| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • Муборак Рамазон Ҳайити муносабати билан табрик

      19.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      15.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

  • Форекс

  • МДҲ Марказий Осиёни қайта бўғиш учун Россиянинг мустамлакачилик қадами

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Комплаенс ниқоби остидаги мутлақ ҳокимият

Комплаенс ниқоби остидаги мутлақ ҳокимият

By htadmin
02.01.2026
315
0
Share:

Комплаенс ниқоби остидаги мутлақ ҳокимият

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Бугунги кунда ижтимоий ва давлат бошқаруви майдонига “мувофиқлик назорати” (комплаенс) деб номланган янги бир тушунча шиддат билан кириб келмоқда. Оммавий ахборот воситалари ва расмий минбарлардан таралаётган баёнотларга кўра, бу тизим гўёки порахўрликка чек қўйиш, давлат идоралари фаолиятида очиқликни таъминлаш ва тартиб ўрнатишнинг ягона нажот йўли сифатида талқин этилмоқда. Бироқ сиёсий воқеликнинг замирига чуқурроқ назар ташланса, ном ва моҳият ўртасидаги кескин зиддият яққол намоён бўлади.

Янги йилнинг илк кунларидан бошлаб амалиётга татбиқ этиладиган мазкур тизим, қоғоздаги ислоҳот ниқоби остида ҳокимиятни янада қаттиқроқ марказлаштириш ва жиловни бир қўлда жамлаш воситасига айланмоқда. Бу жараённи англаш учун мураккаб илмий хулосаларга эҳтиёж йўқ; фақат бир мантиқий савол кифоя: назорат тизими аслида кимнинг манфаатларини ҳимоя қилади ва у кимга бўйсунади?

Агар назорат чиндан ҳам халқ фаровонлиги ва қонун устуворлигига йўналтирилган бўлса, жамиятда бошқарувга нисбатан қанчаликдир даражада ишонч қарор топади. Аммо назорат фақат ҳокимиятни сақлаб қолиш ва уни мустаҳкамлашга хизмат қилса, бунинг оқибати фақат қўрқув ва мустабидлик бўлади.

Жамиятдаги инқирозларнинг асл сабабини порахўрлик ёки суиистеъмолчиликда деб билиш – бу юзаки ёндашувдир. Зеро, порахўрлик – бу касаллик эмас, балки касалликнинг аломати, яъни оқибатидир. Асл иллат эса, бузуқ тузум ҳамда тийиб турилмайдиган, ҳеч қандай ижтимоий назоратга бўйсунмайдиган ва чекланмаган ҳокимиятдир.

Халқ манфаати эмас, нафс, шахсий манфаатлар ҳукмрон бўлган маконда адолат завол топади.

Мутлақ ҳокимият мавжуд бўлган муҳитда:

Қонунлар фақат заифлар ва қуйи табақа учун ишлайдиган қоғозларга айланади;

Давлат муассасалари халққа хизмат қилиш ўрнига, юқори доираларнинг манфаатларини ижро этувчи безакларга айланади;

Назорат органлари эса адолат ўрнатувчи эмас, балки жазоловчи ва бўйсундирувчи зулм машинасига айланади.

Ҳозирги шароитда “мувофиқлик назорати” мустақил текширув органи сифатида эмас, балки марказий бошқарувнинг иродасини сўзсиз бажарувчи восита сифатида шаклланмоқда. Давлат раҳбарига тўғридан-тўғри бўйсунувчи назорат тузилмаси – бу аслида назорат эмас, балки “танлаб жазолаш” ҳуқуқидир. Бундай тизимда кимни жиноятчи деб эълон қилиш, кимни мукофотлаш ва кимни сиёсий саҳнадан четлатиш фақат бир нуқтада ҳал этилади.

Нега айнан коррупцияга қарши кураш шиори танланди? Чунки бу айблов бугунги кунда энг қулай ва самарали қурол ҳисобланади. Бунинг бир неча сабаблари бор:

Жамоатчилик фикри: Халқ орасида порахўрларга нисбатан нафрат кучли, шунинг учун исталган шахсни бунда айблаш орқали унинг ижтимоий обрўсини бир лаҳзада йўқ қилиш мумкин.

Қодирлик: Кимни текшириш ва кимни дахлсиз қолдириш назоратчининг имконият доирасида бўлади.

Сиёсий тозалаш: Бу айблов ёрдамида тизим учун ноқулай бўлган, мустақил фикрлайдиган, шунингдек, марказ иродасига тўлиқ бўйсунмаган шахс ёки ташкилотларни осонгина бартараф қилиш мумкин.

Бугунги воқеликда “коррупционер” тамғаси сиёсий қуролга айланиб улгурди. Агар амалдор марказ чизиб берган чизиқдан чиқса ёки ўз мавқеини мустақил қарорлар қабул қилиш учун ишлатса, у дарҳол “тизим душмани”га айланади. Бу адолат эмас, балки саралаб жазолаш услубидир. Бу орқали бошқарув элитаси ичидаги ҳар қандай рақобат йўқ қилинади ва бутун тизим мутлақ қўрқув остида ушлаб турилади.

Давлат бошқарувининг мустаҳкамлиги унинг иқтисодий омилларни қай даражада назорат қилишига боғлиқ. “Мувофиқлик назорати” тизими айнан давлатнинг энг муҳим “қон томирларини” эгаллашга қаратилган:

  • Молиявий оқимлар ва банк тизими;
  • Давлат харидлари ва йирик лойиҳалар;
  • Ер ресурслари ва қурилиш соҳаси;
  • Энергетика ва табиий бойликлар;
  • Адлия ва ҳуқуқ-тартибот органлари устидан билвосита таъсир.

Бу соҳаларда ўрнатилаётган назорат чиндан ҳам ўғриликнинг олдини олиш учунми? Агар шундай бўлса, нега ҳокимиятга яқин бўлган шахсларнинг бойликлари, уларнинг шубҳали битимлари ва “оилавий” ширкатлари ҳеч қачон бу назорат тегирмонига тушмайди?

Бу ерда манзара равшан: қонун ва назорат фақат “бегоналар” ва халқ учун, дахлсизлик ва имтиёзлар эса “ўзимизникилар” учун. Бундай иккиёқлама стандартлар давлатнинг сиёсий ва иқтисодий асосларда емирилишига олиб келади. Натижада, бойлик тор доирадаги “оилавий” тадбиркорлик қўлида тўпланади, халқ эса қашшоқлик ва ҳуқуқсизлик гирдобида қолаверади. Мазкур назорат тизими яқин ва узоқ истиқболда жамият учун ҳалокатли оқибатларни келтириб чиқаради.

Яқин муддатда: Жамиятда умумий қўрқув муҳити шаклланади. Бир нечта “қурбонлар” оммага намойиш этилиб, телевидение орқали “адолат ғалаба қозонмоқда” қабилидаги кўрсатувлар уюштирилади. Бу эса вақтинчалик сохта хотиржамликни юзага келтиради.

Ўрта муддатда: Давлат хизматчилари орасида ташаббускорлик йўқолади. Ҳар бир раҳбар қарор қабул қилишдан, масъулиятни зиммасига олишдан қўрқиб қолади. Чунки ҳар қандай қарор эртага унинг зиддига ишлатилиши мумкин. Натижада давлат бошқаруви фалаж ҳолатга келади. Порахўрлик эса йўқолмайди, балки янада яширин ва марказлашган, баҳоси эса қимматроқ шаклга ўтади.

Узоқ муддатда: Давлат муассасалари фақат ташқи қобиқдан иборат бўлиб қолади. Иқтисодиёт фақат бир гуруҳ манфаатдор шахсларнинг эҳтиёжларини қондиришга хизмат қилади. Энг эътиборлиси, халқнинг давлатга ва у татбиқ қилаётган тузумга бўлган ишончи бутунлай сўниб, жамиятда қаноатлар портлаши учун замин яратилади.

Бугун бизда жорий этилаётган тизим янгилик эмас. Қўшни ва яқин давлатлар аллақачон бу йўлни босиб ўтишган.

Россия мисолида кўрсак: У ерда ҳам ҳаммаси “тартиб ўрнатиш” ва “коррупцияни жиловлаш” шиорлари остида бошланган эди. Лекин президентга бўйсунувчи улкан назорат аппарати тузилди. Аввалига мустақил олигархлар ва сиёсий рақиблар “коррупционер” сифатида йўқ қилинди. Натижада нима ўзгарди? Олигархлар йўқолгани йўқ, фақат уларнинг ўрнини ҳокимиятга содиқроқ бўлган “янги элита” эгаллади. Порахўрлик эса тизимнинг асосий устунига айланди. Бугун Россияда қонун эмас, балки бир шахснинг иродаси ва унга бўлган содиқлик даражаси ҳамма нарсани ҳал қилади.

Қозоғистон мисолида: Нурсултон Назарбоев даврида ҳам худди шундай “мувофиқлик” ва “назорат” тизимлари яратилган эди. Юқори элита дахлсиз қолган ҳолда, қуйи ва ўрта бўғин амалдорлари доимий равишда жазоланиб турилди. Бу тизим гўёки барқарорликни таъминлаётгандек кўринди. Бироқ халқнинг ичидаги норозилик ва адолатсизлик туйғуси йиллар давомида тўпланиб борди. 2022 йилги қонли воқеалар (Жанаозен ва бошқа шаҳарлардаги қўзғолонлар) айнан мана шундай сохта назорат ва адолатсиз тизимнинг табиий якуни бўлди.

Бу сценарийлар Беларус, Озарбайжон ва Туркманистонда ҳам турли кўринишларда такрорланган. Барчасида якун бир хил: ҳокимиятнинг мутлақлашуви, халқнинг қашшоқлашиши ва давлатчиликнинг инқирози.

“Мувофиқлик назорати” – бу демократияни даъво килувчи жамиятларда муассасаларнинг ўз-ўзини тартибга солиши ва қонунга риоя қилишини таъминлайдиган ички восита сифатида жорий қилинган. Аммо авторитар режимлар қўлида у мустабидликни ниқобловчи ва жамиятни тўлиқ назорат остида ушлаб турувчи қуролга айланади.

Тарих шуни кўрсатадики, ҳақиқат ва адолат тамойилларига таянмаган ҳар қандай тизим, қанчалик қудратли кўринмасин, эртами-кечми емирилишга маҳкумдир. Бу ҳақиқатни англаш ва ундан хулоса чиқариш – бугунги куннинг энг муҳим заруратидир. Акс ҳолда, “комплаенс” деб аталаётган бу каби “инновациялар” фақат ҳокимиятнинг янги ниқоби бўлиб қолаверади. Қонун ўрнини шахсий манфаат, адолат ўрнини қўрқув эгаллаган жойда ҳеч қачон тараққиёт бўлмайди.

Ечим Исломда.

Исломда муаммо шахс билан ҳал қилинмайди, балки тизим билан ҳал қилинади. Ислом бошқарувида:

Раҳбар – ўз хоҳишига кўра қонун чиқармайди, балки у ҳам қонун олдида, ҳам халқ олдида тўлиқ жавобгар, яъни мухтасаб(ҳисобот берувчи)дир. У мутлақ ҳокимиятга эга эмас, у шариат билан чегараланган ва шариатнинг ижрочиси сифатида фаолият юритади.

Назорат тизими ҳокимга бўйсунмайди ва унинг таъсиридан холидир.

Қозийят (судлов тизими) мустақил бўлиб, ҳеч қандай сиёсий босим остида бўлмайди.

Халқ нафақат ҳақ сўзни айтиш ҳуқуқига эга, балки адолатни талаб қилиши вожиб бўлган вужуддир. Мансаб – шахсий бойлик орттириш воситаси эмас, балки зиммага юклатилган омонатдир. Давлат мулкига хиёнат қилиш – иймон ва тизимга хиёнат деб қаралади. Ислом “яхши подшоҳ” изламайди, балки “яхши тизим” барпо этади.

“Ечим Исломда” деган ибора шунчаки жарангдор шиор эмас. Бу – аниқ ҳуқуқий қоида ва ҳаёт тарзидир. Бу – адолатни шахсларнинг инсофига эмас, балки тизимнинг ишлашига боғлайдиган комил низомдир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

ٱلۡيَوۡمَ أَكۡمَلۡتُ لَكُمۡ دِينَكُم

– “…Бугун Мен сизлар учун динингизни комил қилиб бердим…”. (Моида:3)

Бу оят Исломнинг фақатгина ибодатлар мажмуаси эмаслигини, балки давлат бошқаруви, иқтисод, сиёсат ва бошқа соҳаларни тўлалигича қамраб олган мукаммал мабдаий-мафкуравий низом эканлигини тасдиқлайди.

Бугунги кунда кўп ҳолларда кўзбўямачилик учун “комплаенс” ниқобга, марказлашув эса асл мақсадга айланиб қолди. Қўрқитув бошқарув усули сифатида, захиралар эса ўлжа сифатида кўрилмоқда. Аллоҳ таоло айтади:

إِنَّ ٱللَّهَ لَا يُغَيِّرُ مَا بِقَوۡمٍ حَتَّىٰ يُغَيِّرُواْ مَا بِأَنفُسِهِمۡ

– “Албатта, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Аллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас”. (Раъд:11)

Бу ҳақиқатни англаш ва ундан хулоса чиқариш бугуннинг энг муҳим заруратидир. Агар ҳақиқатни борича тан олмасак ўзгариш бўлмайди. Зулмнинг асл моҳиятини очиб бермасак, адолат қарор топмайди. Ушбу мулоҳазалар кимнидир айблаш учун эмас, балки ғафлатдан уйғониш ва ҳақиқий ўзгаришларга қадам қўйиш учундир.

 

Муҳиддин                

02.01.2026й

+1
0

Related posts:

No related posts.

TagsКомплаенс ниқоби
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мустақил давлат – ўзининг ишларига бошқа давлатларнинг аралашувига рози бўлмайдиган давлатдир

  • МАҚОЛАЛАР

    Асосий муаммонинг ечими

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин намойиш ва шиорлар билан эмас армиялар билан озод этилади

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 29.04.2026

    Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • 28.04.2026

    Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • 28.04.2026

    Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

  • 27.04.2026

    Оила нажот қалъасими ёки манфаат бозори: сарполар пойгасида бой берилган иймон

  • 27.04.2026

    Картадаги “дахлсиз” қолдиқ ортида нима бор?

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/