Эй мусулмонлар! Яҳудийлар ўлкаларингизда қароқчилик қиляпти, сиз эса қимир этмаяпсиз!

Матбуот баёноти
Эй мусулмонлар!
Яҳудийлар ўлкаларингизда қароқчилик қиляпти, сиз эса қимир этмаяпсиз!
Яҳудийлар ўт очишни тўхтатиш шартномасини бузиб, Ғазога қайта уруш бошлаганидан бери биз вайрон қилиш, сургун ва босиб олишларга қўшимча, ҳар куни ўнлаб инсоннинг шаҳид, юзлаби ярадор бўлаётганидан хабар оляпмиз. Бу вужудни жиноятлар содир этишдан на рамазон ойининг ҳурмати тўсди, на рўза ҳайитининг ҳурмати.
Кеча яҳудий қўшинлари Даръадаги нишонларга зарба беришди, оқибатда бир неча суриялик шаҳид бўлди ва яраланди. Шу билан бирга, Ҳама ҳарбий аэродроми билан Дамашқ илмий тадқиқот марказини ҳам бомбардимон қилди. Суриядаги янги маъмурият эса, қимир этмади, зотан, илгари бу вужуд Сурия ерлари, иншоотлари ва ҳарбий базаларига тажовуз қилганда ҳам қимир этмаган эди.
Ундан олдин яҳудий кучлари Ливан жанубига артиллерия ва ҳаво ҳужумларини амалга ошириб, қирғин ва вайроналар содир этди. Олдин 2024 йил Ямандаги нишонларга ҳаво зарбалари берган эди.
Яҳудий вужудининг Фаластин ичкарисидаги жиноятларига келсак, санаб тугатолмайсиз. Чунки унинг аскарлари ва келгинди яҳудийлар ҳар куни шаҳарлар, қишлоқлар ва лагерларга бостириб кириб, у ердаги мусулмонларни истаганларича ўлдиришяпти, асирга олишяпти, уй-жойларни вайрон қилишяпти.
Эй мусулмонлар!
Булар ва бошқа қилмишлар АҚШнинг ҳарбий, молиявий ва сиёсий қўллаб-қувватлови остида сизнинг ўлкангизда бўляпти. Бу аснода ҳукмдорларингиз сизни нафақат ёрдамсиз қўйишди, ҳатто айни жинояткорлар билан тил бириктиришмоқда. Аммо сизга нима бўлди?!
Наҳотки, ҳукмдорларингизнинг хоинлигини, кофирлар билан тил бириктиришаётганини ва сизга душманлик қилишаётганини ҳали ҳам англамаяпсиз?! Наҳотки, бошингизга тушган улкан балонинг сабабини ҳануз билмаяпсиз?! Ҳамон бу аҳволдан қутулишнинг ҳақиқий йўлини кўра билмаяпсизми?!
Орангизда билмаганлар билиб қўйсин: бошингизга тушган улкан балонинг сабаби Ислом бошқаруви ва давлатининг йўқлигидир. Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлати сизнинг дахлсизлигингизни мудофаа қилиб, душманингизга шундай бир ҳайбат солганки, сизга тажовуз қилишни бирор кимса ҳатто хаёлига ҳам келтиролмаган. Ушбу Ислом бошқаруви қулагач эса, бошингизга энг паст расво рувайбиза ҳукмдорлар ҳукмрон бўлди. Сизнинг манфаатларингизга риоя қилмайдиган, сизни душмандан ҳимоя қилишни ўйламайдиган, бунинг ўрнига, ўз курсиларини сақлаб қолиш учун кофир хўжайинларига хизмат қилишни афзал билган раҳбарлар келди. Бас, сизнинг қутулишингиз шулардан қутулиш билан бўлади. Булардан қутулиб, Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этсангиз, у сизни Ислом билан бошқаради, сизни мудофаа қилиш, ўлкаларингизни озод этиш, Исломни бутун инсониятга ҳидоят ва нур сифатида улашиш учун армияларингизни сафарбар қилади.
Эй мусулмонлар!
Сиз бунга қодирсиз, сон жиҳатидан ҳам, ер жиҳатидан ҳам, армия жиҳатидан ҳам камчилигингиз йўқ. Қаранг, ушбу лойиҳа эгаси Ҳизб ут-Таҳрир сизнинг орангизда. У сизни нусрат беринг ва рувайбиза ҳукмдорларни ағдаринг, ўлкаларингизга бўлаётган тажовузларни даф этинг, ҳайбатингиз, куч-қудратингиз ва шон-шавкатингизни қайтариб олиш билан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги Халифалик давлатини барпо этинг, дея ҳар куни, кечаю кундуз такрор-такрор даъват қилмоқда.
﴿يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ إِن تَنصُرُواْ ٱللَّهَ يَنصُرۡكُمۡ وَيُثَبِّتۡ أَقۡدَامَكُمۡ﴾
«Эй мўминлар, агар сиз Аллоҳга ёрдам берсангизлар У ҳам сизга нусрат-ёрдам берур ва (жанг майдонида) қадамларингизни собит-барқарор қилур» [Муҳаммад 7]
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ