ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ-5
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
Тафвиз муовини
42-модда. Халифа ўзи учун ҳукм юритиш масъулиятини зиммасига оладиган бир ёки ундан кўпроқ тафвиз муовинларини тайин қилади. Ва унга ишларни ўз раъйи билан тадбир қилиш ва ўз ижтиҳодига биноан юргизишни топширади.
Халифа вафот этганда уларнинг бошқаруви ҳам тугайди, ўз ишларида давом этишмайди. Фақат муваққат амирнинг амирлик муддатида ўз ишларида давом этишади.
43-модда. Халифага қўйилган шартлар тафвиз муовинига ҳам қўйилади, яъни у эркак, мусулмон, ҳур (қул эмас), балоғат ёшига етган, ақлан соғлом, адолатли бўлиб, ўзига топширилган ишларда лаёқатли бўлиши шарт.
44-модда. Тафвиз муовинини тайин қилиш икки шартни ўз ичига олади: Умумий назорат (ҳар қандай ишни кўриб чиқиш). Ноиблик.
Шунинг учун халифа тафвиз муовинига: «Менга топширилган ишларга сени ўз тарафимдан ноиб сифатида тайин қилдим», дейиши ёки умумий назорат ва ноиблик маъносини ўз ичига оладиган сўзларни айтиши лозим. Бу тайинлаш халифага муовинларни муайян жойларга жўнатиш ёки бошқа жойларга ва бошқа ишларга янгитдан тайин қилмасдан, халифага ёрдам беришни тақозо қиладиган услубда жўнатишига имкон беради. Чунки бу ишларнинг барчаси аввалги аслий тайинлаш остига киради.
45-модда. Тафвиз муовинининг вазифаси ўзи бажарган тадбирлар ҳамда ижро этган бошқарув ва тайинлаш ишларидан халифани хабардор қилиш, токи у ўз ҳуқуқларида халифага тенглашиб қолмасин, яъни унинг иши халифани хабардор қилиш ва буюрилган ишни бажаришдир.
46-модда. Халифа тафвиз муовинининг иш ва тадбирларини – уларнинг тўғриларига рухсат бериб, хатоларининг олдини олиш мақсадида – текшириб туриши вожиб. Чунки уммат ишларини тадбир қилиш халифага топширилган ва айнан унинг ижтиҳодига юкланган.
47-модда. Агар тафвиз муовини бирор ишни тадбир қилса ва уни халифа тасдиқласа, муовин у ишни халифа тасдиқлаганидек – орттирмай ёки камайтирмай – бажариши керак. Агар халифа тасдиқлашдан бош тортса ва муовин қилган ишни рад этиб, норозилик билдирса, қаралади: агар муовин ҳукмни тўғри ижро этган ва молни ўз ўрнига сарфлаган бўлса, муовиннинг раъйи нуфузлидир. Чунки бу аслида халифанинг раъйи бўлиб, халифа ижро этилган бу ҳукмни ва инфоқ қилинган бу молни рад қилолмайди. Агар муовин ижро этган иш бошқача бўлса, масалан, волийни тайинлаш ёки қўшинни жангга тайёрлаш каби ишлар бўлса, халифа муовинга қаршилик билдириши жоиз. Бу ҳолатда халифанинг раъйи ижро қилиниб, муовиннинг иши бекор қилинади. Чунки халифа бундай ишларни – ўзи қилса ҳам, муовин қилса ҳам – тўғрилаш ҳуқуқига эгадир.
48-модда. Тафвиз муовини идора аппарати идораларидан бирор идорага хос қилиб қўйилмайди, чунки унинг назорат қилиши умумийдир. Чунки идора ишлари ижроси билан шуғулланаётганлар ҳоким эмаслар, тафвиз муовини эса ҳокимдир. Ва уни ишлардан қайсидир бирига хос қилиб тайинланмайди. Чунки унинг бошқаруви умумийдир.
давоми бор…
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми