Эрдоган Ислом юртларидаги режимларни Ғазо аҳлига ёрдам беришга ҳаракат қилмасликда айбламоқда!

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Эрдоган Ислом юртларидаги режимларни Ғазо аҳлига ёрдам беришга ҳаракат қилмасликда айбламоқда!
Анадолу агентлиги Туркия президенти Эрдоганнинг парламентдаги ўз партияси депутатлари олдида 2024 йил 29 май куни сўзлаган нутқи матнини эълон қилди… Эрдоган Ислом оламига қарата бундай деди: «Муштарак қарор қабул қилиш учун нимани кутяпсиз? Жавоб қайтариш учун бу зўравонликдан ҳам даҳшатлироғи бўлиши керакми? (Исроиллик) террорчилар мусулмонлар хонадонларига бостириб кириб, ётоқхоналарида олинган суратларни интернет саҳифаларида тарқатишмоқда. Мусулмон гўдаклари шифохоналарда ўлдирилмоқда. Гўдакларнинг бўйинлари узиб ташланмоқда. Одамлар чодирлар ичида ёқиб юборилмоқда. Бунга қачон реакция билдирасиз?! Қачон ўзаро бирлашиб, қатъий позицияни эгаллайсиз. Ислом Ҳамкорлик ташкилоти қачон бу зулмларга қарши самарали, тийиб қўйувчи сиёсат олиб боради?! Ислом олами фаластинлик биродарларининг ҳаққини, ҳуқуқини, ҳаётини ва қадр-қимматини қачон ҳимоя қилади? Аллоҳга қасамки, У зот сизни ва барчамизни бунинг учун албатта ҳисоб-китоб қилади!
Роя: Нима сабабдан Эрдоган «Нимани кутяпсизлар» деган саволни ўзига бермаяпти?! Нега ўзи яҳудий вужуди билан алоқаларини узмаяпти?! Нега ўзи унга қарши уруш очмаяпти?! Сурияда, Фаластин ерлари яқинида жойлашган армияни нега сафарбар қилмаяпти?! Туркия соҳиллари Фаластин соҳилларидан унчалик узоқ эмас экан, нега Ўрта ер денгизидаги флотини ҳаракатга келтирмаяпти?! У бу гапларни ўзининг одатига биноан, айниқса, Фаластин масаласи бўйича жиддий чора кўриш учун гапирмайди. Аксинча, ўзидан айбни соқит қилиш, муваффақиятсизлигидан эътиборни буриш учун гапириб, жавобгарликни бошқаларга юклайди.
Роя газетасининг 2024 йил 6 июн чоршанба кунги 498-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ