Муборак Қурбон ҳайити табриги

Муборак Қурбон ҳайити табриги
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳ,
Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд…
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбарларнинг энг яхшиси – саййидимиз Муҳаммад ﷺга, у кишининг оилалари ва барча саҳобаларига салоту саломлар ёғилсин.
Азиз ака-ука ва опа-сингиллар, Ийд Қурбон байрами барчангизга муборак бўлсин!
Минг афсуски, биз мусулмонлар 100 йилдан ортиқ вақтдирки, қалқонимиз – Халифалик давлатимиз йўқлиги сабаб, Аллоҳ таолонинг биз Ислом умматига ато этган Икки Муборак Ийдни ҳақиқий шод-ҳуррамлик билан нишонлашдан маҳруммиз. Ислом Уммати – бир танадир, бир жондир. Танангизда бир аъзонинг оғриши бутун вужудингизга таъсир қилади. Худди шундай, умматнинг бир қисми азобда бўлса, қолганлари ҳам бедор ва оғир ҳолда бўлади. Нўъмон ибн Баширнинг муттафақун алайҳ ҳадисида Пайғамбар ﷺ шундай деганлар:
«مَثَلُ الْمُؤْمِنِينَ فِي تَوَادِّهِمْ وَتَرَاحُمِهِمْ وَتَعَاطُفِهِمْ مَثَلُ الْجَسَدِ, إِذَا اشْتَكَى مِنْهُ عُضْوٌ تَدَاعَى لَهُ سَائِرُ الْجَسَدِ بِالسَّهَرِ وَالْحُمَّى»
“Мўминлар ўзаро дўст, раҳмдил, меҳрибон бўлишда битта танага ўхшайдилар. Унинг бир аъзоси иситмаланса, қолган аъзолари ҳам бедорлик ва иситма билан унга ёрдамга келадилар”.
Кофирлар бир вақтлар ягона бўлган Давлатимизни қулатиб, уни майда сунъий давлатчаларга бўлиб ташлади. Бироқ Расулуллоҳ ﷺ айтганларидек, Ислом уммати ҳали ҳам бир тан, бир жон – оғриғи бир, дарди бир Умматдир. Улар танамизни парчалай олди, лекин қалбимизни эмас.
Бугун эса ушбу танамиз қонга ботган, яримжон ҳолда ётгандай. Ғазодаги қатлиомлар, Судандаги бегуноҳ қон тўкилишлар, Мьянма ва Шарқий Туркистондаги зулм, Ямандаги очарчилик – буларнинг барчаси оғриқли аъзолар янглиғ Уммат вужудини тимдалаб ташламоқда. Бу оғриқларга тоғут режимларнинг қамоқларида азобланаётган юз минглаган мазлум мусулмонлар ҳам қўшилади…
Юртимиз Ўзбекистонда ҳам Ислом ва мусулмонларга қарши босим енгиллашмаяпти, аксинча кун сайин авж олмоқда. Масалан, соқол ва ҳижоб каби Исломий шиор ва кўринишларга қарши кураш хавфсизлик идораларининг оддий вазифаси эмас, балки кундалик ишига айланиб улгурган. Вазият шу даражага етдики, масжидларнинг ичида, яъни Аллоҳнинг уйида ҳам улар Росулуллоҳ ﷺнинг суннати бўлган соқол учун рейдлар уюштиришга уялмайдиган бўлишди. Энг аламлиси, яҳудий Каримов даврида қамалган собиқ сиёсий маҳкумлар энди “янги давр”, яъни Мирзиёев даврида ҳам қайта қамоққа ташланмоқда. Натижада кўплаб хонадонлар яна қайғуга чўмди – болалар отасиз, аёллар ёлғиз ҳолда Қурбон ҳайитини кўз ёш билан қарши олмоқда.
Бироқ шунга қарамай, биз мўминлар бу вақтинчалик қийинчиликлар ортида Аллоҳнинг ваъдаларини кўрамиз. Чунки Роббимиз Қуръонда марҳамат қилиб айтади:
فَإِنَّ مَعَ ٱلۡعُسۡرِ يُسۡرًا
إِنَّ مَعَ ٱلۡعُسۡرِ يُسۡرٗا
– “Албатта, қийинчилик билан бирга енгиллик бор. Дарҳақиқат, қийинчилик билан бирга енгиллик бор!” (Иншироҳ:5-6)
Биз ҳеч қачон заиф ёки умидсиз эмасмиз! Чунки тарих гувоҳ, ҳар гал Уммат чўкиб кетгандек бўлса, Аллоҳ унинг ичидан ҳақни таниган, қўрқмас ва уйғоқ фарзандларни чиқарган. Улар ҳақни қайта тирилтирган, Умматни уйғотган ва бирликка чақирган.
Бугунги кунда ана шундай чақирувчи жамоалардан бири сиёсий Исломий Ҳизб – Ҳизб ут-Таҳрирдир. Бу Ҳизб Ислом умматининг ичидан чиққан, сиёсий ва фикрий кураш йўлида ҳаққа даъват қилаётган жонли ҳаракатдир. У Исломнинг ҳаётга қайтиши учун қатъий кураш олиб бормоқда.
Эй мусулмон биродарлар!
Қурбонлик фақат қўй сўйиш эмас. У ҳақ ва ботил орасидаги курашда томонини танлашдир. У зулм қаршисида сукут сақламаслик, ҳақни айтишдан чўчимасликдир.
Аллоҳга яқинлашиш фақат ибодат ва дуо билан эмас, балки Унинг динини ҳаётнинг ҳар бир соҳасида қайта тиклаш ҳаракати билан ҳам амалга ошади. Бу эса Ислом давлатисиз имкони йўқ шидир!
Эй азизликка ҳақли иймон аҳли!
Билингки, Ислом давлати – Аллоҳнинг нусрати ва сизларнинг ҳақиқатга садоқатингиз билан қайта тикланади! Халифалик сиздан олиб қўйилган, лекин у сизга Аллоҳ таоло томонидан берилган ҳаққингиздир. Инша Аллоҳ, сиз уни талаб қилиш, унга интилиш ва қуриш сари яқинлашяпсиз! Шу Муборак Ийд Қурбон кунларида дуоларимизда Аллоҳдан тез кунларда Ўз нусратини юборишини ва Ислом Умматини яна бирлаштирадиган иккинчи Рошид Халифаликнинг тикланишини тезлаштиришини илтижо қиламиз!
Барча ҳақ ва нусрат аҳлига – Ийд Қурбон муборак бўлсин!
Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими
05.06.2025й



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ
1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ
Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!