Эй Макрон! Ваҳший аслида Франция ва унинг қора тарихидир
Матбуот баёноти
Эй Макрон!
Ваҳший аслида Франция ва унинг қора тарихидир
Франция президенти Макрон юзсизликда шу даражага етдики, 2024 йил 29 октябр сешанба куни Марокаш парламентида қилган ўзининг ваҳший нутқида фаластинлик мужоҳидларнинг ўз тупроқлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишларини ваҳшийлик, қонхўр яҳудий вужуди ҳужумларини эса ўз-ўзини ҳимоя қилиш, деб атади.
Марокаш қироли эса, меҳмоннинг бундай юзсиз баёнотини эшитиб миқ этмади. Агар унда заррача араблар эркаклиги ва мусулмонлар ҳамияти бўлганда эди, энг камида, Макронни ҳибсга олган ва бундай ваҳший баёнотини қайтиб олиб, узр сўрамагунича ушлаб турган бўлур эди. Бироқ, аксинча, у бундай юзсиз меҳмоннинг баёнотига қарши норозилик билдирган холис намойишчиларга ўз хавфсизлик ходимлари билан ҳужум қилди!
Марокаш парламенти аъзоларига келсак, тўғри, кейинроқ Макрон баёнотини қоралаб, норозилик билдиришди. Бироқ энг тўғриси, баёнотни эшитган заҳоти бевосита қарши чиқиб, ёки зални тарк этиш билан Макронни ёлғиз қолдиришлари ва баёнотини давом эттиришига йўл қўймасликлари керак эди. Биз Марокаш халқининг позициясини юқори баҳолаймиз. Улар бундай ифлос баёнотга сукут қилмай, турли йўллар билан норозилик билдирдилар ҳатто кўпчилиги намойиш уюштириб, бунга нисбатан яҳудийлар билан тил бириктирган Марокаш режимининг сукутини қаттиқ қораладилар. Макронга келсак, биз унга ўз юртининг қора, ваҳший тарихини эслатишимиз, Франциянинг тарих давомида содир этган айрим ёвуз жиноятларига дунё ҳамжамияти эътиборини қаратишимиз даркор. Токи, ҳақиқий ваҳший ким эканлиги ҳаммага аён бўлсин:
1 – Ўрта асрларда мусулмон юртларига қарши бошланган салиб урушларида Франция салмоқли рол ўйнади. У мусулмонларга ва инсониятга қарши энг жирканч жиноятларни содир этди. Шундай экан, ҳақиқий ваҳший ким?!
2 – 1798-1801 йиллар мобайнида Франция Мисрни босиб олиб, аҳолига қарши аянчли жиноятларни содир этди. Искандария шаҳрини халқи билан қўшиб вайрон этди. Миср аҳли Францияга қарши иккинчи қўзғолон бошлаганда эса, генерал Клебер Қоҳира маҳаллаларини замбараклар билан вайрон қилди, қўзғолончилардан аксарини қириб ташлади, шаҳар аҳолисининг озиқ-овқат таъминоти йўлини кесди, қамоқдаги мусулмонларни сўйишга ва тунда жасадларини Нил дарёсига ташлашга буюрди, аёлларни зўрлади, ўшанда қириб ташланган мисрликлар сони эллик мингдан ошди. Хўш, ҳақиқий ваҳший ким?!
3 – Франциянинг 1830-1962 йиллардаги босқинчилиги даврида Жазоир аҳлига қарши содир этган жиноятларига келсак, уларни таърифлашга тил ожиз. Жумладан, 1852 йил француз қўшинлари Лагуат шаҳрини ёқишди. Шаҳар аҳолиси 4500 киши эди, улардан учдан икки қисмидан кўпроғини бир кечада ёқиб юборишди. Иккинчи Жаҳон уруши ортидан Жазоир аҳли Франция босқинчилигига қарши қўзғалганда ҳам бир кечада 45000дан зиёд инсонни қириб ташлашди, 44та шаҳарни бомбардимон қилишди. 1955 йил французлар 1500 нафар жазоирликни шаҳардаги стадионлардан бирига тўплаб, барчасини қириб, оммавий хандақларга кўмишди. 1957 йил жазоирлик қаршилик ҳаракати аъзоларини қиздирилган ёғда тириклайин куйдириб ўлдиришди, масжидларни вайрон этиб, намозхонларни қириб, Қуръонларни ёқишди. Бас, ҳақиқий ваҳший ким?!
4 – 1899 йил Мали давлати шаҳарларидан бирида француз қўмондони шаҳарнинг барча оналарини ва эмизикли гўдакларини тўплашга ва барчасини найза билан отиб ўлдиришга буйруқ берди. Француз армияси буйруқни бажариб бўлиб, уларнинг хонадонларини талон-торож қилишди, чорва ҳайвонларини ҳайдаб кетишди. Хўш, ҳақиқий ваҳший ким?!
5 – Франция 1907 йил Дорулбайзо (Касабланка) шаҳрида жирканч жиноятлар содир этди. Буни бутун мусулмонлар, хусусан, Марокаш аҳли асло унутмайдилар. Ўшанда Франциянинг ўз босқинчилигига қарши кўтарилган халққа қарши содир этган жинояти тарихда «Касабланка қирғини», деб аталди. Бас, ҳақиқий ваҳший ким?!
6 – 1917 йил Франция кучлари Чадга қарши даҳшатли жиноят содир этди: мамлакатдаги уламолар ва зиёлиларни «мамлакат ишларини ўрганиш ва бошқариш учун умумий келишувга эришиш» дастаги билан йиғилишга таклиф қилди. Уламою машойихлар таклифни қабул қилиб, йиғинга келишди. Аммо француз қўшинлари уларга жуда ёмон хиёнат қилишди. Улар болталар билан бостириб кириб, Чаднинг энг сара уламоларидан 400га яқинини чопиб ташлашди. Ҳақиқий ваҳший ким?!
7 – Бу давлатнинг 1920-1946 йиллар ўртасида Сурияда содир этган жиноятларига керсак, бу ҳеч кимга сир эмас. Франция маҳаллаларни бомбалаб, уй-жойларни аҳолиси билан қўшиб вайрон этди, қўзғолон етакчиларининг каллаларини олиб, қатл қилди, аёлларни зўрлади, шаҳар ва қишлоқ аҳолисини қувиб чиқарди. Хўш, ҳақиқий ваҳший ким?!
8 – 1947 йил француз қўшинлари Мадагаскарда тинч аҳолини қатли ом қилди. Бас, ҳақиқий ваҳший ким?!
9 – Биз Франциянинг Бурунди, Босня ва Герцеговинадаги жиноятларини ҳам, Жанубий Америкадаги Гайана давлатини диссидентлар учун сургун ва қийноқлар марказига айлантирганини ҳам, бошқа санаб тугатиб бўлмайдиган қатор жиноятларини ҳам, барчасини ҳаргиз унутмаймиз. Бас, ҳақиқий ваҳший ким?!
10 – «Инсон музейи», деган нарса дунё бўйича фақат Франция пойтахтида бор. У ўн саккиз минг мусулмонни калласини кесиб, бош чаноқларини ўша музейда сақлаб келяпти. Хўш, ҳақиқий ваҳший ким экан?!
Сенларнинг асл қабиҳ башараларинг ва қора тарихларинг мана шу. Эй Макрон, сенлар ўз цивилизациянгни қариялар, аёллар ва болалар дохил тинч аҳолининг бош чаноқлари ва талон-торож этилган бойликлари устига қуришдинг. Қадимдан халқлар бойликларини талон-торож қилиш эвазига кун кўриб келишдинг ва ҳамон уларнинг бойлик-ресурсларини талашда давом этяпсанлар. Кейин мусулмон юртларининг бирига келиб олиб, ўз ерларини ҳимоя қилаётган ер эгаларини ваҳшийлар деб атаяпсан! Аллоҳга қасамки, бу энг катта туҳматлардан биридир!
﴿إِنَّهَا لَإِحۡدَى ٱلۡكُبَرِ﴾
«Бу балойи азимлардан биридан» [Муддассир 35]
Яна бир бало шуки, исломий юртлар орасида сени «Рим кўппаги», деб атайдиган ҳукмдор топилмаяпти. Бир пайтлар Ҳорунар Рошид Франция қироли Никифорни шундай деганида бунга қирол бир оғиз ҳам жавоб қилишга ботина олмаган. Аксинча, қулоқ солиб итоат қилиб, Ислом давлатига жизя тўлашни бошлаган. Биз сенга эртанги кун эр кишиси бўлмиш халифанинг хушхабарини айтиб қўяйлик. Сенлар албатта Халифалик давлатига қайта тиз чўкиб, жизя тўлайсанлар, инша Аллоҳ. Ўшанда эҳтимол халифа сенинг ва Нетаняхунинг бош чаноқларингни ўша музейга мусулмонлар бош чаноқлари ўрнига қўяжакдир.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми