Олий Ўқув юртига кириш имтихони топширган абитуриентнинг имтихон тўғрисидаги фикрлари
بسم الله الرحمن الرحيم
Олий Ўқув юртига кириш имтихони топширган абитуриентнинг имтихон тўғрисидаги фикрлари
Ассаламу алайкум хурматли hizb.info сайти муҳаррирлари. Мен сизларни сайтингиздан чиқадиган янгиликларни давомли суратда кузатиб бораман. Хозирги кунда хеч кайси ахборот воситасидан топиб булмайдиган ҳақиқатларни сизни сайтингиздан топганимдан хурсандман.
Мен Тошкент шаҳрининг олмазор туманида истиқомат қиламан. Оилада 4 фарзандмиз. Ота-онам олий ўқув юртини тамомлаган ўқимишли одамлар. Отам биз фарзандлари ҳам ўзларидек олий маълумотли бўлишимиз учун ёшлигимиздан таълим-тарбиямизга алоҳида эътибор бериб келадилар. Ҳаражатлари катта бўлса ҳам ҳар биримизни юқори рейтингли, пулли мактабларда ўқитдилар. Қийналсаларда билими кучли репетиторлар ёллаб ҳар биримизни рус ва инглиз тилларини мукаммал эгаллашимизга қаттиқ ҳаракат қилдилар. Буни эвазига биз ҳам ўзимиз ўқиган мактабнинг фахрли ўқувчиларидан бўлдик. Ҳар йили ўтказиладиган олимпиада мусобақаларида акам, мен ва укаларим юқори балларни қўлга киритар эдик.
Акам коллежни аъло натижалар билан тамомлаб Тошкент молия ва иктисод олий ўқув юртига хужжат топширдилар. Биринчи йили 12 бал етмай кира олмадилар. Лекин улардан кўра билими етарли бўлмаганлар кириб кетишди. Ўша вақтдаги акамни қаттиқ тушкунликка тушганлари хали ҳам эсимда. Дадамлар "Хафа бўлма ўғлим. Кейинги йил албатта кирасан. Қаттиқ ҳаракат киламиз." – деб кўнгилларини кўтардилар.
Кейинги йилги имтихонларга кадар акам китоб ва компютердан бош кўтармай роса тайёрландилар. Эндиги сафар кириб кетишларига ўзлари ҳам, биз ҳам жуда ишонардик. 2014 йил қайта хужжат топширдилар. Имтихондан жуда хурсанд бўлиб қайтдилар. Чунки тайёргарликлари мукаммал бўлганидан бу йилги имтихонлар хеч бир қийинчилик туғдирмаган эди.
Натижалар эълон қилинадиган кун хам етиб келди. Минг афсуслар бўлсинки натижалар акамни икки бал етмай яна йиқилганларини кўрсатди.
Акам уйга келиб хоналаридаги компютер борми, китоблар борми, хаммасини бошка хонага олиб чикиб ташладилар. Дадамлар ҳам бунга хеч бир эътирозсиз бир нуқтага қараб қолдилар.
Хуллас калом шундан кейин акам "Менга ўқиш хақида гапирманглар. Адолат йўк экан. Олий ўқув юртида фақат пули борлар ўқийди. Энди қўлимга китоб олмайман." – деб, бу мавзуга нуқта қўйдилар. Хозир тижорат билан шуғулланяптилар.
Лекин қўлимга қоғоз ручка олиб сизларга кўнглимдагиларни ёзишга ундаган воқеа яқиндагина ўзим билан содир бўлди. Жорий 2015 йилда мен ҳам Ўзбекистон давлат жахон тиллари университети (УзДЖТУ) қошидаги 2-сонли академик лицейни аъло бахоларга тамомлаб УзДЖТУ га хужжат топширдим. Билимим етарли, инглиз тилида бемалол сўзлаша оламан.
Ниҳоят имтихон куни келди. Ҳамма ўқувчилардан қўл телефонлари йиғиштириб олинди. Хеч қандай шпаргалкаларга ўрин йўқлиги таъкидланди. Баъзи бир абитуриентлар ташвишга тушиб қолишди. Лекин мен хотиржам эдим, чунки ўзимга етарлича ишонар эдим. Хуллас имтихон бошланди. Имтихонга берилган вақт икки соат эди. Саволлар бирмунча қийин эди. Мен билимим етганича бир чеккадан тўғри жавобларни белгилай бошладим.
Орадан бир соат ўтганда бошланди ҳаммаси. Университет ходимаси бўлган бир аёл қўлида бир нечта уяли телефонларни олиб кириб, қўлидаги қоғоздан бир нечта фамилияларни ўқиб, фамилияси чиққанларга телефонларни тарқатиб чиқиб кетди. Телефон берилганлар шоша-пиша керакли – чамаси ўзлари аввалдан келишиб олишган – одамларга қўнғироқ қилиб, гўшакдан тайёр жавобларни эшитиб хеч бир қийинчиликсиз тестларни еча бошлашди. Имтихон бошидаги жимликдан асар ҳам қолмаган, хона ғала-ғовур бўлиб кетганди. Мен нима бўлаётганини тушунолмай турганимда ёнимда ўтирган йигит телефон берилган бир қиздан телефонини беш дақиқага бериб туришини илтимос қилди. Қиз эса "аввалдан пул тўлаб қўйганингизда сизга ҳам беришар эди телефонингизни." деб беришдан бош тортди. Бу ҳолатни кўриб кўзимга ишонмай қолдим. Чунки имтихонга киришдан аввал ҳам, унгача консултацияларга қатнаган вақтимизда ҳам қайта-қайта телефон ва шпаргалкалардан фойдаланиш қатъиян тақиқлангани уқтирилганди. Орқа тарафдаги парталардан бирида ўтирган иккита қиз аламдан йиғлаб юборишди. Бу ҳолатдан бутунлай карахт бўлиб миямдаги фикрларим хар томонга тўзиб кетди. Ҳали имтихон тугамасидан кимни киришию, кимни кирмаслиги аниқдай эди гўё. Консултацияларда абитуриентлар ўзаро ким қанча пул берганию, ким қанча талаб қилгани ҳақидаги гап-сўзлар ўз тасдиғини топиб бўлган эди.
Бу адолатсизлик, университет маъмурияти қўл остида юз бераётган виждонсизлик ва уятсизлик телефон берилмаган талабаларни бутунлай тушкунликка тушириб қўйди.
Пайғамбаримиз САВ "Уялмасанг хоҳлаганингни қил."-деб бежиз айтмаган эканлар.
Ўзбекистон давлат жахон тиллари университетидаги давлат имтихонлари шу холатда якунига етди.
Мен тушкун кайфиятда уйга қайтдим. Ота-онамни ташвишга қўймаслик учун бўлиб ўтган воқеаларни уларга айтмадим. Натижалар чикишини кута бошладим. 20 август куни натижалар эълон килинди. Мен кутганимдай телефон берилган ҳамма талабалар имтихондан “муваффақиятли” ўтишган, телефон берилмаганлар эса йиқилишган эди. Мен ҳам 1,30 бал камчилик билан уларни қаторида эдим. Бу адолатсизликлардан ғазабга келган 3-4 та йигитлар ҳақиқат талаб қилиб деканни олдига кириб имтихон варақасини кўрсатишларини сўраймиз деб менга ҳам таклиф қилишди. Лекин бундан заррача наф йўқ деб ўйладим негадир ва бош тортдим.
Хурматли сайт муҳаррирлари бу хатимни сайтингизда чиқарасиз деган умиддаман. Токи Ўзбекистонда бўлаётган бундай ҳолатдан халқимиз хабардор бўлсин. Уз.ТВ да деярли ҳар куни Ўзбекистон ёшларига давлат томонидан яратилиб берилаётган кенг имкониятлар, гуёки бошқа хеч қайси давлатда йўқ шароитлар ҳақидаги баланд парвоз гаплар шунчаки халқни алдаш учун айтилаётган қуруқ гаплардан бошқа нарса эмас экан. Мен бунга амин бўлдим. Ҳаммасидан чарчадим. Бу жамиятда яхшилик ва адолатдан умидим қолмади.
Мазлума синглингиз Зиёда.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Ўзбекистондаги медиа офиси аёллар бўлими
Омина Рашидова
01.09.2015й.
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми