Ҳизб ут-Таҳрирни тақиқлаш демократиянинг таназзули белгисидир
Матбуот баёноти
Ҳизб ут-Таҳрирни тақиқлаш демократиянинг таназзули белгисидир
Оммавий ахборот воситалари ва сиёсатчилар томонидан Ҳизб ут-Таҳрир аъзолардан бирига – фақат исломий эътиқоди ва қадриятлари учун – жирканчли суратда туҳмат кампанияси олиб борилган эди. Энди бўлса, Дания ҳукуматидаги учта партия Ҳизб ут-Таҳрирни мамлакатда тақиқлашга чақиряпти. Бу даниялик сиёсатчилар ўз мафкураларидаги муваффақиятсизлик сабабли «тақиқлаш картаси»га мурожаат қилаётган илк ҳолат эмас. Зотан, Дания бош прокурори бу борада уч марта, алоҳида баёнотларида Ҳизб ут-Таҳрирни мамлакатда тақиқлаш учун ҳеч қандай конституциявий асос йўқлигини эътироф этган.
Ҳақиқат шуки, Ҳизб ут-Таҳрир бутун дунёда зўравонликдан фойдаланмаслиги билан танилган. У фақат фикрий ва сиёсий фаолият олиб боради. Айрим аъзоларимиз Фаластинни озод қилишга очиқ даъват қилгани учун уларнинг устидан сиёсий характерда чиқарилган суд қарорлари бу ҳақиқатни ўзгартирмайди, аксинча, янада мустаҳкамлайди! Бизни тақиқлашга қаратилган сиёсий истак ҳар сафар қайта кўтарилганда, Даниядаги кетма-кет келаётган ҳукуматлар ўзларининг қийноқ авж олган давлатлардаги дўст ва иттифоқчиларига яқинлашишни маъқул кўряпти. Бу давлатларда эса сиёсий мухолифлар ва бошқача қадриятларга эга инсонлар фақат эътиқоди ва эркин фикри учун таъқиб қилинмоқда. Ҳизб ут-Таҳрир Исломий Халифалик давлатини барпо этиш мақсадида, айнан Ислом оламидаги золим тузумларни ағдаришга ҳаракат қилар экан, бу исломий мамлакатлардаги мусулмон халқларнинг ақидаси ва тарихий меросига тўлиқ мос келади.
Биз гўё Дания жамиятини ағдаришга уринаётганимиз ҳақидаги даъвонинг пучлиги жуда кўп марта фош бўлган. Бундай ҳужумларни яна қайта кўриб чиқиш ва ҳақиқатни аниқлаш учун эса ҳеч қандай жиддий саъй-ҳаракатнинг ҳожати йўқ. Бу ҳолатни фақатгина шундай изоҳлаш мумкин: ушбу сиёсатчилар, ўзлари ҳақиқатни яхши билган ҳолда, атайлаб нафрат ва қўрқувни қўзғамоқдалар. Улар жамиятда фаол иштирок этаётган ва секуляризмга бўйсунишни истамаган мусулмонларга тақиқлаш ва мажбурлаш орқали босим ўтказишмоқчи.
Бу ҳолат айнан шу сиёсий доираларнинг очиқ иккиюзламачилигини фош этмоқда, чунки улар анча вақтдан буён мусулмонлардан «сўз эркинлиги» ниқоби остида таҳқир ва камситишларга чидашни доимий равишда талаб қилиб келди. Шу билан бирга, бу воқелик Ғарбнинг Исломий фикр ва ғоялар олдида бардош бера олмайдиган секуляр қадриятлари нақадар мазмунсиз ва заиф эканини фош этади. Афтидан, конституция, ҳокимиятлар бўлиниши ва сўз эркинлиги тамойиллари бу сиёсатчилар учун халақит берувчи тўсиққа айланган кўринади. Чунки уларда Ислом қадриятларига қарши қўрқитиш ва таҳдиддан бошқа бирорта ҳам асосли фикрий жавоб йўқ.
Шу тариқа, секуляр либерал демократия ўз абгорлигини эълон қилмоқда. Чунки давлат ҳокимиятининг барча қудрати ҳам, оммавий ахборот воситаларининг бўҳтон ва тарғиботлари ҳам мусулмонларни ўз исломий қадриятларидан воз кечтира олмади. Улар Кристианборгдаги ҳукмдорлар ва «Berlingske дастури» илгари сураётган қадриятлар йўлига бош эгмадилар.
Лекин бу таажжубланарли эмас. Ахир этник тозалашни қонунийлаштирадиган, тинч аҳолини очарчиликка дучор қиладиган ва бутун бир халқни қирғин қилишни оқлайдиган қадриятларга ёпишиб олишни қайси виждонли инсон хоҳлайди?!
Ҳеч ким бизни жазо ёки тақиқ орқали бўйсундиролмайди, айниқса, геноцидни қўллаб-қувватловчи, иккиюзламачи ва разил шахслар. Аллоҳга ҳамд бўлсинки, биз ўз фаолиятимизни муваффақият билан давом эттирмоқдамиз.
Илёс Ламуробит
Ҳизб ут-Таҳрирнинг Даниядаги матбуот вакили
Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!
Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли
Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб
Республика президентлиги сайловлари ҳукми