| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
22.06.2025
1492
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (vaqt.uz 12.06.2025й): 9 июн куни Андижон вилояти ҳокими томонидан имзоланган расмий қарорга асосан, вилоят бюджети захира жамғармасидан 437 млн сўм «Қабуллар уйи» давлат муассасасига ажратилади.

Изоҳ: Бу маблағ 15-16 апрел кунлари вилоятга ташриф буюрган юқори мартабали меҳмонлар учун тайёргарлик тадбирлари билан боғлиқ қарздорликни қоплаш мақсадида йўналтирилади. Маълумки, жорий йил 15-16 апрел кунлари президент Мирзиёевнинг Андижон вилоятига ташрифи амалга оширилган эди. “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонун ва бюджет кодексига кўра, ҳокимлар маҳаллий бюджетни жамоатчилик манфаатини ҳисобга олган ҳолда, шаффоф, аниқ, ҳисоботли тақсимлаши керак. Лекин давлат бюджети кирим-чиқимлари оммага қоронғи бўлганидек, маҳаллий бюджетники ҳам сирлигича қолмоқда. Шунингдек, Мирзиёевнинг вилоятларга ташрифи халқ манфаатига хизмат қилмаганидек, мустамлакачи давлатларнинг юртимизда ўтказаётган тадбирлари ҳам фақат ўзларининг манфаатини таъминлайди, холос. Буни тадбирлардан кейинги воқелик ҳам тасдиқлаб турибди. Ижтимоий тармоқларда “энди андижонликлар бой бўлади” деб ёритилган Мирзиёевнинг Андижонга қилган биргина ташрифи ярим миллиардни “ютиб” юборган бўлса, йил бошидан бери ўтказилган ўнлаб халқаро саммит, форум, конференциялар ва расмий ташрифларга бюджетдан қанча сарф-харажатлар кетган бўлиши мумкин?! Молия вазирлигининг маълумотига кўра, 2025 йилнинг май ойи кўрсаткичлари бўйича давлат бюджети бўйича даромад ва тушумлар 9 трлн 930,1 миллиард сўмни, давлат бюджети харажатлари эса, 19 трлн 984,1 млрд сўмни ташкил этди. Бу эса тушум ва харажатлар ўртасида деярли 10 трлн сўмлик фарқ борлигини кўрсатади. 2025 йилнинг 1 апрел ҳолатига кўра, давлат қарзи 42 млрд 431 млн долларни ташкил этди. Давлат ташқи қарзининг салкам ярми бюджетни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. Бунда 37 млнлик аҳоли жон бошига 1000 (минг) доллардан зиёд қарз юки тушиб, чақалоқлар ҳам қарз билан туғиляпти, дегани. Чунки давлат қарзини ҳокимлар эмас, халқ чўнтагидан тўлайди. Қачонки, биргина давлат шамини шахсий иши учун ишлатмаган халифа Умар каби тақволи халифа-раҳбар бўлсагина, Уммат ҳақиқий хотиржамлик ва фаровонликка эришади.

Хабар (kusherbayev 15.06.2025й): Жинсини ўзгартирган фуқароларга янги ҳуқуқ: исм, фамилия ва шарифни алмаштириш мумкин бўлди.

Изоҳ: Собиқ депутат Расул Кушербаевнинг маълум қилишича, Фуқаролик ҳолати қайдлари қоидаларига ўзгаришлар киритилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорига 3-илова сифатида тасдиқланган Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларига бир қатор муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Энди шахс жинсини ўзгартирганда, исм, фамилия ва шарифини ҳам ўзгартириш имконияти яратилди. Шунингдек, жинсини ўзгартирган фуқаролар энди исм, фамилия ва отасининг исмини ҳам ўзгартириши мумкин. Бу ўзгартириш тиббиёт муассасасининг расмий хулосаси асосида амалга оширилади. Масалан, Дилшод исмини бемалол Дилшода деб ўзгартириш мумкин. Ўзбек режими ўзини азбаройи демократияга очиқ бўлган дунёвий давлат қилиб кўрсатиш учун қонунларда мана бундай жирканч ўзгартиришларни қиляпти. Бироқ бунга юртимиздаги мусулмон халқимиз розими ё норозими, бунга парво ҳам қилмаяпти. Чунки мазкур ўзгартиришлар халқимиздан яширинча, ими-жимида қилиняпти. Агар бир-икки фаоллар хабар топиб, оммага ошкор қилмаса, халқимиз умуман бехабарлигича қолаверади. Ушбу хабар остида қолдирилган изоҳларда “ғарбни пулларини олгандан кейин унинг қонунларини ҳам олади-да” маънодаги муносабатлар ҳам бор. Ҳа, албатта, бу жуда тўғри муносабат. Ўзбек режими Ғарбдан фақат инвестиция ва қарзлар олгани йўқ, балки бунинг эвазига унинг жирканч қонунларини ҳам кўчириб оляпти, шартларини қабул қиляпти. Бир сўз билан айтганда, Ғарбни рози қилиш учун унинг бузуқ демократиясини юртимизда татбиқ қилишга ваъда беряпти. Ҳатто халқимиз ҳам бунинг ҳалокатли оқибатларини кўра олаётган экан, нега бу ҳукумат кўрмаяпти ёки ўзини кўрмасликка оляпти?! Демак, хулоса битта – ўзбек режими учун юртимиз ва халқимизнинг бугуни ва эртаси муҳим эмас, унинг учун ҳокимиятда туришдан бошқа муҳим нарсанинг ўзи йўқ. Шундай экан, мусулмон халқимиз бундай ҳукуматдан қўлини ювиб қўлтиғига урмоғи ва ўз Исломига юзланмоғи лозим. Бинобарин, илоҳий қонунлар билан ҳукм юритадиган Халифаликни олиб келиш учун ҳаракат қилмоғи вожибдир!

Хабар (ExpressAsia 16.06.2025й): Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасида «Think Equal» таълим ташкилоти асосчиси Лесли Удвин билан музокаралар бўлиб ўтди.

Изоҳ: Музокаралар давомида Ўзбекистоннинг мактабгача таълим муассасалари ва мактабларида ижтимоий-эмоционал таълимнинг замонавий дастурларини жорий этиш истиқболлари муҳокама қилинди. “Think Equal” – глобал таълим ташаббуси бўлиб, БМТ ва ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда ишлайди. Унинг асосий ғояси – 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар онгига “гендер тенглик, инсон ҳуқуқлари ва либерал демократия” каби қарашларни сингдириш. Шунинг учун у муайян мафкуравий онгни шакллантириш стратегияси бўлиб, келажакда давлатнинг ички ва ташқи сиёсатида ўзини намоён этадиган мафкуравий лойиҳадир. Бу “интеллектуал мустамлакачилик” деб ҳам номланади. Ўзбекистон ҳукумати ЮНИСЕФ, Жаҳон банки ва бошқа халқаро институтлар билан ҳамкорликда мактабгача таълим ва умумтаълим соҳасида бир қанча дастурлар жорий қиляпти. Британия ҳам бу жараёнда иштирок этиб, келажак авлод онгига таъсир ўтказиш орқали минтақада ўз манфаатларини ҳимоя қиладиган англияпараст элитани тайёрламоқда. Британиянинг нуфузли таҳлилий маркази Chatham House 2022 йилда эълон қилган ҳисоботида шундай дейилади: “Таълим дипломатияси – Британиянинг Марказий Осиёдаги таъсирини мустаҳкамлашда энг самарали воситалардан бири бўлиб қолмоқда”. Демак, Британия Россия ва Хитойнинг таъсир доирасида қолаётган Ўзбекистон орқали Марказий Осиёдаги геосиёсий таъсирини кучайтиришга интилмоқда. Май ойида таълим вазири Умарова билан Британия таълим ташкилотлари ва “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендиатлари ўртасидаги учрашувда 500 нафар ўқитувчини Британиядан жалб этиш муҳокама қилинди. Шунингдек, Британия олийгоҳларида таҳсил олаётган юзлаб Ўзбекистон ёшлари иштирокида “Ўзбекистон талаба-ёшлари уюшмаси” номли ёшлар ташкилоти тузилди. Маълумки, Британия Исломий юртларда ўзига содиқ малайларни тайёрлаб, оқибатда, англияпараст ҳукуматни шакллантириш мақсадида давлат тўнтаришлари уюштирганлигига мисоллар талайгина. Агар ўзбек ҳукумати тарихдан сабоқ олиб, ёлғиз Исломга юзлансагина, Британия каби мустамлакачи кучларнинг турли фитналаридан, ғаразли режаларидан мусулмон халқини ҳам, ўзини ҳам сақлайди ва ҳақиқий нажотга эришади.

Хабар (gazeta.uz 16.06.2025й): Америкалик хонанда Женнифер Лопеснинг Тошкентдаги концерти Маданият жамғармаси ва ҳамкор фирмалар кўмагида ташкиллаштирилмоқда. Концерт Up All Night — Live in 2025 жаҳон турнеси доирасида «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади.

Изоҳ: Концертга ташкилотчилик қилаётган Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасининг таъкидлашича, ушбу таклиф маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва туризмни ривожлантиришга қаратилган. Лекин Лопеснинг 7 апрелдаги эълонида жаҳон гастроли 1 июлдан 3 августгача бўлиб ўтадиган мамлакатлар рўйхатида Ўзбекистон келтирилмаган. Демак, бу концерт шунчаки халқаро пиар эмас, балки ўзбек ҳукуматининг Ғарбга яқинлашиш, маданият ва инвестиция учун очиқликни кенг тарғиб қилиш доирасида уюштирилаётган ишдир. Ярим-яланғоч чиқишлари, шаҳвоний рақслари билан танилган Лопес Жидда шаҳрида Формула-1 Гран-приси доирасидаги концертда қатнашган ҳамда Муқаддас Каъба қиёфаси саҳна декорациясига айлантирилган бу тадбир, мусулмонлар тарафидан “Исломий қадриятларни оёқ ости қилиш ва Ғарбнинг тажовузи” деб баҳоланган эди. Шунга қарамасдан, ўзбек режими Исломий таълим ва либосларга қарши чораларни кучайтириб, муслималарни ҳижоби учун жазолаётган бир пайтда, ярим-яланғоч поп юлдузни қарши олмоқда. Ўзининг 20 дақиқалик концерти учун 2 миллион доллар талаб қиладиган Женнифер Лопес ўз ижодида либерал феминизм (шахсий эркинлик ва гендер тенгликка эришиш), жинсий озодлик ва гедонизм (роҳат ва лаззат ҳаётнинг олий мақсади ва асосий қадрияти, деган эътиқодга асосланган фалсафий йўналиш)ни тарғиб қилувчи қўшиқчи сифатида унинг  концертлари нафақат шоу, балки Ғарбнинг жирканч дунёқарашини ҳам экспорт қилади, кенг ёяди. Шу нуқтаи назардан қаралса, Лопеснинг Тошкентдаги концерти кўнгилочар тадбир эмас, балки ёш авлоднинг зеҳнияти нишонга олинган мафкуравий таъсир воситасидир. Бошқача айтганда, Ғарбнинг бузуқ қадриятларини Исломий қадриятларга қарши “юмшоқ куч” орқали олиб киришдир. Шундан кўринадики, Мирзиёев бошлиқ ўзбек режими мусулмон халқини, хусусан, ёш авлодни Исломий таълим-тарбиядан тўсиш баробарида Ғарб дунёқарашининг таъсирига кенг йўл очиб бермоқда. Бу ўринда, биз мусулмонларга Ғарб дунёқарашининг барча кўриниш ва ёйилишларига қарши курашмоғимиз вожиб бўлади!

Хабар (daryo.uz 16.06.2025й): Ўзбекистон ТИВ Эрон ва (Исроил)даги ватандошларга ҳарбий ҳамда бошқа давлат объектларига яқинлашмасликни тавсия қилди.

Изоҳ: Мана, бир неча ойдирки, лаънати яҳуд вужуди ҳаддидан ошиб, босар-тусарини билмай, ҳар тарафга уруш оловини ёқяпти. Ғазо кулини кўкка совуриш билан ҳам кифояланмай, Сурия, Яман, Ливан ва Эронга тажовуз қилишда давом этяпти. Бундай ҳужумларда бегуноҳ мусулмонлар қурбон бўлаётгани дард устига чипқон бўляпти. Шундай ўринли савол туғилади: ҳудуди Тошкент вилоятичалик келадиган миттигина яҳуд вужудини нега бирор Исломий юрт тийиб қўя олмаяпти?! Нима, улар шунчалик даражада заифми?! Ёки қурол-яроғи, армияси йўқми?! Йўқ, уларда ҳамма нарса етарли. Агар хоҳиш-ирода бўлса, яҳудлардек заиф ва қўрқоқ қавмни бир соатда ер юзидан йўқ қилиб юборишга қодирлар! Гап шундаки, Исломий юртлардаги ҳокимиятлар Ғарб, хусусан, Америка каби кофир мустамлакачи давлатларга малайлик қилишади. Шунинг учун ҳам бу (Исроил) деган сохта давлат ана шу режимларнинг соясидир, деб бекорга айтилмаган. Агар мусулмонлар устига ўрнашиб олган анави режимлар қуласа, босқинчи яҳуд вужуди ҳам ўз-ўзидан йўқ бўлади, бир зум ҳам яшай олмайди. Зеро, бу ҳукуматлар (Исроил)ни жон-жаҳди билан ҳимоя қиляпти. Мана, бир оддий мисол: “Исроил”га Эрон томонидан учирилган ракета ва дронларнинг бир қанчасини Иордания ҳаво мудофаа тизими уриб туширди. Эроннинг ўзи ҳам яҳуд вужудини авайлаб зарба беряпти, жиддий ва аниқ зарбаларни деярли кўрмайсиз. Қудратли армия, қурол-аслаҳага эга бўла туриб, мусулмонларнинг хавфсизлигини таъминлай оладиган бирор мусулмон юрт қолмаганлигини кўриш жуда афсусланарли ҳолат. Бунинг сабаби шуки, Ислом Уммати миллий давлатчаларга бўлиб юборилиб, хавфсизлиги ҳам, уруши ва тинчлиги ҳам алоҳида-алоҳида бўладиган аҳволга келиб қолди. Ўзбекистон ТИВнинг фақат ўз фуқароларини огоҳлантириши шунга яққол мисолдир. У шу пайтгача яҳуд вужудига қарши оз бўлса-да қаттиқроқ оҳангда гапиришга ҳам ярамади. Ҳа, ақалли шунга ҳам журъати етмади. Худди “менга нима” қабилида иш тутиб, фақат ўз тинчлигини ўйлаяпти. Бироқ шаръий нуқтаи назар шуки, мусулмонларнинг тинчлиги ва уруши, хафачилиги ва хурсандчилиги битта бўлиши лозим. Аллоҳ таоло дейди:

إِنَّ هَٰذِهِ أُمَّتُكُمْ أُمَّةً وَاحِدَةً وَأَنَا رَبُّكُمْ فَاعْبُدُونِ

– “(Эй инсонлар), сизларнинг миллатингиз-динингиз ҳақиқатда бир диндир (яъни Исломдир). Мен эса (барчаларингизнинг) Парвардигорингиздирман. Бас, Менгагина ибодат қилинглар!” (Анбиё:92)

Хабар (qalampir.uz 17.06.2025й): 17 июнь куни Остона шаҳрида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Раиси Си Цзиньпин учрашув ўтказди.

Изоҳ: Остонадаги бу музокаралар шунчаки иқтисодий келишувлар эмас, балки Марказий Осиёдаги таъсир учун кетаётган катта геосиёсий ўйиннинг яна бир босқичидир. Бу ўйинда ҳар бир давлат ўз манфаати йўлида ҳаракатда. Лекин ҳаракатлар марказида айнан Ўзбекистон турибди. Темирйўл қурилиши ҳақида сўз кетганда, уни фақат транспорт лойиҳаси сифатида кўриш нотўғри бўлади. Чунки Хитойнинг “Бир камар – бир йўл” сиёсати доирасида қурилаётган ҳар бир йўл муҳим “савдо артерияси” экани билан бирга сиёсий боғланиш занжири ҳамдир. Тарихий Ипак йўлини қайта тиклаш баҳонасида Хитой ўз таъсирини Европадан то Яқин Шарққача етказиш ниятида. Ва бу занжирдаги ҳалқалардан бири сифатида Ўзбекистон ҳам боғланиб бормоқда. Буни 2025 йил 17 июн куни Остона шаҳрида ўтган “Марказий Осиё – Хитой” иккинчи саммитидаги ҳужжатлар тасдиқлайди. Саммит якунларида Хитой ва минтақа давлатлари “Абадий яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик” шартномасини имзолашди. Остона декларацияси қабул қилинди. “Яшил минераллар”, консуллик, логистика, инфратузилма ва савдо каби стратегик соҳаларда ўнлаб келишувлар имзоланди. Си Цзиньпин бу муносабатларни “абадий дўстлик” деб атади. Бир қарашда бу томонлар манфаатини кўзлаган ҳамкорликдек туюлади. Аммо сиёсий реаллик шундан иборатки, Хитой учун бу келишувлар таъсир доирасини мустаҳкамлаш воситаси. Марказий Осиё давлатлари учун эса, ташқи таъсирга янада мойиллашиш хавфидир. Бунинг энг очиқ далили Хитойнинг минтақа давлатларига 1,5 миллиард юан (207 миллион доллардан ортиқ) беғараз грант ажратишга тайёрлигини билдиришидир. Беғараз?! Йўқ, албатта, ҳеч ҳам беғараз эмас! Балки бу минтақадаги режимларга норасмий пора бериш усули холос. Бу ҳолат Расулуллоҳ ﷺнинг мазкур ҳадисларини ёдга солади: “Яқин орада халқлар (бошқа умматлар) сизнинг устингизга овқат устига ташлангани каби ташланадилар”. (Абу Довуд, Муснад Аҳмад). Ёвуз мустамлакачи давлатларга ем бўлишни кутмасдан, Исломимизга қайтиб, уни ҳаётимизга татбиқ қиладиган Халифалик давлатини тиклаш учун ҳаракат қилиш ягона нажот йўлидир!

Хабар (gazeta.uz 17.06.2025й): Ўзбекистон ТИВ (исроил)-Эрон можароси бўйича фуқароларга мурожаат қилиб, тинчликпарварлик ва бағрикенгликка чақирди.

Изоҳ: “Ўзбекистон икки давлат билан ҳам ўзаро мустаҳкам дипломатик алоқаларга эга. Эрон-(исроил) можароси мамлакатимизнинг манфаатларига жавоб бермайди”, – дейилади ТИВ хабарида. “Шу муносабат билан Ўзбекистон фуқароларини тинчликпарварлик, бағрикенглик ва масъулиятли фуқаролик позициясини сақлашга чақириб қоламиз. Можароларга нисбатан диний, ирқий ёки бошқа шахсий мансубликлар асосида муносабат билдирмаслик, ҳар қандай нафрат ва зиддият тарғибига қарши туриш барчамизнинг умумий бурчимиздир”, – дейди вазирлик. Маълумки, 13 июн куни босқинчи (исроил) Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий операция бошлади. Ўзбек ҳукумати Америка ва унинг “арзандаси” (исроил)нинг Ғазодаги ўнг минглаб болалар ва аёлларни ҳалок қилган қатлиомини қораламагани каби Эронга қилган ҳарбий ҳужумини ҳам “тажовуз” деб аташдан тийилди. Ўзбек режими нафақат жиноятчи яҳуд вужудининг босқин ва тажовузини танқид қилмаяпти, балки у билан дипломатик ҳамкорлигини мустаҳкамлашда давом эттиряпти. Масалан, 2025 йил 22 февралда қишлоқ хўжалиги вазири Икром Абдураҳмонов элчи Лиор Люстиг ва МАШАВ дастури координатори Юлия Ольховская билан учрашуви давомида аграр соҳада ҳамкорликни кенгайтириш ва МАШАВ дастури доирасида ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. (UzDaily.com). Шунингдек, туризм, савдо-иқтисодий соҳаларида ҳам ҳамкорликни ривожлантирмоқда. Ўзбек режими яҳуд вужуди жиноятлари қаршисида “бетараф” позицияни танлаши, тажовуз ва босқинчилик урушларини бартараф қилмайди, аксинча уни ёқлаш билан баробардир. Шунинг учун ҳар қанча ўзини “тинчликпарвар” қилиб кўрсатмасин, босқинчи томонда туриб, тажовузкорлик жиноятлари давомийлигига ҳисса қўшаётган бўлади. Ўзбек режимининг фуқароларига мурожаати эса, яҳуд вужудининг жиноятларини давлат позициясига зид равишда қоралашдан огоҳлантиришдир.

۞ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَتَّخِذُوا الْيَهُودَ وَالنَّصَارَىٰ أَوْلِيَاءَ ۘ بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ ۚ وَمَن يَتَوَلَّهُم مِّنكُمْ فَإِنَّهُ مِنْهُمْ ۗ إِنَّ اللَّهَ لَا يَهْدِي الْقَوْمَ الظَّالِمِينَ 

– “Эй мўминлар! Яҳудий ва насронийларни дўст тутманглар. Улар (фақат) бир-бирларига дўстдирлар. Ким уларни дўст тутса, бас, у ҳам улардандир. Албатта, Аллоҳ золим қавмни ҳидоят этмас”.    (Моида:51)  

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими аъзоси Форуқ

23.06.2025й

+1
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Хавфсизлик ортидаги хавф 

  • МАТБУОТ БАЁНОТИ

    Австралия Фаластиннинг қолган қисмлари ҳам зўравонлик билан босиб олинишини маъқулламоқда

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Босқинчи яҳудий вужуди ва зараркунанда давлатлар турли башарадаги битта душмандир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/