| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Америка томонидан Сурияга жорий этилган санкцияларнинг бекор қилиниши ва сиёсий ҳамда ақидавий ҳақиқатлар устидан сакраб ўтиш

Америка томонидан Сурияга жорий этилган санкцияларнинг бекор қилиниши ва сиёсий ҳамда ақидавий ҳақиқатлар устидан сакраб ўтиш

By htadmin
11.06.2025
619
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Америка томонидан Сурияга жорий этилган санкцияларнинг бекор қилиниши ва сиёсий ҳамда ақидавий ҳақиқатлар устидан сакраб ўтиш

Устоз Носир шайх Абдулҳай

Ҳизб ут-Таҳрирнинг Сурия вилоятидаги матбуот бўлими аъзоси

Америка президенти Дональд Трамп 2025 йил 13 май, сешанба куни ўз мамлакати Сурияга жорий этган санкцияларни бекор қилиш ниятида эканини билдирди. Бу баёнотдан сўнг, 14 май, чоршанба куни Саудия Арабистони пойтахти Риёзда бўлиб ўтган Америка-Кўрфаз саммити доирасида Трамп Сурия президенти Аҳмад Шара билан учрашди. Учрашув 30 дақиқадан ортиқ давом этди.

Ушбу учрашувда Саудия валиаҳди Муҳаммад бин Салмон шахсан, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган эса видеоконференция орқали қатнашди.

Оқ уй матбуот котибаси ва президент ёрдамчиси Каролин Левит «Х» платформасида учрашувдан сўнг маълум қилишича, президент Трамп Сурия президенти Аҳмад Шарага бешта асосий масала бўйича таклифларини билдирган:

Исроил билан «Иброҳим келишувлари»ни имзолаш;

Барча «террорист» деб аталувчи чет элликларни Суриядан чиқариб юбориш;

Фаластинлик «террористлар»ни ҳам Суриядан чиқариш;

ИШИД ташкилоти қайта тикланишини олдини олишда АҚШга ёрдам бериш;

Шимолий-Шарқий Суриядаги ИШИД аъзолари сақланаётган қамоқхоналар учун масъулиятни зиммасига олиш.

Президент Трамп журналистлар билан суҳбатида: «Мен уларга «умид қиламанки, барча нарса ўз йўлига тушгач, сизлар ҳам қўшиласизлар», дедим. У эса «Ҳа» деб жавоб берди. Лекин уларнинг бажариши керак бўлган ишлари жуда кўп», деди.

Америка-Кўрфаз саммитидаги нутқида эса Трамп «Сурия билан муносабатларни нормаллаштириш масаласини кўриб чиқмоқдамиз. Шара билан учрашувдан кейин бу йўналишда иш олиб борамиз», деди. У, шунингдек, Сурияга жорий этилган санкцияларни бекор қилиш қарори мамлакатга «янги имконият бериш» мақсадида қабул қилинганини таъкидлади.

Ўз навбатида, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоган Туркия Суриянинг «барқарор ва гуллаб-яшнаётган давлатга айланишини, минтақадаги давлатлар билан ҳамкорлик қилишини ва қўшниларига таҳдид солмаслигини» исташини таъкидлади. Сурия ташқи ишлар вазирлиги эса учрашувда «Сурияга жорий этилган санкцияларни бекор қилиш, тикланиш ва қайта қуриш жараёнини қўллаб-қувватлашнинг аҳамияти» муҳокама қилинганини маълум қилди. Музокаралар чоғида «терроризмга қарши кураш соҳасида Сурия ва АҚШ ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, мамлакатда барқарорликка тўсқинлик қилаётган давлатга қарашли бўлмаган кучлар ва қуролли гуруҳлар таъсирини, шу жумладан, ИШИД ташкилоти ва бошқа таҳдидларни бартараф этиш бўйича ҳамкорлик қилиш йўллари ҳам муҳокама қилинган. Бунга жавобан, президент Аҳмад Шара Трампга АҚШ компанияларини Суриядаги нефть ва газ секторига инвестиция киритишга таклиф этишини маълум қилди.

Ҳар қандай санкция ва чекловларнинг бекор қилиниши, шунингдек, Аллоҳнинг фазли ва тавфиқи ила режимни қулатишга эришгунларига қадар жароҳатлар қийнаб келган Шом аҳлининг елкасидан оғир иқтисодий юкларнинг олиб ташланиши уларни ва ҳар бир софдил кишини хурсанд қилиши табиий. Бироқ, санкцияларни бекор қилиш масаласи, унинг сабаблари ва ортида нима тургани, шунингдек, Америка ва Ғарбнинг бундан кўзлаган мақсади ҳақида бироз тўхталиш лозим:

Биринчи: Собиқ режим қулаганига қарамай, санкцияларнинг давом этиши ўзига хос катта жиноят ва мураккаб зулмдир. Шунинг учун санкцияларнинг бекор қилиниши Ислом душманлари Шом аҳлига кўрсатган саховат эмас.

Иккинчи: Америка ўнлаб йиллар давомида Асад режимини, ўлиб кетган Ҳофиз Асад давридан бошлаб қочқин Башар давригача, парда ортидан қўллаб-қувватлаб келган. Қўзғолон аҳлига зулм қилиш учун Асад режимига яшил чироқ ёққан ҳам, қўзғолонга барҳам бериш учун ўз воситачилари орқали режимга барча турдаги ҳаёт манбалари ва қўллаб-қувватлаш воситаларини етказиб турган ҳам айнан Америкадир.

Учинчи: Қуръондаги абадий сиёсий ҳақиқатни эслатиш лозим:

﴿مَّا يَوَدُّ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِنۡ أَهۡلِ ٱلۡكِتَٰبِ وَلَا ٱلۡمُشۡرِكِينَ أَن يُنَزَّلَ عَلَيۡكُم مِّنۡ خَيۡرٖ مِّن رَّبِّكُمۡۚ﴾

«На аҳли китоблар (яҳудий ва насронийлар)дан бўлган кофирлар ва на мушриклар сизга Парвардигорингиз тарафидан бир яхшилик (яъни ваҳий) тушишини истамайдилар. Аллоҳ эса раҳмат-марҳаматини ўзи хоҳлаган кишиларга хос қилиб беради. Аллоҳ буюк фазлу карам соҳибидир»                                                           [Бақара 105]

Албатта, Америка ва Ғарб ҳеч нарсани эвазсиз бермайди. Санкцияларнинг бекор қилиниши Сурия ҳукмдорлари томонидан қабул қилинган мажбуриятлар билан боғлиқлиги ҳақида улар берган баёнотлар ҳам буни тасдиқлади. Шунинг учун санкцияларнинг бекор қилиниши шартли ва вақтинчалик бўлиб, улар истаган пайтда уни қайта тиклаш билан таҳдид қиладилар. Буни Ғарб юмшоқ босим воситаси сифатида қўллаб, суверенитетга дахл қилувчи масалалар орқали тўлиқ назорат ўрнатишга ҳаракат қилмоқда. Суверенитетга дахл қилувчи масалалар:

Хавфсизлик масаласида, иқтисодий ва сиёсий масалаларда имтиёзлардан воз кечишга мажбурлаш.

Сиёсий қарамликни мустаҳкамлаш.

«Иброҳим келишувлари» орқали яҳудийлар билан муносабатларни нормаллаштиришга мажбурлаш.

Исломга қарши кураш.

Секуляр конституцияни қабул қилдириш.

«Инвестиция» ва «ривожланиш» деган ниқоб остида мамлакат бойликларини адолатсиз шартномалар асосида ўз манфаатларига хизмат қилдириш.

Ҳаммамиз эслаймизки, Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок санкцияларнинг бекор қилинишини «бўш чек эмас» деб таърифлаган эди. Унинг сўзларига кўра: «Европа Иттифоқи радикал, террористик ёки янги исломий тузилмаларни молиялаштирувчига айланмайди».

Шунингдек, Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъули Кая Каллас ҳам шундай деган эди:
«Биз санкцияларни бекор қилиш бўйича тезкор ҳаракат қилишни мақсад қиляпмиз. Лекин агар нотўғри қадамлар қўйилса, бу қарордан воз кечишимиз мумкин».

Тўртинчи: Трампнинг даъво қилинаётган “имконияти” на озодликка, на суверенитетга олиб борадиган йўлдир. Балки буни Америка ўз итоатига қайтишга, инқилобнинг ўзак қоидалари ва мақсадларидан юз ўгириб, яна унинг қаноти остига киришга чақириқ деб билади. Шу боис, бу ҳеч қандай совға эмас, балки аввалдан ёки кейиндан тўланиши шарт бўлган суверенитет баҳоси билан шартланган битимдир.

Бешинчи: Америкага хизмат кўрсатиш ва уни рози қилиш учун Уммат бойликларидан юзлаб миллиард долларларни «инвестиция» ниқоби остида сарфлаётган Ислом юртларидаги секуляр режимлар ҳукмдорлари асло бизнинг манфаатларимиз учун қайғуришмайди.

Олтинчи: Трампнинг такаббурлик билан олиб бораётган сиёсати мусулмон юртларнинг ҳаддан ташқари итоаткор ҳукмдорлари каби итоаткорлик билан қарши олинмаслиги керак. Аксинча, унинг қаршисида Шарқдан ёки Ғарбдан қўрқмай, ақидамиз, динимиз аҳкомлари ва Ислом ғурури томонидан бизга юкланган мабдаий позицияни эгаллаш талаб қилинади. Чунки қўрқишимиз учун лойиқ бўлган зот ёлғиз Аллоҳдир ва У мулк эгаси бўлиб, уни истаган бандасига беради, истаганидан тортиб олади.

Еттинчи: Яҳудий вужуди билан алоқа ўрнатиш ҳақида шунчаки ўйлашнинг ўзи, қандай баҳона билан бўлмасин, улкан жиноятдир. Қўшнилар билан ҳамжиҳатликда яшаш ва фожирлар билан ҳамкорлик қилишга очилиш-интилиш ҳақида берилаётган баёнотлар муносабатларни нормаллаштириш ва «жасурлар тинчлиги» (келишув номи) сари ташланган қадамдир. Бу катта хавфдан дарак беради. Муқаддас жойларимизни босиб олган, Ақсони булғаган, Ғазодаги аҳлимизни бомбардимон қилиб, болаларни ўлдирган яҳудий вужуди билан муносабатларни нормаллаштириш келишувларини, шунингдек, динимиз ва ақидамиз учун ҳақорат саналган «Иброҳим келишувлари»ни жорий этишга ҳаракат қилаётган Американинг истакларига бўйсуниш хавфли тойилиш ва муқаррар ёмонлик бўлиб, ундан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки Фаластин масаласи ҳар бир мусулмон учун ақида ва дин масаласидир. Шунинг учун ундан воз кечиш, қандай шароитда бўлмасин, ҳеч қачон қабул қилиниши мумкин эмас. Босқинчи вужуд билан сулҳ тузиш, унга хушомадгўйлик қилиш ва ундан тинчлик сўраш фойдасиздир. Шунинг учун бу муаммонинг Қуръонда аниқ ва равшан баён этилган фақат битта ечими бор:

﴿فَإِذَا جَآءَ وَعۡدُ ٱلۡأٓخِرَةِ لِيَسُؤُواْ وُجُوهَكُمۡ وَلِيَدۡخُلُواْ ٱلۡمَسۡجِدَ كَمَا دَخَلُوهُ أَوَّلَ مَرَّةٖ وَلِيُتَبِّرُواْ مَا عَلَوۡاْ تَتۡبِيرً﴾

«Бас, қачон кейинги (бузғунчиликнинг) вақти-соати келганида, (улар яна) юзларингизни қаро қилишлари, аввалги сафар кирганлари каби Масжидул (Ақсо)га киришлари ҳамда ўзлари эгаллаб олган (барча) ерларни вайрон этишлари учун (яна душманларингизни сизларнинг устингизга юборурмиз)»      [Исро 7]

Хулоса шуки, қарорларимизни душманлар қўлига топшириш ва Уммат муаммоларини уларга ҳавола қилиш сиёсий жиҳатдан ўз жонига қасд қилишдир. Нажотимиз бизга қарши пайт пойлаётган душманлар қўлида эмас, балки ўз қўлимизда. Динимизнинг мустаҳкам асосларида белгиланган мабдаий ва ақидавий позициялар ҳар бир иш ва сиёсий позициянинг бошланғич нуқтаси бўлмоғи лозим. Прагматик позицияларни динимиз рад этади ва ўғлонларимиз ғурури унга рози бўлмайди.

Сиёсий ва иқтисодий иллюзиялардан ва алдамчи умидлардан йироқ бўлишни хоҳлаганлар учун куч-қудрат йўли фақат мана шудир.

Роя газетасининг 2025 йил 28 май, чоршанба кунги 549-сонидан

 

TagsсанкцияларСурия
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яман аҳли қўзғолонининг саккиз йиллик хотирасида

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир – Муборак Фаластин замини Ғазо секторида илғор сиёсий тадбирлар уюштирди

  • ЯНГИЛИКЛАР

    Муборак Қурбон ҳайити байрами табриги

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/