| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

  • ЕВРОПА САММИТИ: НАТО ПОЙДЕВОРИДАГИ ДАРЗЛАР

  • ТРАМПНИНГ ХИТОЙ САФАРИ — КАТТА ШОВ-ШУВ ОРТИДАГИ МИТТИ НАТИЖАЛАР

  • АСИРЛАР ВА АҚСО: ДАРД БИТТА, ДАВО ҲАМ БИТТА

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Норасмий бандлик – капитализм тузумининг аччиқ мевасидир

Норасмий бандлик – капитализм тузумининг аччиқ мевасидир

By htadmin
19.08.2025
240
0
Share:

Норасмий бандлик – капитализм тузумининг аччиқ мевасидир

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Ўзбекистонда норасмий бандликка йўл қўйган иш берувчиларга жарима қўллаш белгиланди. Президентнинг 4 август куни имзолаган “Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги [ПФ-126-сон] фармонига кўра, ишчиларни расмий рўйхатдан ўтказмаган иш берувчиларга биринчи марта БҲМнинг 30 баравари, такроран содир этилганда эса 100 баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланади. (daryo.uz)

Бу жараён давлатнинг соядаги меҳнатни қисқартиришга уриниши сифатида кўрилади. Аммо масалага чуқурроқ қаралса, “норасмий бандлик” деб аталган нарса Ғарб капиталистик тузумининг тўғридан-тўғри меваси эканини англаймиз.

Капиталистик тузумда ишчи ва иш берувчи муносабатлари давлатнинг тартибга солишига эмас, бозор қонунларига боғланади. Бу ерда энг катта муаммо – солиқлар ва бюрократия. Давлат катта бюджетни тўлдириш мақсадида ишчини ҳам, иш берувчини ҳам турли солиқ ва тўловларга мажбур қилади. Натижада:

  • Иш берувчи ишчини расмийлаштиришдан қочади, чунки бу унга қимматга тушади;
  • Ишчи эса расмий рўйхатга кирса, қўлига ойлик маошини тўлиқ ололмайди.

Шунинг учун ҳам “норасмий бандлик” капитализмнинг адолатсиз сиёсати туфайли ўз-ўзидан униб чиқадиган илдизга ўхшайди.

Ўзбекистонда эса масала янада кескин тус оляпти. Давлат аҳолини иш билан таъминлай олмаяпти. Ҳар йили юз минглаб ёшлар меҳнат бозорига кириб келса-да, уларнинг катта қисми ишсиз қолмоқда. Расмий иш топиш учун тўлдирилиши керак бўлган ҳужжатлар, патентлар, рухсатномалар ҳам одамларни қийновчи омиллардан бири. Шундай вазиятда одамлар “қўлдан келганча” ишлаб, кунлик даромад топиш учун норасмий меҳнатга мурожаат қилади. Масалан, энг катта норасмий бандлик йўналишларидан бири – қурилиш соҳаси. Бу ерда ишчиларнинг кўпчилиги ҳеч қандай шартнома ёки ижтимоий кафолатсиз ишлайди. Иш берувчи учун бу қулай: у солиқ тўламайди, ойликдан пенсия ёки суғурта тўлови ажратмайди. Аммо ишчи учун бу ҳолат катта хавф: у на меҳнат муҳофазасига эга, на эртага ишидан айрилганда ҳақ талаб қилиш имкониятига.

Давлат “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимини жорий этиш орқали бу ҳолатга қарши чиқишга уринмоқда. Сояда ишчи сақлайдиган қурилиш ташкилотларининг рейтинг баллари туширилади, тендерларда иштирок этиш имкониятлари чекланади. Лекин бу ҳам муаммони тўлиқ ҳал қилмайди. Негаки, масаланинг илдизи –  қурилиш соҳасидаги оғир солиқ юки ва расмийлаштириш жараёнидаги бюрократиядир. Одамлар расмий йўлдан юрса, иш ҳақининг катта қисми солиққа кетади, шу боис улар ўзларини “расмийлаштирмаслик”ка мажбур бўлади.

Яна бир жиҳатни ҳам ёддан чиқармаслик керак: Ўзбекистон иқтисодиёти тобора ташқи қарзга суянмоқда. Жаҳон банки ва Халқаро Валюта Жамғармаси (ХВЖ) мамлакатга “ислоҳотлар” пакети билан кредит беради. Бу кредитлар шартсиз эмас: улар иш бозорини “либераллаштириш”, давлатнинг иш ўринлари яратишдаги ролини қисқартириш ва меҳнат бозорини эркинлаштиришни талаб қилади. Натижада давлат барқарор иш ўринлари ярата олмайди, балки иқтисодиёт бозор қонунига ташлаб қўйилади. Бу эса:

  • Иш берувчилар учун арзон ишчи кучини осон топиш имкони,
  • Ишчилар учун эса кафолатсиз, ноаниқ ва кўпинча норасмий меҳнат деганидир.

Бундан ташқари, ташқи қарзнинг иқтисодий оқибати ёнида сиёсий оқибати ҳам бор. Давлат ташқи қарзга кўп суянар экан, уни берувчи ташкилотлар – Жаҳон банки ва ХВЖ кабилар мамлакат сиёсий йўналишига ҳам босим ўтказиш имконига эга бўлади. Бу босим турли кўринишларда намоён бўлиши мумкин:

  • Ижтимоий харажатларни қисқартириш (масалан, бюджетдан соғлиқни сақлаш ёки таълимга маблағ камайиши);
  • Давлат корхоналарини хусусийлаштириш талаблари;
  • Солиқ базасини кенгайтириш орқали аҳолига юкни кўпроқ юклаш;
  • Сиёсий жиҳатдан “глобал капитал” манфаатларига мос қарорларни қабул қилиш.

Натижада давлат нафақат иқтисодий, балки сиёсий мустақиллигидан ҳам воз кечишга мажбур бўлади. Чунки “қарз” фақат пул эмас, сиёсий қарамлик воситаси ҳамдир. Бу ҳолатда меҳнат бозоридаги норасмий бандлик тубдан ҳал қилиниши мумкин эмас, аксинча ташқи сиёсий босим туфайли янада кучаяди.

Норасмий бандлик фақат Ўзбекистонда ёки ривожланаётган давлатлардагина эмас, капиталистик Ғарб давлатларида ҳам кенг тарқалган. Масалан:

  • Италияда “қора меҳнат” (lavoro nero) деган ибора бор – миллионлаб одамлар ҳеч қандай шартнома ёки солиқсиз ишлайди.
  • Испанияда ҳам 20 фоизга яқин меҳнат бозори норасмий ҳисобланади.
  • Францияда уй хизматлари ва қишлоқ хўжалигида норасмий ишчи топиш одатий ҳол.

Бу мисоллар шундан далолат бермоқдаки, капитализм татбиқ этилган ҳар қандай мамлакатда норасмий меҳнат йўқолмайди, балки турли кўринишларда мавжуд бўлаверади.

Демак, норасмий бандлик бу – бир нечта иш берувчи ёки ишчининг “қонунбузарлиги” эмас, балки капитализм деган тузумнинг табиий оқибати. Солиқ юки оғир, бюрократия қаттиқ ва давлат иш ўрни ярата олмаган жамиятда одамлар сояга ўтишга мажбур.

Ташқи қарз ва Жаҳон банки/ХВЖнинг либерал иқтисодий сиёсатлари эса бу жараённи янада кучайтиради. Уларнинг кредитлари орқали мамлакат “рўйхатдаги ўсиш” кўрсаткичини олса-да, меҳнат бозоридаги соя иқтисодиёти янада кенгаяди.

Юқоридаги мисоллардан аниқ кўринадики, капитализм тузуми татбиқ этилар экан, “норасмий бандлик” деган нарсани давлат муаммо қилиб кўтаради ва бунинг ортидан фақат аҳоли жабр кўрувчи бўлади.

Исломда эса “норасмий бандлик” деган тушунчанинг ўзи йўқ. Чунки Ислом давлати солиқ йиғишга асосланган солиқхўр давлат эмас. Ишга ёлланиш, ишга ёллаш ва меҳнатга ҳақ тўлаш жараёнларига –модомики, бу жараён шариат тартибга солгандек бўлар экан – давлат тўғридан-тўғри аралашмайди. Қачонки, бирор тарафнинг шариат қонунларидан чиқиши кузатилса, ана шундагина давлат аралашиши мумкин, холос. Шу билан бирга, давлат инсонларнинг бойлигини адолатли тақсимот учун ҳисобга олиб боради. Масалан, закотни ҳисоблаш осон бўлиши учун, бугунги тил билан айтганда, маълумотларни рақамлаштириши мумкин. Аммо капиталистик демократиядаги каби бундан солиқ ундириш мақсадида фойдаланмайди. Чунки қимирлаганки ҳар бир жонга солиқ солиб, адолатсизлик билан молини тортиб олиш Исломда зулм ҳисобланади.

Росулуллоҳ ﷺ дедилар: “Макс (солиқ) эгаси дўзахдадир”. (Имом Аҳмад). Яна шундай марҳамат қилдилар: “Мусулмоннинг моли фақат хушкўнгиллик билан берилсагина ҳалол бўлади”.

Шунинг учун ҳам бой мусулмон одам молидан закотни рози бўлиб, хурсандчилик билан беради. Энди мана бу капиталистик тузумда кимнингдир солиқни хурсанд бўлиб берганини кўрганмисиз?!

Хулоса шуки, Исломда “пул топди” дегани “солиқ тўлайди” деган маънони англатмайди. Шу сабабли бу адолатли илоҳий тузумда инсонлар давлатдан яширинча тирикчилик қилишга мажбур бўлмайдилар.

 

Салоҳиддин

19.08.2025й

Tagsкапитализм тузумиНорасмий бандлик
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ҳизб ут-Таҳрир муборак Фаластин замини Ғазо секторида намойиш ўтказди

  • МАҚОЛАЛАР

    Аллоҳнинг розилигини қачон истайсиз?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Шангри Ла форуми ҳамда Америка ва Хитой ўртасидаги таранглик

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 26.05.2026

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

  • 26.05.2026

    Эпштейн ишининг ўзбекистонлик қурбонлари ва ўзбек режимининг шармандали сукути

  • 26.05.2026

    Хоразмийлар нега чиқмаяпти?

  • 26.05.2026

    Тарих сабоқлари ва маънавий компас

  • 26.05.2026

    Навид Батнинг ўғирлаб кетилганига 14 йил тўлди

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026
    […] кофирлар учун мўминлар устига ҳаргиз йўл бермагай[1]« деган қоидага амал қилган бўлади. Тарихга назар […]

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    24.05.2026

    Суриядаги иқтисодий инқироз: Воқелик таҳлили ва исломий низомнинг нажоткор муқобили

    […] кофирлар учун мўминлар ...
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/