| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Америка ва Россия ўртасида талаш бўлаётган Ўзбекистон: Мирзиёев “олтин ўрталик”ни изламоқдами?

Америка ва Россия ўртасида талаш бўлаётган Ўзбекистон: Мирзиёев “олтин ўрталик”ни изламоқдами?

By htadmin
15.02.2024
1271
0
Share:

Америка ва Россия ўртасида талаш бўлаётган Ўзбекистон: Мирзиёев “олтин ўрталик”ни изламоқдами?

بسم الله الرحمن الرحيم

Бугун дунёда геосиёсий вазият ўта кескинлашиб бораётгани ортидан мустамлакачи кофирлар ҳам, уларга тобе заиф давлатлар ҳам қаттиқ ташвишга тушиб қолгани кузатилмоқда. Албатта, бундай нотинч кайфият Мирзиёев бошлиқ Ўзбекистон ҳукуматини ҳам четлаб ўтаётгани йўқ. Буни 22 декабр куни республика маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёевнинг сўзлаган нутқидан ҳам тушуниб олиш мумкин. У ўз нутқида, жумладан, шундай деди: “Илгари ўз мақсад ва манфаатларини асосан дипломатия ва сиёсат билан ҳимоя қилиб келган дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш, қарама-қаршилик ва тўқнашувлар йўлига ўтганига ҳаммамиз гувоҳмиз. Афсуски, бундай кенг кўламли ва ўта зиддиятли жараёнларнинг таъсири Марказий Осиё минтақаси ва унинг таркибий қисми бўлган мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти. Ана шундай ғоят мураккаб ва таҳликали вазиятда Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига жавоб берадиган тўғри йўлни топиш албатта осон бўлмаяпти”. Мирзиёев, қудратли марказлар деганда, қайси давлатлар эканини очиқламаган бўлса-да, асосан Россия ва Американи назарда тутганлиги аниқ кўриниб турибди. У ўтган 2023 йилда ҳам шундай босимлар бўлаётгани ҳақида АҚШ давлат котиби Блинкеннинг ташрифидан бир ҳафта ўтиб, Сурхондарёда бўлиб ўтган йиғилишда билдирган эди. Мирзиёевнинг бу гапларни халққа ошкор айтишдан кўзлаган мақсади эса – ҳукуматнинг ҳозирги мураккаб вазият олдидаги сиёсий уқувсизлигини хаспўшлашдир. Янада аниқроқ айтсак, Мирзиёев бу гапи билан ўзбек ҳукуматига йирик давлатлар томонидан бўлаётган босимлар қаршисида барчасини бирдек рози қиладиган “олтин ўрталик”ни топиш анча қийин кечаётганига урғу беряпти. Гўё у халққа қарата: “Бизни ҳам тўғри тушунинглар, бизга ҳам осон тутманглар, катта давлатларни бирдек рози қилишнинг ўзи бўлмаяпти…”, – демоқчи.

Хўш, сўнгги пайтларда Америка ва Россия минтақада, хусусан Ўзбекистонда асосий рақобатчи кучлар сифатида ўз таъсирини кучайтириш учун қандай қадамлар ташлаяпти, уларнинг босимлари нималарда кўринади? Ёки бундай нуфуз талашувларнинг оқибати нималарга олиб келади? Ва ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон олдида Мирзиёев ишора қилаётган “олтин ўрталик”дан бошқа муносиб ечим йўқми? Бошқача айтганда, бизнинг олдимизда Америка ва Россия каби мустамлакачи давлатларга бош эгиб яшашдан бошқа танлов йўқми? Аминмизки, булар бугуннинг энг долзарб саволлари ва ҳаёт-мамот масаласи бўлгани учун, халқимиз бу борада чуқур мулоҳаза юритиб, энг тўғри жавобни, энг тўғри ечимни топиш устида, албатта, фикрлаяпти. Шунга кўра, биз ушбу таҳлилий мақолада мазкур саволлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳаза юритамиз ва хотимада нажотга элтувчи йўл ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Аввало, Ўзбекистонда сўнгги вақтларда Америка томонидан қўйилаётган баъзи қадамларни кўриб ўтсак. Маълумки, ўтган йилнинг 27 ноябрида Ички ишлар идоралари томонидан бошланган уюшган жиноятчиликка қарши кураш тадбирлари бутун мамлакат бўйлаб ёйилди. Бу “тозалов” тадбири Мирзиёев ҳокимиятга келганидан буён “кўча қонуни” тарафдорлари ва норасмий “авторитетлар”га қарши амалга оширилган энг биринчи ва йирик амалиёт ҳисобланади. 12 декабр ҳолатига эълон қилинган расмий маълумотларга кўра, тадбир доирасида 103 киши қўлга олинган ва 38 та жиноят иши очилган. Энг аҳамиятли жойи шуки, давлат раҳбарига содиқлигини кўрсатиш учун уни кўкларга кўтариб мақтаб юрган айрим машҳур “авторитет” “пахтачи”лар ҳам бу тадбир қармоғидан омонда қолмади. Мирзиёев баъзи бир ўзига “содиқ” одамларни ҳам қайсидир маънода қурбон қилишга қўл урдими, демак, бунинг етарлича жиддий сабаблари бор. Буларни асосан ички ва ташқи сабаблар, дейишимиз мумкин.

Келинг, аввало ташқи сабабларга тўхталсак. Бу Яқин Шарқ, Муборак Фаластин заминида юзага келган нотинч ҳолат – иймон ва куфр ўртасида “Ақсо Тўфони” остида кечаётган жиҳоддир. Америка бошлиқ кофир Ғарб ва нажас яҳудлар кутилмаган бу ҳамладан ўзини йўқотиб қўяй деди ва ҳаммаси биргалашиб, Ғазо аҳлини – хусусан ёш болалар, аёллар ва қарияларни оммавий қирғин қилишни бошлади. Шу сабабли бутун дунё, айниқса Ислом оламида катта силкиниш, куфр ва унинг малайлари учун эса ўта таҳликали вазият юзага келди… Чунки бунинг ортидан Ислом оламида янгидан жонланиш, жиҳодий руҳ пайдо бўлди. Ва энг асосийси, Қуддусни, Муқаддас Замин Фаластинни босқинчи яҳудлардан тўлиқ озод этишнинг ягона ечими – бутун умматни битта байроқ остида бирлаштирадиган Халифалик давлатини тиклаш фикрати оммалашди. Мусулмонлар Фаластин муаммоси ечимига ўз ақидаси – Ислом идеологияси нуқтаи назаридан қарай бошлагани Ғарб дунёси, айниқса куфрбоши Америка ва унинг малайларига мисли кўрилмаган зарба бўлди. Бу Американинг Яқин Шарқ – Ислом олами устида режалаштираётган барча лойиҳалари ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан барбод бўлганини англатади.

Ўзбекистон мусулмонлари ҳам Ислом умматининг ажралмас бир бўлагидир. Шунга кўра, барча Исломий юртлар ҳукмдорлари қатори, Мирзиёев бошлиқ ҳукуматга ҳам юртимиз аҳолиси туйғуларини – турли босимлар билан бўлса-да – жиловлаш ва давлат куч-қудратини кўрсатиб туриш бўйича тавсиялар берилгани ҳақиқатга яқинроқ. Дарвоқе, бугун Ислом оламида, жумладан, Ўзбекистонда ҳам давлатнинг мудофаа ва хавфсизлик кучлари асосан мусулмонларни мутелик ва хорлик ҳудудларида ушлаб туришга йўналтирилган. Афсуски, бу хунук воқелик, айниқса сўнгги Яқин Шарқ воқеалари фонида кўзга янада яққол ташланди. Ҳақиқатан, дунё халқлари, ҳатто бошқа дин вакиллари ҳам Ғазода оммавий хунрезлик кетаётганига қарши чиқиб, ўз норозиликларини турли шаклларда намойиш этаётган бир пайтда, Ўзбекистондаги масжид имомлари мазлум Фаластин мусулмонлари ҳаққига ҳатто дуо қилиб қўйишга ҳам ярамаётгани сўзимизнинг ёрқин далилидир. Чунки ҳукумат масжидларда Ғазо аҳлига ҳамдард бўлиб, уларни дуоларда ёдга олиш ҳам мусулмон ёшларида жиҳодий руҳни ўстиради, деб ҳисоблайди ва бундан жуда эҳтиёт бўлади. Бошқача айтганда, ёшларимизда диний қадриятларимиз – муқаддасотларимиз ҳимояси учун фидоийлик, жиҳодий руҳнинг ривожланиши асосан Америка ва Россия каби мустамлакачи давлатлар манфаатига мутлақо тўғри келмайди. Шу сабабли улар мусулмонлар устидаги малай ҳукуматлардан бунинг олдини олиш чора-тадбирларини кўришни қатъий талаб қилади ва бугун ҳам айнан шунинг ўзи рўй бермоқда.

Ички сабабга келсак, бу – “кўча” идеячилари ва айрим “авторитет”ларнинг давлат чизган қизил чизиқлардан ўтиб, ўзларини парда ортидаги давлат сифатида тута бошлаганлари дейишимиз мумкин. Бу ҳолат, табиийки, давлатнинг уқувсизлиги ва обрўсининг йўқолиб бораётганлигини англатарди. Шунинг учун давлат олдида манфаат тақозосига кўра содиқлигига путур етиб, халқ кўз ўнгида унинг куч-қудратини шубҳа остига қўйиши мумкин бўлган жиноят олами вакилларидан жамиятни тозалашга эҳтиёж туғилди. Токи, халқ зеҳнида давлат якка ҳоким ва асосий куч-қудрат манбаи деган хулоса мустаҳкам ўрнашсин. Бироқ бундай рейдлар уюшган жиноятчиликни батамом йўқотиш учун эмас, юқорида айтганимиздек, юзага келган ички ва ташқи омиллар сабабли хўжакўрсинга ўтказиляпти, десак тўғри бўлади. Ҳукумат жамиятни бундай унсурлардан буткул тозаламоқчи эмас ва унда бунинг учун талаб доирасидаги дастур ҳам йўқ. Шунингдек, золим Каримов даврида ҳукумат бир қатор қора ишларни баъзи жиноятчилар қўли билан амалга оширгани ва улардан ўз манфаати йўлида фойдаланганига етарлича далиллар бор. Ҳозирги рейдлар ҳам Мирзиёев ҳокимиятга келганидан деярли 8 йил ўтибгина амалга оширилаётгани яна бир шубҳага молик…

Бундан ташқари, Америка ва Ғарб давлатлари Ўзбекистон ҳукуматидан коррупцияга қарши кураш, қонун устуворлигини таъминлашни доимо талаб қилиб келади. Негаки, бу нарса амалга ошса, уларнинг ўзбек жамиятига турли кўринишларда кириб, томир отиб олишлари енгил кечади. 2023 йилнинг декабр ойида бошланган антикоррупцион тадбирлар орқали ҳукумат ўзини Ғарб давлатлари талабларига риоя қилаётгандек кўрсатишга уринаётганига далолат қилади. Коррупцияга қарши кураш авж палласига чиққан кунлар – 19 декабрда Tashkent city халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида халқаро ҳамжамиятнинг коррупцияга қарши кураш борасидаги саъй-ҳаракатларини ифодаловчи монументнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали маросимда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний иштирок этди. Бундай амалиётни ифодаловчи монументнинг очилиш маросимига Қатар амирининг ташриф буюриши, албатта, тасодиф эмас. Ҳукумат бу антикоррупцион “спектакл” билан, аввало коррупцияга қарши курашда гўё жиддий эканлигини дунёга, хусусан йирик сармоядорларга кўз-кўз қилмоқчи бўлаётган бўлса, иккинчидан, ҳафсаласи пир бўлиб, умидсизликка тушиб бораётган халққа янгидан умид бахш этиш ва ишончини қайта тиклашни кўзламоқда. Ҳолбуки, бу тадбирларда вазирлик даражасидаги бирорта юқори лавозимли амалдорнинг тинчи бузилгани йўқ. Балки бор-йўғи битта собиқ вазир қўлга олинди ва қолганлари асосан ўрта бўғин амалдорлари – ҳоким ўринбосарлари, баъзи идора ва бошқарма мансабдорлари бўлди. Қолаверса, бу иш ҳаммаси аввалдан тайёрлаб қўйилгандек, қисқа муддатларда амалга ошириляпти. Хуллас, ҳукуматнинг бу ишлари ҳам кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмас.

Америка ва Ғарб манфаатларига хизмат қиладиган ишлардан яна бири – жадидчилик ғояларини мафкура сифатида тарғиб қилишнинг кучаяётганидир. Бу ишда шахсан Мирзиёевнинг ўзи бош-қош бўлиб  ташаббус кўрсатяпти. У мазкур йиғилишда бунга қуйидагича тўхталганди: “Мамлакатимиз ўз тараққиётининг янги, юксак босқичига кираётган ҳозирги пайтда бизга жадид боболаримиз каби ғарб илм-фан ютуқлари билан бирга, миллий қадриятлар руҳида тарбия топган етук кадрлар сув билан ҳаводек зарур. Бу кимгадир ёқадими ёки йўқми, халқимиз жадид боболаримиз кўрсатиб берган йўлдан оғишмай бориши керак”. Жадидчилик – миллатчилик-пантуркизмга асосланган бўлиб, ўз даврида рус мустамлакачилигига қарши қаратилган ҳаракат ҳисобланади. Шу сабабли, Америка унинг кенг тарғиб қилинишидан икки жиҳатдан манфаатдор: биринчидан, сўнгги йилларда халқимизнинг Исломга интилиши кучайиб, уни идеология сифатида тушуниши ортиб бораётгани туфайли, сиёсий Исломга қарши қурол сифатида жадидчиликдан фойдаланиш кўзда тутилаётган бўлса, иккинчидан, Америка ўзбек ҳукумати пропагандаси ёрдамида жадидчилик ҳаракатининг кўзга кўринган намоёндаларини йўқ қилган советлар қатағонини фош қилиш орқали Россияга зарба беришни ҳам мақсад қилади. Яъни русларга нисбатан халқда нафрат уйғотиш ва обрўсини тўкиш билан русафобияни ривожлантиришни истайди. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, аслида Россия ҳам ўзбек жамиятида жадидчиликка ўхшаш “қисир” ғояларнинг тарғиб қилинишидан манфаатдор. Чунки у халқни сиёсий Исломдан чалғитишга қанчадир даражада хизмат қилади. Аммо шу шарт биланки, бунинг ортидан Россиянинг қора тарихи ёдга олиниб, рус шовинизмига нисбатан нафратнинг ортиб боришига олиб келмасин. Шунинг учун Россия бу иш кичик деталларигача ўз назорати остида олиб борилишини хоҳлайди.  Шунингдек, жадидчилик ғоялари Туркий давлатлар ташкилотининг бош ғояси бўлмиш “туркий халқлар бирлиги”ни ифодаловчи пантуркизмга тўла мос келади, Ислом умматининг Халифалик давлатидаги бирлигига эмас!

Ғарб, айниқса Америка манфаатлари тўғрисида гап кетганда, юртимизда гендер тенглик сиёсатининг татбиқ қилинишини тилга олмай ўтишнинг иложи йўқ. Зотан, Ўзбекистон бу борада Марказий Осиё минтақасида етакчи давлатга айланди. Uysmedia нашри юрист-социолог, халқаро эксперт Халида Ажигулова билан гендер тенглик масалалари ҳақида ўтказган суҳбатда у, жумладан, шундай деди: “Қозоғистондан кўра демократия камроқ ҳисобланган Ўзбекистонда эса оилавий зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Шундай экан Ўзбекистон Қозоғистондан ўзиб кетди, чунки мамлакатда оилавий зўравонлик, болаларга нисбатан зўравонликка жиноий жавобгарлик белгиланди, кўпхотинлик, ҳатто уни тарғиб қилиш тақиқланди”. Албатта, бу гапларда жон бор. Америка шунга ўхшаш ижтимоий-сиёсий лойиҳаларни амалга ошириш орқали Ўзбекистонни минтақада етакчи давлатга айлантирмоқчи бўляпти. Бу борада гендер тенглик сиёсати алоҳида ўрин тутади. Маълумки, халқимиз ижтимоий соҳада – оила қуриш ёки ажрашиш масалаларида асосан Ислом қонунларига, никоҳ-талоқ ҳукмларига амал қилиб келади. Америка ушбу қадриятларимизга гендер тенгликни қарши қўйишни  истаяпти ва ҳукуматга бу борада тарғиботни кучайтириш, керакли қонунларни қабул қилиш тавсияларини беряпти. Ҳукумат эса бунга “лаббай” деб жавоб беришдан бошқа йўл тутмаяпти. Масалан, юқорида эксперт айтганидек, оилавий ва болаларга қилинган зўравонликни жиноят сифатида таснифлаб, жавобгарликка тортиш қонунини қабул қилди, кўпхотинлик ва унга тарғиб қилишни тақиқлади ва ҳоказо. Яқинда, 18 ёшга тўлмаган ўқувчи қизларни унаштириш ва никоҳлаш шов-шув қилиниб, расмийлар бунга йўл қўйган ота-оналарни ҳам, бундай никоҳни ўқиган имом-домлаларни ҳам жазо муқаррарлигидан огоҳлантиришди ва ҳатто баъзиларини жавобгар қилишди.  Шунингдек, “гендер тенглик мавзусини энг яхши ёритган журналист”, “гендер тенглик бўйича энг яхши давлат идораси” каби мукофотлар ҳамда “Йил аёли”, “Гендер тенглик фаоли” каби миллий танловлар ташкил этилди. Хуллас, Ўзбекистон бу борада минтақада етакчилик қиляпти. Бироқ бу гендер тенглик аталмиш иллат асло мақтанадиган ёки фахрланадиган нарса эмас, аксинча Ислом билан азиз бўлган халқимиз бошига янгидан-янги кулфатларни келтирадиган бир балодир. Демак, кофир мустамлакачи Америка сўнгги пайтларда мана шундай қадамлар ташлаш билан ўзининг Ўзбекистондаги нуфузи ва таъсирини кучайтиришга интиляпти. Бу ўринда, иқтисодий ва бошқа соҳада қилаётган ишларига тўхталмадик, чунки уларни қатор мақолалар ва изоҳлар орқали ёритиб келяпмиз.

Энди Россия қадамларига келсак, Украинага қарши уруш уни анчагина ҳолдан тойдириб қўйган бўлса-да, Марказий Осиёга бўлган эътибори сусайгани йўқ. Чунки унинг минтақамиздан бошқа жойларда деярли таъсири қолмади. Шунинг учун рус ҳукумати айни дамда Марказий Осиёга ҳаёт-мамот масаласи сифатида қарамоқда. Агар буни ҳам қўлдан чиқарадиган бўлса, Россиянинг халқаро майдонда йирик давлат сифатидаги мавжудлигига нуқта қўйилади. Сўнгги вақтларда, Россия Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистонда сиёсий аралашув ва иқтисодий лойиҳалар билан бирга, сақофий-маданий соҳада ҳам қатор ишларни амалга оширмоқчи бўлаётганини кўряпмиз. Маълумки, Россия халқларни барча муаммоларга ечим бериш орқали ўз ортидан етаклай оладиган мафкуравий давлат эмас. Бу унинг энг оғриқли ва заиф нуқтаси ҳисобланади. Россия Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистонда советлар ҳукмронлиги давридан қолиб кетган социалистик мафкура қолдиқларидан унумли фойдаланишга ҳаракат қиляпти. Масалан, минтақада рус тили ҳали ҳам давлат идораларида асосий тил сифатида ишлаб келаётгани, маҳаллий аҳоли рус тилидан иккинчи, айрим минтақаларда ҳатто – норасмий бўлса-да – биринчи тил сифатида фойдаланаётгани, кўплаб рус мактаблари ва Россия олий ўқув юртлари филиалларининг мавжудлиги – буларнинг барчаси Россия учун жуда қўл келяпти. Рус тили мақомини ошириш ва кенг ёйилишини таъминлаш учун Россия 17 октябрда Бишкекда бўлиб ўтган МДҲ саммитида иккита муҳим ҳужжатнинг қабул қилинишига эришди. Улар “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарларининг рус тилини миллатлараро мулоқот тили сифатида қўллаб-қувватлаш ва тарғиб қилиш тўғрисида”ги баёноти ва “Рус тили бўйича халқаро ташкилотни ташкил этиш тўғрисида”ги битимлардир. Агар Ўзбекистонда рус тилининг мақомига эътибор берсак, у ҳозиргача ўз ўрнини сақлаб келаётганини кўришимиз мумкин. Айниқса, пойтахт Тошкентда рус тили жуда кенг тарқалган ва кучли таъсирга эга. Масалан, давлат идораларига ишга кириш, айниқса юқори лавозимларни эгаллаш учун рус тилини билиш шарт. Шунинг учун ота-оналар фарзандларини кўпроқ рус мактабларига беришга интилаётганини кўрамиз. Маълумотларга кўра, 2018 йилда Тошкентда болани ўзбек мактабларига бериш улуши атиги 48% бўлган ва 2020 йилга келибгина бу кўрсаткич 55,5%га оширилган. Демакки, пойтахтда ҳозир ҳам болаларнинг тахминан ярми рус мактабларида таълим оляпти, десак бўлади.

Тил масаласи таълим билан боғлиқ бўлгани учун Россия Ўзбекистон таълим системасига таъсир кўрсатишда давом этяпти. Масалан, 18 сентябр куни Москвада Ўзбекистон ва Россия ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг 4-мажлиси бўлиб ўтди. Учрашувда РФ бош вазири Михаил Мишустин Россия томони Ўзбекистонда рус тилида ва Россия дастурлари асосида таълим бериладиган бир нечта мактаб қуришга тайёрлигини билдирди. “Шундай қилсак, ўқувчилар Россия маданияти ва анъаналари билан яхшироқ таниша олади. Сиз томонингиздан қизиқиш билдирилса, бу борадаги сўровни кўриб чиқамиз”, – деди Россия ҳукумат раиси. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов таклиф қабул қилинишини айтиб, жумладан, шундай деди: “Таълим рус тилида олиб бориладиган мактаблар қуриш таклифини катта мамнуният билан қабул қиламиз. Шуни айтишни истардимки, Ўзбекистонда 10 мингдан ортиқ умумтаълим мактаблари бор, уларнинг 10 фоизида рус тилида таълим берилади”. Шунингдек, Россия элчиси Олег Малгинов 2023 йил якуний матбуот анжуманида: “2024 йилда Россия ўзбекистонлик талабалар учун Россия олий ўқув юртларида ўқишга 800 та бюджет квотасини ажратади. Ўзбекистонда Россия олий таълимини олишга қизиқиш юқорилигича қолаётганини таъкидлаймиз. Ўзбекистон Россия олий ўқув юртларига ўқиш учун келган талабалар сони бўйича етакчи ҳисобланади” – деди. Унинг маълумот беришича, умумий ҳисобда, Россия дастурлари бўйича 53 мингдан ортиқ ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда, улардан 4 минг нафари тиббиёт соҳасида ҳамда 57 нафар ўзбек мутахассислари тиббиёт йўналиши бўйича Россияда малака оширган. Шунингдек, Ўзбекистонда Россиянинг 14 та етакчи олий ўқув юрти филиаллари фаолият юритмоқда. Москва давлат халқаро муносабатлар институти Тошкент филиали майдонида “Россия таълими. Тошкент – 2023” халқаро ўқув кўргазма-ярмаркаси ўтказилган ва унда РФнинг 24 та шаҳридан 53 та таълим муассасаси иштирок этган. Руслар Ўзбекистонда рус тилини ривожлантириш ва янги ўқув юртларини янада кўпроқ очиш ҳақида бемалол гапираётган бир вақтда, ўзбек томонининг Россияда ҳам ўзбек боғча ва мактабларини очиш ҳақидаги таклифига кескин ва таҳдидли оҳангда раддия билдиришди. Октябр ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаменти раҳбари Қаҳрамон Қуронбоев Москвага бориб, Россия Давлат Думаси вице-спикери Владислав Даванков билан учрашувда, Россия ҳукуматидан, ўзбек диаспораси ҳисобидан мамлакатда меҳнат муҳожирлари фарзандлари учун хусусий боғча ва мактаблар очишда ёрдам сўраган эди. Шундан сўнг, Россиялик депутат Михаил Делягин мазкур ташаббус мамлакат қонунларига мос келмаслигини айтиб, Ўзбекистон Россиядан фуқароларини олиб кетиши кераклигини иддао қилди. Россия Давлат Думаси вице-спикери Пётр Толстой эса, собиқ Совет Иттифоқига кирган давлатларда, хусусан, Ўзбекистонда ўрис юртида ишлаётган мигрантлар ҳисобидан рус тилида ўқитиладиган мактаблар қуришни таклиф қилди. Булар ҳам етмаганидек, Россиялик ёзувчи, “Путин жамоаси” ижтимоий ҳаракати аъзоси, Россия гвардияси полк командирининг ҳарбий-сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Захар Прилепин собиқ Совет Иттифоқи ҳудудларини РФ таркибига қўшиб олиш ва унинг аҳолисига рус тилини ўргатиш таклифи билан чиқди. У ўз сўзида “мигрантларни Россияда эмас, балки улар келган давлатларда, масалан, Ўзбекистонда ўқитиш керак” деди. Прилепин тилидан янграган русларнинг бундай сурбетлиги ва каландимоғлигига қарши, ўзбек ҳукумати Россия элчисини ТИВга чақириб, “чуқур хавотир”да эканликларини билдирганларидан бошқа ҳеч қандай расмий баёнот билан чиққани йўқ. Шулардан кейин ҳам ким Россия-Ўзбекистон алоқаларини тенг шериклик ва ҳамкорлик асосидаги алоқалар, дея олади?! Аксинча, бугунга келиб ўртадаги муносабатлар хожа ва қул ўртасидаги алоқа эканлиги ҳатто оддий одамларга ҳам тушунарли бўлиб улгурди.

Россия таъсирининг Ўзбекистонда сақланиб қолишига хизмат қилаётган воситалардан яна бири – ахборот соҳасидир. АОКАнинг 2022 йилдаги маълумотларига кўра, Ўзбекистон ҳудудида тарқатилишига рухсат берилган хорижий телеканаллар сони 50 тадан 192 тага етган. Шулардан 100 га яқини рус ОАВлари ҳисобланади. Демак, халқимизнинг салмоқли қисми рус сиёсий пропагандаси, урф-одатлари, анъаналари, санъати, кино ва сериаллари таъсири остида қолиб кетяпти. Албатта, бу ўринда, аҳоли орасида рус тилини билувчилар кўпчиликни ташкил қилиши ҳам муҳим рол ўйнайди.

Булардан ташқари, Рус ҳукумати сақофий-маърифий, маданий соҳа йўналишида ҳам қатор лойиҳаларни илгари суриш ниятида ва бу РФ президенти Владимир Путиннинг 18 декабрда бўлиб ўтган МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирокчиларга йўллаган мурожаатидан ҳам маълум бўлди. У ўз мурожаатида, жумладан, шундай деди: “Бизга урф-одат ва анъаналар, тил ва адабиёт, санъат ва халқ амалий санъатининг чинакам ноёб цивилизация уйғунлиги мерос бўлиб қолганига қўшиласиз, деб ўйлайман. Бизнинг вазифамиз эса бу умумий кўпмиллатли меросни имкон қадар сақлаб қолиш ва уни янги мазмун билан бойитишдир”… “Биз кино ва телевидение лойиҳаларини амалга ошириш, мумтоз ва оммабоп мусиқа танловларини ташкил этишни ҳар томонлама рағбатлантирамиз. Эслатиб ўтамиз, Россия аллақачон бир қатор тегишли ташаббусларни илгари сурган, жумладан, Евроосиё кино санъати академиясини ташкил этиш, Евроосиё кино мукофотини таъсис этиш ва “Интервидение” халқаро қўшиқ фестивалини қайта тиклаш”. Шунингдек, Россия кенгашга раислик даврида МДҲ ҳудудларида рус тилини янада кенгроқ ёйиш масаласига алоҳида эътибор қаратади. Қайд этилишича, Ўзбекистон сўнгги йилларда МДҲ доирасида фаол иштирок этяпти ва умумий ҳисобда 20 дан ортиқ тармоқ бўйича ҳамкорлик органларига, устувор соҳалар бўйича эса, 24 та муҳим битимга қўшилган.

Хуллас, Россиянинг Марказий Осиё ва Ўзбекистон борасида режалари катта. Бу юртга у ҳали ҳам ўз томорқаси сифатида қарайди ва минтақа раҳбарлари билан калондимоғлик билан буйруқ оҳангида гаплашади. Албатта, мустамлакачилик ҳавосидан нафас олиб ўрганган Россия учун бу табиий ҳол. Қолаверса, анави президент ва уларнинг қўл остидаги ҳукуматлар ҳанузгача мутелик зеҳниятидан қутула олганлари йўқ – ҳамиша бошлари эгик, қўллари кўксида экан, улардан бошқа нимани ҳам кутиш мумкин?! Энг ачинарлиси, Мирзиёев бошлиқ ҳукумат гоҳ Россия, гоҳ Америка талабини бажараман, деб улар ўртасида мувозанат ўрнатадиган йўлни қидириш билан овора-ю сарсон. Бироқ бунинг ҳеч ҳам иложи йўқлигини наҳотки билишмаётган бўлса?! Ахир, бу мустамлакачи кучлар мамлакат бутунлай ўзиники бўлмагунча тўйдим демайди, рози бўлмайди, аксинча турли сиёсий ва иқтисодий босимлар уюштиришда давом этаверади. Қаззофий, Саддам Ҳусайн, Каримов каби ўз халқини зулм исканжасида ушлаб, ҳақ-ҳуқуқларидан маҳрум этиб бўлса-да, хўжайинларини рози қилишга умр бўйи интилган ва охир-оқибат айнан ўшаларнинг қўли билан аянчли оқибатларга дучор қилинганлар ҳаёти бунга яққол мисолдир.

Энди мақола бошида айтилганидек, асосий саволга ҳам етиб келдик. Дунё алғов-далғов бўлиб, ҳаёт борган сари қийинлашиб бораётган ҳозирги замонда, биз мусулмонлар учун Америка ёки Россия каби ёвуз мустамлакачилар қош-қовоғига қараб, ҳар бир ишда “олтин ўрталик”ни мезон қилиб яшашдан бошқа танлов ҳам борми ўзи? Биз бу саволга қатъий равишда, ҳақиқий нажот йўли, албатта бор, деб жавоб берамиз. Бу йўл шуки, Мирзиёев бошлиқ ўзбек ҳукумати аҳолининг асосий қисмини мусулмонлар ташкил этишини инобатга олиб, уларнинг эътиқоди, қарашлари ва қаноатлари билан ҳисоблашиб иш кўриш, сиёсат юритиш орқали халқ билан жипслашиш йўлини қидириши лозим. Ҳукумат жадидчилик каби чириган тор миллатчилик ғоялари, гендер тенглик каби Ғарбнинг бузуқ сарқитлари ҳамда Қуръон ва ҳадис тили бўлмиш араб тилидан кўра, рус ва инглиз тилларига кенг йўл очиш каби заҳриқотил ишларни бир четга суриб, халқимиз туб манфаатларига хизмат қиладиган тўғри сиёсат юритишни бошлаши зарур. Шунда биз анави кофир мустамлакачи давлатларга мутелик ва қарамликдан сўзсиз қутуламиз. Бу ўзига яраша журъат, матонат ва сиёсий иродани талаб қилади.

Айниқса, бу ҳозир Россиянинг Украинага, яҳудларнинг Фаластин аҳлига қилаётган босқинчилиги, зулм ва зўравонликлари дунё кўз ўнгида шиддат билан давом этаётган таҳликали даврда Ўзбекистонга ўхшаш гоҳо ошкора, гоҳо пинҳона таҳдидлар остида қолаётган мамлакатлар учун ўта долзарб масаладир. Керак бўлса бугун вазият ана шундай муросасиз курашларни ҳам тақозо қилмоқда. Зеро, бундай кураш ортидан қўлга киритиладиган озодлик ва азизликнинг баҳоси, йўқотилган нарсаларга қараганда таққослаб бўлмас даражада юқори туради. Чунки йўқотиладиган нарсалар, ўз номи билан дунёнинг арзимас матолари бўлса, қўлга киритиладиганлар эса, ҳам бу дунёдаги азизлик-ғолиблик, ҳам охиратдаги нажот ва абадий омонликдир!

Ўзбек ҳукумати бундай ишни амалга ошириш учун, аввало халқимизни айнан мана шу руҳда тарбиялаши керак. Бунинг учун эса давлат Ислом мафкурасини қабул қилиши ва уни маҳкам тутиши лозим. Агар Ўзбекистон қарорларига ўзи эгалик қилиб, халқни Ислом асосида бирлаштириб, Аллоҳга таваккул қилган ҳолда журъат билан мустамлакачиларга қарши турса, халқимиз бундай фидоий раҳбарларни ҳеч қачон ўз ҳолига ташлаб, ёлғизлатиб қўймайди. Давлат учун эса ўз халқидан бошқа кучли таянч, сиёсий дастакнинг бўлиши асло мумкин эмас. Қолаверса, аминмизки, ён-атрофимиздаги қардошлар, қўшни Афғонистон ва Покистон халқлари ҳам бу борада бизни яккалатиб қўймайди. Чунки улар ҳам биз билан муштарак муаммога – Халифалик давлатидан маҳрум этилиши эвазига ҳар томонлама мустамлака қилиниш балосига гирифтор бўлган биродар халқлардир. Энди тасаввур қилинг, агар шундай бўлса, қандай улкан кучларнинг бирлашиш имконияти пайдо бўлади!

Ҳа, Ўзбекистон ҳукумати олдида мана шундай Ислом асосидаги мисли йўқ буюк бирлашувни амалга ошириш танлови, имконияти турибди. Лекин ҳукумат афсуски, қаёқдаги мустамлакачи кофирларнинг манфаатлари йўлида уларнинг талабларига хорларча бош эгишдан нарига ўтолмаяпти. Ҳеч шубҳа йўқки, бу буюк иш – улар хоҳ хоҳласинлар ёки хоҳламасинлар – Аллоҳ азза ва жалланинг ёрдами ила яқин вақтларда, албатта, амалга ошажак! Бу ўринда гап, ана шундай шарафли иш кимларга насиб этиши, Аллоҳнинг ушбу чақириғига ким биринчи бўлиб “лаббай” дея жавоб бериши ҳақида кетмоқда!

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ ۖ

– “Эй мўминлар, Аллоҳ ва Унинг пайғамбари сизларни абадий ҳаёт берадиган нарсага (яъни динга) даъват қилар экан, уни қабул қилинглар”. (Анфол:24)

Биз Аллоҳ таолодан кеча Ислом билан обод бўлган азиз юртимизни бугун ҳам яна ўша буюк иш – Халифалик давлатининг бошланиш нуқтаси бўлишдек улуғ мақомга муваффақ қилишини сўраб дуо қилиб қоламиз!

إِن يَنصُرْكُمُ اللَّهُ فَلَا غَالِبَ لَكُمْ ۖ

– “Агар сизларга Аллоҳ ёр бўлса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас”. (Оли Имрон:160)

Ҳизб ут-Таҳрир Марказий матбуот хизмати учун Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими раиси Ислом Абу Халил

+1
0

Related posts:

Украина кризиси оқибатлари Сурия майдонидаги охирги воқеалар Париж ҳужумларининг уларга алоқаси борми? Оқ уй: биз Москва билан Сурия масаласида ҳарбий томонлама мувофиқлашмаймиз Қорақалпоғистон ҳодисаларидан кимлар фойдаланди?
TagsАмерикаМирзиёевРоссия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Демократия тўғрисида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Саркози исломчи маҳбусларни алоҳида камераларда сақлашга ва экстремизмга қарши курашга чақирмоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Қонли чегаралар режаси ва Дарфурнинг бўлиниб чиқиш жинояти

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/