Бойсунда яна авария: фақат газ эмас, масъулият ҳам ҳавога учмоқда
Бойсунда яна авария: фақат газ эмас, масъулият ҳам ҳавога учмоқда
بسم الله الرحمن الرحيم
2025 йил 5 май куни Бойсун туманидаги “Мустақилликнинг 25 йиллиги” деб номланган газ конида яна бир бор портлаш содир бўлди. Бу коннинг расмий инвестори Гонконгда жойлашган Surhan Investments Limited компанияси ҳисобланади. Лойиҳа доирасида 15 миллиард куб метр газ ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, у нафақат иқтисодий, балки стратегик аҳамиятга эга. Пудратчилар эса – Eriell ва Enter Engineering компаниялари. Маълумки, булар ўзбек ҳукуматига яқин бўлган очкўз компаниялардир. Ҳеч кимга сир эмаски, Enter Engineering компанияси Ўзбекистонда ишчиларнинг ойлигини бермаслиги билан машҳур. Бойсундаги конда ҳам ишчиларнинг ойлигини бермаганлиги аён бўлган.
Ушбу портлаш ортида кўпинча техник носозликлар ёки фавқулодда ҳолатлар эмас, балки газ қудуқларини қазиб, миллиардлаб фойда олаётган очкўз компанияларнинг беэътиборлиги турибди. Бунинг устига ўзбек режими ҳам уларни ҳимоя қилмоқда…
Аввало, бу авария биринчиси эмас. Сўнгги йилларда бу конда бир неча марта хавфли ҳодисалар юз берди:
2024 йил 1 сентябр – 604-сонли қудуқда бурғилаш ишлари вақтида технологик жараён бузилиши натижасида водород сулфид гази чиқиши кузатилган.
2024 йил 17 сентябр – ўша қудуқда яна газ сизиб чиқиши рўй берди. Ҳодиса оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳатланди.
Охирги ҳолат – 5 май куни 202-сонли қудуқда таркибида водород сулфиди юқори бўлган газнинг катта босим билан отилиши ва фонтанланиш ҳолати қайд этилди.
Бу ҳодисалар конда хавфсизлик чораларига жуда беэътиборлик қилинганини яққол кўрсатади. Эътиборлиси шундаки, конда бир неча бор хавфли вазият юзага келганига қарамай, ҳукумат фақат оқибат билан курашмоқда, илдизини бартараф этишга уринмаяпти. Ҳар бир ҳодиса расмийлар томонидан “назоратга олинди”, “ёқиб юборилди” деган шаблон баёнотлар билан ёпиб қўйилди. Охирги, 5 майдаги отилишда ҳам ёқиб юбориш орқали “назорат” қилинди. Агар ҳар сафар “ёқиб юборилди” дейилса-ю, муаммо қайта-қайта чиқаверса, демак, муаммо ўз ечимини топаётгани йўқ. Балки муаммога бўлган ёндашувнинг ўзи аллақачон барбод бўлган. Конда нафақат газ, балки инсон ҳаёти, хавфсиз меҳнат, масъулиятга бўлган муносабат ҳам ҳавога совурилмоқда.
Одатда, водород сулфид (H₂S) каби ўта заҳарли ва юқори хавфли моддалар мавжуд бўлган конларда техник хавфсизлик талаблари қатъий белгилаб қўйилади. Бундай муҳитда:
Икки босқичли фильтрация тизимлари (scrubber units) – H₂Sни ҳаводан тозалаш учун мажбурий бўлиб, ҳавони заҳарли газдан тозалаб, ишчилар учун хавфсиз муҳит яратади;
Автоматлаштирилган газ аниқловчи датчиклар – ҳаводаги H₂S миқдори ошса, улар дарҳол сигнал беради ва эвакуация жараёнини бошлаш имконини яратади;
Ҳимоя зоналари – кон майдони “қизил”, “сариқ” ва “яшил” деб белгиланиб, ҳар бир ҳудудда алоҳида ҳаракат тартиби ва ҳимоя воситалари жорий қилинади;
Тезкор эвакуация режалари — ишчиларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун зарур бўлган машқлар мунтазам ўтказилиши керак ва ҳар бир ходим ҳимоя ниқоблари ҳамда мустақил ҳаво манбаи билан таъминланган бўлиши шарт.
Бу каби хавфсизлик протоколлари техник хавфсизлик қоидаларига асосан бутун дунёда кенг қўлланилади ва бунинг сабаби аниқ – инсон ҳаётини ҳимоя қилиш, табиатни асраш ва иқтисодий фалокатларнинг олдини олишдир.
Аммо афсуски, Бойсундаги каби конларда бундай чоралар ё тўлиқ жорий қилинмаган ёки қоғоздаги расмий ҳужжатда бор холос. Нима учун?
Негаки, бу каби йирик лойиҳаларни эгаллаб олган очкўз компаниялар учун техник хавфсизлик, ишчилар ҳимояси ва экологик талаблар ортиқча харажат ва “вақтни йўқотиш” сифатида баҳоланади. Чунки хавфсизлик тизимларини ўрнатиш қудуқ ҳар бир метр чуқурлик учун қимматбаҳо ускуналарни қўллаш, ихтисослашган мутахассислар жалб этиш ва доимий мониторинг тизимларини сақлашни талаб қилади. Масалан, водород сулфид каби заҳарли газлар учун зарур автоматлаштирилган H₂S детекторлари ва ҳаво тозалаш фильтрлари бир қудуқ учун ўн минглаб долларга тушади. Шунингдек, меҳнат хавфсизлигига оид халқаро ISO 45001 каби техник стандартларга мослашиш учун жорий этиладиган аудитлар, назорат ва ходимлар ўқуви ҳам вақт ва маблағ талаб қилади.
Кўпчилик хусусий компаниялар фақат кўпроқ даромад олишга интилади, чунки уларнинг асосий мақсади – тезда катта фойда кўриш. Бу ҳолат уларни хавфсизлик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига эътиборсиз бўлишга ундайди. Яъни инсон ҳаёти улар учун аҳамиятга эга эмас. Агар кимдир жароҳат олса ёки ҳалок бўлса, улар буни “тўғрилаш мумкин бўлган муаммо” сифатида кўриб, шунга мос иш қилишади. Масалан, Rana Plaza фожеаси (Бангладеш, 2013 йил). Гарчи бу нефть-газ эмас, балки тўқимачилик саноатида бўлса-да, инвестор манфаатлари хавфсизликни босиб кетганининг яққол мисоли. Бангладешда арзон ишчи кучи эвазига ишлаб чиқаришни йўлга қўйган Ғарб брендлари (H&M, Primark ва б.) биноларнинг техник ҳолатига эътибор бермаган. Оқибатда Rana Plaza биноси ер тагига тушиб, 1134 киши ҳалок бўлди, 2500 дан ортиқ киши жароҳат олди. Чунки экспертлар бинода остида илгаридан жар борлигини айтганига қарамай, ишни тўхтатиш эмас, “реализацияни кечиктирмаслик” муҳим деб топилган.
Бундан бошқа мисол, 2023 йилда Индонезиянинг Сулавеси оролидаги Хитойга тегишли никель заводида портлаш содир бўлиб, камида 13 киши ҳалок бўлди, 46 нафар киши жароҳат олди. Бу завод Хитойнинг “Бир камар, бир йўл” ташаббуси доирасида қурилган бўлиб, хавфсизлик чораларининг етарли эмаслиги ва ишчиларнинг шароитлари билан боғлиқ муаммолар борлиги таъкидланди.
Ўзбек ҳукумати эса, анави компанияларнинг манфаатини устувор деб билиб, хавфсизлик, экологик талаблар ва аҳоли манфаатлари каби масалаларга кўз юммоқда. Масалан, “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конидаги ишлар олиб борилаётган пайтда маҳаллий аҳолига ҳавф ҳақида етарли ахборот берилмаган ҳамда юқори даражадаги хавфга эга бўлган водород сулфиди моддаси билан ишлашда жаҳон техник стандартларига мос хавфсизлик чоралари жорий этилгани тўғрисида очиқ маълумот йўқ. Бу фақатгина мазкур конга хос эмас. Мамлакатдаги кўплаб стратегик лойиҳаларда ҳам давлат томонидан “инвестор келди, жим туринг” сиёсатини кузатиш мумкин.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Ўзбекистонда манфаатга асосланган капиталистик демократия тузуми ҳукмрон бўлиб, бу тузум инсонлар, айниқса мусулмонлар манфаатини умуман ҳисобга олмайди. Бунинг аниқ исботи “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конидаги фожеадир. Ушбу воқеа Мирзиёев режимининг асл юзини намоён қилди: Ўзбекистондаги мусулмон халқнинг ҳаёти ва саломатлигининг ҳеч қандай қадри йўқ. Ачинарлиси, режим табиий бойликларимизни мустамлакачиларга арзон нархларда сотиб, фойдасини улар билан ҳамтовоқликда ўзлари топмоқда, тўғри келганда, халқнинг ҳаётини ҳам осонлик билан хавфга қўймоқда. Хулоса эса, албатта, ўзингиздан!
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин
16.05.2025й
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми