| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
Home›АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ›Эй мусулмонлар, Ғазони ёрдамсиз ташлаб қўйманг!

Эй мусулмонлар, Ғазони ёрдамсиз ташлаб қўйманг!

By htadmin
28.08.2025
460
0
Share:

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Эй мусулмонлар, Ғазони ёрдамсиз ташлаб қўйманг!

Устоз Абдуллоҳ Зайд

Оҳ, ёрдамсиз қолдиришнинг оғриғи юракни парчаламоқда! Бу азоб очликдан ҳам, қамоқдан ҳам, қамчининг зарбасидан ҳам оғирроқ бўлмоқда. Муборак Фаластин замини аҳли, хусусан, Ғазо аҳли Умматдан ёрдам ва нусрат талаб қилмоқда. Улар бунга ҳақлидирлар. Чунки исломий биродарлик мусулмонларни бир-бирларига ёрдам беришга мажбур қилади. Мана, Росулуллоҳ ﷺ нима деганларига бир қаранглар:

«اَلْمُسْلِمُ أَخُو الْمُسْلِمِ لَا يَظْلِمُهُ، وَلَا ‌يَخْذُلُهُ، وَلَا يَحْقِرُهُ، التَّقْوَى هَا هُنَا وَيُشِيرُ إِلَى صَدْرِهِ ثَلَاثَ مَرَّاتٍ»

«Мусулмон мусулмоннинг биродаридир; унга зулм қилмайди, ёрдамсиз қолдирмайди ва камситмайди. Ул зот уч марта қалбларига ишора қилиб: тақво шу ерда, дедилар». (Имом Муслим ривояти). Демак, мўминларни ўз ака-укаларини қўллаб-қувватлашга, Росулуллоҳ ﷺнинг Меърож маскани бўлмиш Ақсо масжидини озод этишга ва бу йўлда тўсиқ бўлаётган барча монеларни йўқ қилишга мажбур этувчи омил — уларнинг қалбларидаги тақводир. Бироқ, мусулмонларни анави Сайкс-Пико чегаралари бўлиб-парчалаб турган бўлса, қандай қилиб ғазолик биродарларини қўллаб-қувватласинлар?!

Агар ҳукмдорлар Ғазо аҳлини оч қўйиш, қирғин қилиш ва тиз чўктириш учун душман билан тил бириктираётган бўлса, мусулмонлар қандай қилиб Ғазога ёрдам кўрсата олсинлар?!

Агар миллий разведка жосуслари мусулмонларнинг ҳар бир сўзини тинглаб, ҳар бир нафасини санаб, ижтимоий тармоқлар ва масжидларда таъқиб этиш орқали уларни хиёнат тахтига хизмат қилишга мажбур қилаётган бўлса, улар Ғазо аҳлига қандай ёрдам кўрсата олсинлар?!

Агар сарой муллалари ҳукмдорларнинг чизган чизиғидан чиқмай, уларнинг ботил ишларини ҳақ деб фатво бераётган бўлса, мусулмонлар Исломга қандай нусрат кўрсата олсинлар?!

Эй мусулмонлар!

Судандаги ака-укаларимиз аҳволи бизнинг Ғазодаги аҳволимиздан кам эмас. Шомдаги, Шарқий Туркистондаги, Мьянмадаги, Сомалидаги ва Босниядаги биродарларимиз аҳволи ҳам бизникидан қолишмайди. Ҳукмдорларингиз хиёнати эса Умматнинг бир юртидан бошқа юртига кўчиб, барча ерда ўз изини қолдирмоқда. Ислом душманлари Умматни ҳар ерда қатли ом қилмоқда. Бироқ хоин ҳукмдорларимизнинг душманлар билан тил бириктиришдаги жиноятлари барча жиноятлардан ҳам ўтиб тушмоқда.

Бугун Умматнинг онги қуйидаги ҳақиқатни англаш даражасига етди: Уммат тушунча ва туйғуларда бир тану бир жон бўлгани сабабли, Ғазо аҳлининг яраси Ҳижоз аҳлига оғриқ бермоқда, Яман аҳли уни ҳис этмоқда, Миср аҳли эса унинг ох-зарбаларидан азоб чекиб, оҳ урмоқда. Аммо Ҳижоз, Миср, Судан, Покистон, Туркия ва бошқа мусулмон диёрлари аҳли сунъий чегаралар, тўсиқлар ва миллий давлатлар орқали Ғазо аҳлидан алоҳида вужудлар сифатида ажратиб қўйилган. Ҳолбуки, уларнинг қалблари ҳам, ақллари ҳам, руҳлари ҳам у ердаги биродарларини қўллаб-қувватлашга интиқ. Лекин Ғазо сари чўзилган қўллари ва ташланган қадамлари сунъий чегаралар ортида қамалиб қолмоқда.

Мусулмонлар кундан-кунга шунга амин бўлмоқдаларки, ҳукмдорлар Умматни ғазолик биродарларига ёрдам беришдан тўсиб турган яҳудийлар ва америкаликларнинг қўлидаги қуроллардир. Агар улар бўлмаганида, миллионлаб мусулмонлар такбирлар айтиб Байтул-Мақдис томон юриб борган ва Ақсо масжидида нусрат намозини ўқиган бўлар эдилар.

Ислом Уммати Ғазога ёрдам беришдан ва бошқа бечора мусулмонларга нусрат қўлини чўзишдан на ожиздир ва на кучсиздир, аксинча бунга қодир. Умматни анави мунофиқ тоғут ҳукмдорлар ожиз қилиб кўрсатишяпти, шу орқали мусулмонлар ўзларини ожиз ва заиф ҳис қилишсин, умидсизликка тушишсин деб уринишяпти, уларнинг қонини, муқаддас даргоҳларини ва ор-номусини Америка ва халқаро ташкилотларга топширишяпти.

Ғазо аҳли Ислом Умматини ва унинг аскарларини ўзларига ёрдам беришга ва яҳудийлардан қутқаришга чақирмоқдалар. Аммо ҳукмдорларимиз эса Американи ва халқаро ташкилотларни қамални енгиллатиш ва ёрдам молларини киритишга чақиришяпти! Бу эса уларнинг Ғазо аҳлининг масаласини ўз масаласи деб ҳисобламасликларини кўрсатади. Чунки улар Ғазо тақдирини Америка ва яҳудийлар ҳал қилади, ўзларининг вазифаси эса мусулмон халқларни махсус хизматлар ва тазйиқ органлари босими остида эзиб туришдан иборат, деб билишади.

Эй мусулмонлар!

Ғазони қўллаб-қувватлаш учун кўчаларга чиқиш ва майдонларни тўлдириш албатта зарур. Аммо бу иш фақат ҳамдардлик билдириб, ғазабни босиш, кейин уйларга тарқалиш билан бажарилмайди. Сиз мусулмонлардан талаб қилинаётган нарса исломий юртлар аскарларини жиҳодга чақириш ва уларни сиз билан ғазолик биродарларингиз ўртасида тўсиқ бўлиб турган режимларни ағдаришга ундашдир.

Майдонларга чиқинг, армияларни Аллоҳнинг йўлидаги жиҳодга ва мустамлакачилар чизиб қўйган сунъий чегараларни йўқ қилишга чақиринг.

Биз истаймизки, майдонларга чиқайлик ва армиялар талабларимизни қабул қилиб, ҳукмдорларни тахтдан ағдармагунча ортга қайтмайлик. Ғазо аҳли емагунча емайлик, муборак замин аҳли ухламагунча ухламайлик. Дарҳақиқат, бизга хиёнатчи тузумларни илдизи билан қўпориб, қаршисида учрайдиган ҳар қандай тўсиқларни ағдариб кетадиган тўфон зарур. Чунки бу тўсиқлар Умматнинг бирлашишига, динини қоим қилишига, Аллоҳ йўлида жиҳод қилишига ва Аллоҳнинг калимасини улуғлаб, кофирларнинг сўзини ер билан яксон этишига йўл бермаяпти.

Эй мусулмонлар!

Сиз бу яхшиликни амалга оширишга қодирсиз, бунга лойиқсиз, ҳатто сиз шу мақсадда яратилгансиз. Аллоҳга ёрдам беринг, Аллоҳ сизга нусрат ато этсин ва қадамларингизни собит қилсин. Малай ҳукмдорлардан қўрқишни қалбларингиздан суғуриб ташланг. Американинг кучи ва кибри сизни қўрқитмасин, чунки Аллоҳ таолонинг қудрати ундан ҳам буюкдир. Аллоҳ қаҳри қаттиқ ва жазоси оғир зотдир. Шунга ишонган мўмин эса Аллоҳга холис таваккал қилади, Аллоҳ эса таяниш учун тўлиқ кифоя қилади. Муборак замин аҳли Аллоҳнинг ёрдами ва тавфиқи ила ҳақ устида собит туради. Уларни ёрдамсиз қолдирганлар эса уларга ҳеч қандай зиён етказа олмайдилар. Росулуллоҳ ﷺ бундай деганлар:

«لَا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي ‌ظَاهِرِينَ ‌عَلَى ‌الْحَقِّ لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَذَلَهُمْ، حَتَّى يَأْتِيَ أَمْرُ اللهِ وَهُمْ كَذَلِكَ»

«Менинг умматимдан бир гуруҳ одамлар доимо ҳақ устида ғолиб бўлиб турадилар. Ёрдамсиз қолдирганлар уларга ҳеч қандай зиён етказа олмайди. Улар Аллоҳнинг амри келгунга қадар шу ҳолатда қоладилар». (Имом Муслим ривояти).

Биз қудратли ва азиз Аллоҳнинг нусратига тўла ишонамиз. Сизни динингиз ва биродарларингизни қўллаб-қувватлашда Аллоҳга содиқ бўлишга, шу орқали муборак заминни озод қилиш шарафига ноил бўлишга даъват этамиз. Бу улуғ мартаба ва буюк мукофот Аллоҳга берган аҳду паймонларида содиқ бўлган кишиларгагина насиб этади. Бас, Аллоҳга содиқ бўлинглар, У ҳам сизларнинг содиқлигингизни тасдиқлайди, ростгўйлигингизни амалга оширади. Бу ҳақда сизга Аллоҳ таолонинг қуйидаги каломи кифоядир:

﴿إِنَّ ٱللَّهَ ٱشۡتَرَىٰ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ أَنفُسَهُمۡ وَأَمۡوَٰلَهُم بِأَنَّ لَهُمُ ٱلۡجَنَّةَۚ يُقَٰتِلُونَ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ فَيَقۡتُلُونَ وَيُقۡتَلُونَۖ وَعۡدًا عَلَيۡهِ حَقّٗا فِي ٱلتَّوۡرَىٰةِ وَٱلۡإِنجِيلِ وَٱلۡقُرۡءَانِۚ وَمَنۡ أَوۡفَىٰ بِعَهۡدِهِۦ مِنَ ٱللَّهِۚ فَٱسۡتَبۡشِرُواْ بِبَيۡعِكُمُ ٱلَّذِي بَايَعۡتُم بِهِۦۚ وَذَٰلِكَ هُوَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡعَظِيمُ﴾

«Албатта, Аллоҳ мўминларнинг жонларини ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди, улар Аллоҳ йўлида жанг қилиб (кофирларни) ўлдирадилар ва (ўзлари ҳам Аллоҳ учун шаҳид бўлиб) ўлдириладилар. (Бундай мўминларга жаннат берилишига) Аллоҳ Таврот, Инжил ва Қуръонда Ўзининг ҳақ ваъдасини берган. Аллоҳдан ҳам аҳдига вафодорроқ ким бор? Бас, (эй мўминлар), қилган бу савдоларингиздан шодланинг. Мана шу ҳақиқий буюк бахтдир»  [Тавба 111]

Эй Аллоҳим! Мусулмонларнинг қалбларини Ўзингга итоат ва динингни қўллаб-қувватлашга очиб бер. Биз учун Ўз даргоҳингдан бир мададкор қувват ато эт.

Роя газетасининг 2025 йил 13 август, чоршанба кунги 560-сонидан

 

0
0

Related posts:

No related posts.

TagsҒазони ёрдамсиз ташлаб қўйманг!
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Ҳукуматлар ва раҳбарлар режим билан тинчлик асосида муомала қилиб, Шом аҳлига нисбатан душманлик қилишмоқда»

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ўз халқи масаласида тирикчилик қилаётган бундай режим қуриб кетсин!

  • МАҚОЛАЛАР

    Ислом ақидаси ҳаётимизнинг асосига айланиши шарт

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 06.05.2026

    Ўзбекистондаги янги энергетика сиёсатининг асл моҳияти

  • 06.05.2026

    Ипотека “ёрдами” ёш оилаларгами ёки банкларгами?

  • 05.05.2026

    Минтақа устидаги яҳудий жосуслиги ва Исломга қарши нафрат

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/