| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
24.08.2025
1730
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (kun.uz 16.08.2025й): Олий таълим муассасалари учун контракт тўловида солиқ имтиёзи кенгайтирилди.

Изоҳ: Эндиликда олий таълим муассасалари учун ота-оналар фарзандининг ёшидан қатъий назар контракт тўлови қилганда, уларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларидан олинадиган жисмоний шахслар даромад солиғидан имтиёз берилади. Солиқ кодексига мувофиқ, фуқароларнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларининг ўзлари, фарзандлари, шунингдек, 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоқлари учун йўналтириладиган тўловларига даромад солиғи солинмайди. Янги тартибга кўра, фарзанднинг ёши муҳим эмас – ота-она катта ёшдаги фарзандининг контрактини ҳам тўлаб, солиқ имтиёзидан фойдаланиши мумкин бўлади. Бир қарашда, бу қарор аҳоли учун катта енгилликка ўхшайди: энди магистратурада ёки ҳатто докторантурада ўқиётган фарзанди учун ҳам ота-оналар солиқ чегирмасидан фойдаланиши мумкин. Бу орқали давлат аҳолига “қўллаб-қувватлаяпмиз” деган сигнал юбормоқда. Бироқ ортидаги воқеликка назар ташласак, контракт нархлари йил сайин ошиб бормоқда. Имтиёз фақат юкнинг оғирлигини юмшатгандек кўринади, аммо масаланинг моҳияти – олий таълим қимматлиги  ўзгаргани йўқ. Шунингдек, имтиёз фақат расмий ишловчиларга тегишли. Норасмий секторда меҳнат қилаётган ёки ишсиз оилалар учун бу қарор деярли аҳамиятсиз. Бундан ташқари, давлат солиқда йўқотгандек кўринса-да, контрактдан кўпроқ ютади. Яъни буни “бюджетдан эҳсон” эмас, аҳолида “ҳукумат ғамхўр” деган тасаввур уйғотишга хизмат қиладиган сиёсий қадам сифатида баҳолаш мумкин. Аслида, давлат таълим соҳасида ҳақиқий ғамхўрликни истаганда, барча учун таълимни бепул қилиши лозим эди. Бироқ ўзбек режими таълимни ҳам маблағ ундириш манбаига айлантириб олганини кўряпмиз. Албатта, бунинг ягона сабаби бугунги кунда татбиқ қилинаётган манфаатга асосланган капиталистик демократия тузумидир. Яқинда тикланажак Халифалик давлати шаръий ҳукмга мувофиқ олий таълимни барча учун имкон қадар бепул таъминлайди иншаАллоҳ. 

Хабар (qalampir.uz 18.08.2025й): Хонободда 3 кун давом этган ва умумий ҳисобда 600 минг одам ташриф буюрган 2025 йилги “Дунё садолари” фестивали ўз ниҳоясига етди.

Изоҳ: Фестивал ҳақидаги расмий хабарларда унинг 600 мингдан зиёд меҳмонни жалб этгани, туризм ва иқтисодий ривожга хизмат қилаётгани таъкидланди. Бироқ ишончли маълумотларга кўра, мамлакатдаги кўп тадбирларда бўлганидек, Хонободдаги бу фестивалда ҳам ўқитувчилар мажбурий равишда жалб қилинган. Шунингдек, шаҳарда аҳоли учун хизмат қиладиган транспорт воситалари ҳам тадбир ихтиёрига олиниб, халқнинг кундалик эҳтиёжларига ноқулайликлар келтирган. Аслида эса миллиардлаб маблағлар ажратилаётган бу каби “маданий” тадбирлар жамиятда ахлоқий муҳитни кучайтиришга эмас, аксинча уни йўққа чиқаришга хизмат қилмоқда. Саҳнадаги мусиқа ва фаҳш тарғиботи ёшларни ахлоқан бузуқликка етакламоқда. Ҳукумат “туризмни ривожлантириш” баҳонасида Ғарбнинг бузуқ маданиятини ёшларимиз ҳаётига сингдирмоқда. Ҳақиқатда эса, исломий тарбия олишга интилаётган ёшларнинг ота-оналари ёки ўқитган устозлари таъқибга олиниб, жазога тортилмоқда. Бу режимнинг асосий мақсади – мусулмон ёшларларимизни беҳуда ўйин-кулгу тадбирлари билан банд қилиб, Исломни ўрганиш ва унга амал қилишдан қайтаришдир. Халқимиз тушуниб етиши лозимки, бу каби “байрам” ва “фестивал”лар ортида маънавий ҳалокат яширинган. Шу билан бирга, ўзбек режими бу каби тадбирларни ўтказишдан, биринчи навбатда, кофир мустамлакачиларнинг режаларини амалга оширмоқда. Чунки мусулмон юртларини Исломдан узоқлаштириш улар учун ҳаёт-мамот масаласидир. Устимиздаги раҳбарлар эса Аллоҳнинг ғазабини унутган ҳолда, уларнинг розилигини устун қўймоқда. Ажабланарлиси, бундай очиқ фаҳш тадбирларга имом-домлалар ва айрим “исломий блогерлар”нинг сукутидир. Гўё улар ўз билимларини режимнинг мана бундай жирканч ишларини оқлаш учун олгандек. Аллоҳ таоло бундай фитналардан огоҳлантириб шундай дейди:

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَتَّبِعُواْ خُطُوَٰتِ ٱلشَّيۡطَٰنِۚ وَمَن يَتَّبِعۡ خُطُوَٰتِ ٱلشَّيۡطَٰنِ فَإِنَّهُۥ يَأۡمُرُ بِٱلۡفَحۡشَآءِ وَٱلۡمُنكَرِۚ

– “Эй иймон келтирганлар! Шайтоннинг қадамларига эргашманглар. Ким шайтоннинг қадамларига эргашса, албатта, у фаҳш ва ёмонликни буюради”.  (Нур:21)

Хабар (gazeta.uz 18.08.2025й): Veolia Тошкентда иссиқлик тарифларини ошириш режалари юзасидан изоҳ берди. Тарифларни қайта кўриб чиқиш энергия ресурслари нархи ошиши ва 2030 йилгача субсидиялашдан тўлиқ воз кечиш режалари билан боғлиқ.

Изоҳ: 2021 йилда Тошкент шаҳридаги иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тизими 30 йилга Франциянинг Veolia компаниясига топширилганида, Молия вазирлиги рус ва инглиз тилларида умумий гаплардан иборат пресс-релиз эълон қилиш билан чекланган. Келишув тафсилотлари очиқланмаган, аҳоли бундан бошқасини билмайди. Халқ ва давлат корхоналари орасига суқилиб кириб келган бу монополист компания шу пайтгача ўзининг молиявий ҳолати, хусусан, харажат ва даромадлари тўғрисида батафсил ҳисобот тақдим этмаган. У тарифларни оширишга эришиш учун тизимни модернизация қилиш, асбоб-ускуналар сотиб олишга улкан харажатлар талаб қилиниши ҳақидаги рақамларни келтиришга асосий эътиборни қаратмоқда. Бу билан одамларни ҳақиқатда тарифларни оширмасликнинг имкони йўқлигига ишонтирмоқчи бўлмоқда. Хусусан, ўтган ва жорий йилда у тарифларни 50%га оширишни талаб қилганди. Бу йил умумий ҳисобда тарифлар 30%га ошади, 4 йилда эса 5 баробарга қимматлашиши айтилмоқда. Буни компания ўша 2021 йилда тузилган келишувдаги шартларни орадан 4 йил ўтиб маълум қилганидан сўнг жамоатчилик хабар топди. Эътиборлиси, буни бирор расмий идора эмас, балки компаниянинг ўзи хабар берди. Албатта, ДХШ лойиҳалари доирасида қилинаётган бу каби шубҳали келишувлардаги яширин шартлар янгилик бўлмай қолган. Инвестор номи остида кириб келаётган хорижий компанияларга жуда кўп имтиёз ва енгилликлар бериляпти. Улар давлат корхоналари ва одамлар ўртасида ўртакашлик қилиб, улкан даромадларни олиб чиқиб кетишяпти. Хусусан, мана бу Франция компаниясига ҳам триллионлаган маблағлар субсидия сифатида тўғридан-тўғри ўтказиб берилади. Халқимизнинг иқтисодий аҳволи оғирлашиб бораётган бир пайтда, коммунал хизматлар нархи ҳам осмонга чиқиб кетаётгани дард устига чипқон бўляпти. Бу хизматлар асосий эҳтиёжлар жумласидан бўлгани сабабли, Халифалик давлатида шаръий ҳукмга биноан у ҳар бир шахсга бепул ёки жуда арзон нархларда таъминланади.

Хабар (daryo.uz 19.08.2025й): Президент Шавкат Мирзиёев 19 август куни Покистон Штаблар бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Саҳир Шамшод Мирзо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Изоҳ: Хабарга кўра, Ўзбекистон ва Покистон стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди. Феврал ойида эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, турли даражаларда мулоқот ва алмашинувлар фаоллашгани қайд этилди. Томонлар ҳарбий ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни муҳокама қилди. Шунингдек, трансафғон темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга оширишни тезлаштириш масаласига эътибор қаратилди. Маълумки, Покистон ташқи сиёсатда АҚШ орбитасидаги давлат ҳисобланади. Шу боис унинг қадамлари асосан Америка манфаатлари билан уйғун кечади. Яқинда АҚШ Озарбайжон ва Арманистонни яраштириш орқали стратегик аҳамиятга эга бўлган Зангезур йўлагини ўз таъсирига олишга эришди. Ва бу жараёнда Туркия ҳам АҚШ манфаатларини рўёбга чиқариш йўлида қаттиқ ҳаракат қилмоқда. Энди эса Вашингтон Покистон орқали Марказий Осиёга трансафғон йўлини ишга солиш билан фаолроқ кириб келишга интилмоқда. АҚШнинг мақсади – дунёда етакчилик мақомини сақлаб қолиш, жумладан, Марказий Осиёнинг бой ресурсларига эга чиқишдир. Афсуски, Покистон ҳам, Ўзбекистон ҳам бундай учрашувларда Уммат дардини эмас, балки мусулмонларга нисбатан қотиллик сиёсатини юритиб, Ғазо аҳлини дунё кўз ўнгида қатлиом қилаётган яҳудий вужудини ошкора қўллаб-қувватлаб келаётган АҚШ манфаатларига хизмат қилмоқда. Ғазода ҳар куни гўдаклар сунъий очарчилик қурбони бўлаётган бир пайтда, бу икки мусулмон юрти АҚШ манфаатларига хизмат қилаётгани аламли ҳолдир. Аллоҳдан ёлвориб сўраймиз, Фаластин замини яҳудийлар учун қабристонга айлансин, у ердаги мазлум мусулмонларни ёрдамсиз қолдираётган бу қўрқоқ, малай ҳукмдорлар эса тез орада чириган тахтларидан ағдарилсин. Ўрнига эса Умар ибн Хаттоб р.а.дек Халифалар ва Салоҳиддин Айюбийдек қўмондонлар келсин. Аллоҳим, кофир қавмларнинг бу ҳаракатини улар учун ҳалокат, Ислом уммати учун эса Ўзинг ваъда қилган нусрат билан якунла! Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “…Сўнгра яна Пайғамбарлик минҳожидаги Халифалик бўлади”.

Хабар (gazeta.uz 19.08.2025й): 19 август куни Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсуновга нисбатан қўзғатилган жиноят иши юзасидан суд бошланди. У диний экстремизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб этувчи материалларни ОАВ орқали тарқатишда айбланмоқда.

Изоҳ: Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон Матбуот бўлими Мубашшир Аҳмаднинг суди бошланиши муносабати билан матбуот баёноти эълон қилди. Унда, жумладан, шундай дейилади: “Мубашшир Аҳмадга қарашли бўлган Azon Global портали…да, жумладан, лаънати яҳуд вужудининг Муборак Фаластин заминидаги босқинчилик жиноятлари, шунингдек, Хитойнинг уйғур мусулмонларига қарши шафқатсиз репрессив сиёсати ҳам фаол ёритилади. Афтидан, мазкур портал фаолияти ўзбек режимининг Исломий контент бўйича қатъий белгилаб берган йўналишига мос келмаган кўринади. Бироқ, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, портал амалда ўзбек режимига қарши фаолият юритмайди. Бундан ташқари, у тўлиқ Ўзбекистондан ташқарида, яъни Ўзбекистон қонунлари амал қилмайдиган майдонда фаолият қилади. Албатта, ўзбек режими ўзи ўйлаб топган қонунларини ҳам оёқости қилиб, ўзига “ёқмаган” ҳар қандай шахсни жазога тортиши янгилик эмас”. Баёнот шундай сўзлар билан якунланади: “Биз Мубашшир Аҳмад биродаримизга Аллоҳдан офият сўраймиз, уни золим режим қўлидан тез фурсатда озод қилишини сўраб дуо қиламиз. Зеро, Росулуллоҳ ﷺ шундай марҳамат қилганлар: “Мусулмон мусулмоннинг биродаридир. У унга зулм ҳам қилмайди ва ташлаб ҳам қўймайди”. …Биз Мубашшир Аҳмад ишидан юртимиз ва ундан ташқаридаги барча фаоллар ибратланиши керак, деб ҳисоблаймиз. Чунки бу режим Россия, Америка ва Хитой каби мустамлакачи давлатларнинг Ислом ва мусулмонларга қарши кураш бўйича талабларини шу пайтгача қолдирмай бажариб келяпти. Шунинг учун ҳам, токи динингиздан озгина нарсани ҳам қолдирмай йўқ қилмагунларича сизга тақиқ кетидан тақиқ қўйилаверади. Демакки, ўзбек режими ва унинг ортидаги ёвуз давлатларга ҳадеб ён бераверишни бас қилиб, Ислом ва мусулмонларнинг туб манфаатлари учун холислик билан ва фақат Аллоҳнинг розилигини кўзлаб ҳаракат қилиш вақти келди!”

Хабар (ozodlik radiosi 20.08.2025й): Наманганда имомлар, ноиблар ва мутаваллиларнинг хотинларидан ҳижобни ечиб, рўмолни орқадан боғлаш талаб қилинди.

Изоҳ: Озодлик радиосининг хабар беришича, мазкур талаб Наманган вилояти ҳокимлигининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўлими бошлиғи Жамшид Хатамов томонидан август ойи бошларида ташкил қилинган мажлисда янграган. Ушбу мажлис фақат аёллар учун ташкил қилинган бўлиб, ҳар бир имом, ноиб ва мутаваллининг хотинлари келиши шарт қилинган ва агар кимдир келмайдиган бўлса, унга эрини ишдан бўшатиш билан таҳдид қилинган. Бу мажлис ҳақида унда қатнашган аёллардан ва имомлардан бири Озодликка хабар берган. Мажлисни олиб борган бўлим бошлиғи ўринбосари Сайёра Исоқова аёллардан ҳижобни ечиб, рўмолни орқадан ўраш қатъий талаб қилинишини айтган ва бу борада айнан имомларнинг хотинлари халққа намуна бўлиши кераклигини уқтирган. Аллоҳ таоло Ўзбекистондаги имом-домлалар бошига оғир синовларни соляпти. Улар бир вақтнинг ўзида ҳам ўзбек режимига хизмат қилиш, ҳам Исломга содиқ мусулмонлар ўртасида жон сақлаш умидида эдилар. Бироқ бу иккисини жамлашнинг ҳеч иложи йўқлигидан бугун улар икки ўт орасида қолишяпти. Қаранг, Муборак Фаластин, Ғазодаги қатлиом масаласида режимнинг тақиқларига итоат қилиб, бу борада шу пайтгача бир оғиз сўз айтмадилар, ҳатто у ердаги мазлумлар ҳақига омматан дуо қилиб қўйишга ҳам ярамадилар. Энди эса режим улардан аёлларининг авратини очишни талаб қилмоқда, юртимиздаги муслима аёлларнинг авратини очишда етакчилик қилишларини хоҳламоқда. Аслида, бундай талаб озгина ғурури ва ғаюрлиги бор мусулмон учун жуда қаттиқ ҳақорат ва ҳаддан ортиқ хорликдир! Бироқ бу имом-домлаларда бу нарсалар топилармикин?! Эй муфтий бошлиқ дин уламолари! Яна қачонгача режимга ён бермоқчисиз?! Эс-ҳушингизни йиғадиган вақт келмадими?! Ё динингиздан ҳеч нимани қолдирмай йўқ қилмагунларича устингиздаги мана бу режим ва унинг ортида турган кофир мустамлакачи давлатларга итоатда бўлаверасизми?! Сизларни яна бир бор Аллоҳнинг йўлига қайтиб, раббоний уламолар қаторидан жой олишга чақирамиз! Бунинг учун сизлар режимга хизмат қилишни, унинг ғайриисломий сиёсатига Исломдан тўн кийдиришни бас қилишингиз лозим. Ниҳоят, Пайғамбарлар меросхўрлари деган номга лойиқ бўлиб, Ислом ва мусулмонлар  тарафига ўтишингиз сизлар учун айни тўғри йўлдир!

وَلِلَّهِ الْعِزَّةُ وَلِرَسُولِهِ وَلِلْمُؤْمِنِينَ وَلَٰكِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَا يَعْلَمُونَ

– “Ҳолбуки, куч-қудрат (ғолиблик) Аллоҳники, Унинг пайғамбариники ва мўминларникидир. Лекин мунофиқлар (буни) билмаслар”.  (Мунафиқун:8)

Хабар (yuz.uz 20.08.2025й): Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар учун “солиқ амнистияси” эълон қилди.

Изоҳ: Мирзиёевнинг сўзларига кўра, бугунги кундаги солиқ текширувлари орқали 20 мингдан зиёд тадбиркорларда 16 триллион сўмлик хато ва камчиликлар аниқланган. Аммо президент бу ҳолатлар учун жазо қўлланмаслигини, балки 1 ноябргача тадбиркорларга барча хатоларни ихтиёрий тўғрилаш имкони берилишини маълум қилди. Шу билан бирга, айланма солиқдан ҚҚСга ўтадиган корхоналарга қатор енгилликлар таклиф этилди. Жумладан, улар бир йил давомида фойда солиғидан озод қилинади, ҳисоботда хатолик бўлса ҳам жарима қўлланмайди ва бухгалтер маошининг маълум қисми солиқдан чегирилади. Президент таъкидлаганидек, 1 ноябрдан бошлаб тадбиркорлар “тоза саҳифадан” бошлайди. Режимнинг “солиқ амнистияси” ташқи томонда тадбиркорга ёрдам, имконият ва енгиллик сифатида кўринади. Лекин аслида бунинг ортида давлатнинг қуйидаги мақсадлари яширинган: Биринчиси – тўлиқ назорат. Тадбиркорларнинг молиявий ҳаракатлари тўлиқ базага киритилади. Ҳозир жазоламасдан маълумот йиғилади, аммо кейин бу маълумотлар назорат ва босим учун ишлатилиши мумкин. Иккинчиси – солиқ қамровини кенгайтириш. ҚҚС ставкаси 12%га туширилгани кўзга енгилликдек кўринади. Лекин амалда бу давлат учун кафолатли ва узлуксиз даромад манбаини таъминлайди. Айланма солиқда қолишни истаган тадбиркорлар эса турли “имтиёзлар” баҳонасида ҚҚС тизимига мажбурий равишда ўтказилади. Учинчи – сиёсий қурол сифатида рейтинг. Тадбиркорлик рейтинги орқали ҳар бир бизнес давлат сиёсатига қарам қилинади. Агар кимдир итоатсизлик қилса, уни рейтинг орқали кредит, тендер ва имкониятлардан маҳрум қилиш осон. Бир сўз билан айтганда, бу “амнистия” – тадбиркорларни оғзига ширин кўрсатилган тузоқ орқали тўлиқ тизимга қулфлаб киритиш стратегиясидир. Доим таъкидлаб келаётганимиздек, капиталистик демократия тузумида ҳеч қачон халқ манфаатлари инобатга олинмайди. Бу тузумда фақат ҳокимият эгалари ва уларга яқин бўлган капиталист бойларнинг тор манфаатлари ҳимоя қилинади. Шунинг учун ҳам ҳокимият тепасига ким келиб ва нималарни ваъда қилишидан қатъий назар, халқнинг аҳволи ўнгланмайди. Қачонки, бу тузум таг-томири билан ҳаётдан улоқтирилиб, ўрнига Исломнинг адолатли қонунлари билан ҳукм юритадиган Халифалик барпо бўлса, албатта, ёлғончи ҳукмдорлар куни тугаб, адолатли бошлиқлар даври бошланади ва бу эса Аллоҳнинг изни ила жуда яқиндир.

  

Салоҳиддин

24.08.2025й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Американинг 66 та халқаро ташкилотдан чиқиб кетишининг сабаблари ва оқибатлари

  • МАҚОЛАЛАР

    Касал Уммат

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Фаластин режими Трамп келишувига қарши чиққан ўқитувчилар ва имом-хатибларни қамоққа олмоқда

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/