Олам Американинг полициячилик ролига эмас Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликка муҳтож!

بِسْمِ اللَّـهِ الرَّحْمَـٰنِ الرَّحِيمِ
Роя газетаси:
Олам Американинг полициячилик ролига эмас Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликка муҳтож!
Доктор Ҳасан Ҳамдон қаламига мансуб–Иордания
Андерс Фог Расмуссен бундай деди: «Мен Дания бош вазири ва НАТО бош секретари вазифасидаги тажрибамдан келиб чиққан ҳолда, Американинг дунёга раҳбарлик қилиш кўламини яхши биламан. Ҳеч шубҳа йўқ, озодлик ғалаба қозониб, ҳукмрон бўлиши ва мустабид кучлар устидан гуллаб яшнаши учун олам бир полициячига муҳтож. Бундай лавозимни эгаллашга ягона номзод Қўшма Штатлардир».
Шубҳасиз, олам бундай ролни англаб етмоқда: сунъий муаммолар ва урушлар келтириб чиқаради, фитна уруғини экади, низога олов қалайди ва қурол сотади. Кейин эса қўлидаги қудратдан келиб чиқиб, ечим ва фикр эгаси у эканини даъво қилади, бу фикрини ўз манфаатларига хизмат қиладиган, нуфуз, тобелик ва мустамлакани рўёбга чиқарадиган шаклда зўрлаб тиқиштиради. Америка мана шу. Ҳамон у дунё устидан полициячиликни қойилмақом қилиб адо этяпти, унинг ўз масъуллари бу ролни рад этса ҳам, шундай қиляпти. Масалан, жорий йил 12 сентябрда Барак Обама конгресс аъзоларидан Сурияга ҳарбий аралашувга берилган овозни қайтариб олишни талаб қилди. Кейин халқига қилган мурожаатида бундай деди: «Биз дунёнинг полициячиси эмасмиз, лекин принципларимиз, қадриятларимиз ва миллий хавфсизлигимиз таҳдид остида қолди».
У шуларни яхши билмоқдаки, ўзининг бу гаплари ғирт ёлғон, Шомда бўлаётган ишлар Американинг Ислом Умматига қарши урушдаги истакларидан иборат бўлиб, малайи Башар Асадни ҳимоя қилмоқда. Россия роли ва унинг жиноятлари ҳам Американинг топшириғисиз бўлмас эди. Чунки Америка Ислом олами дунёдаги бошқа минтақаларга нисбатан анча хатарли эканини тушунади. Шунинг учун у бошиданоқ исломий оламни ўзининг миллий хавфсизлиги масалалари доирасига қўшган. Чунки бу Уммат қўлида ҳазорат-маданиятга оид лойиҳаси бор ва у заифлашса-да, аммо ўлмайдиган уммат. Буларни у яхши билади. Шу боис Америка бутун башариятни бадбахтлик, қашшоқлик ботқоғига ботирган – буни капиталистларнинг ўзлари ҳам эътироф этишган – ўзининг бузғунчи бадбўй капиталистик мабдасига исломий оламни хавфли эканини англайди. У исломий оламни қизил чизиқ, деб билди ва минтақани ўзи учун ҳоли бўлишини, у ерда ҳеч бир шерик бўлмаслигини хоҳлаб, эрта паллада сиёсий жиҳатдан Ҳижозга кирди, Мисрда қироликка қарши инқилоб ясади ва инглизлар малайи ўрнига ўз малайини ўрнатди… Ҳофиз Асадни ўзининг тобеига айлантирди, бевосита Ироқни ишғол қилди, Ливия, Судан ва Сомалига зарбалар берди… исломий юртларда ўзига ҳарбий базалар қурди ва бу давлатларни ўзининг сиёсий доирасидан чиқмасликлари учун берадиган ёрдамларига, долларига боғлаб олди, ўзига малай ҳукмдорларни олиб келди, ўзига, ўзининг ҳазорати ва нуқтаи назарига мойил сиёсий доиралар яратди…
Американинг Афғонистон, Ироқ, Шом, Фаластинда содир этган жиноятларини санаб тугатиб бўлмайди. Бугун у ўзининг асосий мақсади сифатида ҳамда исломий юртлар бойликларини, ресурсларини талаш мақсадида Ислом ва унинг аҳлига қарши нафратли салибчилик урушини эълон қилди. Дарҳақиқат, мусулмонлар бу давлатнинг ўзларига қарши ҳамма урушларида қанчалар ифлос такаббурликка борганини тушуниб етдилар. Шунинг учун Аллоҳнинг изни ила, янги тонг отишига жуда яқин қолди, демоқдамиз.
Бутун олам бир оламшумул тузумга муҳтож. Инсониятни ўз инсонийлигига қайтарадиган, Ғарбнинг бундай бузғунчи ҳазорати ва ўрмон қонунидан йироқ тутадиган тузумга муҳтож. Зотан, ўрмон қонуни бутун халқлар тақдири устидан ҳукмрон бўлиб олди. Ҳатто Ғарб сиёсатчиларининг ўзлари капиталистик тузумнинг банкрот бўлганини тан олишмоқда! Масалан, Саркози молиявий шериклик устига қурилган капитализмни «ахлоқсиз тузум», «капитализм мантиқининг йўлдан озишига» сабаб бўлди, деди. «Капитализмнинг янги ахлоқий қадрият излаб топмаса, бўлмаслиги»ни таъкидлади. Блэр эса, «қисқа вақт ичида йирик фойдани қўлга киритишдаги рағбатга эмас, балки қадриятга таянувчи» янги молиявий низом яратишга чақирди. Буш бўлса, «бозор иқтисодиёти низомини қутқариш учун бозор иқтисоди принципларидан зада бўлдим», демоқда. Жаҳон Банки раиси Роберт Зуликдан мана шундай бошбошдоқлик ортидан ҳам ривожланаётган давлатлар эркин бозорга ишонч билан қарашда давом этсалар, нима бўлиши мумкин, деган саволга «Одамлар бундай кутилмаган ҳодисалардан бутунлай эслари оғиб қолаёздилар, бу аҳвол фақат ривожланаётган давлатлардагина эмас, ривожланган давлатларда ҳам шундай», дея жавоб берди.
Олам олдида демократия ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, деган нарсанинг ёлғонлиги аён бўлди. Бу нарсалар таши ялтироқ, ичи эса куфр, тобелик, босқинчилик, бадбахтлик, хорлик ва хўрликка тўла шиорлар экани фош бўлди.
Исломнинг борлиги унинг тариқатида кўринади. Бу тариқат сиёсий вужуд бўлиб бу вужуд Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатидир. Ушбу сиёсий вужуд баҳоналарга ҳам, ғоя воситани оқлашлигига ҳам ишонмайди. Бомбалар билан ҳамда ўсимликни, жонзотни, ҳўлу қуруқни ҳалок этувчи қирғинбарот қуроллар билан башариятни қатли ом қилмайди. Бу сиёсий вужуд қушлар оч қолиб, ҳалок бўлибди, дейилмаслиги учун тоғларга дон сепиб чиққан давлатдир. Умар ибн Хаттоб РАдан ривоят қилинадики, бир куни у йўлда кетаётиб, тиланчилик қилаётган кишини кўриб қолади. Унга – ҳой қария, сизга нима бўлди, деб сўрайди. Қария – мен бир яҳудийман, жизя тўлаш учун тиланчилик қиламан, дейди. Шунда Умар РА – Аллоҳ ҳаққи, сизга инсоф қилмабмиз, йигитлик пайтингизда олибмиз, қариялигингизда сизни зое қилибмиз, дейди ва унга мусулмонлар Байтулмолидан хайр-эҳсон ажратади.
Умар ибн Абдулазизнинг рафиқаси Фотима айтади: Бир кун олдига кирсам, жойнамоз устида чаккасини қўлига тияб ўтирибди, кўзларидан ёш томяпти. Сизга нима бўлди, деб сўрадим. У бундай деди: Фотима, ҳолимга вой бўлсин, мен Умматга волийлик қилдим… Аммо фикрладимки, оч камбағал, бечора касал, қийналган яланғоч, кўнгли синган етим, ёлғиз бева, эзилган мазлум, ғариб, асир, кекса қария, боласи кўп-моли оз киши… булар кабилар юртнинг у чекасидан бу чекасигача бор, демак, билдимки Роббим Азза ва Жалла шулар ҳақида қиёмат куни албатта сўрайди, улар олдида менга Муҳаммад CAB хусуматчим бўладилар, ул зотнинг хусуматига етарли ҳужжат қоим қилолмайман деб қўрқмоқдаман… Шунинг учун ўзимга раҳмим келиб, йиғладим.
Албатта, башарият Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликка жуда-жуда муҳтож. Чунки у энг юқори даражадаги зулмда, энг ёмон аҳволдаги хорликда ҳаёт кечирмоқда, қанча-қанча халқлар ўляпти, нега ўлаётганини билмайдилар! Давлатлар уруш қилишяпти, аммо бу урушни мустақил ўзи эмас, балки вакил сифатида қилишяпти! Халифалик давлати қулатилгандан бери қанча-қанча халқаро урушлар бўлди, қанча-қанча регионал урушлар аланга олди ва ҳамон давом этмоқда! Қанча-қанча қонли тўқнашувлар бўлиб ўтди, башариятнинг қанча миллионлари ҳалок бўлди! Раҳмат ва адолат давлатининг, инсонийлик давлатининг йўқлиги бутун оламга, хусусан, мусулмонларга ҳали ғоят қимматга тушади.
Роя газетасининг 2016 йил 28 сентябр чоршанба кунги 97-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ