Лавровнинг ташрифи – геосиёсий мақсад ва тўғри кураш чизгилари
Лавровнинг ташрифи – геосиёсий мақсад ва тўғри кураш чизгилари
بسم الله الرحمن الرحيم
2025 йил 23 апрел куни Ўзбекистонни ҳануз ўзининг томорқаси деб ҳисоблайдиган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Самарқандга келди. У самолётдан трапга қадам қўяр экан, минтақани ўз таъсир доирасига олишга интилаётган Европа, Америка ва Хитойга қарата “бу томорқа фақат меники, ўзганики эмас” демоқчидай бўлди. Айнан шуни билдириш учун учрашув жойи қилиб Тошкентни эмас, балки Самарқандни белгилади. Чунки бир неча кунлар олдин мана шу шаҳар рақиблари учун учрашув ва саммитлар майдонига айланган эди. Лавров ўзбек ҳукумати ташқи ишлар вазири Баҳтиёр Саидов унга пешвоз чиқиб, қучоқлашмоқчи бўлганига қарамай, норозилигининг ифодаси сифатида уни ўзига яқинлаштирмади. Кенг жамоатчилик кўз ўнгида камситилган Саидов неча йиллардан бери Ўзбекистон халқи рус ерларида Путин режими томонидан камситилиб келинаётганига қарши жиддий чора кўрмаганидан афсусландимикин? Балки ҳатто ўзини бундай муносабатдан ҳимоя қилишга ожиз бўлган вазир қандай қилиб халқининг ҳимоясига чиқа олади, дейиш тўғри бўлар? Нима бўлганда ҳам, эҳтимол йиллар давомида халқи ҳис қилиб келаётган хўрликни у ҳам айнан шу гал чуқур ҳис қилган бўлса ажаб эмас!
Лавров ўз норозилигини ифодалашда бу билан чекланиб қолмади. У “мотамсаро она” ёдгорлик мажмуасига инглиз тилида ёзилган ёзувларни кўрганда, босим ўтказиш учун фурсатдан фойдаланиб: “Бу ерга инглизлар қаердан келиб қолди?” – деди. Чунки нафақат Германия, балки коммунистик Россияга барҳам бериш учун бутун оламни иккинчи жаҳон урушига тортган ҳамда бугунги Украина урушида коллектив Ғарб орқасида туриб, уларни Россияга қарши гиж-гижлаётган Англия эканлигини Путин режими жуда яхши билади. Англия халқаро мувозанатга жиддий аҳамият беради. У ўзига рақиб бўлган давлатларнинг қудратини янада оширадиган қандайдир келишув рўй берса, дарров бунга қарши ҳаракатга келади. Шунинг учун Америка Россиянинг тажовузкор урушини хаспўшлаб, унга ён боса бошлагани ўриснинг тилини узун қилиб, халқаро мувозанатни бузаётгани учун ҳатто Европа Иттифоқи билан Американи бир-бирига қарши гиж-гижлаяпти, Россиянинг Украина инқирозидан бутун чиқишини истамаяпти. Шунинг учун Лавров инглизча ёзувларни кўрганда, ўзига душман деб билган инглизларни тилга олди. Экскурсовод эса: “Бу ерда барча тилларда бор, умуман олганда, туризм шаҳри”, – деди. “Русчани кўрмаяпман”, – дея жавобдан қаноатланмади Лавров. Бу гал ҳам вазир Бахтиёр Саидов лом-мим демади. Балки протоколдан ташқари саволга жавоб бермаслик оқланади, деб шундай қилгандир. Лекин Лавровнинг ҳатти-ҳаракатлари совуқ дипломатияни қўллаётганини очиқ кўрсатиб турибди.
Бунинг сабаби, рақобатчи кучлар Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда Россиядан ҳукмронлик талашаётганидир. Нуфуз борасида бир неча давлатлар иштирок эта олса-да, лекин ҳукмронлик фақат битта давлатга тегишли бўлади.
“Биз ҳамкорлик жараёнларини сиёсийлаштиришга, у ёки бу гуруҳ давлатлари томонидан ушбу ва бошқа геосиёсий маконларда ҳукмронлик ўрнатишга уринишлар билан боғлиқ мафкуравий элементларнинг киритилишига мутлақо қаршимиз. Афсуски, иккинчи турдаги уринишлар ғарблик ҳамкасбларнинг ёндашувларида яққол кўзга ташланади. Айниқса, Европа Иттифоқи аъзолари, Европа Комиссиясининг Брюсселдаги раҳбарияти алоҳида ажралиб турибди, улар минтақада ўз кун тартибини очиқчасига антироссия тарафкашлиги билан олға силжитишга ҳаракат қилмоқда. Биз иттифоқчиларимиз ва стратегик ҳамкорларимизнинг кўп векторли сиёсат олиб боришига қарши эмасмиз. Биз ўзимиз ҳамиша барча геосиёсий ва географик соҳаларда ўзаро манфаатли келишувларга эришишдан манфаатдормиз. Лекин Марказий Осиёнинг айрим ҳамкорлари, биринчи навбатда, Ғарб давлатлари Марказий Осиё давлатларининг ҳукумат тузилмаларига, жумладан, чегара, статистика ва божхона иши каби нозик соҳаларга кўпроқ кириб боришга қаратилган дастурларга маблағ ажратиш орқали ўзаро манфаатли лойиҳаларни таклиф қилиб қолмай, ўз манфаатларини илгари суришга ҳаракат қилмоқда. Марказий Осиё давлатлари Ғарб давлатлари илгари сураётган мақсадларни жуда яхши тушунмоқда. Шунинг учун биз Марказий Осиё ва ташқи ҳамкорлар ўртасидаги ҳамкорлик жараёнларини (нарсаларни ўз номи билан атасак) ички ишларга аралашишга бўлган бундай очиқдан-очиқ уринишлардан озод қилиш тарафдоримиз”, – деди Лавров. Бундан ташқари, Россия ва минтақа ҳукуматлари ўртасида келиб чиқаётган зиддиятлар ҳам кураш – ҳукмронлик устида эканлигини ифодаламоқда.
RTVI билан суҳбатда Россия Давлат Думасининг минтақавий сиёсат қўмитаси раиси ўринбосари Михаил Матвеев Қирғизистондаги Рус уйи ходимасининг ҳибсга олинишини шарҳлар экан, собиқ Совет Иттифоқига кирган Марказий Осиё республикаларининг давлат раҳбарлари ва ташқи ишлар вазирликлари Москвага нисбатан “қўпол дағдаға” билан ҳаракат қилаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, бу давлатлар иқтисодиётининг “жуда катта қисми” Россияга боғлиқ ва меҳнат мигрантларини ҳам асосан Россия қабул қилади. Россияда бу давлатларга босим ўтказиш учун “жуда кўп” механизмлар мавжуд. У ҳукумат ҳамда Ташқи ишлар вазирлигини бу механизмлардан фойдаланишга чақирди.
“Масалан, Қирғизистонга Россия банклари орқали пул ўтказмаларини чеклаш осон. Ахир шундай бир нарса содир бўлиши мумкинки, бу ўтказмалар тўсатдан тўсиб қўйилади, тўғрими? Ўзидан кетиб, буюк давлатга дағдаға қилаётган кичик ташкилотни ўз ўрнига қўйиш учун миллионлаб имкониятлар бор”, – деди депутат.
Маълумки, мустамлакачи давлатлар маҳаллий ҳокимиятларга таъсир ўтказиб, охир оқибат ҳукмронликни қўлга олиш учун турли услублардан фойдаланади. Масалан, инглизлар бу ишда асосан ўзи етиштириб чиқарган малай – агентларга суянади. Бу услуб зимнан амалга оширилиши билан хатарлидир. 2025 йил февраль ойида Британиядаги King’s College университети ҳудудида бўлиб ўтган саммитда Ўзбекистоннинг дипломатик миссияси раҳбари ҳам иштирок этди. Расман, бу саммит “алоқаларни мустаҳкамлаш” шиори остида ташкил этилган бўлса-да, амалда у ерда очиқчасига Осиё ёшлари “таъсир агентлари” сифатида жалб этилгани кузатилди. Лондон ҳомийлигида “Марказий Осиё ёшлари альянси” номли тузилма ташкил этилган бўлиб, у талабалар ва ёш мутахассисларни бирлаштиришга қаратилган. Саммитни Ўзбекистоннинг Британиядаги элчихонаси ва Британиядаги ўзбек талабалари уюшмаси фаол қўллаб-қувватламоқда. Бу альянс бир йил аввал ташкил этилган бўлиб, ҳозирда янги аъзолар ҳисобидан жадал кенгаймоқда. Бундай талабаларни тарбиялаш – аҳолига таъсир ўтказиш нуқтаи назаридан оддий маҳаллий фаолларни сотиб олишдан анча хавфлироқ иш ҳисобланади. Британияликлар узоқ муддатли ўйин олиб бориши билан бирга Ўзбекистон ҳукумати бу жараёнга йўл қўймоқда. Айни пайтда, Лондоннинг Марказий Осиёдаги фаолияти ҳам кучаймоқда. Бу жараён Дэвид Кэмероннинг бешта республика бўйлаб амалга оширган турнесидан тортиб, энергетика соҳасига киритилаётган йирик инвестицияларгача, яъни бу соҳалар устидан назоратни қўлга киритишгача бормоқда. Яқин орада бу жараёнга “британияпараст” ёшлар ҳам фаол қўшилиши мумкин.
Лавров эса, ўз навбатида, президент Мирзиёев ва ташқи ишлар вазири билан учрашув давомида босим ричаги ҳисобланган масалаларнинг ҳар бирига алоҳида тўхталиб ўтди, хатто ўн миллиардлаган доллар сармоя киритганини тана қилишдан ҳам тоймади.
Шу ўринда, кўпчиликнинг эътиборини тортган бир жиҳат борки, унинг ҳақиқатини фош қилиш Россия ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга қилган ташрифидан кўзланган асл мақсадларини фош қилишнинг аҳамиятидан кам эмас. Баъзи бир депутат ва фаоллар ҳамда ижтимоий тармоқлардаги Ғарб молиялаштирадиган медиалар Лавров ташрифини ўзбек жамоатчилигини ҳақорат қилувчи мустамлакачилик қадами сифатида ёритмоқда. Бироқ огоҳ бўлиш лозимки, бу танқидий чиқишлар ўзбек режими олиб бораётган бугунги қарамлик сиёсатини борича очиб ташлаб, фақат халқимиз манфаатига қаратилган мустақил сиёсат юритишга чақириш ўрнига, Россия ва Хитой хатари олдида Европа Иттифоқи ва Американи “беозор мушукча” қилиб кўрсатиб, омма фикрини манипуляция қилишга қараб кетяпти. Ҳолбуки, Америка ва Европа Иттифоқи давлатларининг юртимиз устидаги мустамлакачилик режалари ҳалигиларникидан хатар борасида умуман кам эмас, балки янада чуқурроқдир!!! Аллоҳ улар ҳақида айтади:
أَلَا إِنَّهُمْ هُمُ الْمُفْسِدُونَ وَلَٰكِن لَّا يَشْعُرُونَ
– “Огоҳ бўлингизким, улар, албатта, бузғунчилардир, лекин ўзлари буни сезмайдилар”. (Бақара:12)
Шундай экан, милтиллаган шам шуъласига интилиб, ўзини ҳалок қилган парвона мисол бўлиб қолмаслигимиз учун ҳар қандай макр-хийла ва ёвузликдан холи, адолатли сиёсат юритадиган ўзимизнинг Рошид Халифалик давлатимизни тиклаш сари қадам қўймоғимиз лозим. Асл куч-қудрат, азизлик ва шараф биз мусулмонлар учун, фақатгина Роббимиз йўлига қайтиш ва унинг асосида бирлашишдадир! Аллоҳ таоло айтади:
أَيَبْتَغُونَ عِندَهُمُ الْعِزَّةَ فَإِنَّ الْعِزَّةَ لِلَّهِ جَمِيعًا
– “Улар ўша кофирлар олдидан куч-қудрат излайдиларми?! (Овора бўладилар!) Зеро, бор куч-қудрат Аллоҳникидир”. (Нисо:139)
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Иззатуллоҳ
29.04.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми