| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

САВОЛ-ЖАВОБЛАРСИЁСИЙ
Home›САВОЛ-ЖАВОБЛАР›Эронга қарши уруш

Эронга қарши уруш

By htadmin
06.04.2026
285
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Саволга жавоб

Эронга қарши уруш

Савол: Трампнинг Эронга аввал 48 соат, кейин 5 кун, сўнгра 10 кун.. муҳлат бериши борасидаги тараддудли баёнотлари ва 15 банддан иборат режаси нимани англатади? Шунингдек, Эронга қараганда кўпроқ Трамп томонидан янграётган баёнотлар манёври ҳамда Эрон телевидениесининг Эрон Трамп таклифини рад этаётгани ҳақида эълон қилаётгани нимадан далолат беради?

Буларнинг барчаси қандай натижаларга олиб келади? Трамп Эроннинг ядровий қурол ва оғир-узоқ масофали ракеталарга эга бўлишига йўл қўймаслик, уни яна ўз измига солиш ёки тобе давлатга айлантириш каби мақсадларига эриша оладими? Ёки Эрон мустақил давлат бўлиб қоладими?

Яҳудий вужуди, ҳақиқатан, Америка розилиги билан, мудофаа вазири айтганидек, Ливан жанубини то Литани дарёсигача қўшиб олиш орқали ўз ҳудудларини кенгайтиришга интиляптими? Қолаверса, нега мусулмонлар Ислом давлати — Рошид Халифаликкина Трампни худди аввалги Рим қайсарлари ва Форс кисролари каби тарих қаърига улоқтиришини англаб етмаяптилар? Зеро, фақат угина Трамп ва унинг издошларини саросимага солиб, макрларини ўзларига қарши йўналтиради, натижада Ислом ва мусулмонлар азиз бўлиб, куфр ва кофирлар ҳалок бўлади.

Жавоб: Юқоридаги уч қисмли саволга жавоб ойдинлашиши учун қуйидаги омилларни кўриб чиқамиз:

Биринчи: Саволнинг биринчи қисми — Трампнинг Эронни ўзига тобе давлатга айлантириш ёки уни ўз орбитасида ушлаб туриш ёхуд мустақил бўлиб қолишига оид мақсади ҳақида:

1. АҚШ Президенти Трамп 2026 йил 28 февраль, шанба куни эрталаб ўзининг «Truth Social» платформасида видео жойлаштириб, Яқин Шарқдаги кучлари Эронда йирик жанговар амалиётлар бошлаганини эълон қилди. Унга яқин шериги Нетаньяху ҳам қўшилди. Бу эса Эрон ичида, айниқса, Инқилоб Қўриқчилари Корпусида (ИҚҚ) АҚШ билан муносабатларда совуқлик борлигини юзага чиқарди. Чунки Трамп маъмурияти Эронни тўлиқ ўзига тобе қилиш (вассалга айлантириш) маъносида, ўз орбитасидан чиқариш  учун чуқур ён беришларни талаб қила бошлади. Зеро, ҳам мамлакат етакчиларини ўлдириб, ҳам мамлакатни ўз орбитасида сақлаб қолишнинг имкони йўқ эди. Америка Эронни ўз таъсир доирасидан чиқариб, мустақил давлат сифатида қолдириш учун ҳам уруш бошлагани йўқ. Аксинча, у илк зарбадаёқ Эронни зудлик билан бўйсундиришга ва тобе давлатга айлантиришга ишонган эди. Бу эса Трамп маъмурияти (Эрон) режими ичидаги айрим раҳбарлар билан келишиб олганини англатарди, яъни асосий қаршилик кўрсатувчи олий раҳбарият йўқотилгач, бошқарув уларнинг қўлига ўтиши керак эди. Аммо бу режа амалга ошмади! Инқилоб Қўриқчилари вазиятни назорат остига олишга муваффақ бўлди.

Шу сабабли Трамп ва яҳудий вужуди Эрон ҳукуматининг жипслигидан, ракета ва дронлар билан кутилмаган шиддат ва жасорат билан жавоб қайтарганидан ақли шошиб қолди. Эрон зарбалари яҳудий вужудини ва Американинг Кўрфаз ва минтақадаги базаларини қамраб олди. Трамп эса ҳокимиятга келишидан умид қилинган айрим одамлар «бехосдан ўлдирилганини» айтди. Америка Эроннинг бу кескин жавобини Олий Раҳбар ўлдирилганидан кейинги айрим раҳбарларнинг асабий ҳаракати деб ўйлади ва янги раҳбар тайинланишини кутди. Бироқ Мужтабо ўз отасининг ўрнига келганидан бир неча ҳафта ўтиб, Эрондаги режим, айниқса, АҚШ тажовузлари барча чегараларни кесиб ўтганлиги сабабли, Америкага қарши туриш ишларини ўз назорати остига олди.

2. Америка ва яҳудий вужудининг ҳисоб-китоблари нотўғри бўлиб чиқди. Улар ҳужум бошлаганда, урушни 4 кунлик қисқа муддатли, олий раҳбарият ва ядровий иншоотларни, ракета ишлаб чиқариш ва учириш марказларини йўқ қилувчи тезкор зарба сифатида режалаштирган эди. Улар режимнинг боши ва тепада турган биринчи сафи йўқ қилиниши биланоқ, иккинчи саф таслим бўлади деб ўйлашди (худди Венесуэлада АҚШ кучлари президент Модурони ўғирлаб кетганда унинг ўринбосари ва ёнидагилар таслим бўлгани каби). Бироқ Эрон олий раҳнамоси Aли Ҳоманаий ва режимнинг баъзи раҳбарлари ўлдирилганда эса бу ҳолат юз бермади. Инқилоб Қўриқчилари собит туриб, тажовузга қарши туриш ва душманга ҳужум қилишга қарор қилди. Шунга кўра, АҚШ ва унинг орбитасида бўлган Эрон ўртасида узилиш юзага келди. Америка бу муносабатларни ўзгартирмоқчи эди, акс ҳолда у бундай тажовузга қўл урмаган ва яҳудий вужудига  режимнинг энг муҳим шахсларини, биринчи навбатда, олий раҳбарларини ўлдиришга рухсат бермаган бўларди. Бу шундан далолат берадики, Америка Эрон режими сиёсатини «орбитадаги давлат» мақомидан «тобе давлат» мақомига ўзгартиришни мақсад қилган, токи Теҳрон билан музокараларда унга ўз шартларини ўтказа олсин. Шунга қарамай, бунинг уддасидан чиқа олмади ва урушни давом эттиришга қарор қилди.

3. Американинг мақсади Эрон режими сиёсатини ўзгартириш эканини ва улар Эроннинг бундай собит туришини кутмаганини АҚШ Уруш вазири Хегсетнинг 2026 йил 10 мартдаги сўзлари ҳам тасдиқлайди: "Биз уларнинг айнан шундай реакциясини кутган эдик, деб айта олмайман". Шунингдек, «New York Times» нашрининг 12 мартдаги хабарига кўра, Трамп ва унинг маслаҳатчилари олий раҳбариятнинг ўлдирилиши урушни тугатишга, (яъни, Aмерикага таслим бўлиш ва унинг шартларини қабул қилиш!)га интилувчи "прагматик" раҳбарларни ҳокимиятга олиб келишига ишонган эдилар. Уларнинг қисқа вақт ичида таслим бўлишга бўлган умидлари пучга чиққач, Трамп жанг тақдирини ҳал қилиш учун икки ҳафта, балки тўрт ҳафта ҳақида гапира бошлади. У урушни қандай бўлмасин ўзини ғолиб қилиб кўрсатадиган тарзда тугатишни истайди. 2021 йилда АҚШ қўшинлари Афғонистондан чиқиб кетганидаги каби мағлуб, хор ва шармандаларча якунланишини хоҳламайди.

Шунингдек, у вазият ёмонлашиб, бу ҳолат унинг ўзи ва партиясига ички томондан таъсир қилишидан олдин урушни тугатишга интилмоқда. Айниқса, олдинда келаётган куздаги Конгрессга оралиқ сайловлар борлиги ва ундаги мағлубият 2028 йилги умумий президентлик сайловларига таъсир қилишини инобатга олмоқда. Шу сабабли Трамп қуруқ гап билан бўлса-да, ғалабани ўзига нисбат беришга ҳаракат қиляпти!

У 2026 йил 11 март куни Американинг «Axios» нашрига берган интервюсида шундай деди: «Эронда нишонга олинадиган деярли ҳеч нарса қолмади, Эронга берилган зарбалар биринчи босқичдаёқ улар имконли деб ҳисоблагандан кўра кўпроқ зарар етказди».

Трамп, гўёки ғалаба қозонгандек, сўз ўйинлари билан баёнотлар бермоқда. Бу эса Американинг аҳволи хавотирли эканини, чунки у ўз мақсадларига тезкорлик билан ва йўқотишларсиз эриша олмаганини кўрсатади.

4. Шундан сўнг Трамп янги стратегия сифатида муҳлатларни узайтириш манёврига ўтди. 22 март куни у 48 соатлик қатъий ультиматум эълон қилди, сўнгра 23 мартда «сермаҳсул музокаралар» ўтказиш баҳонасида бу муҳлатни беш кунга узайтирди. Кейинроқ, 26 март куни муҳлатни яна ўн кунга, яъни 06.04.2026 йилгача узайтирганини эълон қилди. Бу ва унинг бошқа зиддиятли баёнотларидан кўзланган мақсад — Эронни таслим бўлишга мажбурлаш учун унга нисбатан психологик ва сиёсий босим ўтказишдир. Шунингдек, муҳлатнинг бундай узайтирилиши АҚШнинг Эронга ёки Харг оролига қарши чекланган қуруқликдаги операциясини бошлаш учун минтақага юборадиган ҳарбий кучларини тўплашга хизмат қилувчи ниқоб бўлиши мумкин. У аввалги ҳужумларида ҳам шундай қилган эди. У янги кучларни юбориш учун манёвр қилмоқда (Оқ уй ва АҚШ Мудофаа вазирлиги яқин кунларда Яқин Шарққа камида 10 минг қўшимча жангчи юборишни кўриб чиқаётгани хабар қилинган… «Mepa News», 27.03.2026). Яъни, бу муҳлатлар аввалгидек алдов манёвридир.

5.  Трамп ва унинг кибр-ҳавоси олдида «куч ишлатиш орқали тинчлик ўрнатиш», яъни олов остида музокара ўтказишдан бошқа чора қолмади. У урушни тугатиш учун Покистон орқали Эронга 15 банддан иборат режани тақдим этди. Ушбу режа қуйидагиларни ўз ичига олади: (Тўпланган ядровий салоҳиятни тўлиқ демонтаж қилиш, ядровий қуролга эга бўлишга ҳеч қачон интилмаслик ҳақида мажбурият олиш, Эрон ҳудудида уранни бойитишни тўхтатиш, барча бойитилган материалларни қисқа вақт ичида Халқаро атом энергияси агентлигига (МАГАТЭ) топшириш, Натанз, Исфаҳон ва Фордо иншоотларини ишдан чиқариш ва йўқ қилиш, Эрон ичидаги барча маълумотларни МАГАТЭ учун очиқлаш, Эрон «прокси(вакил) кучлар доктринаси»дан воз кечиши, минтақадаги иттифоқчиларини молиявий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни тўхтатиш, Ҳурмуз бўғозини ҳамма учун очиқ ва эркин денгиз йўли сифатида қолдириш ҳамда ракета масаласини кейинроқ ҳал қилиш; бунда уларнинг сони ва масофасига чекловлар қўйилади ва улардан фақат «қонуний мудофаа» учун фойдаланиш билан чекланади… «Al Araby Al Jadeed», 25.03.2026).

Ушбу режа бандларидан кўриниб турибдики, Трампнинг мақсади Эронни «орбитадаги давлат» мақомидан чиқариб, Американинг барча айтганларини бажарадиган «тобе давлат»га айлантиришдир. Ҳатто халқаро матбуотда ҳам бу ҳужжат таслим бўлиш ҳужжати, яъни тобе давлатга айланиш ҳужжати экани ёзилди («Трамп маъмурияти Покистон орқали таклиф қилган режа, аслида, таслим бўлиш ҳужжатидир…» Доҳа институти, 26.03.2026). Трамп 2024 йил 24 март куни ўзининг севимли маршали, Покистон армияси қўмондони генерал Осим Мунир билан телефон орқали боғланиб, уни Эронни Трамп шартлари асосидаги келишувга рози бўлишга мажбур қилишга ундаган эди. Бироқ у бунга эриша олмади. Эрон ўз расмий телевидениеси орқали бу режани рад этди ва бу рад Эроннинг «тобе давлат»га айланишни истамаслигини англатади. Бунинг қаршисига Эрон ўзининг 5 банддан иборат режасини тақдим этди: (Эрон расмийларига нисбатан суиқасдларни тўхтатиш, мамлакатга қарши янги уруш очмаслик кафолатини бериш, уруш товонини тўлаш, тажовузкор ҳаракатларни тугатиш ва Эроннинг Ҳурмуз бўғози устидаги суверенитетини тан олиш… «Euronews», 25.03.2026). Эроннинг бу таклифида ядровий ва ракета қуроллари тилга олинмаган бўлса-да, у Американинг 15 бандлик режаси билан мутлақо мос келмайди. Шундай қилиб, музокаралар бир жойда тўхтаб қолган.

6. Шунга қарамай, алоқалар очиқ-ошкор бўлмаган усуллар билан чекланиб қолгани йўқ. Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи 2026 йил 31 март куни «Al Jazeera»га берган баёнотида шундай деди: («Ҳозир содир бўлаётган воқеалар бевосита ёки дўстлар орқали бўлаётган музокаралар эмас. У Америка вакили Виткоффдан аввалгидек бевосита хабарлар олмоқда, лекин бу биз музокара олиб боряпмиз дегани эмас. Эроннинг бирор аниқ томони билан музокаралар кетаётгани ҳақидаги гаплар ҳақиқатга тўғри келмайди, хабарлар Ташқи ишлар вазирлиги орқали келмоқда ва хавфсизлик хизматлари ўртасида алоқалар бор… ва бу Миллий хавфсизлик кенгаши назорати остида амалга оширилмоқда»). У яна шундай деди: «Биз музокаралар борасида бирор қарор қабул қилганимиз йўқ, бу бўйича ўз мулоҳазаларимиз бор ва урушни тўхтатиш шартларимиз аниқ. Биз шунчаки ўт очишни тўхтатишни қабул қилмаймиз, балки нафақат Эронда, балки бутун минтақада урушнинг тўлиқ тўхташига интиламиз. Эроннинг шартлари — тажовузлар такрорланмаслиги кафолати ва кўрилган зарарлар учун товон тўланишидир». Бу гаплар икки ёқлама маънога эга; алоқалар бор, лекин музокаралар йўқ! Нима бўлганда ҳам, бу Эрон режими ичида музокарага тайёр бўлганлар борлигини ва Америка исталган вақтда урушни тўхтатиб, музокараларни бошлаши мумкинлигини англатади, чунки Ароқчи айтганидек, режим билан алоқалар давом этмоқда. Бироқ, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси режимнинг бошқа арбобларига қараганда қаттиқроқ турибди, улар ҳали ҳам Кўрфаз ва унинг атрофида, шунингдек, босиб олинган ерларда (Фаластинда) Америка манфаатларига зарба бермоқда ва музокараларни рад этмоқда.

7. Юқоридаги бандларни диққат билан кўриб чиққан ҳолда мушоҳада юритганда, саволнинг биринчи қисмига бўлган жавобнинг хулосаси қуйидагича:

А) Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Эрон Америка таъсиридан қутулиши ва унинг орбитасига қайтмаслиги, балки мустақил давлатга айланиши учун жиддий қаршилик кўрсатмоқда: («Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси: Ҳурмуз бўғозидаги душманларнинг ҳар қандай ҳаракати ҳарбий-денгиз кучлари томонидан қатъий жавоб зарбасига учрайди» MTV Ливан, 04.03.2026)… (Инқилоб қўриқчилари корпуси воизи Иброҳим Зулфиқорий пайшанба куни уруш – душманлар хор бўлиб, таслим бўлмагунча давом этишини таъкидлаб, зарбалар янада шиддатли ва кенг кўламда давом этишини қайд этди. «Al Ayyam News», 02.04.2026)… (Инқилоб қўриқчилари корпуси чоршанба куни стратегик Ҳурмуз бўғози мамлакат душманлари учун ёпиқ қолишини таъкидлади. Трамп эса бўғоз қайта очилмагунча ўт очишни тўхтатиш масаласини кўриб чиқмаслигини айтди. «Akhbar Al Youm», 01.04.2026)… (Инқилоб қўриқчилари корпуси ўзининг Телеграм канали орқали: «Бундан буён ҳар бир суиқасдга Америка компаниясини йўқ қилиш билан жавоб берилади», деб баёнот берди. «Al Arabiya Net», 01.04.2026).

Б) Эрон режимидаги арбоблар қувват ва заифлик орасида(яъни кучлари етадими-йўқми) иккиланишмоқда. Уларнинг энг катта «истаги» — агар қўлларидан келса, Эроннинг Америка таъсири доирасида қолишидир. Эроннинг минтақадаги бошқа кўплаб давлатлар каби Америкага малай, тобе давлатга айланиши улар учун катта муаммо эмас. Кўринишидан, Трампнинг Эронда гаплашиш учун «муносиб» одамлари бор (АҚШ президенти Дональд Трамп сешанба оқшомида Эрондаги «муносиб одамлар» билан алоқада эканини айтди. АҚШ билан гаплашаётган шахслар ҳақидаги саволга Трамп: «Чунки мен уларнинг ўлдирилишини истамайман», деб жавоб берди. «France 24» инглиз тилида, 23.03.2026)… (Покистондаги манба «Reuters» агентлигига Исроил Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ва парламент спикери Муҳаммад Бақир Қолибофни суиқасд нишонлари рўйхатидан вақтинча чиқарганини маълум қилди. Бу Покистоннинг Вашингтондан уларни нишонга олмасликни сўраб: «Агар улар ҳам йўқ қилинса, гаплашиш учун ҳеч ким қолмайди», деган илтимосидан кейин содир бўлди. «Al Jazeera Net», 26.03.2026).

В) Трампга келсак, унинг бу урушдан мақсади — Эронни ўзига тобе, фақат унинг буйруқларини бажарадиган, нефть ва газини АҚШ назоратига топширадиган ҳамда Ҳурмуз бўғозидаги таъсирнинг каттароқ улуши билан бўлишадиган давлатга айлантиришдир. Америка урушни ўз мақсадларига максимал даражада эришадиган тарзда олиб боришни истайди. У Эрондаги энергия иншоотларига зарба бериш орқали вазиятни кескинлаштириши мумкин, ҳатто Эрон бунга жавобан Кўрфаз давлатларининг энергия иншоотларини нишонга олса ва нефть нархи энг юқори нуқтага кўтарилиб кетса ҳам. Шунингдек, Америка Ҳурмуз бўғозини очмасдан туриб, унга тўсиқ қўйиши, яъни Эрон нефть танкерларининг ёки Эрон рухсат берган танкерларнинг Араб денгизи орқали ўтишини тақиқлаши мумкин.

  • Трампнинг Эронни тобеликка тортиш ҳақидаги хомхаёллари, модомики режим ичида унинг одамлари бор экан, тугамайди. Агар унинг одамлари ҳокимиятни қўлга олса, Трампнинг орзулари амалга ошади.
  •  Аммо, агар уруш ривожи натижасида Трампнинг бу одамлардан умиди узилса ва Инқилоб қўриқчилари корпуси ҳарбий жиҳатдан мустаҳкам туриб, мамлакат жипслигини қайта тикласа, у ҳолда Эрон мустақиллик сари юз тутади. Зеро, бу уруш Эронни Америка орбитасида ушлаб турган сўнгги ришталарни ҳам узиб ташлади.

Иккинчидан: Саволнинг Ливанга тегишли бўлган иккинчи қисми — яҳудий вужуди Америка розилиги билан жанубни Литтани дарёсигача қўшиб олишга интиляптими?

  1. Ливан масаласида «Al Jazeera» 26.03.2026 йилда манбаларга таяниб, «Эрон воситачиларга Ливан ҳар қандай ўт очишни тўхтатиш келишувининг бир қисми бўлиши шартлигини маълум қилганини» хабар қилди. Исраэль Кац 24.03.2026 йилда унинг қўшинлари Ливан жанубидаги Литтани дарёсигача бўлган ҳудудни назорат қилишини эълон қилиб, шундай деди: («Исроил шимоли аҳолиси хавфсизлиги кафолатланмагунча, кўчирилган аҳоли Литтани жанубига қайтмайди. Унинг қўшинлари «Ҳизбуллоҳ» фойдаланган Литтани дарёси устидаги бешта кўприкнинг барчасини портлатиб юборган… ва қолган кўприкларни ҳам назорат қилиб, Литтани дарёсигача чўзилган хавфсизлик ҳудудини ташкил қилади». «Al-Sharq Al-Awsat», 24.03.2026). Ливан Бош вазири 19.03.2026 йилда «CNN» орқали Трампга мактуб йўллаганини айтиб: «Мен президент Трампга Исроил томони билан зудлик билан музокараларга киришишга тайёрлигимизни тасдиқламоқчиман», деб баёнот берди.
  2. Шунга кўра, яҳудий вужудининг баёнотлари Ливан жанубида Литтани дарёсигача бўлган «буфер зона» яратиш ва бу ҳудудни Ливан аҳолисидан тозалаш ҳақида бормоқда. Аммо жанубдаги қаршилик туфайли буни амалга ошириш уларнинг армияси учун осон кечмайди. Бундан ташқари, яҳудий вужуди — Аллоҳнинг арқонини (ёрдам аҳдини) узганларидан кейин — фақат одамларнинг арқони (ёрдами) билангина жанг қила оладиган қавмдир. Шу сабабли, агар Американинг тажовузи тўхтаса, улар ҳам ўз-ўзидан тўхтайди.

Учинчидан: Саволнинг учинчи қисми Халифалик давлати ҳақида бўлиб, айнан у Ислом ва мусулмонларга азизликни қайтарадиган ҳамда куфр ва кофирларни хор қиладиган давлатдир.

1- Ислом диёрларининг ҳукмдорларида яхшилик йўқ, улар ўзининг тўғри йўлини топиб олишлари амримаҳол. Шу сабабли, фақат Ислом умматигагина таяниш мумкин, у ҳам бўлса, қачонки у ўз давлатини тиклаганида. Ўшанда улар онгли сиёсий раҳбарият ва пўлатдек мустаҳкам ирода остида ягона давлатда — Рошид Халифалик давлатида бирлашадилар. Дарҳақиқат, уларнинг зафарлари тарих саҳифаларига муҳрланган: улар бир неча йил ичида ўша даврнинг энг буюк икки империяси — Форс ва Римни мағлуб этганлар. Фатҳларини ернинг машриқу мағрибида давом эттириб, халқларни ўзларига бўйсундирганлар, улкан қўшинларни тор-мор этиб, подшоҳлар ва императорларнинг тожларини оёқ ости қилганлар.

Американинг тақдири ҳам худди шундай бўлади — Аллоҳнинг изни билан у синади, ўз базаларини ёпишга ва аскарларини Атлантика уммони ортига қайтаришга мажбур бўлади. У ерга мағлубият ва шармандалик билан бош эгиб боради, Трамп ва унинг кабиларнинг бурни тупроққа ишқаланади.

﴿قُل لِّلَّذِينَ كَفَرُواْ سَتُغْلَبُونَ وَتُحْشَرُونَ إِلَى جَهَنَّمَ وَبِئْسَ الْمِهَادُ﴾

«Куфр келтирган кимсаларга айтинг: "Сизлар яқинда мағлуб бўлурсиз ва жаҳаннамга тўпланурсиз. У нақадар ёмон жой!"» (Оли Имрон:12)

2- Тўғри, Эрон Кўрфаздаги Америка ҳарбий базаларига зарбалар бермоқда, яҳудий вужудига ҳам шундай зарбалар йўллади ва бу зарбалар маълум даражада кучга эга. Бироқ, Эрон раҳбарлари Халифалик тикланмагунча Американи бутунлай даф қилиб, ўз уясига қайтариб юбора олмайдилар. Халифалик Аллоҳга нусрат беради (динга амал қилади) ва Унинг ҳукмларини татбиқ этади, натижада, Аллоҳнинг изни билан, ғолиб бўлади. У ўз адолати ва жиҳоди билан дунёни нурга буркайди, Аллоҳ эса уни Ўз нусрати билан мукаррам қилади:

﴿إِنْ تَنْصُرُوا اللهَ يَنْصُرْكُمْ وَيُثَبِّتْ أَقْدَامَكُمْ﴾

«Эй иймон келтирганлар! Агар сиз Аллоҳга ёрдам берсангиз, У ҳам сизга ёрдам берур ва қадамларингизни собит қилур».  (Муҳаммад:7)

Ўшанда Америкага бирин-кетин дарс берилади ва унинг асл башараси очилади. Бугунги кунда Америка мусулмонларга қарши уларнинг ўз ерларидан, ўз аэропортларидан туриб жанг қилмоқда ва яҳудий вужудини ҳимоя қилиш учун ўз малайларидан фойдаланмоқда. Халифалик давлати эса бу малайларнинг қўрғонларига бостириб киради ва уларни у қўрғонлардан шармандаларча қувиб чиқаради. Халифалик ўз йўлида мусулмон халқларни сафарбар қилади ва унинг кучи мусулмон ўлкалари ташқарисидаги Америка базаларигача етиб борувчи шиддатли селга айланади. Бу тўфон ўз йўлидаги золим ҳукмдорларнинг тахтларини вайрон қилади, Фаластинни озод этади ва яҳудий вужудини яксон қилади.

Гарчи кўпчилик буни хаёл деб ҳисобласа-да, Аллоҳнинг изни билан, бу жуда осондир. Зеро, уммат ўз ичида дарёдек тошувчи ақидавий қувватни ва Америка ҳамда яҳудларнинг ҳаддан ошган зулми сабабли уларга нисбатан улкан нафратини сақлаб турибди. Аллоҳ таоло Ўзининг буюк нусратига изн берганида, Аллоҳ изни ила, бу ғалаба манзараларини кўриш узоқ эмас. Эҳтимол, ўшанда Ислом уммати амалга оширадиган ва жанг майдонлари улар ҳақида тилга кирадиган ишлар ҳозирги қалам тасвиридан анча юқори бўлар. Зеро, Аллоҳ бу дунёдаги суннатини (қонунини) Ўзининг ушбу сўзига мувофиқ қилган:

﴿وَكَانَ حَقّاً عَلَيْنَا نَصْرُ الْمُؤْمِنِينَ﴾

Мўминларга нусрат бериш Бизнинг зиммамиздаги ҳақ бўлган. [Рум: 47]

 

17 шаввол 1447ҳ

4 Апрел 2026м

 

 

 

+1
0

Related posts:

Бутун Американи қамраб олаётган оммавий норозилик намойишлари ва бунинг АҚШ ташқи сиёсатига таъсири Малидаги ҳарбий тўнтариш Қозоғистондаги воқеаларнинг сиёсий оқибатлари Судандаги доиравий битим
Tagsсаволга жавобЭронга қарши уруш
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Уйғонишга илк қадамнинг бошланиши

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Афғонистоннинг ёлғиз ўзи сиёсий ва иқтисодий тил бириктирувларга қарши туролмайди

  • МАҚОЛАЛАР

    Бугуннинг Соғунийлари Ўзбекистон ҳукумати учун ашаддий жиноятчидир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/