ХВЖнинг “иқтисодий қизиб кетиш” уйдирмаси

ХВЖнинг “иқтисодий қизиб кетиш” уйдирмаси
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) Ижроия кенгаши Ўзбекистон билан 2026 йилги IV модда бўйича консультацияларни якунлади. Унга кўра, 2025 йилда реал ЯИМ 7,7 фоизга ўсган, 2026 йилнинг биринчи чорагида эса ўсиш йиллик ҳисобда 8,7 фоизга етган. Шу билан бирга, Жамғарма иқтисодий фаоллик кучли ички талаб фонида эҳтимолий салоҳиятдан юқори кечаётганини, яъни иқтисодиётда “қизиб кетиш” хавфи борлигини қайд этган. Хабарда талаб босимини чеклаш ва макромолиявий барқарорликни сақлаш учун 2026 йилда бюджет сиёсати талаб босимини кучайтирмаслиги, даромадлар режадан юқори бўлиши мумкин бўлган шароитда йил давомида харажатларни оширишни чеклаш, Марказий банк инфляцияни 5 фоизлик мақсадли кўрсаткичга тушириш учун қатъий йўналишни сақлаши ва имтиёзли кредитлаш амалиётини босқичма-босқич қисқартириш тавсия қилинган. Банк ва давлат корхоналарини хусусийлаштиришни тезлаштириш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш ҳамда ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини якунлаш муҳим вазифалар сифатида кўрсатилган.
Бироқ бу рақамлар ортидан ХВЖ дарҳол ўзининг анъанавий ваҳимасини бошлаб, иқтисодиёт “қизиб кетмоқда” деган сохта огоҳлантиришни ўртага ташлади. Ушбу уйдирма «хавф»ни жиловлаш баҳонасида Жамғарма ҳукуматга бюджет харажатларини кескин чеклашни, даромадлар ошган тақдирда ҳам йил давомида ижтимоий ва инфратузилмавий харажатларни оширмасликни, Марказий банкнинг халқ чўнтагини қияётган қатъий пул-кредит сиёсатини янада кучайтиришни ва миллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватловчи имтиёзли кредитлашни босқичма-босқич қисқартиришни талаб қилмоқда. Шунингдек, давлат банклари ва корхоналарини хусусийлаштиришни тезлаштириш, давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини сунъий равишда камайтириш ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ)га аъзо бўлиш жараёнини тезроқ якунлаш устувор вазифа сифатида “тавсия” этилмоқда. Аслида, ХВЖ ваҳима билан бонг ураётган ўша “иқтисодий қизиб кетиш” (overheating) ҳолати бугунги кунда давлатларга мажбуран сингдирилган Ғарб капиталистик тузуми татбиқининг натижасидир. Капиталистик бошқарув механизми ўзининг табиатига кўра иқтисодиётни мунтазам равишда сунъий қиздириб, сўнгра уни инқироз ва таназзул ботқоғига улоқтирадиган қуролдир.
Капиталистик тузумда иқтисодиётни “қиздирувчи” ва пировардида вайрон қилувчи энг асосий омил — бу фиат (олтин билан таъминланмаган, кафолатланмаган) пул тизими ва унга боғланган судхўрлик (фоиз) механизмидир. Капиталистик давлатларда Марказий банклар пул массасини реал товар ва хизматлар ишлаб чиқариш ҳажмига номутаносиб равишда, шунчаки ҳаводан пуфакдек пайдо қилиб, муомалага чиқаради ва бу пулларни фоиз эвазига тижорат банкларига тарқатади. Тижорат банклари эса аҳоли ва бизнесга қарз занжирини улашади, бу ички талабни сунъий равишда шишириб юборади. Талаб реал таклифдан (ишлаб чиқаришдан) ўзиб кетгач, капиталистик тузум ўзи пайдо қилган инфляция ва нарх-наво ўсишини “иқтисодиёт қизиб кетди” деб хаспўшлайди ва айбни давлатнинг ижтимоий харажатларига ағдаради. ХВЖнинг Ўзбекистонга “имтиёзли кредитлашни қисқартир ва пул-кредит сиёсатини қатъийлаштир” деган тавсияси айнан шу мантиққа асосланган – улар реал сектор ва тадбиркорликка арзон маблағ боришини тўсиб, бозорни йирик хорижий ва судхўр капитал ихтиёрига тўлиқ топширишни кўзлайди. Капиталистик либерал сиёсат иқтисодий ўсишни фақатгина истеъмол ва қарздорлик нуқтаи назаридан кўргани сабабли, у ҳеч қачон бойликларни адолатли тақсимлай олмайди, балки сунъий равишда пул кўпайтириб, кейин ўша пулнинг қадрини туширади ва инқироздан чиқиш юкини оддий халқ елкасига ташлайди.
Бу аччиқ ҳақиқатни оламдаги бошқа давлатлар мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Масалан, Шри-Ланка давлати йиллар давомида ХВЖ ва Жаҳон банкининг капиталистик тавсияларига амал қилиб, ўз бозорини либераллаштирди, солиқ ислоҳотлари ниқоби остида ички ишлаб чиқаришни чет эл товарларига қарам қилиб қўйди. Оқибатда, ташқи қарз тузоғига тушган мамлакатда иқтисодиёт “қизиб кетиш” ва дефолт ҳолатига етиб, 2022 йилда бутунлай банкрот бўлди ва халқ очлик ёқасига келиб қолди. Худди шундай, Аргентина ўзининг бой табиий ресурсларига қарамай, ХВЖнинг қатъий макроиқтисодий талаблари, яъни давлат харажатларини кескин камайтириш, миллий валютани эркин қўйиб юбориш сиёсати туфайли ўнлаб йиллардан бери сурункали гиперинфляция (ҳатто йиллик 200 фоиздан юқори) ва тизимли инқироздан чиқиб кета олмаяпти. Ҳатто капитализмнинг маркази бўлган АҚШ ва Европа Иттифоқи давлатларида ҳам 2008 йилги глобал молиявий инқироз ва ундан кейинги даврларда Марказий банкларнинг “миқдорий юмшатиш” (яъни тинимсиз пул босиб чиқариш) сиёсати иқтисодиётларни ҳаддан ташқари қиздириб юборди ва бугунги кунда бутун ғарб дунёси тарихдаги энг юқори инфляция ва давлат қарзи тақчиллиги билан юзма-юз турибди. Демак, иқтисодий барқарорлик ва тинчлик-хотиржамликни йўқ қилувчи асл вирус – бу заиф мамлакатлар устида юритилаётган чириган капиталистик низомнинг ёвуз сиёсатидир.
Ўзбек режимига ХВЖ тавсия қилаётган яна бир стратегик тузоқ бу – давлат корхоналари ва банкларини хусусийлаштиришни тезлаштириш ҳамда ЖСТга аъзо бўлиш жараёнидир. Капиталистик тузумда “давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш” деган шиор ортида стратегик аҳамиятга эга бўлган давлат мулкларини, ерости ва ерусти бойликларини халқаро трансмиллий корпорациялар ва маҳаллий олигархлар қўлига арзон баҳода топшириш режаси ётади. ХВЖ фойдали қазилмалардан тушадиган даромадларни бюджет харажатларидан чеклаш учун “номинерал бирламчи тақчиллик бўйича қўшимча операцион чеклов” жорий этишни таклиф қилмоқда. Бу эса, халққа тегишли бўлган олтин, уран ва газни сотиш орқали топилган триллионлаб маблағлар давлат бюджетига кириб, аҳоли учун мактаблар, шифохоналар қуришга сарфланмасин, балки суверен жамғармалар ниқоби остида Ғарб фонд биржаларининг виртуал қимор ўйинларига ва молиявий активларига йўналтирилсин демакдир. Бугунги чириган капиталистик бошқарув тузуми таълим, тиббиёт ва экологияни таназзулга учратгани каби, иқтисодиётни ҳам фақат очкўз йирик капитал эгаларининг манфаатларига хизмат қилдирувчи қуролга айлантирган…
Чинакам иқтисодий мустақиллик ХВЖ каби кофир мустамлакачи давлатлар манфаатларига хизмат қилувчи тузоқ ташкилотларнинг сунъий қоидаларини бажариш орқали эмас, балки капиталистик демократия тузумини ва унинг судхўрликка қурилган иқтисодий моделларини бутунлай улоқтириб, иқтисодиётни Ислом шариатининг ҳалол меҳнатга, олтин-кумушга асосланган барқарор пул тизими ва бойликларни жамият аъзолари ўртасида адолатли тақсимлаш тамойиллари асосида тубдан қайта қуриш орқали эришилади. Бундай мукаммал илоҳий низомни – Ислом шариатини ҳаётда тўлиқ татбиқ қилувчи ягона давлат эса, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Рошид Халифалик давлатидир. Айни ўша Давлатгина ҳозирги халқаро зулм занжирларини парчалайди, мустамлакачиларнинг иқтисодий ҳийлаларига чек қўяди ва инсониятни капитализм ботқоғидан қутқариб, чинакам озодликка, саодатли ҳаётга олиб чиқади.
Салоҳиддин
25.06.2026й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ