Ғазо Риёздаги умидсизлик саммитидан Аллоҳдан паноҳ сўраб, ундаги иштирокчиларнинг тақдири Ибн Али, Муборак ва Қаззофийнинг тақдири каби бўлишини тилайди
Матбуот баёноти
Ғазо Риёздаги умидсизлик саммитидан Аллоҳдан паноҳ сўраб, ундаги иштирокчиларнинг тақдири Ибн Али, Муборак ва Қаззофийнинг тақдири каби бўлишини тилайди
Ғазо аҳли фарёдлар қилиб, икки миллиардлик Умматдан ва диндош биродарларидан минг марталаб ёрдам сўраган эсалар-да, бироқ Риёз саммити каби саммитлардан ҳеч қачон ёрдам кутмади. Бу саммитни ҳам, у ердаги тил бириктирувчиларни ҳам ўзининг чақириқларига жавоб берадиган, фарёдини эшитадиган куч деб ҳисобламади. Аксинча, бу малайларнинг уларни албатта ёрдамсиз қолдириб, уларга қарши тил бириктиришларига бутун Уммат билан биргаликда Ғазо аҳли ҳам ишонди. Мабодо бу малайлардан бирор нарса чиққан тақдирда ҳам, бу Фаластин ва унинг аҳлига қарши фитна бўлишини, Фаластин масаласини қонхўр яҳудий вужуди фойдасига ҳал қилишини билдилар.
Ғазодаги биргина манзаранинг ўзи давлатнинг ва армиянинг қўзғалиши ва ер юзини остин-устин қилиб юбориши учун етарли эса-да, бироқ Ислом Уммати бунинг ҳукмдорлар томонидан бўлишига умид қилмади. Чунки ҳукмдорлар яна Риёзда Ғазони ёрдамсиз қўйиш мақсадида тўпланишди.
Фаластин аҳлининг умиди бу ҳукмдорларга боғланмади ва ҳаргиз боғланмайди. Чунки улар Фаластин аҳлини қотилларга ташлаб қўйишди ҳамда қирғин қилиш, оч қўйиш, қамал қилишда бир-бирларига ёрдам беришди, душманни омон сақлаб қолиш учун уни керакли барча ёрдамлар билан таъминлашди, уй-жойларни вайрон этиши ва Ғазони ер юзидан ўчириб ташлаши учун унга барча керакли воситаларни етказиб беришди.
Ғазо аҳли уларни ёрдамсиз қолдириб, яҳудийларга сотган бу кимсалардан ҳеч қачон ёрдам сўрамаган. Умматга зўравонлик қилган ва Умматнинг бошқарув тизгинини унинг розилигисиз мустамлакачиларга топшириб қўйган ҳукмдорларга ҳаргиз умид кўзлари билан боқмаган. Ғазо аҳли Ислом Умматига ва унинг аскарларига умид боғлаб, бизни қирғин қилиш учун душманга пичоқларни қайраб бераётган бу золимларни енгиб ўтишни улардан кутди. Ғазо аҳли худди она ўз боласига йиғлаганидек Ғазога йиғлаётган, уни қутқаришга талпинганидек Ғазога талпинаётган Умматдан асло умидини узмади.
Ғазо аҳли Уммат фарзандларининг қалбларида тўпланиб қолган учқунлар ва эр кишилари ғазаби хоин ҳукмдорлар ва уларнинг режимларини ёрдирувчи оловга айланишидан ҳеч қачон умидини йўқотмади. Фаластин халқи Риёз саммитида қатнашганларнинг тақдири Муборак, Ибн Али ва Қаззофийларнинг тақдими билан бир хил бўлишидан ҳеч қачон умидини йўқотмади. Аллоҳ Таолонинг бу Уммат орасидан вазиятни остин-устин қилиб ташлайдиган, ўлчовларни ўзгартириб юборадиган эр кишиларини чиқариб беришини умид қилмоқда. Шунинг учун – бугун маърака кунидир, бугун тўқнашув онидир, бугун зулм йўқ бўлиб, озодлик келадиган кундир, демоқда.
Фаластин аҳли Ғазога ёрдам бериш ўрнига уни сотиб юборган хоин ҳукмдорлардан умидини бутунлай узган бўлса-да, биродарлари ва Уммат фарзандларидан ҳеч қачон умидини узмаган. Уларни танқид қилиб, қоралашлари улардан яхшилик кутаётганидан нишонадир. Чунки танқид одатда яхши кўрган ва ҳурмат қилган инсонларга қаратилади.
Эй Ислом Уммати ва қўшинлари! Росулуллоҳ ﷺнинг Ғазо ва Исро масканларининг сиздан кутган умидини рўёбга чиқариш вақти келмадими?! Аллоҳ ва Росулига ҳамда биродарларингизга ёрдам берсангиз, Аллоҳ ҳам сизга нусрат-ёрдам беришига ишониш вақти келмадими? Бу шундай нусратки, у Риёздаги золим тил бириктирувчилар тахти узра келади, бу шундай нусратки, унда Ислом давлати барпо бўлади, Ислом ва жиҳод байроғи кўтарилади. Шу тариқа, сиз озодлик ва ўзгариш аҳли бўласиз. Аллоҳ сиз орқали балоларни кўтариб, сизга Ўз нусратини насиб қилади ва охират ваъдасини рўёбга чиқаради.
﴿فَإِذَا جَآءَ وَعۡدُ ٱلۡأٓخِرَةِ لِيَسُُٔواْ وُجُوهَكُمۡ وَلِيَدۡخُلُواْ ٱلۡمَسۡجِدَ كَمَا دَخَلُوهُ أَوَّلَ مَرَّةٖ وَلِيُتَبِّرُواْ مَا عَلَوۡاْ تَتۡبِيرًا﴾
«Бас, қачон кейинги (бузғунчиликнинг) вақти-соати келганида, (улар яна) юзларингизни қаро қилишлари ва аввалги сафар кирганлари каби Масжидул (Ақсо)га киришлари учун ҳамда ўзлари эгаллаб олган (барча) ерларни вайрон этишлари учун (яна душманларингизни сизларнинг устингизга юборурмиз)» [Исро 7]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг муборак
Фаластин заминидаги матбуот бўлими
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми