Фаластин, Ғазо ва Ақсо борасида Ўзбекистон ҳукумати зиммасидаги вожиботлар
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Матбуот баёноти
Фаластин, Ғазо ва Ақсо борасида Ўзбекистон ҳукумати зиммасидаги вожиботлар
Фаластиннинг мужоҳид ўғлонлари томонидан босқинчи сионист яҳуд вужудига қарши 7 октябр куни “Ақсо Тўфони”ни эълон қилинганига ҳам тўрт ойга яқин вақт бўлди. Маълумки, малъун яҳудлар Фаластин ерлари ва Масжиди Ақсони ноҳақ босиб олгани етмаганидек, ўшандан бери у ердаги мусулмонларга ғайриинсоний геноцид сиёсатини юргизиб келаётган эди. Яҳуд вужудининг шоқол армияси шерюрак мужоҳидлар билан пиёдалар жангида юзма-юз тўқнаш келишдан қўрқиши аллақачон исботини топиб бўлгани сабабли, улар Ғазодаги тинч аҳолини, хусусан аёллар ва ёш болаларни мисли кўрилмаган пасткашлик ва шафқатсизлик билан қирғин қилиш орқали жавоб беришмоқда холос… Бунга эса бутун дунё давлатлари, айниқса Исломий юртлар бошлиқлари томошабин бўлишдан бошқасига ярамай турган бир пайтда, яҳуд вужудининг ваҳшиёна қирғинларини Америка бошлиқ куфр давлатлари ҳарбий-молиявий тарафдан қўллаб-қувватлаб кўмак беришда тинимсиз давом этмоқда. Исломий юртлар ҳукмдорлари қилаётган иш фақат Ғазо ва Фаластин аҳлини ёрдамсиз ташлаб қўйиш эмас, балки умматга хиёнат ҳамда улкан жиноят ҳамдир. Уларнинг хиёнати бугун бутун оламга, ҳатто сиёсий онги камроқ бўлган энг содда мусулмонларга ҳам очилиб қолди. Муборак Замин Фаластинни, Ғазони ва Ақсони ёрдамсиз ташлаб қўяётган ана шу Исломий юртлар ҳукуматлари сафида – минг афсуски – Ўзбекистон ҳукумати ҳам бор. У ҳам ҳозиргача Фаластин муаммоси ечимида ўша ҳукуматлар билан бир хил ёндашувни эгаллаб турибди. Яъни у Фаластин масаласини халқаро қонунлар доирасида, музокара ва дипломатик йўллар билан ечиш тарафдори, шунингдек, “икки халқ – икки давлат” лойиҳасини ягона ечим сифатида таъкидлаб келяпти. Бироқ Муборак Фаластин замини Исломий юртларнинг бир қисми сифатида ҳеч қачон савдога қўйилмайди ва унинг бир қаричидан ҳам воз кечилмайди. Бу масала фақат шаръий ҳукм асосида ечилади, бошқача эмас. Бундаги шаръий ҳукм – Фаластин замини нажас яҳудлардан тамомила тозаланиши ва Масжиди Ақсо тўла озод этилиши вожиблигидир. Воқе шуни кўрсатмоқдаки, Яҳуд вужудини Фаластин ерларидан бутунлай супуриб ташлаш учун Исомий армияни ҳаракатга келтириш зарур бўлмоқда. Бинобарин, “вожибни амалга ошириш фақат у орқали рўёбга чиқадиган нарса ҳам вожибдир” деган шаръий қоидага кўра, Исломий қўшинларни зудлик билан сафарбар қилиш вожибдир! Бундан ташқари, Аллоҳ таоло айтади:
وَإِنِ اسْتَنْصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ
– “Агар улар дин йўлида сизлардан нусрат-ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир”. (Анфол:72)
Албатта, бу шаръий ҳукм Ислом оламининг бир қисми сифатида Ўзбекистонга ҳам тааллуқлидир. Демак, ўзбек ҳукумати аслида Фаластинни ва Масжиди Ақсони озод этиш учун армияни сафарбар қилиши вожиб бўлади. Лекин Ўзбекистон билан Фаластин ўртасида бир қанча чегаралар борлиги, бошқача айтганда, мавжуд географик жойлашув сабабли қўшинлар у ерга тўсиқсиз етиб боришининг деярли иложи йўқлиги рўкач қилиниши мумкин. Қолаверса, шаръий ҳукмга кўра, душман томонидан босиб олинган ерларни озод қилиш учун унга энг яқин турган Ислом қўшинларининг биринчи бўлиб ёрдамга боришлари лозим бўлади. Шунга биноан, ҳозир Ғазо аҳли ёрдамига қўшин жўнатиш, аввало Фаластинга қўшни бўлган Иордания, Миср, Саудия Арабистони, Сурия ва Туркия каби Исломий юртларга вожибдир. Аммо шунга қарамай, агар Ўзбекистон ҳукумати армияни ҳаракатга келтириб, Фаластинга етиб бориш учун қўлидан келганича ҳаракат қиладиган бўлса, албатта, ўзининг шаръий бурчини бажарган бўларди ва Қиёматда Аллоҳ таолога нафақат қўлида ҳужжати бўлган ҳолда йўлиқарди, балки бу дунёда ҳам Аллоҳнинг ёрдами ила буюк зафарларга эришиб, шонли қўшин номи остида мангу шараф соҳибига айланган бўларди. Чунки Аллоҳ йўлида жиҳодга чиққанларга Унинг ёрдами-нусрати муқаррардир. Аллоҳ таоло дейди:
وَلَيَنصُرَنَّ اللَّهُ مَن يَنصُرُهُ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَقَوِيٌّ عَزِيزٌ
– “Албатта, Аллоҳ Ўзига (яъни динига) ёрдам берадиган зотларни ғолиб қилур. Шубҳасиз Аллоҳ кучли, қудратлидир”. (Ҳаж:40)
Ўзбек ҳукумати ўзига ожизликни ихтиёр этиб, мазкур юришни қилолмаслигини тан олган тақдирда ҳам, унинг олдида яҳуд вужудига қарши қўллаши вожиб бўлган бир қанча чора-тадбирлар борки, уларни амалга ошириш учун у тўлиқ имкониятга эгадир. Улар қуйидагилар:
1. Яҳуд вужудини тан олмаслигини эълон қилиш;
2. Фаластин масаласи фақат Яқин Шарқ эмас, балки бутун Ислом олами масаласи эканлигини ва унинг ягона тўғри ечими – шаръий ҳукмга боғланиш билан ҳал бўлишини ҳамда “икки халқ – икки давлат” ечими босқинчи яҳуд вужудини очиқчасига тан олиш эканлиги учун, ҳеч қандай шаръий асосга эга эмаслигини эътироф этиш;
3. Яҳуд вужуди билан ҳар қандай дипломатик алоқаларни узиш; юртимиздаги яҳудлар элчихонасини ёпиш ва элчига қўшиб барча ходимларини ҳам битта қолдирмай мамлакатдан чиқариб юбориш, шунингдек у ердаги элчихонани ёпиб, элчини чақириб олиш;
4. Яҳуд вужудини кучайтирадиган иқтисодий ва бошқа барча соҳадаги алоқаларни узиш, жумладан, у ердаги 10 мингдан ортиқ юртдошларимизни Ўзбекистонга қайтариш;
5. Юртимиз мусулмонларига Муборак Фаластин замини ва Масжиди Ақсони озод этиш нақадар муҳим эканлигини тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш ҳамда бу масалани шаръий нуқтаи назардан тўғри ёритиб берадиган Ислом уламолари учун матбуотда алоҳида ўрин ва кенг аудитория пайдо қилиб бериш;
6. Фаластин масаласини мусулмонлар зеҳнидан узоқлаштирмай, доимо ёдида тутишларини таъминлаш учун айни шу масалада муфтий бошлиқ масжид имом-домлаларига алоҳида топшириқлар бериш;
7. Фаластин, Масжиди Ақсо озодлигини қўллаб-қувватлашни ифода этувчи шахсий ташаббуслар, жумладан, намойишлар, юришлар ва ҳоказоларни ўтказиш бўйича керакли барча ёрдамларни бериш;
8. Ён-атрофдаги мусулмон юртларни ҳам Муборак Фаластин масаласида юқорида санаб ўтилган ишларни амалга оширишга ва бу борадаги тўғри шаръий ёндашувни эгаллашга ундаш.
Ўзбекистон ҳукумати, шу жумладан, дин уламолари Муборак Замин – Фаластин борасида ҳозирги пайтда амалга ошириши зарур ва мумкин бўлган ишлар, мухтасар айтганда, мана шулардир. Албатта, булар вақтинчалик чора-тадбирлар бўлиб, ҳақиқий ечим – юқорида таъкидлаганимиздек, армияни сафарбар қилишдир. Агар ўзбек ҳукумати ушбу баён қилинган ишларни бўйнидаги шаръий вожиби сифатида амалга оширишга киришса, Аллоҳ таоло томонидан ҳам, мусулмон халқимиз томонидан қувватлов ёрдамларига, шубҳасиз эришади, инша Аллоҳ. Чиндан ҳам халқимиз ҳукуматнинг бу ишларини олқишлар билан кутиб олади ва бор имконияти билан қўллаб-қувватлаб, ўз ёрдамин аямайди. Ваниҳоят, агар давлат ўз халқи билан бир тану бир жон бўлса, оламшумул ишларни амалга оширишга қодир бўлади! Аллоҳ таоло Ўзининг амрларига итоатда бўладиган мусулмон бандаларини яҳуд вужудига турли кўмаклари билан мудом таянч бўлаётган Америка, Англия, Франция, Россия ва Хитой каби кофир мустамлакачиларга ҳеч қачон хорлатиб қўймайди. Аксинча, уларнинг қадамларини мустаҳкамлайди ва узоқ кутилган нусратини тезлаштиради инша Аллоҳ! Бунинг учун талаб қилинадиган нарса – Аллоҳдангина қўрқиш, Унинг ўзигагина таваккул қилиш ва Ундангина ёрдам сўрашдир!
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا إِنْ تَنْصُرُوا اللَّهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ
– “Эй мўминлар, агар Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга нусрат-ёрдам беради ва қадамларингизни собит қилади”. (Муҳаммад:7)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми