| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
16.10.2023
953
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (kun.uz 10.10.2023й): 10 октябрь куни Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва UNICEF ҳамкорлигида «Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси тақдим этилди.

Изоҳ: Мазкур тадбирда иштирок этган барча расмийлар, жумладан президентнинг кичик қизи Шахноза Мирзиёева болаларга нисбатан зўравонлик асосан ота-оналар тарафидан содир этилаётганини таъкидлашди. Бундай муаммоларни олдини олиш учун янги қонун лойиҳасида ота-оналарга маслаҳат бериш, болаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, уларга ҳаётий кўникмаларни ўргатиш ҳамда хавфсиз “уй-жой” тизимларини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди. Бошқача айтганда, болаларга ота-онаси ёки яқинлари қўпол муомала қилганда дарҳол тегишли органларга мурожаат қилиш кўникмасини пайдо қилиш режаланяпти. Хусусан, болаларга хавфсиз “уй-жой” тизимини яратиш таклифи Ғарб қонунларидан кўчирма олинаётганини кўрсатмоқда. Чунки Ғарб давлатларида ота-оналар демократик эркинликларга риоя қилса, фарзандлари ўзларида қолдирилади. Агар улар фарзандини Ислом таълимоти асосида тарбиялаётгани аниқланса, улардан боласи тортиб олиниб махсус жойларга ёки бузуқ оилаларга топширилади. Умуман айтганда, қонун лойиҳаси бўйича билдирилган барча таклифлар ота-оналарга ва болаларга ғарбча ҳақ-ҳуқуқларни қабул қилдиришни ва оилавий алоқаларни демократик асосда юритишни мажбурий қилишни кўзда тутади. Бу фикрни UNICEFнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича минтақавий директори Регина Де Доминикиснинг “Бу қонун қабул қилинса, Ўзбекистон фарзандларининг ҳаётини ўзгартириши, уларни ҳимоя қилиши, ўқитиш ва ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш имконини беради” деган гапи ҳам тасдиқлаб турибди. Жамиятимизда фоҳишабозлик, гиёҳвандлик, ўғрилик, қотиллик жиноятлари ва сиёсий, иқтисодий муаммолар авж олаётган бир пайтда, нега Ғарб давлатлари айнан фарзандларимизни зўравонликдан ҳимоя қилишга асосий эътиборларини қаратяпти? Жавоб шуки, мустамлакачи Ғарб мусулмон авлодни демократиянинг заҳарли фикрлари билан ёшлигиданоқ тарбиялай олса, бундай авлод Ислом ва унинг аҳкомларига бегоналашиб, ҳатто диндан чиқиб кетишига олиб келиши мумкин. Мустамлакачи Ғарб мусулмонларни Исломдан бегоналаштириш ва ўзига мафкуравий қарам қилиш учун ижтимоий қонунларини шу тарзда тиқиштиряпти. Болалар ўлими ва жинсий зўравонлик билан боғлиқ ҳодисаларга келсак, бу жиноятлар татбиқ қилинаётган ғайриисломий тузумнинг натижасидир. Шунинг учун бу муаммолар куфр тузумининг оқибатлари бўлиб, жиноятларнинг сабаби бўлган демократик тузумни ағдариш билан барҳам топади. Зеро, бошқарув сиёсатини, иқтисодиётни ва ижтимоий ҳаётни тўғри ўзанга соладиган Ислом тузуми тикланмас экан, зулм-зўравонлик, фаҳш ва бузуқчиликлар тобора авж олишда давом этади.

Хабар (qalampir.uz 12.10.2023й): Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Ўзбекистонда оилаларни мустаҳкамлаш, ёшларни оилага тайёрлашга сарфланаётган пуллар бесамар кетаётганидан ғазабда. Бу ҳақда у махсус таҳлил ўтказган.

Изоҳ: Ҳукуматнинг халқ эътиқодини ҳисобга олмай турли бемаъни, асосан Ғарб давлатлари ва халқаро ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган лойиҳаларни халқимизга тиқиштиришга уриниши ортидан давлат бюджети пуллари бекорга совуриляпти. Сенат раиси Норбоеванинг мисол сифатида айтишича, Фарғонада маҳалла фаолларини бир соатлик ўқитиш курслари учун психологларга бюджетдан 700 млн сўм маблағ ажратилган. Шунингдек, ёшларни оилага тайёрлаш курслари учун ҳам миллиардлаб маблағ ҳавога совурилаётганидан норозилигини айтган. Ва шаклланиб бўлган одамни қандай қилиб бир ҳафтани ичида оилага тайёрлаш мумкин, деб савол ташлаган. Демак, бундан чиқди, ҳукумат аввал бу ҳақида бош қотирмай, қандайки лойиҳалар бўлса ҳаммасига рухсат бериб, аямай маблағ ажратаверган экан-да. Булардан кўриниб турибдики, ҳукумат мусулмон халқимиз учун қайғурмаяпти, балки Ғарбнинг тутуруқсиз лойиҳаларини кўр-кўрона халқимизга тиқиштириш билан бюджет пулларини туя қилишдан бошқа нарсага ярамаяпти. Агар ҳукумат халқимизни қийнаётган муаммолар, жумладан ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ҳақида жиддий бош қотирганда эди, энг аввало, халқ эътиқодини ҳисобга олиб иш кўрган бўларди. Ҳақиқатдан ҳам Ислом оила бахт-саодати ва хотиржамлиги гарови эканлиги ойдек равшан бўлиб тургани ҳолида, ҳукуматнинг қаёқдаги Ғарб экспертлари ва психологлардан ечим умид қиляпти. Бу ечимлар ҳеч бир натижа бермаганидан кейин эса, нега ундай бўлди, деб ҳайрон бўляпти. Бироқ буни ҳайрон бўладиган жойи йўқ. Ҳолбуки, ҳукумат жамиятдан Ислом ва унинг аҳкомларини узоқлаштириш билан уни муаммоларга ғарқ қилиб қўйди. Исломдан узоқлаштириш кучайгани сари муаммолар ҳам кўпайиб боряпти. Шуларга кўра айтамизки, ёшларни оилага тайёрлашни Исломга қўйиб бериш лозим. Чунки Исломда оилавий хотиржамлик ва бахт-саодат, эр-хотин ўртасидаги алоқалар ҳақида етарли таълимот бор. Халқимиз ҳам Исломга эътиқоди ва муҳаббати борлиги сабабли у берган ечимларнинг тўғрилиги ва адолатлилига ҳеч шак-шубҳа қилмаган ҳолда эргашади. Бироқ ўзига бегона бўлган ғарбча лойиҳаларга ҳар доим шубҳа билан қарайди, шунинг учун бундай яроқсиз лойиҳаларга маблағ сарфлаш аҳмоқликдир. 

Хабар (gazeta.uz 13.10.2023й): 2021 йилдан 2023 йилгача АҚШ ҳукумати томонидан «алоҳида қизиқиш уйғотувчи шахслар» сифатида таснифланган ўн минглаб муҳожирлар Мексика орқали АҚШга ноқонуний киришга ҳаракат қилган. Қўлга олинганларнинг 13 мингдан ортиғи – Ўзбекистон фуқаролари.

Изоҳ: Тарихни варақлар эканмиз, аввалдан Бухорий авлодлари бўлган юртимиз кишилари ўзга юрт сафарларига чиқиб оламшумул ихтиро ва инсоният тараққиётига баракали ҳисса қўшганлигига гувоҳ бўламиз. Юқорида исми зикр қилинган олим, муҳаддис ҳазрат Бухорий бобомизнинг юртдан чиқиши Ислом оламида етакчи устоз мақомига эриштириб, ҳозиргача дунё мусулмонлари тилларида достон бўлиб келмоқда. Марғилондан араб юртларига сафарга отланган олим, муҳаддис, фиқҳ илмининг машҳур фақиҳи Бурҳониддин Марғилоний ҳазратларининг юртдан чиқиши Ислом оламида ҳанузгача яхшилик билан эсланади. Бу каби улуғларимизни бирма бир санаб Ибн Сино, Хоразмий, Термизийларга киришмасак ҳам бу халқимизга таниқли алломаларимиздир. Умуман олганда, аввалда мусулмонлар бошқа юртларни фатҳ қилиб, уларни Халифалик сояси ва Ислом вужудининг бир қисмига айлантириш учун олам кезишарди, ҳатто илм ва савдо учун чиққанлари ҳам Исломни ёйиб юришарди. Аммо ҳозирга келиб бу ҳолат тамоман ўзгариб кетди. Афсуски, бугун мусулмонлар асосан тирикчилик, яхши ҳаёт илинжида хорижга чиқадиган бўлиб қолишди. Юртимиз уруш ҳолатида эмаслигига қарамай, мигрантлар сони уруш туфайли юртларини тарк этган бошқа мамлакат қочоқлари сонидан ҳам кўпайиб кетаётгани ўта ачинарлидир. Бунинг биргина сабаби бор. У ҳам бўлса аввалда мусулмонлар Ислом қонунларини татбиқ қиладиган Халифалик давлати соясида бахт-саодатли ҳаёт кечиришган бўлса, бугун ана шундай ғамхўр ҳимоячисидан маҳрум ҳолда яшашяпти. Агар ҳозир муборак Халифалик давлатимиз бўлганда эди, мусулмонларни кофирлар қўлида асло хору зор қилиб қўймаган бўларди. Ана шунда мусулмонлар Америка каби кофир мустамлакачи давлатларга фақат уларни фатҳ қилиш учунгина боришган бўларди. Уларни олдида азизу мукаррам бўлган ҳолда гердайиб туриб, Ислом буюрган шартларга кўниш ёки урушга тайёргарлигини кўраверишни айтиб, кофирларнинг юракларига ғулғула солишган бўлишарди. Албатта, бундай кунлар кутувчи учун жуда яқиндир!

Хабар (president.uz 13.10.2023й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги саммитида иштирок этиш учун Бишкек шаҳрига амалий ташрифи якунланди.

Изоҳ: Совет Иттифоқи қулаганидан сўнг мустамлака давлатларни расмий Москвага қарам ҳолда ушлаб туриш учун тузилган МДҲ ташкилоти, Россиянинг халқаро майдондаги нуфузига параллел равишда ўз таъсирини йўқотиб борди. Бироқ унинг таркибидаги Молдавия, Украина ва Арманистон Россиядан узоқлашишга ҳаракат қилиб қолгач, Москва учун МДҲ ташкилоти хоссатан Марказий Осиё давлатларини қаттиқ жиловлашда муҳим воситалардан бирига айланди. Қирғизистонда ўтган МДҲ саммити якунида қабул қилинган ҳужжатлар, жумладан, рус тилини миллатлараро мулоқот тили сифатида қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш битими ҳамда халқаро масалаларга Россия позицияси асосида ёндашишни англатувчи ҳужжатлар мазмунидан Россия ўз нуфузини Марказий Осиёда кескин оширишга интилаётганини кўрсатади. Имзоланган энг муҳим ҳужжатлардан бири “фуқароларнинг диний эътиқод эркинлигига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги баёнот бўлди. Бундан аён бўладики, давлатлар эълон қилган экстремистик ва террористик ташкилотларга қарши курашишдан ташқари, мусулмонларни Ислом динига амал қилишига қўйилган меъёрлардан ўтмаслигини қаттиқ назорат қилишни минтақа давлатларидан Россия талаб қилмоқда. Россия МДҲ ташкилотидан ташқари, Ўзбекистонни икки томонлама тузилаётган янги шартномалар асосида ўзига қарам қилишда давом этяпти. Масалан, юртимиз газга бой бўлгани ҳолда ҳукумат шармандаларча Россия тиқиштирган газ импорти шартномасини тузди. Россия бундай шартномалар орқали Ўзбекистон аҳолисини газ билан таъминлашни ўзига боғлаб олиб, яна бир босим воситаси қилишни режалаштирган. Афтидан, Путин Мирзиёевга Қозоғистонда энергетикага оид бўлган халқ норозиликларини эслатган кўринади. Шуларга кўра айтиш мумкинки, юртимиздаги энергетик инқирознинг бош сабабчиси Россия билан тузилган газга оид шартномалардир. Халқимизнинг асосий эҳтиёжи бўлган конларни ва ҳаётий аҳамиятга эга масалаларни Россия ва унинг ташкилотларига боғлиқ қилиб қўйиш муқаррар ҳалокатга олиб боради. Бундай қарамлик ва ожизликдан қутулишнинг ягона йўли Ислом тузумини татбиқ қилувчи Рошид Халифалик давлатини тиклашдир. Шундагина Россия ўз мустамлакачилигининг асосларидан бири бўлган рус тилини бизга тиқиштиришга ва турли шартномаларни қабул қилдиришга жазм қила олмайди. 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

16.10.2023й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ҳидоятга эришмоқнинг ягона йўли холисликдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Трамп АҚШнинг Суриядаги салибчилик ва мустамлакачилик башарасини очиб қўйди

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Иордания маҳкамаси устоз Саид Ризвон Қойсий Абу Имодга адолатсиз ҳукм чиқарди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/