| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
15.07.2024
980
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар: Ҳизб ут-Таҳрирнинг зулм ва зўравонликка қарши эълон қилган ““ВОО УММАТИМОО!!!” Ўзбекистондаги фикр маҳбусларидан нидо!” номли кампанияси ўзининг қизғин палласига кирмоқда.

Изоҳ: Ўтаётган ҳафтада ўзбек режимининг собиқ сиёсий маҳбусларни яна қайта қамоққа ташлаб, “ахлат тузум” дея танқид қилинган аввалги Каримов режими йўлини тута бошлаганини бутун дунё мусулмонлари қаттиқ қоралаб, ўз норозиликларини билдирдилар. Масалан, Ҳизб ут-Таҳрир Покистон вилояти матбуот бўлими Покистон бош вазирининг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашуви асносида ўзбек ҳукуматининг зулм ва зўравонлигини танқид қилувчи баёнот эълон қилди. Тунис мусулмонлари Ўзбекистонда қайта қамалган сиёсий маҳбусларни озод қилиш талаби билан намойишга чиқдилар. Ҳизб ут-Таҳрир Швеция Стокгольмдаги Ўзбекистон элчихонасига делегация юборди ва мазлум мусулмонларни барчасини озод қилиш талаб қилиниб, президент Мирзиёев номига йўлланган мурожаатномани элчихона ходимига топширди. Бу жараён машҳур даъватчи блогерлардан бири Маҳмуд Абдулмўминнинг ютуб канали орқали жонли эфирда ёритиб борилди. Бундан ташқари, кампания эълон қилинган куни Ўзбекистондаги энг оммабоп маҳаллий нашрларга собиқ сиёсий маҳбуслар устидан ўтказилаётган ноҳақ ва адолатсиз суд жараёнлари ва терговларни беэътибор қолдиришни бас қилиб, холислик билан халқимизни хабардор қилишга чақириб хатлар юборилган эди. Бироқ ҳозиргача маҳаллий ОАВлар сукут сақлашда давом этишяпти. Бу ўринда муфтий ва диний идоранинг ҳам сукут сақлаётганини алоҳида таъкидлаш лозим. Ҳолбуки, Аллоҳ мусулмонларни ўзаро биродар қилганини ва бир-бирларини ёрдамсиз ташлаб қўймасликлари кераклигини буюрганини улар ҳаммадан ҳам яхшироқ билишади. Яна такрор эслатамизки, зулм ва зўравонлик, золимларга бўйин эгиш, уларнинг сиёсатларини оқлаш – буларнинг барчаси, албатта, жазосиз қолмайди. Аллоҳга ва Охират кунига иймон келтирган ҳар бир киши бундай мункар ишлардан қаттиқ тийилиши лозим. Акс ҳолда икки дунё хорлиги ва бахтсизлигига мубтало бўлади.

إِنَّمَا السَّبِيلُ عَلَى الَّذِينَ يَظْلِمُونَ النَّاسَ وَيَبْغُونَ فِي الْأَرْضِ بِغَيْرِ الْحَقِّ أُوْلَئِكَ لَهُم عَذَابٌ أَلِيمٌ

– “Фақат одамларга зулм қиладиган ва ерда ноҳақ ҳадларидан ошадиган кимсалар(ни айблаш ва зулму зўравонликлари учун жазолаш)гагина йўл бордир. Ана ўшаларга аламли азоб бордир”. (Шўро:42)

Хабар (kun.uz 08.07.2024й): Навоий шаҳар прокуратураси вояга етмаган қизни ўнга яқин киши зўрлагани юзасидан жиноят иши қўзғатган.

Изоҳ: Хабарда қизни зўрлаб келган 5 нафар йигит турли муддатларга озодликдан маҳрум этилгани, яна уч йигитга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилган. Шунингдек, нашр вояга етмаган қизни зўрлаганлар орасида, айнан мазкур ишни тергов қилаётган Навоий шаҳар ИИБ терговчиси ҳам борлигини ёзган. Манбаларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилоят прокуратураси томонидан иш очилиб, терговчи ҳам қамоққа олинган. Демократик тузумда зино, яъни жинсий эҳтиёжни шаръий никоҳсиз қондириш асло жиноят эмаслигини айтиб келмоқдамиз. Чунки ушбу тузумда Исломий ҳалол-ҳаром ўлчовларининг асло қиймати йўқ. Бироқ демократик қонунларда инсон жинсий эҳтиёжини ўзаро розилик асосида қондириши ва икки томон ҳам вояга етган бўлиши шарт қилинган. Агарда шу икки омил топилса, эркак ва  аёл ҳар қанча беникоҳ жинсий алоқа қилса ҳам жиноят ҳисобланмайди. Юқоридаги хабарда ҳам айбдорлар Жиноят кодексининг 128-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) билан айбдор деб топилган. Бу дегани, уларнинг ягона айби беникоҳ жинсий алоқа қилгани эмас, балки шу ишни 16 ёшга тўлмаган қиз билан қилганликлари бўлмоқда. Буларнинг орасида терговчининг ҳам борлиги янада ачинарли. Бу демократиянинг нақадар бузуқ ва жирканчли тузум эканлигига яна бир яққол далилдир. Чиндан ҳам демократия ўзининг эркинлик ҳақидаги бузуқ тушунчалари билан мусулмонлар зеҳниятини заҳарлаб ташлади. Натижада мусулмонлар ҳам Ғарбда бўлгани каби аёлларга ор-номус эмас, балки лаззат берувчи бир мато сифатида қарайдиган ва зинодан унчалик ҳазар қилмайдиган бўлиб қолишди. Ўзбек ҳукумати эса айни шу тузумни ҳимоя қилиб, Исломни мабда-мафкура сифатида ҳаётга олиб келмоқчи бўлганларни қамамоқда. Гўё бу ҳукуматга зино каби нопокликлардан холи бўлган Исломий жамиятнинг кераги йўқдек.

قَاتَلَهُمُ اللّهُ أَنَّى يُؤْفَكُونَ

– “Уларни Аллоҳ лаънатлагай! Қандай ҳам адашмоқдалар-а!” (Тавба:30)

Хабар (qalampir.uz 09.07.2024й): Айни дамда 172 нафар бемор боланинг тақдири вазирлик масъулларининг қўлида. Оғир нафасда ётган бу болалар 1,5 ойдан буён дори кутмоқда.

Изоҳ: Qalampir.uz нашрида эълон қилинган мақолада айтилишича, Ўзбекистонда (Спинал мушак атрофияси) СМА касаллигига чалинган беморлар бепул дори воситалари билан таъминланиши қонунчиликда белгиланган. Болаларни дори воситаси билан таъминлашга 2024 йил учун мўлжалланган давлат бюджетидан 130 млрд сўм маблағ ажратилган. Аммо май ойининг ўрталаридан буён уларга дори етказиб берилмаяпти. Бундан аввал жуда камёб касаллик ҳисобланадиган ўткир ости склерозлашган панэнцефалит (SSPE) касаллигига йўлиққан болаларга Ўзбекистон медицинаси айтарли ёрдам бера олмаётгани ҳақида ҳам мақола эълон қилинганди. Айтилишича, бундай касалликка чалинган болалар сони 100 нафарга яқинлашган, бир ҳафта ичида 3 бола вафот этган. Бир бемор боланинг онасига эса Тошкент тиббиёт педиатрия институтидаги шифокорлар “бу касалликка даво йўқ, тез кунларда бола ўлади” деб беморни уйига жўнатиб юборган. Минг афсуски, аждодлари табобатнинг оталари бўлган юртнинг бугунги аҳволи мана шу. Ваҳоланки, Ислом давлати бор бўлган даврларда, у табобат соҳасида ҳам тенгсиз ягона давлат эди. Илк шифохоналар ҳам “беморхона” номи билан айнан Халифалик давлатида ташкил қилинган. Замонавий медицинанинг тамал тошини аслида мусулмон олимлар қўйган, десак муболаға бўлмайди. Чунки Ислом давлат бошлиғи бўлган халифага ўз фуқароларига ғамхўрлик қилишни қаттиқ буюрган. Соғлиқни сақлаш масаласи эса инсоннинг асосий эҳтиёжларидан бири бўлиб, давлат буни тўла ва бепул қондириши шарт. Бироқ ҳозир касаллик билан курашни ҳукумат одамларнинг ёлғиз ўзларига ташлаб қўймоқда. Чунки капиталистик демократия тузумида ҳамма нарса манфаат билан ўлчанади. Медицина соҳаси эса катта фойда олинадиган бизнесга айланиб улгурган. Ислом татбиқ қилинмас экан, аҳвол бундан-да ёмонлашиб бораверади. Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Имом (халифа) бошлиқдир ва у ўз қўли остидагилардан жавобгардир”.

Хабар (qalampir.uz 09.07.2024й): Ўзбекистонда июнь ойида 71 фоиз аҳоли 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди. 

Изоҳ: “Истеъмолчиларнинг 71 фоизи белгиланган лимит доирасидан чиқмаган. Шу боис, яқин истиқболда истеъмолчиларга қўлланилаётган ойлик 200 кВт·соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас”, дейилади хабарда. Бундан халқ норозилигига қарамай, ҳукуматнинг электр энергияси бўйича белгиланган янги тарифларни ўзгартириш режаси йўқлигини тушуниш мумкин. Аввал айтганимиздек, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг янги тарифлар 98% аҳолига таъсир қилмайди, деган гапининг ёлғон ва чалғитувчи эканлиги яна бир бор тасдиқланди. Буни мана шу вазирликнинг ўзи тасдиқлаб қўйди. Бироқ бу ҳали балоларнинг бошланиши холос. Шу ҳафтада сенат томонидан энергия ресурсларини меъёридан ортиқча сарфлаганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи қонун қабул қилинди. Ҳеч шубҳа йўқки, бу қонун ҳам оддий халқ бошида синадиган навбатдаги таёқдан бошқа нарса эмас. Албатта, бу каби ишлар ҳукуматнинг халқ устидаги ноҳақ ва адолатсиз сиёсати натижасидир. Tiktok ижтимоий тармоғида бир йигитнинг айтишича, светдан бўлган 6 миллион сўм қарзини уза олмагани учун яшайдиган уйи электр тармоғидан узиб кетилган. Шу сабабли у бир йилдан бери қизи билан светсиз уйда яшаб келган. У ҳикояси давомида шундай дейди: “Мен қизим билан телевизор кўрмоқчи бўлдик ва ўзим электрга уландим. Эртасига эса мени прокуратурага чақиришиб, қўлимга 48 миллион сўмлик жаримани тўлаш ҳақидаги қоғозни топширишди…”. Мана сизга адолат, мана сизга “Янги Ўзбекистон”! Ҳукумат органлари халқни жарималарга тортишда жуда тезкор, бироқ одамлар ва тадбиркорларга светни ўзи хоҳлаган пайтда бериб, хоҳлаган пайтда бермайдиган электр тармоқларига нимагадир ҳеч қандай чора йўқ… Биз халқимизга яна бир бор эслатамиз, демократик тузумдан адолатли бошқарувни умид қилиш гўё муздан иссиқлик чиқишини кутиш кабидир!

Хабар (gazeta.uz 09.07.2024й): Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатидаги миссиясини якунлаган Марко Мантованелли «Газета.uz» билан суҳбатда мамлакат учун устувор ислоҳотлар, хусусий монополиялардан қутулиб қолиш ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У бозор иқтисодиётига ўтишни охирига етказишга чақирди.

Изоҳ: Биз ЖБ Американинг қўлидаги қурол эканлигини ва у бу ташкилотдан Ўзбекистон каби давлатларни бўғзигача қарзга ботириб, ўзига қарам қилишда фойдаланишини қайта-қайта айтиб келяпмиз. ЖБ ваколатхонаси раҳбари ва “Газета.uz” ўртасида бўлган суҳбат ушбу фикр-мулоҳазаларимизни яна бир бор тасдиқлади, десак муболаға бўлмайди. Чунки мазкур суҳбат билан танишиб чиқилса, ЖБ ваколатхонаси раҳбари ўзининг 4 йиллик миссияси даврида Ўзбекистон иқтисодини ҳақиқатда ривожлантирадиган бирорта ҳам лойиҳа амалга оширилгани ҳақида гапирмади ва гапира олмасди ҳам. Чунки бундай лойиҳанинг ўзи йўқ. Масалан, у 430 минг аҳоли истиқомат қиладиган 297 та қишлоқда турли шаклдаги қишлоқ инфратузилмасини яхшилаш ишлари амалга оширилгани, жумладан, 5 та тиббиёт муассасаси, 80 га яқин қишлоқ мактаблари ва болалар боғчалари, 75 та электр ва 127 та сув таъминоти объекти, 136 та ички йўллар қурилгани ёки реконструкция қилингани каби ишларни айтди. Шунингдек, давлат корхоналарини хусусийлаштириш зарурлиги ҳақидаги маслаҳатларини берди. Айтганимиздек, ушбу ташкилот Ўзбекистонга иқтисодни чинакамига ривожлантирадиган оғир саноатни йўлга қўйиш лойиҳаларини ҳеч қачон тавсия қилмайди ва йўл ҳам бермайди. Аксинча, фоизли қарзлар бериб, бу қарзларнинг қаерга сарфланишигача назорат қилади. Токи, юртнинг боши қарздан чиқмасин ҳамда Америка ва унинг ЖБ каби қўғирчоқ ташкилотларига доимий қарам аҳволда қолсин. Аслида, мактаб, шифохона, инфратузилма объектлари ва бошқаларни қуриш катта муаммо эмас. Бу ишларни саноатлашган давлат сифатида Халифалик давлати аъло даражада амалга оширади. Фақат буни анави таъмагир ташкилотларнинг риболи ва ғаразли қарзлари ёки инвестициялари эвазига эмас, балки ўз маблағлари ҳисобига қилади. Бу ерда муаммо – маблағнинг камлигида эмас, балки ноўрин сарфланаётгани ва юзсизларча талон-тарож қилинаётганидадир.

Хабар (qalampir.uz 11.07.2024й): Тошкент шаҳрида 31 ёшли эркак ўзи билан бирга қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган аёлнинг биринчи турмушидан туғилган 3 яшар ўғлини пичоқлаб, ўлдирди.

Изоҳ: Мурғак боланинг шафқатсизларча ўлдирилиши, албатта, ҳар қандай инсонни даҳшатга солади. Ғазода лаънати яҳуд вужуди ўн минглаган болаларни қатл қилиб, дунёдаги барча халқлар қалбларини ларзага келтирмоқда. Яҳудлар-ку бу қотилликларни эътиқодий душманликларидан келиб чиқиб қилишяпти. Хўш, биздаги бундай қотиллар-чи?! Ахир биз мусулмонмиз ва Аллоҳ бутун инсоният учун танлаган умматмиз. Қандай қилиб мусулмонлар жамиятида мана шундай этни жунжуктирадиган ҳодисалар урчиб боряпти?! Бунинг жавоби шуки, агар инсон ҳаётидан илоҳий дастур – Аллоҳнинг дини узоқлаштирилса, унинг ҳаёт тарзи тубанлашиб кетади. Чунки инсонийлик, меҳр-шафқат каби сифатларни Ислом юзага чиқаради ва уни энг юксак даражага кўтаради. Афсуски, бугун мусулмонлар устида капиталистик демократия татбиқ қилиняпти. Бунинг оқибатида инсонлардаги энг паст ва ёвуз хислатлар юзага чиқиб, жамиятда мана шундай ваҳший қотилликлар содир бўляпти. Бундан ҳатто ёш болалар ҳам омон қолмаяпти. Ҳукуматнинг болалар ҳимояси ва ҳуқуқлари, дея кўраётган чоралари иш бермаяпти, чунки улар муаммони муолажа қилиш эмас, балки унинг оқибатига қарши курашишга қаратилган. Бундан ташқари, хабарда эркак ва аёл қонуний никоҳдан ўтмай яшаб келганлигига алоҳида урғу берилган. Бу билан ҳукумат халқимизда мустаҳкам ўрнашган шаръий никоҳнинг аҳамиятини йўққа чиқариш, одамларни ундан чўчитишни ҳам мақсад қилаётгандек кўринади. Албатта, бундай жирканч иллатларнинг юзага келишида ҳам демократия энг катта сабаб ҳисобланади. Чунки бу тузумда Ислом мабда-мафкура сифатида ҳаётга аралаштирилмайди, ёшларга Исломий таълим-тарбия берилмайди. Шунинг учун демократияни инсонлар ҳаётидан улоқтириб ташлаб, унинг ўрнига инсонларда энг юксак фазилатларни юзага чиқарадиган, хусусан фарзандларга ғамхўрлик қилишни шарт қиладиган Ислом тузумини ҳаётга қайтариш зарур. Пайғамбаримиз ﷺ бундай деганлар: “Агар ораларингизда мункиллаган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганида, бошингизга балолар ёмғирдек ёғиларди”.

       

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

15.07.2024й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Ўзбекистон ва Туркия: Анқара келишувлари ва геосиёсий воқелик

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудийларнинг Миср ҳарбий муассасаси ичига кириб бориши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир-Ливан вилояти Шом қўзғолонига ва Ҳалаб аҳлига бирдамлик билдириш учун намойиш ўтказди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/