли ЖБ, ХВЖ каби халқаро ташкилотларнинг ҳар қандай заҳриқотил тавсия ва маслаҳатларидан эҳтиёт бўлишимиз лозим.
Хабар (gazeta.uz 19.06.2024й): Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси РФга киришда ёки Москванинг «Шереметьево» аэропорти орқали транзит ўтишда кўпга чўзилаётган текширувлар туфайли фуқаролардан қийинчиликлар юзага келаётганига доир мурожаатлар кўпайганини билдирди.
Изоҳ: Хабарда айтилишича, вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида элчихона РФ Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат юборган. Маълумки, ўзбек ҳукумати учун меҳнат мигрантлари масаласи энг катта муаммолардан бири ҳисобланади. Бу масалани Россия президенти Путин ўзининг Ўзбекистонга ташрифи давомида тилга олиб ўтган бўлса-да, бироқ аниқ ечимлар тақдим қилинмади. Бундан тушуниш мумкинки, рус ҳукумати ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари масаласидан ўзбек ҳукуматига босим сифатида фойдаланишда давом этади. Бундай босимлар Ўзбекистон Россия ҳукмронлиги остидаги ЕОИИ ташкилотига қўшилмагунча давом этаверади. Зеро, Путин ўз ташрифидан сўнг журналистларга берган интервьюсида Ўзбекистонни мазкур ташкилотга қўшилиши айнан ўзбек тарафи учун фойдали бўлишини айтиб ўтгани ҳам бежизга эмас. Бундан ташқари, Путин ташрифидан кейин Ўзбекистоннинг Америка ҳамда унинг таъсири остидаги халқаро ташкилотлар ва давлатлар билан алоқалари жадаллашгани ҳам рус ҳукуматига маъқул келмаган бўлиши мумкин. Минг афсуски, ўтмишда дунёга ҳидоят нурини таратган, ҳаёт тарзи билан бошқаларнинг ҳавасини келтирган, ўзга юртларга фақат даъват мақсадида сафар қилган мусулмонлар, бугунга келиб бир бурда нон учун кофирлар юртларида сарсон-саргардон бўлмоқдалар. Ҳукумат бошчиларининг кофир мустамлакачи русларга мутелик ва тавозелик билан мурожаат қилиши ҳам хорликдан бошқа нарса эмас. Ҳолбуки, Ислом давлати мавжуд бўлган даврларда кофир юртлар подшоларига “эй, фалончи кўппак” деб хат ёзиларди. Албатта, Халифалик давлатимиз яна қайта тикланиши ортидан бирорта мусулмон ўзга юртларга бориб арзимаган пулга қора ишларда ишлашига ва сарсон бўлишига йўл қўйилмайди. Балки яна аввалгидек азизлигимизга қайтамиз иншаАллоҳ. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “…Сўнг пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик бўлади”.
Хабар (qalampir.uz 21.06.2024й): Жорий йилнинг 19 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Бекобод шаҳар судида фуқаролар ака-ука Д.Ю. ҳамда Д.Ю. суд қарорига эътироз билдириб, тартибсизлик қилгани учун ИИБ ходимлари уларни ИИБ биносига мажбурий олиб кетган. “Сўнгра ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида 1981 йилда туғилган фуқаро Д.Ю. тан жароҳатлари сабабли вафот этган”, дейилади хабарда.
Изоҳ: Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби Бобур Тўлаганов муносабат билдирди. Унинг айтишича, ИИБ биносига кириш йўлагида Д.Ю. соғлиги ёмонлашиб, ҳушини йўқотган. Ходимлар фуқарони хизмат автомашинасида шаҳар шифохонасига олиб борган. Тиббиёт бирлашмаси ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилган вақтида Д.Ю. вафот этгани аниқланган. Ҳар доимгидек хавфсизлик идораси ўз ходимларини ҳимоя қилиш йўлидан бориб, қўлга олинган фуқаро гўё табиий равишда ўлим топгандек қилиб кўрсатмоқчи бўляпти. Бироқ Ўзбекистондаги хавфсизлик органларининг обрўсига аллақачон путур етиб бўлган. Улар жамиятда хавфсизликни таъминловчи эмас, аксинча, одамларнинг моли, жони ва обрўсига келадиган энг катта хавфга айланиб улгурган. Чунки кўп ҳолатларда бу идораларнинг катта-ю кичик ходимлари одамларга нисбатан жуда қўпол муомала қиладилар, шунингдек, руҳий ва жисмоний босим қилиш ва ниҳоят ўлдириб юборишдек ваҳшийликкача ҳам етиб бормоқдалар. Албатта, бундай жиддий муаммонинг илдизи одамлар устида татбиқ қилинаётган демократик тузумга бориб тақалади. Бундай тузумда одамларнинг моли, жони ва обрўси ҳимоя қилинмайди, балки топталади холос. Инсон қадри ҳақида ҳар қанча баландпарвоз гаплар гапирилмасин, уларнинг сохта ва чалғитувчи сўзлар эканлиги амалда кўриниб қолаверади. Одамларнинг моли, жони ва обрўси фақат Ислом тузуми татбиқи остидагина юксак даражада ҳимоя қилинади, ҳар бир инсон ўз қадрини топади. Росулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қилдилар: “Мусулмонга мусулмоннинг обрўси ҳам, қони ҳам, моли ҳам ҳаромдир”.
Хабар (kun.uz 20.06.2024й): CEOWORLD Magazine маълумотларига кўра, Ўзбекистон ялпи ўртача ойлик иш ҳақи бўйича дунё рейтингида 119-ўринни эгаллади. Мамлакатда ўртача иш ҳақи 351 долларни ташкил этади.
Изоҳ: Аввало, шуни қайд этиш лозимки, ялпи иш ҳақи – бу солиқлар ва бошқа ажратмалар чиқариб ташланишидан олдинги умумий иш ҳақи. Яъни ўртача иш ҳақи деб айтилаётган 351 доллар бу – ҳисобланган иш ҳақи, ишчининг қўлига тегадиган маблағ миқдори эмас. Демакки, қўлга тегадиган иш ҳақи бундан ҳам пастроқ. Маълумки, иш ҳақлари тегишли давлат идоралари томонидан ўрнатиб қўйилган энг паст яшаш даражасига қараб белгиланяпти. Энди Ўзбекистондаги озиқ-овқат, кийим, уй-жой нархлари, умуман яшаш даражасига нисбатан иш ҳақини олсак, у, албатта, жуда паст. Ҳолбуки, иш ҳақини бошқа давлатлар иш ҳақига солиштириб, ундан пастроқ ё бундан баландроқ деган ўлчов унчалик тўғри эмас. Шунингдек, иш ҳақини минимум яшаш даражасига нисбатан белгилаш ҳам тўғри бўлмайди. Ҳақиқий тўғри ўлчов бошқача бўлиши лозим. Яъни иш ҳақи белгилашнинг адолатли ва тўғри ўлчови – меҳнат келтирадиган манфаатдир. Бу ўринда, меҳнат учун тўланадиган пул мукофоти (иш ҳақи) ана шу манфаатга тўла мос бўлиши шарт қилинмайди, ундан озроқ ё кўпроқ бўлиши ҳам мумкин. Лекин ўлчов меҳнат келтирадиган манфаат бўлиши лозим. Ислом тузумида иш ҳақини белгилаш масаласи мана шундай ўлчов асосида ҳал қилинади ва уни белгилаш мутахассисларга топширилади. Мана шунда ўлчов тўғри бўлади, иш берувчи ва ёлланувчига нисбатан адолатсизлик, ноҳақлик юз бермайди. Энди Ғарб ва бошқа айрим давлатларда иш ҳақининг нисбатан баланд эканлигига келсак, бу ўлчовнинг тўғри эканлигидан эмас, балки уларнинг саноатлашган давлат сифатида улкан даромадларни қўлга киритаётганлари сабаблидир. Чунки улар капиталистик иқтисод низомини татбиқ қиладилар, бу низомда эса иш ҳақи белгилашнинг тўғри ўлчови мавжуд эмас.
Хабар (qalampir.uz 22.06.2024й): Июнь ойининг дастлабки 10 кунлигининг ўзида бюджетда 9,1 тлрн сўмлик дефицит кузатилди. Шундай қилиб, 2024 йил ярмига етмасдан бюджетдаги тақчиллик 38 трлн сўмдан ошди. Умуман олганда, Ўзбекистон бюджет дефицити ва давлат қарзи бўйича рекордларни янгилаб бормоқда.
Изоҳ: Сўнгги вақтларда бюджет дефицити ва давлат қарзи ҳақида гап кетганда рекорд сўзини ишлатмасликнинг иложи қолмаяпти. Бир рекорд урилишига ҳали кўникиб улгурмай орқасидан яна янгиси уриляпти. Бироқ бу ажабланарли ҳолат эмас, чунки Ўзбекистон ҳукумати қарз қопқонига тушиш учун қўлидан келган ҳамма ишни қилди ва қиляпти, дейиш мумкин. Мана, ҳозирга келиб деярли қарзга яшайдиган давлатга айланиб қолди. Чунки ҳукумат халқаро капиталистик система учун эшикларини кенг очиб қўйди. Сўнгги 7 йилда пала-партишлик билан жуда катта қарзлар оляпти, ХВЖ, ЖБ каби халқаро молиявий ташкилотлар билан алоқаларни чуқурлаштириб, уларнинг заҳриқотил тавсияларига эргашяпти. Ҳукуматнинг уқувсиз, телба-тескари сиёсати ва капиталистик иқтисод низомини ўзига йўл қилиб тутгани ортидан бюджет абгор аҳволга келиб қолди. Шунингдек, коррупция, табиий бойликлар ва бюджетни аёвсиз талон-тарож қилишлар ҳам дард устига чипқон бўляпти. Энг ёмони, буларнинг оғир бадалини охир-оқибат яна шу бечора халқ тўламоқда. Чунки тақчилликни қоплаш ва қарзларни тўлаш шу халқ ҳисобидан бўляпти. Бироқ шуларга қарамай, вазирликлар, давлат ташкилотлари раҳбарлари ва ҳокимият вакиллари ўзларига қимматбаҳо хизмат машиналари-ю телефонлар сотиб олишдан, бемаъни тадбир ва фестиваллар ўтказишдан тийилишмаяпти. Ҳа, юртимизда бугун мана шундай ачинарли, халқ таъбири билан айтганда, қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор, қабилидаги ҳолат ҳукмрон. Аммо халқимиз бунга томошабин бўлиб ўтиришни бас қилиб, бундай адолатсизликларга барҳам бериш учун ҳаракат қилиши лозим. Яъни Исломни ҳокимият тепасига олиб келишга жидду жаҳд билан киришиши талаб қилинади.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ
24.06.2024й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми