Биз Жанубий Хитой денгизини ҳимоя қилиш учун Халифаликка жуда муҳтожмиз
Матбуот баёноти
Биз Жанубий Хитой денгизини ҳимоя қилиш учун Халифаликка жуда муҳтожмиз
Хитой Халқ Республикаси томонидан Пекиндаги Малайзия элчихонасига берилган 18 февралдаги дипломатик нотанинг матбуотга сиздирилиши ортидан Жанубий Хитой денгизи баҳси яна кун тартибига чиқди. Нотада Хитой Малайзиянинг Спратли архипелагида жойлашган Бетенг Ража Джарум ва Бетенг Патингги Али деб аталган икки минтақада нефть ва газ қидирув ишларига эътироз билдириб, уни тўхтатишни талаб қилгани айтилади. 29 август куни Филиппин оммавий ахборот воситаларида айни нотага оид мақола чоп этилди. Кўп ўтмай, Сарауак штати яқинида, яъни Малайзиянинг хусусий иқтисодий зонасида Хитойнинг соҳилларни қўриқловчи ҳарбий кемаси изғиб юргани маълум бўлди. Малайзия ташқи ишлар вазирлиги эса айни вазиятдан хабардорлигига қарамай, қўшимча изоҳ беришдан бош тортди.
Бош вазир Анвар Иброҳим яқинда Хитой билан Жанубий Хитой денгизи бўйича давом этаётган ҳудудий низо бўйича музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирди. Бу шуни англатадики, Малайзиянинг узоқ йиллардан бери Хитойнинг минтақадаги талабларини рад этиб келаётган позицияси маълум даражада ўзгарган. Айни низода иштирок этаётган давлатлар (Малайзия, Ветнам, Филиппин ва Бруней) эксклюзив иқтисодий зона ва континентал шельфга даъвогарлик қилади. Хитойнинг огоҳлантирувига қарамай, Малайзия ҳукумати ўзининг ушбу баҳсли зонада нефть ва газ қидирув ишларини давом эттириш қарорида қатъий эканини таъкидлади. Бироқ шундай бўлса-да, ўзининг низоларни тинч йўл билан ҳал этиш ва кураш келиб чиқишини олдини олиш учун мавжуд дипломатик органлар доирасида маслаҳатлашув ва диалогдан фойдаланишга содиқлигини ҳам таъкидлади. Хитой ҳарбий кемаларининг Жанубий Хитой денгизида, айниқса, Малайзиянинг хусусий иқтисодий зонасида тез-тез сузиб юришига Малайзия жиддий жавоб бермади. Афтидан, Хитой Малайзияни нисбатан кичик ва кучсиз давлат деб билаётган кўринади. Шундай бўлгач, Хитойнинг баъзан Малайзия сувларига бурнини суқаётганлиги ажабланарли эмас. Ҳатто Хитой Малайзияга – ўзининг иқтисодий зонасида фаолият қилаётган бўлса ҳам – огоҳлантирувлар беришгача боряпти.
Малайзия бош вазири Анвар Иброҳимнинг бу масалага муносабати кишини ҳайратга солмоқда. Чунки у Малайзия ҳудудига тажовуз қилиш ниятида бўлаётган бир давлат билан музокара олиб боришга интилмоқда! Ҳеч қандай қонуний даъвога эга бўлмаган, айниқса, суверен ҳуқуқларимизни фаол равишда бузаётган томон билан музокара олиб боришни қандай оқлаш мумкин?! Бу ёндашув Анварнинг ҳудудий суверенитет борасидаги позициясини акс эттирмоқда. Бу унинг Фаластин масаласидаги икки давлат ечими (яъни тажовузкор билан музокара олиб бориш ва ҳуқуқларимизнинг катта қисмидан воз кечиш) борасидаги позициясига ўхшайди. Анварнинг Хитой билан музокаралар олиб боришга тайёрлиги нафақат Малайзиянинг заифлигини кўрсатмоқда, балки Хитойга Малайзия сувларига ўз талабларини қўйиш имкониятини ҳам бермоқда. Кўрсатилаётган бундай заифлик Малайзияни музокаралар натижасида ўзининг регионал сувларидан воз кечиб юборишига олиб келиши мумкин. Анвар ўзининг бундай позициясини оқлашга уриниб, «музокара ўрнига (Хитой билан) урушга киришганимиз яхшими?», деди. Унинг айни баёноти яқиндаги мустақиллик байрамида айтган баёнотига мутлақо тескари келмоқда. Ўшанда у аввалги раҳбариятни Бато Бутих оролини Сингапурга бой бергани учун танқид қилиб «Дунёда камдан-кам давлат бир қарич ерини ёки бир бўлак тошини бошқа давлатга осонликча воз кечади. Биз Халқаро суднинг Бату-Путехга оид қарорини тан оламиз… Юртимизга бундай хиёнат қилинишига бизнинг эътиборсизлигимиз сабаб бўлди. Ўз еридан бунчалик осонликча воз кечадиган давлат ер юзида йўқ. Давлатлар бир парча тупроғи учун уришга киришяпти, жонларини қурбон қиляпти», деган эди. Демак, ҳозирда энг муҳим савол қуйидагича: Анварнинг Хитойга нисбатан позицияси қандай?!
Анвар «уруш таҳдиди», деган нарсани кўтараётган кўринади. Ҳолбуки, Хитойдан бу борада бирор расмий баёнот айтилгани йўқ. Афтидан, унинг мантиқи «Икки ёмоннинг енгилроғи», деган тамойилга амал қилиб, катта зарардан қочиш орқали кичик зарарни қабул қилишдан иборат. У мана шундай мантиқдан келиб чиқиб, Хитой учун ўз сувларининг бир қисмидан воз кечишга малайзияликларни тайёрлаётган бўлиши ҳам мумкин. Агар тажовузкорлар ҳақ-ҳуқуқларимизни поймол қилишда давом этаверса ва биз бунга музокаралар таклиф қилиш билан жавоб қилаверсак, бу нафақат ерларимиздан воз кечишимизга, ҳатто қадр-қимматимиз ва қудратимизни ҳам йўқотишимизга олиб келади. Бунга ўхшаш ҳолатларда қуролли кучларимизнинг мавжудлиги ҳам шубҳа остида қолади. Чунки ҳар қандай тажовузга музокаралардан бошқа жавоб бўлмаяпти.
Тўғри, Хитой катта кучга эга. Бу унинг Жанубий Хитой денгизида эркин ҳаракат қилишига, кўпинча қўшни давлатлар ҳуқуқини менсимаслигига йўл очмоқда. Аммо Хитойнинг ҳукмронлиги фақат унинг кучлилиги натижаси эмас, балки мусулмон юртлари ҳукмдорларининг заиф ва хиёнати оқибати ҳамдир. Ваҳоланки, Ислом Уммати табиатан кучли ҳамда катта ва жасур армияга эга. Шунга қарамай, агар етакчиси ит бўлиб қолса, бир қанча арслонларнинг қўзғалиши ҳам амри маҳол бўлиб қолади! Халифалик бир асрдан кўпроқ вақт олдин қулаганидан бери, Уммат халифасиз қолди. Ҳолбуки, Пайғамбаримиз Муҳаммад ﷺ халифани Уммат унинг ортида туриб жанг қиладиган ва у билан ҳимояланадиган қалқон деб таърифлаган. Халифаликнинг йўқлиги сабабли исломий ерларимиз душманнинг тажовузларига нишон бўлиб қолди.
Шу нарса аниқ ҳақиқатки, Халифалик даврида унинг ҳарбий қудрати дунёнинг кўплаб денгизлари ва йирик денгиз йўллари устидан унинг ҳукмронлик қилишига имкон берган. Барча давлатлар унинг ҳукмронлигига қарши чиқишга журъат қилолмас эди. Ислом денгиз флотининг ташкил топиши рошид Халифалик даврига бориб тақалади. Умавийлар Халифалиги Рим денгиз флотининг ҳукмронлигини йўқ қилишга муваффақ бўлган эди. Бу эса мусулмонларни дунёдаги энг катта денгиз кучига айлантирган. Чунки уларнинг бу ҳукмронлиги Ўрта ер денгизидан Қизил денгиз, Араб кўрфази ва Ҳинд океанигача етиб борган. Ушбу мерос Аббосийлар ва Усмонийлар Халифалиги даврида ҳам давом этди. Улар Шарқни Ғарб билан боғловчи савдо йўлларини назорат қилиб, европалик тужжорларни Ҳиндистон ва Хитойга етиб бориш учун исломий ерларни босиб ўтишга мажбур қилишди. Мудом, Малайзия миллий давлат доирасига чегараланиб, Исломни дунё даражасига кўтариш, деган нарса раҳбарларининг хаёлларига ҳам келмас экан, кичик ва заиф ҳолда қолаверади. Ислом Уммати ҳам шундай. Мудом, у қўрқоқ ва коррупциячи раҳбарлар остида қолаверар экан, дунёнинг энг кучли ва энг намунали давлати мақомини қайтариб ололмайди. Дунёдаги биринчи энг йирик давлат мақомига қайтишининг, ерлари ва сувларини мудофаа қилишининг ягона йўли Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни қайта барпо этишига боғлиқдир. Аллоҳнинг изни ила, Халифалик кетма-кет ғалабаларни қўлга киритиб, Исломни Шарқу Ғарбга ҳукмрон қилади, Аллоҳ Субҳанаҳу ваъда қилганидек, дунёнинг барча тарафларига Ислом раҳматини ёяди.
Абдулҳаким Усмон Ҳизб ут-Таҳрирнинг Малайзиядаги расмий нотиғи
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми