| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
11.12.2023
967
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (president.uz 06.12.2023й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан давлатимиз томонидан олиб борилаётган инсонпарварлик сиёсатининг амалий тасдиғи сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Изоҳ: Ҳукумат 2001 йилдан аввалги золим раҳбар давридан буён деярли ҳар йили авф қарорини эълон қилиши одат тусига кирган. Ажабланарлиси шуки, ҳар иккала раҳбар чиқарган авф фармонида ҳам “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш” деган жумла урғуланади. Бундай фармонни эшитган ҳар қандай оқил кишида ўз-ўзидан шундай ҳақли савол туғилади: “қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлиш” деганда, қандай қилмиш назарда тутилади – ўғрилик, талон-тарож ёки фоҳишаликдан пушаймонликми? Ваҳоланки, бундайларнинг пушаймони эл оғзида аллақачон “ўғрининг тавбаси” ёки “фоҳишанинг тавбаси” дея киноя билан гапириладиган зарбулмасалга айланиб кетган. Аммо 25 йилдан бери ўз эътиқоди ва ғоясида маҳкам турган ва ҳануз қамоқларда сақланаётган Ҳизб ут-Таҳрир Исломий партияси аъзолари қайси қилмишига пушаймон бўлишлари керак?! Ҳатто улар ичида ўнлаб йигитлар тергов ва қамоқлардаги зулмлар остида қатл қилинди. Улар одамларни Аллоҳнинг ҳукмларига қайтиб, азизликка эришишга чақирганлари учунгина шу кўйга солинди. Энди булар нимадан пушаймон бўлишлари керак – Аллоҳнинг амрини бажарганликлариданми? Агар шундай бўлса, демак, президентнинг бундай авф фармони бу каби Аллоҳнинг динини олий қилиш учун ҳаракат қилганларга тааллуқли эмас экан! Бундан ташқари, Исломий ғоя эгаларини авф қилиш эмас, аксинча ҳукуматнинг ўзи – чорак асрлик қамоқ, қийноқ ва қатллар учун – улардан авф сўраши лозим эмасми?! Энди “тузалиш йўлига қатъий ўтган” деган иборага келсак, Ўзбекистонда раҳбариятдан тортиб миршабгача, ҳатто оддий “боғча” мудирасигача бўлганларнинг кундалик машғулоти халқ бойликларини талон-тарож қилиш, бировлар ҳаққини ўмаришдан иборат бўлиб қолаётгани кунора матбуотларда янграб турибди. Ҳукумат Аллоҳ таоло ҳаром қилган ароқ заводлари, фоҳишахоналар, қиморхоналарга қонуний йўллар билан рухсат бермоқда… Мана шуларни кенг ёйилишини “тузалиш йўли” деб ҳисоблаяптими? Аммо қамоқдаги мусулмон йигитлар буларнинг қатъий ҳаром эканини айтиб, бу ишлар устида турганларни бузғунчи кимсалар деб биладилар ва уларни Аллоҳга қайтиш билан том маънодаги тузалиш йўлига ўтишга чақирадилар. Айнан шунинг учун ҳам ҳозиргача қамоқларда қолаётган азизларимиз тутган йўл – Расулуллоҳ ﷺнинг адолатга чорловчи покиза ҳидоят йўлидир. Қолаверса, авф этишга энг ҳақли  зот – Аллоҳ таолонинг ўзидир! Шунга биноан, биз мусулмонлар, хусусан Ҳизб ут-Таҳрир йигитлари сиз ҳукумат аъзоларини қатъий тузалиш йўлига ўтишга яна бир бор даъват қиламиз! Албатта, Оламлар Роббиси сизларга ўхшаб фақат 334 кишинигина эмас, тавба қилсангиз оммавий авф этишга қодирдир! Зеро, У бениҳоя авф этгувчи карим зотдир!

Хабар (gazeta.uz 06.12.2023й): Санкциялар бўйича ЕИ махсус вакили Дэвид ОʼСалливан «Газета.uz» билан суҳбатда Ўзбекистон санкция остидаги Европа маҳсулотларининг Россияга реэкспорт қилинишига қарши қандай курашаётгани ҳақида сўз юритди. Жумладан у: «Ўзбекистоннинг анъанавий савдо йўлларини бузиш истагида эмасмиз», — деди.

Изоҳ: Санкциялар бўйича ЕИ махсус вакили Дэвид ОʼСалливан билан ўтказилган ушбу суҳбатни озгина мулоҳаза билан ўқиган одамнинг энсаси қотмасдан иложи йўқ. Чунки ОʼСалливан Ғарб Ўзбекистоннинг анъанавий савдо йўлларини бузиш истагида эмаслигини айтмоқда-ю, бироқ амалда бунинг аксини кўрсатадиган ишлар қилинмоқда. Биринчидан, унинг Марказий Осиёга санкцияларга риоя қилиш қандай бораётганини текшириш мақсадида ташриф буюраётганининг ўзи Ғарб тарафидан минтақага босим борлигини англатади. Негаки, ҳозирда Россия нуфузи асосан Марказий Осиёда сақланиб қоляпти. Бундан ташқари, дастлабки огоҳлантириш сифатида, Ўзбекистондаги айрим шахслар ва бир неча компанияларга санкциялар қўлланди. Бироқ Ғарбнинг иккиюзламачилиги бу билан чекланмайди. Россиянинг Украинага қарши агрессияси, ҳарбий жиноятларини қоралаб бутун дунёга жар солган ва уни санкцияларга кўмиб ташлаган Ғарб, Фаластиндаги мусулмонларни аёвсиз қирғин қилаётган яҳудий вужудига қарши санкция ҳақида ҳали бирор марта оғиз ҳам очиб қўйгани йўқ. Аксинча, Америка, Англия, Франция каби мустамлакачи кофир давлатлар нажас яҳудийлар тарафида туриб, уларнинг улкан жиноятларига шерик бўлишяпти. Россияни БМТнинг қандайдир низомларини бузишда айблаган ушбу Ғарб, анави яҳудий вужудининг халқаро қонунларга аллақачон тупуриб қўйганига лом-мим демаяпти. Ҳа, иккиюзламачи Ғарбнинг “адолати” мана шу бўлади. Унинг манфаати нимани тақозо қилса, ўша нарсани ҳеч иккиланмай “ҳақ ва адолат” дея илгари суради. О’Салливаннинг ташрифи ҳақида кенгроқ мулоҳаза қилган киши яна бир ҳақиқатни англайди. Америка ва ЕИ ўзлари истаган ҳар қандай шахс ёки давлатга хоҳлаганча санкциялар қўллашдан қайтмайди ва яна камига ўша давлатларга бориб санкцияларга риоя қилиш борасида ваъдасини олишга уринишдек юзсизликни ҳам қилади. Шунингдек, уларнинг суверенитет, ҳудудий яхлитлик ҳақидаги сафсаталари ҳам одамни ғашини келтиради. Улар мусулмон юртларига мустамлакачи сифатида димоғдорлик билан, фақат буйруқ оҳангида муомала қилиб келишмоқда. Ғарбнинг бундай муомала қилишига сабаб эса, мусулмонлар тепасида турган малай ҳукуматлар уларнинг ҳар қандай талабига мутелик билан бўйсунаётганидир. Ҳа, ҳозирги хоин ҳукуматларнинг ҳеч бири бундай юзсиз, ўзидан кетган кофир мустамлакачиларга жойини кўрсатиб қўйишга ботинолмайди. Бу – “Ақсо Тўфони” воқеалари фонида янада яққол қўринди. Бироқ мустамлакачи Ғарбга ўрнини кўрсатиб қўйишга фақат Халифалик давлатигина қодир бўлади. У олди-сотди борасида ҳам қайсидир давлат ёки қандайдир иттифоқларнинг рухсатига қараб иш кўрмайди, балки ўзининг ички ва ташқи сиёсатини ёлғиз Ислом аҳкомлари бўйича юргизади ва доим унга ғолиблик ҳамроҳ бўлади!

Хабар (minenergy.uz 08.12.2023й): Ҳаво совиши муносабати билан, бутун республика бўйлаб метан-шохобчалар соат 6:00 дан 15:00 гача ишлашга ўтди. Энергетика вазирлиги бунинг учун узр сўради ва аҳолини вазият барқарорлашгунга қадар тежамкор бўлишга чақирди.

Изоҳ: Қиш фаслининг дастлабки кунлариданоқ газ қуйиш шахобчалари фаолиятига чекловлар киритилиши, бу йилги совуқ кунлар ҳам халқимиз учун оғир кечишидан дарак беряпти. Бу нарса Энергетика вазирлиги халқни тежамкор бўлишга чақираётганидан ҳам маълум. Аслида, газга бой бўлган юрт аҳолисини қишдан таппи ёқиб бўлса-да бир амаллаб чиқадиган қилиб қўйган бу ҳукумат, яна уялмай тежамкорликка чақириши одамларнинг устидан кулишдан бошқа нарса эмас! Россияга улкан газ конларини бериб юборган, Хитойга ҳар қандай оғир ҳолатга қарамай газ экспортини тўхтатмаётган мана шу ҳукумат эмасми?! Ахир, Мирзиёев ҳокимиятга келганидан кўп ўтмай, уни президент бўлишида қўллаб-қувватлаган Путинга миннатдорчилик сифатида Ўзбекистондаги йирик газ конлари бўйича Каримов даврида тузилган узоқ муддатли битимларни қайта имзолаб, уларни Россияга кафолатлаб тортиқ қилгани бутун дунёга фош бўлди-ку! Бундан ташқари, энергетика, хусусан газ соҳасида эскириб кетган тармоқ ускуналарини янгилаш ёки таъмирлашга ажратилган миллиардлаган маблағлар бир ҳовуч кимсаларнинг чўнтагига кириб кетганидан ҳам халқ жуда яхши хабардор. Бундан ташқари, яқинда Мирзиёев тантанали равишда очиб берган Сирдарёдаги янги ИЭСни олайлик. У ҳам – маълумотларга кўра – электр энергиясини газни ёқиш орқали ишлаб чиқаришга мослаштирилган. Демакки, шундоқ ҳам ҳукуматнинг “шарофати” билан юзага келган газ етишмовчилиги ҳали бартараф этилмай туриб, дард устига чипқон бўлиб яна бир йирик газ истеъмолчиси пайдо бўлмоқда. Айтишларича, ушбу ИЭСни Саудиянинг “ACWA Power” компанияси ўз маблағи ҳисобига қуряпти ва бундан табиийки, унинг хусусий эканлигини хулоса қилиб оламиз. Албатта, бу лойиҳа борасидаги келишувларнинг тафсилотлари жамоатчиликка тўлиғича ошкор қилинмаётганидан баъзи шубҳалар пайдо бўлади. Шубҳалардан бири, ушбу ИЭСни газ билан доимий таъминлашнинг юки яна шу халқимиз чекига тушишидир. Ўзи шундоқ ҳам мамлакат истеъмол электр энергиясининг 75 фоизига яқини газдан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилади. Бошқача айтганда, унумсиз фойдаланиш оқибатида жуда катта ҳажмдаги газ исроф бўляпти ва бунинг эвазига электр энергиясини ишлаб чиқариш қимматга тушяпти. Хўш, шулардан кейин ҳам энди ҳукумат олдида яна қандай баҳоналар қоляпти?! Халқимизни бу гал нималар деб алдамоқчи?! Аслини олганда, агар энергетикага оид сиёсат тўғри юргизилганда эди, юртимизда газ ва свет муаммоси бугунгидек долзарблик касб қилмаган бўларди. Бундай оқилона ва одилона сиёсатни эса, фақат Халифалик давлатигина амалга оширади холос. 

Хабар (ozodlik.org 08.12.2023й): Озодлик радиоси “Россия, атом ва бомба: “Росатом” Ўзбекистон билан “шартнома имзолашга яқин”” сарлавҳаси остида видео материал эълон қилди. Унда Россия ва Ўзбекистон ўртасида АЭС қуриш борасидаги келишув муҳокама қилинган.

Изоҳ: Америка молиялаштирадиган Озодлик радиоси Ўзбекистоннинг Россия билан ҳамкорликда АЭС қуриш лойиҳаси хавф-хатарлари борасида жар солиб келади. Ушбу эълон қилинган видеолавҳада ҳам айни фикрлар илгари сурилди. Шу ўринда бир савол туғилади, агар Ўзбекистон Америка билан шундай лойиҳа борасида келишув тузганида ҳам Озодлик худди шундай танқидий руҳдаги кўрсатув ва мақолалар эълон қилармиди? Нафақат у, балки шу мавзу ҳақида ўзларининг танқидий фикрларини билдираётган Ўзбекистон ва унинг ташқарисидаги фаоллар ҳам ҳозирги позицияларида содиқ туришармиди? Албатта, Россиянинг АЭС қуриш борасидаги лойиҳаси Америка ва Ғарбга ёқмаслиги табиий. Чунки бу лойиҳа амалга ошадиган бўлса, Россия энг катта мақсадларидан бирига эришади, Ўзбекистонга таъсир доираси кенгаяди, айниқса энергетика соҳасидаги таъсири ортиб кетади. Шунинг учун ҳам Россия бу лойиҳани тезлаштириш борасида ўзбек ҳукуматига босим қилиб келяпти. Бироқ келишув имзоланганига беш йил бўлганига қарамай, ўзбек ҳукумати шартнома тузишни пайсалга солишда давом этмоқда. Балки ҳукумат Америка бошлиқ Ғарб ўзларига қарашли масс-медиа орқали босим ўтказаётгани учун шундай қилаётгандир. Нима бўлган тақдирда ҳам, ҳозирги ҳукумат энергетика соҳасида йиғилиб қолган улкан муаммоларни – ҳолбуки, уларни пайдо қилган унинг ўзидир – мустақил равишда ҳал эта олмаслиги ойдек равшан бўлиб қолди. Зеро, ҳукумат мамлакат ичкарисида ҳам нимани қуриш, нимани қурмасликни ўзи белгилай олмайдиган даражада қарам аҳволга тушиб бормоқда. Энди АЭС қуриш масаласига келсак, албатта атом реакторлари орқали электр олиш самарали ва арзон йўллардан бири ҳисобланади. Агар бундай лойиҳа мустамлакачилик амбицияларига эга бўлган, нуқул ўз манфаатини олдинга сурадиган катта давлатларнинг иштирокисиз мустақил равишда амалга оширилса, бу юрт энергетика соҳаси, қолаверса бутун иқтисодиёт учун жуда фойдали бўлади. Бундай ишни одамлар манфаатини кўзлаган ҳолда ва атроф-муҳитга зарарсиз қилиб амалга оширса бўлади, албатта. Демак, юртимизда АЭС қуриш мумкин, фақат юқорида келтирилган шартлар топилиши керак. Инша Аллоҳ бундай йирик ва фойдали лойиҳаларни яқинда тикланажак Халифалик давлати ўз фуқаролари манфаати ва атроф-муҳитни ўйлаган ҳолда амалга оширади.

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Форуқ

11.12.2023й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ал-Ваъй гуруҳи мавлуди набийга бағишлаб турли тадбирлар ўтказмоқда

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Танзания Ислом ақидасини ҳимоя қилиш ва уни ёқлаб чиқиш учун махсус кампания бошлади

  • МАҚОЛАЛАР

    Халқаро хотин-қизлар куни 2015 йил: Феминист аёлларнинг хотин-қизларни озод қилишга бўлган омадсиз уринишлари бир асрдан бери байрам қилинмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/