| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      01.08.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.07.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      27.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      20.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Америка Украина можаросидаги ҳал қилувчи ролини сақлаб қолмоқда

  • Масжидлар ёқиб юборилмоқда, мусулмонлар ўлдирилмоқда, қўшинларимиз эса томоша қилиб турибди!

  • Фаластинни озод қилиш фақат Фаластин аҳлининг эмас, балки бутун умматнинг масъулиятидир

  • ХХI АСР ҚУЛДОРЛИГИ

  • Абдуманнон биродаримизнинг вафоти муносабати билан таъзия

  • Халифалик жамият рўбарў келаётган чақириқларга қандай муомала қилади?

  • Эй мусулмонлар, келинг, ўз тиканимизни ўз қўлимиз билан суғуриб ташлайлик ва елкамиздаги рувайбизаларни улоқтирайлик!

  • Покистон Яқин Шарқдаги Америка ҳарбий объектларини ҳимоя қилиш учун Форс кўрфазига ўз армиясини жойлаштиришга тайёргарлик кўрмоқда!

МАҚОЛАЛАР
Home›МАҚОЛАЛАР›Ўзбекистон автомобил бозорида Хитойнинг хавфли қадами

Ўзбекистон автомобил бозорида Хитойнинг хавфли қадами

By htadmin
30.08.2025
0
Share:

Ўзбекистон автомобил бозорида Хитойнинг хавфли қадами

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

Хитойнинг етакчи электромобил ишлаб чиқарувчиси NIO компанияси Марказий Осиё бозорига ўзининг илк қадамини қўйди. Компания Abu Sahiy Motors билан ҳамкорликда бешта моделни – EL8, EL6, ET5, ET5 Touring ва ONVO L60 ни Ўзбекистон бозорига олиб киришини эълон қилди. “Биз учун Ўзбекистон – нафақат йирик истеъмол бозори, балки бутун Марказий Осиё учун старт майдонидир. Abu Sahiy Motors билан ҳамкорлик эса хизмат кўрсатиш тизими ва автомобилларнинг узлуксиз тақсимотини таъминлайди”, – деди NIO вакиллари.

NIO сўнгги йилларда халқаро бозорларда фаол кенгайиш сиёсатини юритмоқда. Компания 2025 йил охиригача 25 та давлатда ўз фаолиятини йўлга қўйишни режалаштирган. Шу доирада у Сингапур, Коста-Рика ва Ўзбекистонни навбатдаги йирик бозор сифатида белгилади. NIO'нинг жорий йил биринчи чорагидаги даромади 12 млрд юанга етди, бу ўтган йилгига нисбатан 21,5% кўпдир. Автомобил савдоси деярли 10 млрд юан даромад келтирди. Бу эса, NIO учун асосий даромад манбаи автомобил бизнеси эканлигини тасдиқлайди. Компаниянинг Марказий Осиёдаги эксклюзив дистрибюторига айланган Abu Sahiy Motors Ўзбекистонда автомобил савдоси, логистика ва кўчмас мулк соҳасида фаолият юритувчи йирик гуруҳ. Унинг 50% улушига “Streamline Investment Group” MCHJ эгалик қилади. “Streamline Investment Group” MCHJ 2023 йил 22 декабрда Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган хорижий корхона ҳисобланади. Ушбу МЧЖнинг таъсисчиси 100% тарзда “ООО Тяньцзиньская компания цепочки поставок “Ижань”” эканлиги кўрсатилган. Шу билан, “Streamline Investment Group” Ўзбекистонда фаолият юритадиган, аммо Хитойнинг Тяньцзинь шаҳрига мансуб компанияга тегишли юридик шахс эканлиги аниқланган.

Ўзбекистон автомобил бозори узоқ йиллар давомида UzAuto Motors компаниясининг мутлақ монополияси остида бўлиб келмоқда. Ички бозордаги юқори нархлар, экспорт нархларидан анча қиммат сотиладиган автомобиллар ва сифат билан боғлиқ баҳслар аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, автомобил салонларидаги узундан-узоқ навбатлар, етказиб бериш муддатларининг чўзилиши ҳам аҳоли норозилигининг муҳим сабабларидан биридир.

UzAuto Motors (GM Uzbekistan)нинг асосий технология ва инвестиция манбаи General Motors (АҚШ) компанияси бўлиб, мамлакатдаги автосаноат ва бозорнинг 90% дан ортиқ қисмини эгаллаган. Шу фонда NIO орқали Хитой таъсирининг электромобиллар кўринишида кириб келиши АҚШ–Хитой ўртасидаги глобал технология уруши контекстидаги маҳаллий акс-садо ҳисобланади. Шунга кўра, Ўзбекистон бозори геосиёсий жиҳатдан икки йирик куч – АҚШ ва Хитой монополияси остидаги бозорга айланиб қолмоқда.

UzAuto Motors’нинг монополияси узоқ йиллар давомида аҳолининг норозилигига сабаб бўлиб келаётган эди. Лекин шунга қарамай, ҳукумат қўллаб-қувватлови билан сақланиб келди. Глобал геосиёсий рақобат фонида NIO’нинг кириб келиши эса Chevrolet монополиясига нисбатан рақобатни пайдо қилса-да, бу рақобат халқ манфаатини эмас, балки икки йирик геосиёсий куч – АҚШ ва Хитойнинг манфаатларини кўзлайди. АҚШ ўз нуфузини UzAuto Motors орқали сақлаб қолишга ҳаракат қилса, Хитой NIO каби компаниялари ёрдамида стратегик ҳудуд бўлган Марказий Осиёда ўз позицияларини мустаҳкамлашга интилади. Натижада табиийки, Ўзбекистон автомобил бозоридаги рақобат ташқи кучлар манфаатларининг тўқнашуви манзарасида шаклланади. Халқ учун эса, нархлар чўнтакбоп бўлиши, сифат ошиши ва ҳақиқий танлов имконияти юзага келиши керак эди, аммо бу нарсалар сариқ чақалик ҳам эътиборга олинмаётгани кузатилмоқда. Шу боис, рақобатнинг марказида халқ ва унинг манфаатлари эмас, балки гегемон ўйинчилар ва уларнинг стратегик таъсирини кучайтириш мақсадлари турибди.

Бунга сабаб, автомобилсозлик – саноатнинг муҳим тармоқларидан бири ҳисобланади. Чунки у фақат транспорт воситалари ишлаб чиқариш эмас, балки бутун бир саноат занжири – металлургия, двигателсозлик, электроника, бутловчи қисмлар – ишлаб чиқариш билан узвий боғлиқ тармоқдир. Бу занжирнинг ҳар бир бўғинини четдан келтириш Ўзбекистонни ташқи кучларга қарам қилиб қўйиши табиий.

Масалан, двигателлар ёки асосий электрон тизимларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилмаслиги, уларни четдан олиш мажбуриятини юклайди. Бу эса автомобилсозликка эмас, балки бутун иқтисодиётга таъсир кўрсатади. Натижада геосиёсий кучлар автомобил бозорини назорат қилиш орқали давлат сиёсатини ҳам белгиловчи омилга айланади.

Демак, саноат – давлат суверенитетининг асосий таянчларидан бири ҳисобланади. Шу боис, автомобилсозлик саноати мустақил ривожланиши керак. Бунинг учун, авваламбор, оғир саноатни йўлга қўйиб ва уни кучайтириш, такомиллаштириш лозим. Чунки двигателсозлик, металлургия, бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ва электрон саноат оғир саноат таркибига киради ва уни маҳаллий тарзда йўлга қўйилмаса, автомобилсозлик доимо ташқи кучларга боғлиқ бўлиб қолади. Шунинг учун, Ўзбекистон оғир саноатни йўлга қўйиб, автомобилсозликни ташқи кучлар таъсиридан халос этмаса, бу соҳа уни қарамлик гирдобига тортиб кетаверади.

Бироқ Совет Иттифоқи даврида (1920-1980 йиллар) Москванинг 2-жаҳон урушига доир ҳарбий-саноат стратегияси бўйича Ўзбекистонда оғир саноат тармоқлари мавжуд эди.

– Тошкент авиация заводи (ТАПОиЧ) – 1930 йиллардан ишлаган, ҳарбий ва фуқаролик самолётлари ишлаб чиқарилган.

– Чирчиқ электролиз комбинати – 1940 йилларда барпо этилган, кимё ва энергетикада муҳим аҳамиятга эга эди.

– Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) – мис, молибден, руда қазиб олиш ва қайта ишлаш.

– Навоий кон-металлургия комбинати (НГМК) – уран ва олтин ишлаб чиқариш. Булар ҳарбий саноат учун хомашё етказиб берувчи корхоналар ҳисобланарди.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Тошкент трактор ва моторсозлик заводлари, Андижон автомобил заводи (АЗЛК филиали сифатида) ва бошқалар.

Совет Иттифоқи қулагач, Ўзбекистон минтақанинг бошқа давлатлари каби геосиёсий кучлар рақобати майдонига айланди. Америка бошчилигидаги коллектив Ғарб БМТ тузилмалари, Жаҳон Банки ва ХВЖ каби молиявий институтлар орқали ҳамкорлик шартлари бўйича оғир саноат тармоқларини деталларигача йўқ қилди. Кон-металлургия комбинатлари (ОКМК, НГМК) ни сақлаб қолиб, давлат иқтисодиётини пахта, газ, олтин каби хомашё экспортига таянадиган қилиб қўйди. Бу билан, Ўзбекистонни улкан қарз тузоғига илинтириб, мамлакат ресурсларини Ғарбга оқиб боришини кўзлади.

Демак, Ўзбекистон ўз хомашё базасини мустақил маҳсулотга айлантириш, янада аҳамиятлиси, ҳарбий-саноат соҳасида ҳам мустақил кучга айланиш имкониятига эга бўлмаслиги учун геосиёсий кучлар Ўзбекистонда оғир саноатнинг шаклланишига ҳеч қачон йўл қўймайди. Ваҳоланки, ўзлари оғир саноатни кучайтирганлиги сабабли ҳарбий ва иқтисодий жиҳатдан қудратли давлатларга айландилар.

Бугунги кунда мустамлакачи давлатлар ва уларнинг гигант компаниялари Ўзбекистон каби исломий юртларда оғир саноатни ман қилиши ҳамда маҳсулот ва хизматлар бозорини қўлга киритиб, нархларни сунъий равишда белгилаши ва монополия қилиши аслида Ғарбнинг капиталистик иқтисод тузуми татбиқи натижасидир. Бунга барҳам берадиган ягона бошқарув эса, Рошид Халифалик давлатидир. Чунки ушбу давлат татбиқ қиладиган Исломий иқтисод низоми саноатни ҳарбий йўналишдаги оғир саноат асосида ривожлантиради. Машинасозлик, дастгоҳсозлик, мураккаб ускуналар, кимё ва электроника саноатига оид барча корхоналарни ҳарбий сиёсатга йўналтиради. Чунки оғир саноатнинг кучайиши ҳарбий йўналишда бўлишини талаб қилади. Америка ва Хитой ҳарбий йўналишли саноати туфайли етакчи саноат давлатларига айланди. Халифалик давлати, шунингдек, ташқи таъсирлардан сақланиш учун ҳимояси бошқа давлатга тобе бўлишига йўл қўймайди ҳамда жиҳод йўли билан Ислом рисолатини бутун оламга ёювчи давлат сифатида етакчиликка интилади. Бунинг учун давлат ўз қурол-яроғ ишлаб чиқаришини йўлга қўяди ва уни доимий равишда ривожлантиради. Токи, энг замонавий ва энг кучли қурол-яроғ билан ўзини-ўзи доимо таъминлай оладиган бўлиши, ҳар қандай душманни қўрқита олиши керак. Аллоҳ таоло айтади:

وَأَعِدُّواْ لَهُم مَّا ٱسۡتَطَعۡتُم مِّن قُوَّةٖ وَمِن رِّبَاطِ ٱلۡخَيۡلِ تُرۡهِبُونَ بِهِۦ عَدُوَّ ٱللَّهِ وَعَدُوَّكُمۡ وَءَاخَرِينَ مِن دُونِهِمۡ لَا تَعۡلَمُونَهُمُ ٱللَّهُ يَعۡلَمُهُمۡۚ وَمَا تُنفِقُواْ مِن شَيۡءٖ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ يُوَفَّ إِلَيۡكُمۡ وَأَنتُمۡ لَا تُظۡلَمُونَ

– “(Эй мўминлар), улар учун имконингиз борича куч ва эгарланган отларни тайёрлаб қўйингизки, бу билан Аллоҳнинг ва ўзларингизнинг душманларингизни ҳамда улардан ташқари сизлар билмайдиган – Аллоҳ биладиган бошқа бировларни ҳам қўрқувга солурсизлар. Аллоҳ йўлида нимани сарф қилсангиз, сизларга зулм қилинмаган ҳолда комил қилиб қайтарилур”. (Анфол:60)

 

Иззатуллоҳ

30.08.2025й

TagsЎзбекистон автомобил бозориХитойнинг хавфи
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Бу йилги Рамазон Умматнинг энг аламли кунига тўғри келди

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Ғазо қамалини бузиш керакми ёки ватарпарварлик бутларини синдиришми?!

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    «Сочи келишуви қонимизни беҳуда кетказиб, душманимизни ҳимоя қилди»

ОНЛАЙН КУТУБХОНА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    SAHIFA

    • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
    • БОШ САҲИФА
    • КИТОБЛАР
    • Ҳизб ут-Таҳрир

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/