| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Тил бириктирувчи раҳбарларнинг тез-тез учрашув ўтказиши режаларини амалга оширишлари олдида тўсиқлар кўплигини англатади

Тил бириктирувчи раҳбарларнинг тез-тез учрашув ўтказиши режаларини амалга оширишлари олдида тўсиқлар кўплигини англатади

By htadmin
22.04.2019
1366
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيم

Роя газетаси:

Тил бириктирувчи раҳбарларнинг тез-тез учрашув ўтказиши режаларини амалга оширишлари олдида тўсиқлар кўплигини англатади

Устоз Мунир Носир

Ҳизб ут-Таҳрир – Сурия вилояти

матбуот бўлими аъзоси

Туркия президенти билан Россия президенти Сурия масаласини ёки уларнинг тили билан айтганда, Сурия кризисини муҳокама қилиш учун шу йилнинг ўзида уч марта учрашди. Ўтган йили ҳам иккала раҳбар ўртасини жамлаган учрашувлар кўп бўлиб, улардан асосийси сентябрдаги Сочи келишуви бўлди ва унинг бандлари бу йил охирига қадар амалга оширилиши тахмин қилинган эди.

Бу учрашувларнинг такрор бўлишидан айни машъум келишувни татбиқ қилиш учун амалий механизмларни излаб топиш мақсад қилинди. Чунки шу пайтга қадар айни келишувни амалда жорий қилиш ҳаракатлари беҳуда кетди. Сабаби Суриядаги одамлар кўплаб оммавий тадбирлар билан келишувга қарши чиқдилар ва тадбирларда Туркия кузатув пунктларига ҳам, халқаро йўллар очилишига ҳам норозилик билдирдилар.

Уларнинг сўнгги келишуви 8 апрел кунги учрашувдаги муҳим келишув бўлди. Бу Россия патруль ҳаракатини «буфер зона»да ҳаракатланаётган Туркия патруль ҳаракати билан баробар ҳаракатлантириш келишувидир. Бу ҳақда араб тилида чиқадиган «Индепендент» газетаси ва бошқа ахборот агентликлари душанба куни Владимир Путиннинг «Россия билан Туркия Суриянинг Идлиб шаҳрида патруль ҳаракатларини ҳамкорликда ҳаракатлантирадиган бўлди», деган сўзини келтирди. Путин турк ҳамкасби Эрдоган билан Москвадаги сўзлашувлари ортидан «Биз бу қўшма патруль ҳаракатини энг камида икки томонлама ҳаракатлантирамиз», дея қўшимча қилди.

Баъзилар бу гапни айни қўшма патруль ҳаракатлари озод этилган ҳудудлар ичкарисида бўлар экан, бу яхши-ку, деб ўйлади. Бироқ бу гап патрулларни икки тарафлама ҳаракатлантирилишини ҳам англатади. Бундан эса, агар озод этилган ҳудудларда Россия патруль ҳаракатларига одамлар томонидан эътироз билдирилган тақдирда, Туркия патруллари ҳаракатига одамлар наздида қонунийлик тусини бериш кўзланган.

Патрулларни биргаликда ҳаракатлантиришадими ёки фақат бир томонлама алоҳида ҳаракатлантиришадими, фарқсиз, бу келишув тайёргарлик кўрилаётган ва режалаштирилаётган бир мақсадга қаратилган. У ҳам бўлса, бандлари «Женева-1»да Америка томонидан ишлаб чиқилган сиёсий жараённи амалга оширишдир. Бу ҳақда лаънати Путин, «Русиял Явм»да хабар қилинганидек, «террорчиларнинг асосий кучларини йўқ қилган эканмиз, энди, вазиятни ўзининг якуний барқарорлигига қайтариш масаласига эътибор қаратиш ҳамда Хавфсизлик Кенгаши чиқарган 2254 сонли қарор талаби билан сиёсий келишув жараёнига ўтиш жуда муҳимдир», деди.

Сентябрдаги Сочи келишуви матнида ўт очишни тўхтатиш таъкидланганига қарамай, қонхўр режим, у билан эронлик жангарилар, рус самолётлари ва рус базаларидаги замбаракларнинг барчаси бомбардимонларни тўхтатмади. Улар озод қилинган ҳудудларни, хусусан, халқаро йўллар атрофида жойлашган ва Сочи келишуви бандларидан бири сифатида очишга келишиб олинган ҳудудларни бомбардимон қилишяпти.

Сурия Инсон ҳуқуқларини кузатиш марказига кўра, у жорий апрелнинг ўн тўртинчи куни ярим тунда Россия-Туркия битимида қайд қилинган ҳудудларда кўплаб қонунбузарликларни кузатган. У ерларда ҳарбий самолётлар Ариҳанинг шимолий қисмидаги Маатрам қишлоғини тинимсиз нишонга олган. Айни марказ тўртта рус учоғи Идлибнинг жанубий қисмидаги Бисанқул қишлоғи билан Урум ал-Жавз шаҳарчасини тинимсиз айланиб ўн тўрт марта ҳаво ҳужуми содир этганини кузатган. Бунинг оқибатида оддий фуқаролар орасида қурбонлар бўлган, бир неча аҳоли уйлари ёнган. Шунингдек, Асад режими кучлари ҳам Лозиқиянинг шимолий шарқий қисмида жойлашган Курдлар тоғидаги Меҳвари Тардин районларини замбараклар билан ўққа тутган, оқибатда бир киши ҳалок бўлган. Шундай қилиб, Путин-Эрдоган келишувининг татбиқ қилиниши орқали ва Сурия Инсон ҳуқуқлари марказининг кузатувида шаҳид бўлганлар сони 587 нафарга етди.

Сурия майдонини обдан ўрганиб чиқиш натижасида шунга гувоҳ бўлдикки, Американинг сиёсий ечими билан қўғирчоқлари ўртасида очиқ бир уйғунлик мавжуд. Зеро, келишувдан Россиянинг Идлибни ҳарбий жиҳатдан назорат остига олишига йўл қўймай, сиёсий ечимга эришиш мақсад қилинган. Буни турк-рус раҳбарлари томонидан барча учрашувлари чоғида айтилган баёнотлар тасдиқлаб турибди. Гарчи келишувни ижро этиш услублари турли хил бўлса-да, бироқ томонлар келишувда аслида шу нарсага ҳаракат қилишяпти.

Дарҳақиқат, Туркия раҳбари келишув ижроси қийин кечаётганини тан олди ва рус раҳбари ҳам қўзғолончиларни террорчилар, дея ҳамкасбига қўшилди. «Бизнинг фаолиятимиз Идлибда ҳеч қандай натижа келтирмади, дейиш хато», деди Путин. Сўнг «У ерда террорчи жамоаларнинг борлиги сабабли, афсуски, ишларимиз осон кечмаяпти», дея қўшимча қилди. Эрдоган ҳам «Суриядаги кризисга якун ясашнинг ягона йўли сиёсий ечим эканлиги хусусида Россия билан фикрларимиз уйғун», деди.

Демак, қўзғолон ва унинг аҳлига панд беришни кутиб турган бу давлатлар, ҳар қанча қийинчиликка учрашларига қарамай, қаттиқ туриб, ўз фитна ва макрларини давом эттиришмоқда. Бу эса, Шом аҳли учун ҳақиқатни англашларига туртки бўлмоғи даркор. Ҳақиқат шуки, улар бу давлатлар режаларига қарши туриб, уларни барбод этишга ва музокара столларини бошларига ағдариб ташлашга қодирдирлар ҳамда «қўллаб-қувватловчи ва донор» давлатлар томонидан ўғирланган масалаларини қайтариб олиш қўлларидан келади. Бу давлатлар қўзғолон аҳлига қанчалар қаттиқ машаққат етказса, бу уларни ўз қўзғолонларининг ўзгармас-барқарор асосларини шунчалик маҳкам ушлаб, кенг қамровли исломий лойиҳа атрофида жипслашишларига ҳамда барча тил бириктирувчилар қаршисида ҳақ сўзни баралла айтишларига шунчалик туртки бўлмоғи даркор.

Туркия-Россия раҳбарларининг тез-тез учрашаётганини ҳамда Сочи келишувини ижро этиш учун режа ва услубларини ўзгартиришаётганини кузатиб бораётган киши шунга амин бўладики, демак, қўзғолон ҳамон мағрур туриб, тиз чўкишни истамаяпти. Гарчи бу давлатларнинг тикон симлари уларнинг ўзаро алоқа-муносабатларини узиб, йўлларини харсангтошлар билан тўсиб қўяётган бўлса ҳам, кўпчиликнинг қалбида қўзғолон руҳи сўнгани йўқ… Улар Шом қўзғолони малъунлар режаларини барбод қилишга, қўзғолонларининг бўғизланишини олдини олишга Аллоҳнинг изни ила, қодирдирлар. То режимни ағдариб, Аллоҳнинг ҳукмини ўрнатмагунларича собит туриб, қўзғолонни давом эттира оладилар. Бунинг учун фақат ва фақат Аллоҳнинг Ўзига илтижо қилмоқлари, Аллоҳдан бошқага боғланган барча арқонларни узиб ташлаш билан Унинг мустаҳкам арқонини маҳкам ушламоқлари, керак. Улар ўз сафларини бирлаштириб, очиқ исломий лойиҳа ва холис онгли етакчилик атрофига жипслашмоқлари, ушбу етакчилик кўрсатаётган мақсад сари сабот, очиқлик, аҳду паймон билан қадам ташламоқлари, Роббиларига ва Унинг Ўз мўмин бандаларига ваъда қилган нусратига бўлган имонларидан қувватланган қатъиятлари асосида ҳаракат қилмоқлари даркор.

Роя газетасининг 2019 йил 10 апрел чоршанба кунги 229-сонидан

Tagsраҳбарлартил бириктирув
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Рамазондан Исломда келган барча амалларни адо этиш билан самарали фойдаланайлик

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудий вужуди муаммосини ўрганиш

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мустамлакачи кофирларнинг юртларимизга аралашишига ёлғиз Халифалик чек қўяди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/