ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ-13
بِسْمِ اللهِ الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ
ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
Иқтисодий низом
123-модда. Иқтисод сиёсати эҳтиёжларни қондиришга эътибор берилган вақтда жамият қандай бўлиши лозимлигига эътиборни қаратишдан иборат. Жамиятнинг қандай бўлиши лозимлиги эҳтиёжларни қондириш учун асос қилиб олинади.
124-модда. Иқтисодий муаммо раийятнинг ҳар бир шахсига бойлик ва манфаатларни тақсимлаб беришдан ҳамда бойлик ва манфаатларни қўлга киритиш ва улар учун ҳаракат қилишга имконият яратиб бериш орқали шахсларга бойлик ва манфаатлардан фойдаланиш имконини яратиб беришдан иборат.
125-модда. Шахсларнинг ҳар бири учун асосий эҳтиёжларни тўла қондириш кафолатланиши ҳамда камолий эҳтиёжларни иложи борича энг юқори даражада қондириш имконияти таъминланиши вожибдир.
126-модда. Мулк ёлғиз Аллоҳникидир. Аллоҳ инсонни мулкни тасарруф этишда Ўзининг халифаси, деб эълон қилди. Мана шу умумий ваколат билан инсон мулкка эгалик қилиш ҳуқуқига эга бўлди. Аллоҳ инсонга мулкни қўлга киритишга изн берди. Мана шу махсус изн билан инсон амалда мулкнинг эгасига айланди.
127-модда. Мулк уч турли бўлади: Хусусий мулк, умумий мулк ва давлат мулки.
128-модда. Хусусий мулк айн (мавжуд нарса) ёки манфаат билан белгиланган шаръий ҳукм бўлиб, бу ҳукм хусусий мулк эгасига ўша нарсадан фойдаланиш ва унинг ўрнига эваз олиш имконияти яратилишини тақозо этади.
129-модда. Умумий мулк жамоатга айндан муштарак фойдаланишга Шореъ томонидан берилган изндир.
130-модда. Сарф қилиниши халифанинг раъйи ва ижтиҳодига боғлиқ бўлган ҳар қандай мол – солиқ, жизя, хирож каби – давлат мулки ҳисобланади.
131-модда. Кўчма ва кўчмас мулкдаги хусусий мулкчилик қуйидаги беш шаръий сабаб билан чекланган:
а) Меҳнат.
б) Мерос.
в) Яшаш учун молга бўлган эҳтиёж.
г) Давлат ўз молидан раийятга бериши.
д) Шахслар мол ёки куч сарфламай оладиган моллар.
132-модда. Мулкни тасарруф қилиш – хоҳ уни сарф қилиш билан, хоҳ кўпайтириш билан бўлсин – Шореънинг изни билан чеклангандир. Исрофгарчилик, маишатпарастлик ва зиқналик ман қилинади. Капиталистик ширкатлар, кооператив жамиятлар ва бошқа шариатга зид бўлган муомалалар ман этилади. Судхўрлик, ҳаддан ташқари баланд нарх қўйиш, иҳтикор (монополия), қимор ва шунга ўхшаш ишлар тақиқланади.
133-модда. Аҳолиси ўз ихтиёри билан Исломга кирган ерлар ва Арабистон ярим оролининг ерлари ушрий ерлар ҳисобланади. Арабистон ярим оролидан ташқари уруш ёки сулҳ билан фатҳ қилинган ерлар хирожий ерлардир. Ушрий ерларнинг ўзига ҳам, манфаатига ҳам шахслар эгалик қиладилар. Аммо хирожий ерлар давлат мулки ҳисобланиб, шахслар фақат уларнинг манфаатига эгалик қиладилар. Ҳар бир шахс ушрий ерларнинг ўзини ва хирожий ерларнинг манфаатини шаръий битимлар билан алмаштириш ҳуқуқига эга. Ерлар ҳам бошқа мол-мулклар каби мерос қилиб олинади.
134-модда. Қўриқ ерлар ишлов бериш ва атрофини ўраб олиш билан мулк қилиб олинади. Бошқа ерлар эса, фақат шаръий сабаблар – мерос, сотиб олиш, давлат ажратиб бериши билан мулкка айланади.
135-модда. Ерни – хирожий ёки ушрий бўлса ҳам – деҳқончилик учун ижарага бериш, шунингдек, музораба (экинга шерик бўлиб, ерини бошқага бериш) ҳам ман қилинади. Аммо мусоқот жоиздир.
136-модда. Ерга эга бўлган ҳар бир одам ундан фойдаланиши керак. Муҳтож одамга ердан фойдаланиш имконини берадиган воситалар Байтулмолдан берилади. Уч йилгача ерини ишлатмасдан ташлаб қўйган ҳар қандай одамдан ер тортиб олинади ва бошқага берилади.
137-модда. Умумий мулк уч нарсада намоён бўлади:
а) Жамоанинг заруратлари, деб ҳисобланадиган барча нарсалар: шаҳарнинг кўча ва хиёбонлари каби.
б) Битмас-туганмас конлар: нефт конлари каби.
в) Табиати шахсни унга эгалик қилишдан ман қиладиган нарсалар: дарёлар кабилар.
138-модда. Корхона – моҳиятига кўра – хусусий мулк ҳисобланади. Лекин у ишлаб чиқарадиган маҳсулотининг ҳукмини олади. Агар маҳсулот хусусий мулк ҳисобланса, корхона ҳам хусусий мулк бўлади: тўқимачилик корхоналари каби. Агар маҳсулот умумий мулкдан бўлса, корхона ҳам умумий мулк ҳисобланади: темир ишлаб чиқариш корхоналари каби.
139-модда. Давлат хусусий мулкни умумий мулкка айлантириши мумкин эмас. Чунки умумий мулк – давлатнинг раъйига қараб эмас, балки мулкнинг моҳияти ва сифатида ўз ифодасини топади.
140-модда. Умматнинг ҳар бир вакили умумий мулкчилик доирасига кирадиган барча бойликлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Давлат бирор шахсга умумий мулкка эгалик қилишга ёки уни ўз фойдасига бўйсундириш (эксплуатация)га рухсат бериб, раийятни ундан маҳрум қилиши мутлақо мумкин эмас.
141-модда. Давлат раийятнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда, қўриқ ерлардан ёки умумий мулк ҳисобланган нарсалардан ўз ҳимоясига олиб қўйиши жоиз.
142-модда. Бойлик жамғариш – гарчи закоти берилса ҳам – ман қилинади.
143-модда. Закот мусулмонлардан йиғиб олинади. Закот шариат белгилаб берган мулклардан – пул, тижорат воситалари, чорва ва донлардан – олинади. Шариатда кўрсатилмаганларидан олинмайди. Закот – балоғат ёшига етган, ақлан соғлом, мукаллаф ёки гўдак ва мажнун бўлган ғайримукаллаф бўлишидан қатъий назар – ҳар бир мулк эгасидан олинади. Олинган моллар Байтулмолнинг алоҳида бўлимига қўйилади ва Қуръони Каримда зикр қилинган саккиз тоифанинг бир ёки бир нечасига сарфланади.
144-модда. Жизя зиммийлардан йиғиб олинади. Агар тўлашга қодир бўлсалар, балоғатга етган эркаклардан олинади. Аёллар ва болалардан олинмайди.
145-модда. Хирож хирожий ерлардан имкониятига қараб йиғиб олинади. Ушрий ерлардан эса, амалда битган ҳосилдан закот (ушр) олинади.
146-модда. Мусулмонлардан Байтулмолнинг харажатларини қоплаш учун шариат ижозат берган солиқлар йиғиб олинади. Шу шарт биланки, солиқлар мулк эгасининг одатий эҳтиёжларидан ортган мол-мулк ҳисобидан олинади ҳамда давлат эҳтиёжларини қоплашга етарли бўлиши риоя қилинади (ғайримусулмонлардан солиқ мутлақо олинмайди. Улардан фақат жизя олинади).
давоми бор…
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми