Мирзиёев Аллоҳнинг ҳукмлари борасида ҳаддидан ошди

Матбуот баёноти
Мирзиёев Аллоҳнинг ҳукмлари борасида ҳаддидан ошди
بسم الله الرحمن الرحيم
22 декабр куни президент Шавкат Мирзиёев республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида нутқ сўзлади. У ўз нутқида “дунёдаги қудратли марказлар очиқчасига босим ўтказиш, қарама-қаршилик ва тўқнашувлар йўлига ўтгани”ни ва “ана шундай ғоят мураккаб ва таҳликали вазиятда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига жавоб берадиган тўғри йўлни топиш, албатта осон бўлмаётгани”ни алоҳида таъкидлаб ўтди. Унинг гапига қараганда, Ўзбекистонга нисбатан йирик давлатлар томонидан босимлар ортиб боряпти ва халқаро вазият таранглашиб бораётгани ҳам ташвиш туғдиряпти. Шунингдек, у ўз сўзида халқаро вазият тобора мураккаблашиб кетаётган бугунги кунда, минтақага, айниқса Ўзбекистонга кўз олайтираётган Америка, Россия, Хитой каби мустамлакачи давлатларнинг барини бирдек рози қилиш анча қийин кечаётганига ва гўё бундай пайтда “олтин ўрталик”ни топиб сиёсат юргизишдан бошқа муносиб йўл йўқ эканлигига ишора қилди.
Мирзиёев ушбу нутқида, “Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур” дея давом этди. Унинг бу сўзларидан, ҳукумат ёшларимизни Исломни идеология ва сиёсий тузум сифатида қабул қилишдан чалғитиш учун ҳар қандай ғояни – гарчи у яроқсиз бўлса ҳам – тарғиб қилишга тайёр эканлигини тушуниш мумкин. Жумладан, тор миллатчиликка йўғрилган жадидчилик ғояларидан мафкура сифатида фойдаланишга уринишлар охирги пайтларда янада жадаллашаётгани ҳам бежизга эмас. Бундан эса ҳукумат мусулмон ёшларимизнинг Исломга бўлган муҳаббат ва интилишларини, нима қилиб бўлса-да, бошқа томонга буриб, ўрнини ўзга сохта ва беҳуда нарсалар билан тўлдиришга уринишдек ғаразли мақсадлар кўзланаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Мирзиёевнинг қуйидаги гаплари юқоридаги фикрларни тасдиқлабгина қолмай, балки ҳар бир иймон эгасининг энсасини ҳам қотирди. У “ижтимоий тармоқлар орқали асосан четдан, баъзан, ҳатто мамлакатнинг ўзида ҳам конституция ва қонунларга зид позициялар илгари сурилаётгани, жумладан диний эътиқод ниқоби остида ёшларни маърифатга эмас, жаҳолатга ундаш ҳолатлари пайдо бўлаётганини…” таъкидлади. Ва ““Кўпхотинлик, аёл киши ишламасдан уйда ўтириши, ўқимаслиги керак, дунёвий қадриятлар ҳаром“ деган сохта даъватлар янграмоқда” дея ҳаддидан ошди. Мирзиёев “бундай вазиятда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш керак” дея бонг урди.
Мирзиёевнинг аёллар ҳақидаги гапи буткул чалғитувчи фикр бўлганлиги учун, ҳозирча уни бир четга суриб турамиз. Бироқ кўпхотинликка тарғиб қилишни ва дунёвий, яъни демократик қадриятларнинг ҳаром эканлигини мусулмонларга очиқ-ойдин ёритиб беришни сохта даъват дейиш – бу энди ҳаммасидан ошиб тушди. Бундан келиб чиқадики, гўё ҳукумат ёшларни демократик қадриятлар орқали саводсиз, мардикор, муте қилиб етиштираётган бир вақтда, маърифат билан тарбиялаётган ҳисобланар эмишу, Исломга даъват қилаётганлар эса уларни “жаҳолат”га етаклаётганмиш! Кўпхотинликни тарғиб қилиш ёки демократик қадриятларнинг ҳаромлигини рўй-рост гапириш қандай қилиб сохта даъват бўлиши мумкин, жаноб Мирзиёев?! Бу гапларни айтаётганингизда, бирровга бўлса-да мусулмон фарзанди эканлигингизни ёдда тутиб, сўнгра гапирмайсизми?! Ахир, бу ўринда гап оддий нарсалар ҳақида эмас, балки ҳар нарсага қодир Аллоҳнинг динига даъват этиш, Аллоҳ ҳалол қилган ва уни етказишга буюрган ҳукмларга тарғиб қилиш устида кетяпти.
Бундан ташқари, жаноб Мирзиёев, бундай ўта хатарли қалтис гапларни гапириб турганингизда, муфтий ҳазратлари мажлиснинг олдинги қаторларида жимгина сукут сақлаб ўтирганлигини қандай изоҳлаш мумкин?! Агар муфтий Нуриддин домла чиндан ҳам ўз иймонида ростгўй ва сиз бошлиқ раҳбариятга садоқатли диний пешво бўлса, бундай пайтда ҳеч бўлмаса ўша йиғинни тарк этиш орқали ўз эътирозини билдириши унинг вожиби эди. Чунки Аллоҳ таоло дейди:
وَقَدْ نَزَّلَ عَلَيْكُمْ فِي الْكِتَابِ أَنْ إِذَا سَمِعْتُمْ آيَاتِ اللَّهِ يُكْفَرُ بِهَا وَيُسْتَهْزَأُ بِهَا فَلَا تَقْعُدُوا مَعَهُمْ حَتَّىٰ يَخُوضُوا فِي حَدِيثٍ غَيْرِهِ ۚ إِنَّكُمْ إِذًا مِّثْلُهُمْ ۗ إِنَّ اللَّهَ جَامِعُ الْمُنَافِقِينَ وَالْكَافِرِينَ فِي جَهَنَّمَ جَمِيعًا ﴿١٤٠﴾
– “Ахир Аллоҳ сизларга Китобда: “Қачонки Аллоҳнинг оятлари инкор қилинаётганини ва масхара қилинаётганини эшитсангизлар, то бошқа гапга ўтмагунларича ундай кимсалар билан бирга ўтирманглар”, деган сўзларни нозил қилган эди-ку?! (Модомики, улар билан ўтирган экансиз), демак, сизлар ҳам шак-шубҳасиз уларнинг ўзисиз. Албатта, Аллоҳ барча мунофиқ ва кофирларни жаҳаннамга жамлагувчидир”. (Нисо:140)
Мирзиёев жаноблари, агар сизнинг “маърифат”ингиз мана шу демократик қадриятлар бўладиган бўлса, албатта Ислом ва мусулмонлар ундан покдир! Чунки демократия уйғониш ва юксалиш кафолати бўлмиш энг тўғри йўлга – Исломга тамоман зид келадиган куфр тузумидир. Қолаверса, бугун Ғазода – Муборак Ақсо заминида мусулмон ака-ука ва опа-сингилларимизни, айниқса ёш болаларни бутун дунё кўз ўнгида яҳуд сионистлари қўли билан аёвсиз қирғин қилаётганлар айнан Америка ва Европа каби демократик давлатлардир. Ҳақиқатдан шундай эмасми?! Шундай экан, ўзингиз инсоф билан айтингчи, мана шу демократияни маърифат деб, Аллоҳ таолонинг соф динини, ҳатто унинг айрим аҳкомларини бўлса-да, жаҳолат дейишга қандай ҳаддингиз сиғди?!
Ёки сизга ҳам тоғут Каримов Ислом ва мусулмонларга қарши курашиб қўллаган йўлни тутиш жозибадор туюлмоқдами? Дарҳақиқат, у Ислом даъватини ёювчиларнинг овозини ўчиришга қаттиқ уринганди. Уларни таъқиб қилиш, қамаш ва ҳатто жисмонан йўқ қилиш билан ушбу буюк даъват ишини тўхтатиш учун жуда қаттиқ чиранганди. Бироқ у бу жирканч мақсадига етолмай, минг армонлар билан шармандаларча ўлиб кетди. Даъват иши эса – Аллоҳга ҳамдлар бўлсин – давом этяпти ва бундан кейин ҳам давом этади. Аллоҳ таоло дейди:
يرِيدُونَ أَن يُطْفِئُوا نُورَ اللَّهِ بِأَفْوَاهِهِمْ وَيَأْبَى اللَّهُ إِلَّا أَن يُتِمَّ نُورَهُ وَلَوْ كَرِهَ الْكَافِرُونَ
– “Улар Аллоҳнинг нурини (яъни Исломни) оғизлари (яъни беҳуда гаплари) билан ўчирмоқчи бўладилар. Аллоҳ эса, гарчи (кофирлар) хоҳламаслар-да, фақат Ўз нурини тўла (яъни ҳар тарафга) ёйишни истайди”. (Тавба:32)
Сиз ҳам – Мирзиёев жаноблари – нари борса, тоғут Каримов қилган ишларни қиларсиз, ундан ортиғини эмас. Аммо хомтама бўлманг, бундан ҳеч қандай натижага эришолмайсиз. Қайтанга – агар ақлингизни йиғиб, Аллоҳнинг динига қарши журъат қилишни бас қилмасангиз – худди Каримовга ўхшаб қарғишга, лаънатга қолиб, оқибатингиз, охирингиз хонавайронликка, зиён-заҳматга учраши турган гап, Аллоҳ асрасин.
Аллоҳга қасамки, ҲАҚ албатта ғолиб бўлади ва куфр аҳли, ҳеч шубҳасиз мағлубиятга учрайди. Аслида, улар ўз мафкурасига қўшилиб аллақачон мағлубиятга учраб бўлган, фақат буни тан олишмаяпти холос. Мирзиёев жаноблари, сиз ва сиз бошлиқ ҳукумат агар кофирлар тарафида туришда давом этаверадиган бўлсангизлар, уларнинг чўкаётган кемаси билан биргаликда ғарқ бўлишга ҳозирлигингизни кўраверинг! Зеро, Ислом уммати орзиқиб кутаётган Аллоҳнинг нусрати келиб, дунёни яхшиликка тўлдирувчи Халифалик давлати қайта тикланадиган вақтлар жуда яқиндир. У кунда мўминлар шод бўлурлар, кофир қавмлар ва уларга эргашганлар эса афсус-надоматда қолурлар!
لِلَّهِ الْأَمْرُ مِن قَبْلُ وَمِن بَعْدُ ۚ وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ ﴿٤﴾ بِنَصْرِ اللَّهِ ۚ يَنصُرُ مَن يَشَاءُ ۖ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ ﴿٥﴾
– “Аввалу-охир барча иш Аллоҳнинг (измида)дир. Ўша кунда мўминлар Аллоҳ (румликларни) ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. (Аллоҳ) Ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудрат ва раҳм-шафқат эгасидир”. (Рум:4-5)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ