| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • Сабр ва матонат тимсоли бўлган онахоннинг вафоти

      10.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

  • Росулуллоҳ ﷺ сийратларида халқаро муносабатлар ва стратегик зийраклик

  • Ўзбек режими Американинг жиноятлари устида тил бириктирмоқда

  • ШИА ВА СУННИЙ МАСАЛАСИ: ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАР ВА СИЁСИЙ ВОҚЕЛИК

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›100 нафар фаластинлик мусулмонларни даволаётган ўзбек ҳукуматининг Фаластин масаласида сиёсати ўзгардими?

100 нафар фаластинлик мусулмонларни даволаётган ўзбек ҳукуматининг Фаластин масаласида сиёсати ўзгардими?

By htadmin
08.01.2025
487
0
Share:

100 нафар фаластинлик мусулмонларни даволаётган ўзбек ҳукуматининг Фаластин масаласида сиёсати ўзгардими?

بسم الله الرحمن الرحيم

Ўзбекистоннинг Қоҳирадаги элчиси Мансурбек Қиличев маълум қилишича, 26 декабр куни президент Шавкат Мирзиёев ташаббусини амалга ошириш ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда жабрланган 100 нафар фаластинлик болалар ва аёллар ва уларнинг ҳамроҳларини Ўзбекистонга олиб келиш ишларини амалга оширган.

Мансурбек Қиличев олиб келинган фаластинликлар ўз юртларига қайтгунларича Ўзбекистонда меҳмон бўлишларини таъкидлади. Шунингдек, фаластинликлар соғлиқни сақлаш марказлари ва касалхоналарда истиқомат қилишларини ва Ўзбекистон ҳукумати уларни оилаларининг барча эҳтиёжлари, жумладан меҳмонхоналар, мактаблар, озиқ-овқат ва бошқалар билан таъминлашини қўшимча қилди.

Ҳукумат амалга оширган бу ишни яхши иш, дейиш мумкин. Бироқ бу ҳали ўзбек ҳукумати Фаластин масаласида тўғри позицияни эгаллади дегани эмас. Гарчи 100 кишини даволаш таклифи фахрланишга арзимаса-да, ўзбек матбуоти бу ишни оламшумул ҳодисадек талқин қилмоқда. Мана шу телевидение золим Каримов даврида халқнинг аксар қисми томоша қиладиган телесериал ва кўрсатувлар сўнггида Афғонистон ва Яқин Шарқдаги уруш фожиаларини, жумладан, ўлган ёки майиб-мажруҳ бўлган инсонлар тасвирланган лавҳаларни ўта қўрқинчи тарзда намойиш қилиб “тинчликни қадрлайлик” деган гапни очиқ айтарди. Бу лавҳалар одамлар зеҳнига сиёсатга аралашмасликни, оч қорним, тинч қулоғим қабилида яшаш оқилона иш, деган фикрни сингдиради. Эндиликда ўзбек ахборот воситалари Ғазодаги геноциддан ҳам “тинчликка шукр қилиш” фикрини ёйишда фойдаланаётганини кўряпмиз. Ўзбекистонга келган фаластинлик мусулмонлар билан ўтказилган суҳбатларда Фаластиндаги қирғин даҳшатлари, ярадорлар ва кўчиб юришга маҳкум бўлган инсонлар кўргуликларини майда тафсилотларигача гапириб беришни сўрашди. Ўзбекчага ўгирилган бу ҳикоялар маҳзун мусиқа оҳангида қалбларни ларзага келтириб, кўзларни ёшлатмаслигининг иложи йўқ. Эътиборлиси, бу суҳбатларнинг ҳар бирида Ўзбекистон президентига миннатдорчилик билдиришга алоҳида аҳамият қаратилган. Аслида эса, Ўзбекистон тарафи мана шу арзимас ёрдамни ҳам бир йилга кечиктиргани учун узр сўраши керак эди. Хуллас, уюштирилган интервьюдан тинчлик олий неъмат деган хулосавий фикр пайдо қилишга уринилмоқда. Бу билан мамлакатдаги иқтисодий ва энергетик инқирозлар сабаб одамларнинг норозилик билдиришга бўлган истакларини йўққа чиқариш мақсад қилингани катта эҳтимол.

Баъзи машҳур интернет сайтлар “100 нафар фаластинлик Рафаҳдан Ўзбекистонга эвакуация қилинди” дея хабар тарқатди. Ваҳоланки, эвакуация деб жанг майдони ёки уруш минтақасидан инсонларни ва бошқа нарсаларни олиб чиқишга айтилади. Тошкентга олиб келинган фаластинликлар эса Ғазо секторининг жанубида жойлашган Рафаҳдан эмас, балки Мисрдан олиб келинди. ССВ раҳбари ўринбосари Даврон Султоновнинг маълум қилишича, Қоҳира шаҳридаги 21 та шифохонага жойлаштирилган фаластинлик беморлар орасидан соғломлаштиришга муҳтож бўлган 34 нафари ва уларнинг 66 нафар ҳамроҳлари, жами 100 нафар киши саралаб олинган. Бунга бежиз тўхталмадик, чунки ёрдамга кўпроқ муҳтож бўлган беморлар Рафаҳда қолиб кетмоқда. У ерда дастлаб шифокор ёки шифохона энг шошилинч даволанишга муҳтож бўлган беморларнинг исмларини Ғазодаги Соғлиқни сақлаш вазирлигига хабар қилади. Кейинчалик бу номлар хавфсизлик текширувларини ўтказадиган Миср расмийларига юборилади. Миср рўйхатни маъқуллагандан сўнг, у (Исроил) расмийлари томонидан кўриб чиқилиши ва улар ҳам номларни тасдиқлашлари керак. Шундан сўнггина чегарадан ўтиш учун беморга рухсатнома берилиши мумкин. Мана шундай чиғириқлардан ўтган касаллар ҳам номаълум сабабларга кўра чегарадан қайтариб юборилмоқда. Статистик маълумотларга кўра, Ғазо секторининг ғарбий ҳудудларида 35 квадрат километр майдонда тахминан 1,8 миллион қочқин жон сақламоқда. Улар ёзнинг иссиғидан ҳам, қишнинг совуғидан ҳам сақлай олмайдиган яроқсиз-сифатсиз чодирларда қолишмоқда. Бу чодирларнинг томидан чакки ўтиб, ерни лой қилган, чодирнинг деворлари йиртилиб, шамол уриб турибди. Шу сабабли одамлар тунни тик оёқда ўтказишга мажбур. Яъни Ғазо аҳли совуқ, очлик ва аёвсиз қирғинлар исканжасида қолмоқда. Ўқлар, бомбалар ва ракета ҳужумларидан омон қолганлар очлик ёки нотўғри овқатланиш қийинчилиги сабабли, изғирин совуққа нишон бўлишмоқда. Ҳатто баъзилари очликдан ҳалок бўляпти. Айниқса, гўдаклар орасида ўлим ҳолати кескин ортяпти. Улар сақланаётган лагерларга (Исроил) кучлари шафқатсиз ҳаво ҳужумлари уюштиряпти. Ўта хавфли зонага айланган Фаластинни тарк этиш учун инсонлар контрабанда билан шуғулланувчи гуруҳга 4 мингдан 12 минг долларгача пул тўлаб Мисрга ўтаётгани ҳақида хабарлар бор. Бунга имкон топа олмаганлар касалга чалинишга ва ҳалок бўлишга маҳкум ҳолда қолишмоқда…

Тошкентда Газета.уз сайтига суҳбат берган Нажла Бураий шундай деди: “Бизнинг бу кўйга тушишимизга сабабчи ҳаммага Аллоҳ ўзи кўрсатсин…”. Мазлумнинг дуосини – агар у кофир бўлса ҳам – қабул қилинишини Аллоҳ ваъда берган. Ўша дуо қилувчи аёл муслималиги сабаб муборак заминдан қувғин қилинган мазлума бўлса, Восиъ ва Мужиб Аллоҳ унинг дуосини қабул қилмаймиди?! Албатта, қабул қилади. Уларга турли баҳоналар билан ёрдам бермаётганлар, қўрқоқлар, лоқайд ва ҳимматсизлар бу дуоибадлар уларга ҳам тегишидан огоҳ бўлишсин! Бу аёл каби мазлумларнинг 100 минглагани Фаластинда ночор аҳволда қолмоқда. Уларга бутун имкониятини ишга солиб ёрдам бериш ҳар бир мусулмоннинг зиммасидаги вожибга айланди. Ҳар бир мусулмон ўзининг қандай имконларга эгалигини Аллоҳ жуда яхши билишини тафаккур қилиши зарур. Аллоҳ таоло бундай демоқда:

وَإِنِ اسْتَنصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ

– “Агар улар дин йўлида сиздан ёрдам сўрасалар, ёрдам бериш зиммангиздадир”.  (Анфол:72)

Уй-жойларини ташлаб чодирларда жон сақлаётган қариялар, аёллар, болалар ва ҳимоясиз инсонларни ўққа тутаётган босқинчи яҳуд вужуди билан Ўзбекистон ҳукумати яхши муносабатларни ҳануз давом эттираётгани ўта аламлидир. Ўтган йилнинг ноябрь ойида яҳудий раввин Цви Коганнинг ўлдирилишида гумонланиб, Ўзбекистонлик уч киши ҳибсга олинган эди. (Исроил) бош вазири Биньямин Нетаньяҳу “улардан бирортаси ҳам омон қолмаслиги”ни таъкидлади. Мазкур ўзбекистонликларнинг қайси бири бу ишни содир этгани номаълум бўлгани ҳолда, умуман уларнинг айби исботланмаган бир вазиятда, Ўзбекистон ҳукумати (Исроил) позициясини оқлаб чиқди. (Исроил)нинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустигни ялтоқланганча тиржайиб қабул қилган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов “терроризм ва экстремизмнинг чегараси ва миллати йўқ, биз миллатчиликнинг ҳеч қандай кўринишига тоқат қилмаганмиз ва бундан кейин ҳам тоқат қилмаймиз” деди. Ислом ва мусулмонларга ашаддий душман эканлигини амалда кўрсатаётган ва ўзбекистонлик гумонланувчиларни йўқ қилишга ваъда берган сионист (Исроил) билан алоқаларни яхшилашга уриниш Ислом ва мусулмонларга нисбатан улкан хиёнат эканлигини тушуниш қийин бўлмаса керак. Ўзбекистон ҳукуматининг ёвуз босқинчига нисбатан бундай хайрихоҳ позицияси халқимизни яҳудлар ва кофирларнинг қилмишларига кўз юмишга, унга жавоб қайтармасликка кўниктиради. Ҳукумат бу билан халқимизни қўрқоқлик ва хорликни қабул қилишга зимдан ундамаяптими?! Бунга тинчликсеварлик деган ниқоб кийдирилмаяптими?! Бир томондан, босқинчи яҳуд вужудини алоқаларни давом эттирган ҳолда дастаклаш, бошқа томондан эса фаластинлик мусулмонларга ёрдам кўрсатиш ҳукумат юритаётган иккиюзламачи демократик сиёсатнинг аччиқ воқесидир. Халқимиз ушбу яроқсиз тузум остида яшар экан, Ислом ва мусулмонларга қарши мунтазам уюштириладиган жиноятларга кўз юмишига, тўғрироғи нишон бўлишига тўғри келади. Нўъмон ибн Баширнинг муттафақун алайҳ ҳадисида Пайғамбаримиз ﷺ шундай деганлар:

«مَثَلُ الْمُؤْمِنِينَ فِي تَوَادِّهِمْ وَتَرَاحُمِهِمْ وَتَعَاطُفِهِمْ مَثَلُ الْجَسَدِ, إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الْجَسَدِ بِالسَّهَرِ وَالْحُمَّى»

“Мўминлар ўзаро дўст, раҳмдил, меҳрибон бўлишларида битта танага ўхшайдилар. Унинг бир аъзосини иситма олса, қолган аъзолари ҳам бедорлик ва иситма билан унга ёрдамга келадилар”.

Сўзимиз сўнггида шуни таъкидлаймизки, Фаластин аҳли устидаги бугунги кулфат барча мусулмонларнинг мусибатидир. Ғазо аҳлига кўрсатиладиган тиббий ёрдам уларнинг танасидаги оғриқни бир муддат тўхтатиши ёки бир аъзосининг шифо топишига сабаб бўлар, лекин улар соғлиқларидан ташқари уйларидан, яқинларидан айрилди… Тоабад Ислом диёри ҳисобланган муборак Фаластин замини лаънати яҳуд вужуди тарафидан оёқости қилиняпти… Бундай ҳолатда фақат жуда чекланган тиббий, озиқ-овқат, кийим-кечак каби ёрдамлар ҳақиқий ечим бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Ҳақиқий ёрдам ҳам, шаръан вожиб бўлган иш ҳам аниқ: Фаластин заминига узоқ-яқиндаги Исломий армияларни сафарбар қилиш билан у ерни яҳудий вужуднинг босқини ва терроридан озод қилишдир! Мана шу иш мусулмонлар юртларидаги ҳар бир ҳукмдор учун фарзларнинг тожи бўлган ишдир! Бундан бошқа ишлар билан бу вожибни адо этиб бўлмайди ва унинг жавобгарлигидан ҳам қутулиб бўлмайди. Ўзбекистон эса энг камида (Исроил) билан алоқаларни бутунлай узиши ва уни давлат сифатида тан олмаслигини эълон қилиши шарт. Мана шунда у Фаластин мусулмонлари тарафида эканлигини маълум даражада кўрсатган бўлади. Акс ҳолда уни Фаластин масаласида иккиюзламачи сиёсат юргизаётган ҳукумат сифатида талқин қилишдан бошқа йўл қолмайди. Аллоҳ таоло дейди:

وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَٰكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ ‎

– “Ҳолбуки куч-қудрат Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар”.   (Мунафиқун:8)

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Абдураҳмон

08.01.2025й

0
0

Related posts:

No related posts.

Tags100 нафар фаластинлик мусулмонларРафаҳҒазо сектори
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Эй қавмимиз, Аллоҳга даъват қилгувчи(нинг даъвати)ни қабул қилинглар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Америка 2020 Халифалик конференциясини ўтказди

  • МАҚОЛАЛАР

    Туғилиш, сўнг ўлим, демак, ҳаёт ўтди

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 18.04.2026

    Дунё тизгини кимнинг қўлида? Билдерберг клуби – 2026

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими халқни навбатдаги молиявий қопқонга солмоқда

  • 18.04.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • 18.04.2026

    Ўзбек режими “экстремизм” ниқоби остида Ислом ва мусулмонларга қарши курашнинг янги босқичини бошламоқда

  • 16.04.2026

    Инсоний низомлар – инсониятнинг умумий фожиаси

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/