| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Эрон чигаллиги фонида Россиянинг минтақада қайта тикланиш уринишлари

  • Ўзбекистон ҳукумати Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ҳукумат халққа яна янги солиқ солди

Ҳукумат халққа яна янги солиқ солди

By htadmin
25.01.2024
803
0
Share:

Ҳукумат халққа яна янги солиқ солди

بسم الله الرحمن الرحيم

        Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ Мадинада Ислом давлатини тиклаган кундан бошлаб 1400 йил давомида Ислом фақат ақида, ибодат ва одоб-ахлоқдан иборат эмас, балки ҳаётнинг ҳамма жабҳасига ечим бўлган тузум сифатида мусулмонларнинг зеҳни ва ҳаётида мавжуд эди. Бугунги кунда эса кофир ғарбнинг саъй-ҳаракатлари сабаб, Ислом тузум сифатида мусулмонлар ҳаётидан ҳамда уларнинг аксар қисмининг зеҳнидан ҳам йўқ қилинди. Бундан кейин Ғарб мусулмонларга худди асалга заҳар аралаштириб бергандек ўзининг ифлос демократик тузумини жозибадор кўрсатиб тиқиштирди. Натижада аксар мусулмонлар ўзлигини унутдилар. Улар дин, давлат, тузум, жамият, яъни ҳаётнинг барча соҳалари ҳақидаги тасаввурларида ва амалларида Ғарбга тақлид қиладиган бўлишди. Мусулмонлар юксаклик чўққисидан тубанлик қаърига қуладилар. Бир бутун буюк уммат кичик миллат ва элатларга, майда сунъий давлатчаларга бўлинди, қонлари тўкилди, обрўлари, ор-номуслари топталди, юртларининг табиий бойликлари талон-тарож қилинди, шахсий мулкларига даҳл қилинди. Бир сўз билан айтганда, хорланди ва ҳозирги кунда ҳам бу хорликлардан қутулганлари йўқ. Энди Ислом тузум сифатида мусулмонлар зеҳнларида яна қайта шаклланмас экан, бу хорликлардан қутулиш йўлини топа олмайдилар. Бироқ бунга осонликча эришиб бўлмайди, чунки мустамлакачи Ғарб мусулмонлар ўзлигини англаб қолмасликлари учун ўзининг ифлос услуб ва воситалари ёрдамида бунга қарши чора-тадбирларини кўради ва кўриб ҳам келмоқда. Мисол учун, малай ҳокимлар мана шу Ғарбнинг воситаларидан биридир. Улар ёрдамида Ғарб Ислом оламига ўзининг заҳриқотил сақофат-маърифатини ёймоқда, табиий бойликларини ташиб кетмоқда, фоизли қарзлар бериб иқтисодиётини танг аҳволда қолдирмоқда, бўлмағур солиқ турларини солиш билан халқни эзмоқда. Хуллас, мусулмонларни шундай бир аҳволга солмоқдаки, токи улар доимий тирикчилик билан овора бўлиб, ўзлигига қайтиш ҳақида фикр юритишга имкон топмасинлар…

Ўзбек ҳукумати ҳам юртимиз мусулмонлари устида ана шундай ғайриисломий сиёсат юргизиб келяпти. Daryo.uzнинг 5 январ кунги хабарида айтилишича, Ўзбекистон қонунчилигига киритилган ўзгартиришга кўра, 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида ёки товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадларига ушбу даромадлар солиқ даврида юз миллион сўмдан ошган кундан эътиборан якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиқ солиниши белгиланди. Хўш, аввал қандай бўлган эди? Buxgalter.uzнинг 2022 йил 8 август кунги хабарида айтилишича, Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар мақомини аниқлаш нуқтаи назаридан улар даромадининг максимал ёки минимал миқдорлари белгиланмаган. Уларга солиқ солиш – минимал даражада. Улар ҳеч қандай солиқ ёки мажбурий тўловларни тўлашмайди, солиқлар бўйича ҳеч қандай ҳисоб-китобларни топширишмайди: ЖШДС (жисмоний шахс даромад солиғи) қисмида – ўзини ўзи банд қилган шахснинг фаолиятидан олинган даромадлари жисмоний шахснинг солиқ солинадиган даромади сифатида ҳисобланмайди; улар ШЖБПҲ (Шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи)ни тўлашмайди; ижтимоий солиқни ихтиёрий тартибда 2022 йил 1 декабрга қадар тўлов кунида БҲМ(Базавий ҳисоблаш миқдори)нинг 1 баравари миқдорида тўлашади.  Шунингдек, ушбу сайтнинг 6 январ кунги хабарида айтилишича, 28.12.2023й. ЎРҚ-891-сон Қонуни ўзини ўзи банд қилган шахсларни якка тартибдаги тадбиркорлар билан солиқ солишда деярли тенглаштирди. Бундай ўзгаришларсиз ҳам халқнинг турмуш даражаси жуда ачинарли аҳволда эди. Лекин ҳукумат халқ фаровонлиги деганда, халққа яна янги солиқлар солишни назарда тутган кўринади. Ахир, солиқ турини кўпайтириш ва миқдорини ошириш билан халқнинг иқтисодий аҳволини ўнглаб бўладими?! Ҳукуматнинг “халқ фаровонлиги” борасидаги ечими шуми?! Аксинча, бечора халқимиз бу ҳукумат учун ғамхўрлик қилиш ўрни эмас, балки солиқ солиш базасига айланиб қолган. Албатта, инсон ҳаёти учун тузумни ишлаб чиқиш инсон қўлида бўлганидан кейин бундан бошқача бўлиши мумкин эмас.

Юқорида айтганимиздек, уммат зеҳнида Исломнинг тузум сифатидаги шакли йўқ қилинганлиги сабабли, бугунги кунда кўпчилик мусулмонлар солиққа оид масалаларнинг ҳам шаръий жиҳатини англай олмасликлари табиийдир. Мавзуимиз солиққа оид бўлганлигидан, умматга бу борадаги шаръий ҳукмларни ёритиб бериш зарурати туғилади. Мусулмонларнинг ҳаққи бўлган молларнинг кирим-чиқими билан шуғулланувчи идора Исломда Байтул-мол деб аталади, яъни бугунги кундаги давлат бюджети каби. Бироқ Байтул-мол киримлари, ҳозирги капиталистик молия системасидан фарқли ўлароқ, доимий бўлади. Байтул-молнинг асосий киримлари – ўлжа, ғанимат, хирож, жизя, умумий мулкнинг барча турдаги киримлари ва давлат мулкидан тушган фойдалар, конлар, рикознинг бешдан бири, ушр ва закот молларидир. Одатда, Байтул-молнинг бу киримлари фуқароларни бошқаришга, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга етарли бўлиб, бевосита ҳам, билвосита ҳам солиқ солишга ҳеч қандай ҳожат туғилмайди. Лекин шариат – эҳтиёт юзасидан – уммат эҳтиёжларини икки қисмга ажратиб, биринчи қисмдаги эҳтиёжларни қондиришни Байтул-молнинг зиммасига, иккинчи қисмдагисини эса барча мусулмонларнинг зиммасига юклаб, давлатга бу иккинчи турдаги эҳтиёжларни қондириш учун бой-бадавлат мусулмонларга солиқ солиш ҳуқуқини беради. Шунга кўра, солиқлар Аллоҳнинг мусулмонлар зиммасига юклаган фарзи бўлиб, фақат уларнинг манфаатлари йўлида ишлатилади. Жизя, хирож каби шариатда кўрсатилиб, аниқ белгилаб қўйилган тўловлар ҳамда йўллар, мадрасалар каби зарурий эҳтиёжларга сарфланиши учун Аллоҳ фарз қилган тушумлардан бошқа ҳеч қандай солиқ олинмайди. Масалан, маҳкамалар, идоралар, ҳеч қайси бошқармалар учун солиқ олинмайди. Божхона солиғига келсак, у мазкур солиқ турига кирмайди. Чунки божхона солиғи бошқа давлатлар бизнинг тижоратчиларимиз билан қандай муомала қилаётган бўлса, худди ўшандай муомала қилишимиз бобидандир. Демак, у Байтулмолни етарли маблағ билан таъминлаш учун олинадиган солиқ эмас. Шариат уни макс деб номлаб, мусулмонлардан ҳам, зиммийлардан ҳам олишни тақиқлайди. Доримий, Аҳмад ва Абу Убайд Уқба ибн Омирдан ривоят қилишича, Пайғамбаримиз ﷺ:

لاَ يَدْخُلُ الْجَنَّةَ صَاحِبُ مَكْسٍ 

“Солиқ йиғувчи жаннатга кирмайди”, деганлар.

Хуллас, Исломда шариат фарз қилган солиқдан бошқа солиқ олинмайди. Чунки мусулмоннинг молидан шаръий ҳуқуқсиз ҳеч нарсани олиб бўлмайди. Айтиб ўтганларимиздан ташқари, мусулмонлардан олинадиган бошқа солиқлар хусусида ҳеч қандай далил ворид бўлмаган. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, ғайридинлардан солиқ олинмайди. Чунки шариат эҳтиёжларини қондиришни мусулмонларга фарз қилган. Шунга биноан, у фақат мусулмонлардангина олинади. Ғайридинлардан жизядан бошқа солиқ олинмайди. Хирожий ерлар учун эса мусулмондан ҳам, ғайридиндан ҳам хирож олинади. Мусулмонлардан олинадиган солиқ ҳам харажатларидан, яъни шаръий эҳтиёж қондирилиб, ундан ортганидан олинади. Асосий ҳамда урфдаги камолий эҳтиёжларни қондиришдан ортгани эҳтиёждан ортгани ҳисобланади. Чунки шахснинг ўзига сарфлаши яшаётган муҳитдаги урфга қараб барча эҳтиёжларни қондиришдир. Уни ҳамма одамлар учун умумий, аниқ бир миқдор билан белгилаб бўлмайди. У шахснинг яшаш даражасига қараб белгиланади. Агар бошқаларга ўхшаб машина ва хизматчига муҳтож бўлса, унинг ўша нарсалардан ортган молидан солиқ олинади. Агар хотин олишга муҳтож бўлса, солиқ миқдори уйланганидан ортгани билан белгиланади ва ҳоказо. Хуллас, эҳтиёжларидан ортиқ мулкка эга бўлса, солиқ олинади, эга бўлмаса олинмайди. Чунки ўзи муҳтож бўлгач, солиқ беролмайди. Солиқ йиғишда мол кўпайтиришдан, бой бўлишдан ман қилиш кўзда тутилмайди. Чунки Ислом бойликни тақиқламайди. Солиқлар йиғишнинг ҳеч қандай иқтисодий аҳамияти кўзда тутилмайди, балки солиқ Байтул-молдаги мол керакли эҳтиёжларнинг ҳаммасини қоплашга етарли бўлмагани учунгина солинади. Етарли миқдор йиғилиши билан солиқ солиш тўхтатилади. Шуни эътибордан қочирмаслик лозимки, агарда Байтул-мол киримлари етарли бўлса, қанча давр ўтмасин, ҳатто бойларга ҳам умуман солиқ солинмайди. Юқоридаги Байтул-молнинг доимий киримлари ҳам инсонларга танг ҳолатни вужудга келтирмайди, чунки Аллоҳ инсонларга тоқатидан ортиғини таклиф қилмайди.

لَا يُكَلِّفُ ٱللَّهُ نَفۡسًا إِلَّا وُسۡعَهَاۚ

– “Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмайди”. (Бақара:286)

Аллоҳ белгилаб қўйган тузумдан бошқаси эса бузғунчиликдан бошқа нарса эмас. Аллоҳ эса бузғунчиларни суймайди.

وَلَا تَبۡغِ ٱلۡفَسَادَ فِي ٱلۡأَرۡضِۖ إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُحِبُّ ٱلۡمُفۡسِدِينَ

– “Ерда (зулму-зўравонлик билан) бузғунчилик қилишга уринма. Чунки Аллоҳ бузғунчи кимсаларни суймас”.                                                      (Қасос:77)

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

25.01.2024й

+1
0

Related posts:

Ҳукумат ва унинг МХХси худди ўз отасининг юзига тарсаки тортган фарзанд кабидир Ҳукумат ўз мажбуриятларини фуқаролар зиммасига юклашда давом этмоқда Чегара билмас солиқлар Бу жамиятда поклик жиноятми?
Tagsсолиқҳукумат
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Бу уларнинг демократияси, бу эса бизнинг Халифалигимиз»

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Даъват етказувчининг вафот этгани тўғрисида хабар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Политехника университетидаги Ал-Ваъй гуруҳи роҳинга мусулмонларини қўллаб-қувватлаш намойишини ўтказди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • 16.04.2026

    Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • 15.04.2026

    Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • 12.04.2026

    ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

  • 12.04.2026

    Ўзбек режимининг P2P-ўтказмаларни “ақлли” мониторинги: халқ чўнтагини рақамли қароқчилик орқали шилишнинг янги босқичи

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/