| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • ҲОРУННИНГ УЛУҒВОРЛИГИ ВА СИСИНИНГ САФСАТАСИ

  • ГЕОСИЁСИЙ ШАХМАТ: АМЕРИКА ВА ЭРОН ЎРТАСИДАГИ «ОЛОВЛИ ДИПЛОМАТИЯ»

  • ЭНЕРГЕТИКА ИСТИҚБОЛИ: ДУНЁНИНГ «ЖОН ТОМИРЛАРИ»

  • ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Америка-Эрон уруши ва Эроннинг бугунги воқелиги

  • “Юмшоқ куч” ниқобидаги қаттиқ геосиёсат: Сара Рожерс миссиясининг яширин мақсадлари ва Евроосиё учун кечаётган кураш

  • Сув сиёсати: яширин стратегик қурол

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›МАГАТЭ стипендияси ортида нима бор?

МАГАТЭ стипендияси ортида нима бор?

By htadmin
12.04.2025
396
0
Share:

МАГАТЭ стипендияси ортида нима бор?

بسم الله الرحمن الرحيم

Тошкент шаҳридаги ММФИ МТЯУ филиали талаба қизлари МАГАТЭ стипендиясига сазовор бўлди. МАГАТЭнинг таъкидлашича, дастурнинг мақсади фақат алоҳида стипендиатларни қўллаб-қувватлаш эмас, балки барқарор энергетик келажак учун зарур инсон капитали салоҳиятини ривожлантиришдир, – деб ёзади xabar.uz ахборот агентлиги. Маълумки, 2017 йили Тошкентда “Росатом” ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида атом энергиясидан тинч мақсадда фойдаланиш бўйича ҳамкорлик доирасида имзоланган келишувга кўра, Ўзбекистонда АЭС қурилиши режалаштирилган эди. АЭСдан фойдаланиш мутахассис кадрларни талаб қилганлиги сабаб Тошкентда Россиянинг “Миллий ядровий тадқиқот университети” федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг (ММФИ МТЯУ) филиали очилди. Мана шу филиалнинг битирувчи қизлари МАГАТЭ ядро соҳасидаги магистратура талабаларига тақдим этадиган Мария Склодовска-Кюри номидаги стипендия соҳибаси бўлишди. Хўш, бу нимани билдиради?

Буни англаб етишимиз учун, аввало, атом энергияси ва МАГАТЭ ҳақида тасаввурга эга бўлишимиз лозим. Америка, Хитой, Россия, Британия, Франция каби катта давлатлар 2-жаҳон урушидан кейин заиф давлатлар устида юргизаётган хавфсизлик ва мустамлакачилик сиёсатига қонуний тус бериш учун ҳамда адолат машъали бўлган  Халифалик давлати қайта тикланмаслиги учун БМТ каби халқаро ташкилотларни тузишди. Шу жумладан, улар атом энергиясидан ҳарбий соҳаларда фойдаланишга ёлғиз ўзлари эгалик қилиш ҳамда Лотин Америкаси, Африка ва Осиё мамлакатларига тинч мақсадларда фойдаланишга ҳам рухсат бермай, оғир саноат у ёқда турсин, ҳатто енгил саноатнинг кўп соҳаларини ривожлантиришдан-да тўсиб, учинчи дунё мамлакатларини ўзларининг маҳсулотлари учун истеъмол бозорларига айлантириш мақсадида 1954 йил 4 декабрда БМТ қошида Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ)ни тузишди. Атом ва ядро соҳасидаги таълим дастурларини назоратга олиш ва бу соҳада малай бўлишга яроқли шахсларни танлаб олиш учун МАГАТЭнинг халқаро таълим гранти ва стипендияларига конкурс танловларни йўлга қўйишди.

Бунинг сабаби шуки, атом энергияси улкан энергия манбаи бўлиб, уни тинч мақсадда ҳам, ҳарбий мақсадда ҳам фойдаланиш мумкин. Атом ёқилғиси тутун чиқармайди, кам жой эгаллайди ва катта концентрацияга эга. Масалан, бу ёқилғи ёрдамида самолёт ерга қўнмасдан бир неча суткалаб учиши мумкин. Шу сабабли биргина АЭС ўнлаб ТЭС ва ГЭСлар берадиган электр энергиясини беради. Атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш оғир ва енгил саноатни ривожлантириб, мамлакатни бой мамлакатга айлантирадиган муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Ҳарбий соҳада фойдаланиш эса, мамлакатни қудратли мамлакатга айлантиради. Шунинг учун ҳам кучли давлатлар заиф давлатларга атом энергиясидан ҳатто тинч мақсадда фойдаланишга ҳам рухсат бермайди. Бугунги кунда Ўзбекистонда АЭС қурилиши борасидаги муҳокамаларга сабаб ҳам бир жиҳатдан мана шудир. Бу эса Россиянинг Ўзбекистон ҳукумати билан АЭС қуриш борасидаги келишувларини ҳам шубҳа остида қолдиради. Чунки Россия ҳам Америка, Хитой ва Европа каби очкўз мустамлакачи давлат бўлиб, Ўзбекистонни хомашё базаси сифатида ишлаб чиқарувчи эмас, балки истеъмолчи давлат бўлиб қолишини хоҳлайди. Чунки Ўзбекистон бугунгидек енгил саноатнинг баъзи тури ва асосан аграр давлат бўлиб қолиш ўрнига, оғир саноатни йўлга қўйиш орқали ўз саноатини ривожлантирадиган бўлса, Россияга хомашё етказиб бериш “вазифаси”дан воз кечиб, табиий бойликларини ўзининг саноатига йўналтириш хавфи пайдо бўлади. Бундан ташқари, Россия бугун Украина уруши фонида борган сари иқтисодий инқирозга юз тутаётгани ҳам мазкур лойиҳанинг амалга ошишига имконият бермаяпти. Лекин шундай бўлса-да, хулоса чиқаришимиз мумкинки, Ўрта Осиё, хусусан Ўзбекистонда мустамлакачи давлатлар иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан ўз нуфузини кенгайтириш устида ўзаро курашни кучайтирган ҳамда Ўзбекистон ҳукумати Ғарбга юзланаётган бир пайтда, Россия Ўзбекистондаги нуфузини сақлаб қолиш учун АЭС қурилишини дастак қилиб олишга уриняпти. Америка эса, МАГАТЭнинг таълим гранти ва стипендиялари орқали бу жараённи назоратга олишга, бунинг учун ички имкониятларни пайдо қилишга уринмоқда.

 

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ

12.04.2025й

TagsМАГАТЭстипендия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Пора ҳаромдир

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Халқаро ҳамжамиятнинг иккиюзламачилиги Путинни Украинада жиноятчига ва Сурияда тинчлик кабутарига айлантирди!

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Муборак Қурбон ҳайити табриги

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.06.2026

    ҲОРУННИНГ УЛУҒВОРЛИГИ ВА СИСИНИНГ САФСАТАСИ

  • 06.06.2026

    ГЕОСИЁСИЙ ШАХМАТ: АМЕРИКА ВА ЭРОН ЎРТАСИДАГИ «ОЛОВЛИ ДИПЛОМАТИЯ»

  • 06.06.2026

    ЭНЕРГЕТИКА ИСТИҚБОЛИ: ДУНЁНИНГ «ЖОН ТОМИРЛАРИ»

  • 06.06.2026

    ЁШЛИК ОМОНАТИНИНГ МУКОФОТИ «ТУБО»ДИР

  • 06.06.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

    […] шиорларини улуғласа, демак, ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/