Алихонов Мирзоулуғбек биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

Алихонов Мирзоулуғбек биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия
بسم الله الرحمن الرحيم
Золим ўзбек режими қамоқларида умрининг 19 йилини ўтказган Алихонов Мирзоулуғбек бугун 26 апрел куни 75 ёшида Роббисига омонатини топширди. Отахон 1950 йилда Андижоннинг Булоқбошисида таваллуд топган эди. У Ҳизб ут-Таҳрир исломий партиясининг Ислом билан яшашга бўлган даъватига “лаббай” деб жавоб бериб, юртимиз мусулмонларини ҳам ушбу неъматдан баҳраманд қилиш учун белни маҳкам боғлаган мўминлардан бўлди. Уни бу йўлдан ҳатто золим Каримов режимининг жисмоний ва руҳий босимлари, зах босган қамоқлари ҳам қайтара олмади. У ўз эътиқоди ва ғоясида мустаҳкам турди. Ваҳоланки, отахон дунёга ақлбовар қилмас қийноқлари билан танилган Жаслиқ, шунингдек, Зарафшон ва Навоий қамоқхоналарида ўта оғир шароитларда ноҳақ жазо ўтаган эди. Отахоннинг оиласи ҳам ҳавас қилса ва намуна олса арзийдиган, Ислом билан суғорилган оилалардан бўлди. Унинг икки ўғлига ҳам ҳидоят топишдек буюк неъмат насиб қилди. Бироқ бундай эзгулик ва покликдан йироқ бўлган ўзбек режими уларни ҳам аяб ўтирмади. Мўминмирзони 23 йил, Бекмирзони 18 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Албатта, бундай кетма-кет келган оғир мусибатларнинг золворли юки уй бекаси, отахоннинг вафодор аёллари Муборакхон ая чекига ҳам тушди. Онахон Аллоҳдан умид қилиб, Унинг ўзидангина ёрдам сўраган ҳолда йиллар давомида эри ва ўғиллари ортидан зонама-зона қатнади, сабру садоқат, иффат ва вафода юксак намуна кўрсатди. Бироқ аёл бошига бундай мусибатлар таъсири барибир билинди, умрининг сўнгги беш йилини паралич касалига чалинган ҳолда беморликда ўтказди ва охир-оқибат бу аламли дунёни тарк қилди. Ҳа, ушбу оила бошига шафқатсиз ўзбек режими не-не бало-қазоларни ёғдирмади дейсиз! Гарчи уларнинг ғам-ғуссадан, аламу кўз ёшлардан боши чиқмаган бўлса-да, Аллоҳнинг розилиги йўлида чеккан азоб-уқубатлари, қилган яхши амалларини меҳрибон ва раҳмли Роббимиз асло зое қилмайди. Улар мутлақо ютқазмайдилар иншаАллоҳ!
﴿مِنْ الْمُؤْمِنِينَ رِجَالٌ صَدَقُوا مَا عَاهَدُوا اللَّهَ عَلَيْهِ فَمِنْهُمْ مَنْ قَضَى نَحْبَهُ وَمِنْهُمْ مَنْ يَنْتَظِرُ وَمَا بَدَّلُوا تَبْدِيلاً﴾
“Мўминлар орасида ўзлари Аллоҳга берган (У зотнинг йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлиш ҳақидаги) аҳду паймонларига содиқ бўлган кишилар бордир. Бас улардан (айрим) кишилар ўз аҳдига вафо қилди (яъни шаҳид бўлди), улардан (айрим) кишилар эса (шаҳид бўлишга) интизордир. Улар (мунофиқларга ўхшаб Аллоҳга берган аҳду паймонларини) ўзгартирганлари йўқ”. Аҳзоб:23
Ютқазганлар аслида анави золимона бошқаруви билан оилаларни пароканда қилаётган ўзбек режимидир!
Биз Аллоҳ таолодан Алихонов Мирзоулуғбек биродаримизни Ўз раҳматига олишини, офиятига буркашини, шаҳидлар қаторидан ва Фирдавси аълода жуфти ҳалоли билан бирга қилишини сўраб дуо қиламиз. Биродаримизнинг яқинларига чуқур таъзиямизни изҳор қилган ҳолда уларга Аллоҳдан сабру жамил ва офияту омонлик сўраб қоламиз. Бундай ҳолларда айтишимиз вожиб бўлган сўз будир:
إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ
Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз.
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими
26.04.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!