| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      02.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      25.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      18.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      11.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      05.04.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      28.03.2026
      0
    • Мирпоччаева Ҳикоят аянинг вафотлари муносабати билан таъзия

      26.03.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      21.03.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

  • Ернинг молиявий тузоққа айлантирилиши

  • Шимолий Европа сафари: капиталистик кишанларнинг янги занжири

  • Инсоният тақдири ва Ислом Умматининг вазифаси

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
31.08.2025
1634
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمٰنِ الرَّحِيمِ

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (president.uz 25.08.2025й): Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн 25 август куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди. Самарқанд шаҳри аэропортида Иордания Подшоҳини Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Изоҳ: Ўзбекистон ТИВ расмий баёнотига кўра, томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, фармацевтика, кимё, қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, кончилик ва бошқа тармоқларда қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилади. Бироқ бу ташриф замирида хавфсизлик, идеологик ва геосиёсий йўналишлар, жумладан, сиёсий Исломга қарши ҳамкорлик кўзга ташланади. Чунки Иордания кичик давлат бўлишига қарамай, хавфсизлик ва разведка соҳасида улкан нуфузга эга. Бунинг асосий сабаби, Иордания разведка хизмати – General Intelligence Directorate (GID) – Яқин Шарқдаги Исломий гуруҳларнинг ички ва ташқи фаолиятини очиб беришда энг самарали тизимлардан бири ҳисобланади. GID Америка ва Британия разведкалари билан яқин алоқада, бошқача айтганда, Американинг минтақадаги “кўзи ва қулоғи”дир. WikiLeaks’даги ҳужжатларда МРБ Иорданияни “Яқин Шарқдаги энг ишончли ҳамкор” деб атаган. Подшоҳнинг шахсан ўзи ҳам Лондонда ҳарбий таълим олган, Британия махсус хизматларига яқин шахс сифатида танилган. Washington Institute таҳлилчиси Чарльз Листер шундай дейди: “Иордания разведка хизмати 2001 йилдан бери АҚШ ва Британия учун Яқин Шарқдаги энг ишончли маълумот манбаи бўлиб келган. Улар радикал гуруҳлар тармоқларини фош қилишда катта тажрибага эга. Агар бу билимлар Марказий Осиёга ҳам кўчирилса, бу Ғарб учун стратегик ғалаба бўлади”. Шу нуқтаи назардан, демак, Абдуллоҳ II ташрифига Ўзбекистон ва Иордания режимларининг сиёсий Исломга нисбатан умумий позицияси фонида хавфсизлик соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликнинг бошланиши сифатида қаралиши мумкин. Бундан ташқари, Американинг “Иброҳим келишувлари” орқали араб ҳукуматларини яҳудий вужуди билан алоқаларни нормаллаштириш жараёнида Абдуллоҳ II “саҳна ортидаги асосий ўйинчи”лардан бири ҳисобланади. Шунга кўра, Иордания Подшоҳининг Тошкентга ташрифи – Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонни “Иброҳим келишувлари” доирасидаги дипломатик архитектурага қўшиш уриниши бўлиши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Хулоса шуки, бу икки режим ҳукмдорларининг ош-қатиқ бўлиши халқимиз учун асло яхшилик келтирмайди. Аксинча, Ғарбнинг қадам қўйиш жойига айланган Самарқанд шаҳридаги учрашув ортидан АҚШ ва Британия Марказий Осиёда “ишончли хавфсизлик канали”ни очиш, ўзбек ҳукуматини ўзининг сиёсий Исломга қарши кураш архитектурасига қўшиш ва Тошкент билан мулоқот майдонини кенгайтиришга ҳаракат қилаётганини кўрсатади.

Хабар (president.uz 27.08.2025й): 27 август куни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллиги муносабати билан турли соҳалар вакилларини фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан мукофотлаш маросими бўлди.

Изоҳ: Ўзбекистоннинг 34 йиллик “мустақил”лик тарихи чуқур таҳлил қилинса, ҳақиқий мустақиллик ҳануз орзу сифатида қолгани яққол кўринади. Совет давлати қулаганидан кейин Ўзбекистон расман мустақил давлат сифатида эълон қилинди, бироқ у Россиянинг иқтисодий ва сиёсий исканжасидан қутула олмади. Москва юртимизнинг асосий савдо йўналишлари, иқтисодиёти, меҳнат бозори ва хавфсизлик соҳасида ўз таъсирини сақлаб қолди. Бироқ Украинадаги уруш фонида вазият янада мураккаблашди. Ғарб давлатлари ва Хитой ҳам Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистонда нуфузини ёйиш учун қадамларини тезлатди. Шу боис, Ўзбекистон ва бутун МО минтақаси бугунги кунда катта геосиёсий кураш майдонига айланган. Бир тарафдан Россия, иккинчи тарафдан Америка ва Ғарб, бошқа тарафдан Хитойнинг босими кучаймоқда. Ўзбекистон эса социалистик мафкура қолдиқлари таъсиридан ҳалигача чиқа олгани йўқ. Жумладан, 34 йил ичида мамлакатда тўлиқ қувватда ишлайдиган оғир ва енгил саноат йўлга қўйилмади. Барча соҳалар чет эл сармояси ва қарзларга қарам, экспорт ҳам асосан хомашёдан иборат. Ишсизлик муаммоси йилдан-йилга кучайиб, миллионлаб юртдошларимиз меҳнат муҳожири сифатида чет элга чиқишга мажбур бўлмоқда… Энг асосийси, мустақил бўлишнинг ҳақиқий гарови бўлган Ислом ички ва ташқи сиёсатда татбиқ қилинмади. Ўзи аслида барча муаммоларнинг илдизи шунга бориб тақалади. Исломий юртлар Ислом мафкураси асосида ўзаро бирлашиб, қудратли ва азиз бўлишдан маҳрумликларининг ягона сабаби ҳам мана шудир. Шу сабабли сохта мустақиллик кучимизни қирқиб, бизни йирик давлатлар учун осон ўлжага айлантириб қўйган. Агар кимки мусулмонлар алоҳида миллий давлатчаларга бўлиниб олган ҳолда мустақил сиёсат юрита олади ва тараққиётга эришади деб ўйласа, демак, у жуда содда ва саёз фикрловчи одамдир. Буни ҳозирги воқелик яққол тасдиқлаб турибди. Юртимиз мусулмонлари мустақил сиёсат юргизишнинг нақадар муҳим эканлиги ва у фақатгина Исломий бошқарув билан амалга ошишини тушуниб етишлари лозим.

Хабар (president.uz 27.08.2025й): Шавкат Мирзиёев 27 август куни расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Япония ташқи ишлар вазири Такэси Ивая бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Изоҳ: Учрашувда Ўзбекистон-Япония стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Сиёсий мулоқотни чуқурлаштириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг аниқ лойиҳаларини илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди. Халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар, шу жумладан “Марказий Осиё + Япония” форматидаги бўлажак саммитни ўтказиш юзасидан ҳам фикр алмашилди. Япония билан мулоқот ортида геосиёсий омиллар ҳам ётибди. Маълумки, Япония сателлит давлат бўлиб, ташқи сиёсатда асосан Америка орбитасида ҳаракат қилади. Демак, Токионинг Марказий Осиёда фаоллашуви Вашингтоннинг минтақавий манфаатлари билан уйғунлашган ҳолда кечади. Америка бу орқали кўпроқ Россия ва Хитой таъсирини камайтиришга интилади. Чунки Япония технологик ва иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлат. Шу нуқтаи назардан қарасак, Америка Японияни ҳам Хитойнинг Ўзбекистонда сармоя ва технологик жиҳатдан устунлик қилишига қарши қўйишни хоҳлайди. Шунингдек, Япониянинг Россия билан совуқ муносабатлари ҳам Ўзбекистонга Кремл таъсирини камайтиришга хизмат қилиши мумкин. Афсуски, бундай ташрифлар ортида фақат катта давлатлар манфаати кўзланмоқда. Натижада юртимиз иқтисоди ўнгланмаяпти,  халқимиз турмуш даражаси пастлигича қолмоқда. Иқтисодиётимиз ташқи сармоя ва қарзларга чуқур боғланиб қоляпти, технологияга қарамлиги ортяпти, халқимиз эса арзон қора ишчи кучи бўлишдан нарига ўтмаяпти. Чунки ҳозирги “ислоҳот”лар саноатлашган давлат бўлишга эмас, балки юртимиз арзон хомашё базаси ҳолида қолишига қаратиляпти. Хуллас, Япония билан “стратегик мулоқот” ортида ҳам барқарор мустақил сиёсат эмас, ташқи кучларнинг минтақамиз устидаги геосиёсий кураши кўзга ташланмоқда холос!

Хабар (kun.uz 27.08.2025й): Тошкентда Европа Иттифоқи маблағлари асосида амалга оширилаётган Protect лойиҳаси доирасида мамлакатдаги илк Мигрантлар ресурс маркази (MРМ) очилди. Лойиҳа Ўзбекистон Миграция агентлиги ва Халқаро миграция сиёсатини ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Изоҳ: Хабарга кўра, марказнинг асосий вазифалари: хавфсиз ва қонуний миграция ҳақида маслаҳат бериш; ноқонуний миграция, одам савдоси ва муҳофазасизлик таҳдидлари бўйича аҳолини хабардор қилиш; мигрантлар ва уларнинг оилалари учун қайтиш ва реинтеграцияда кўмак бериш. Ушбу марказ Марказий Осиёдаги 14 та тармоқдаги МРМлар орасида энг янги ташкил қилинганидир. Бир қарашда, бу каби марказлар аҳолини муҳофаза қилишдек бўлиб кўринади. Аммо унинг ортида Европа Иттифоқининг аниқ геосиёсий манфаатлари ётибди. Европа ўз ҳудудига ноқонуний миграция оқимини чеклашни мақсад қилади, чунки Марказий Осиёдан чиқиб кетаётган ишчи кучи кўпинча турли йўллар орқали ЕИга етиб боради. Шу боис, бундай марказлар аввало Европа хавфсизлиги учун – мигрантларни йўлга чиқишиданоқ назорат қилиш, уларни “қонуний каналлар”га йўналтириш ва эҳтимолий ноқонуний ҳаракатларни кесиш учун ишлайди. Демак, ЕИ ўз миграция сиёсатини ташқи периметрга – бизга кўчирмоқда. Бу Европа давлатларининг ички муаммоларини Марказий Осиё ҳисобидан ҳал қилиш усулидир. Аҳоли учун эса манфаат шубҳали. Чунки ишсизлик, саноатнинг ривожланмагани ва меҳнат муҳожирлиги муаммоси ҳали ҳам ечим топгани йўқ. Одамлар барибир чет элга чиқишга мажбур. Европа эса уларни ўз эҳтиёжига мослаб йўналтиришга уринади. Бироқ яна бир жиҳат шуки, бу марказлар Ўзбекистоннинг меҳнат миграциясидаги Россияга қарамлигини бирмунча пасайтириши мумкин. Аммо бу орқали Ўзбекистон ЕИнинг ташқи сиёсий орбитасига яқинлашиб боради. Яъни бир мустамлакачининг қопқонидан чиқиб, бошқасининг тузоғига илинади. Хуллас, Тошкентдаги марказ халқимиз манфаати учун эмас, балки ЕИ муҳофаза ва назорат стратегиясининг бир бўлагидир. Агар ҳукумат чинакамига халққа ғамхўр бўлса, юртимизда сифатли иш ўринларини яратиш учун ҳаракат қилган бўларди.

Хабар (kun.uz 28.08.2025й): 2025 йил январ-июл ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 44,4 млрд долларни ташкил этди.

Изоҳ: Статистика қўмитаси ҳисоботида келтирилишича, экспорт ҳажми 20,1 млрд доллар (+34,8 фоиз), импорт ҳажми эса 24,3 млрд доллар (+9,9 фоиз) бўлган. Ташқи савдо салбий салдоси эса 4,2 млрд долларгача қисқарган. Ўтган йилги кўрсаткич 7,2 млрд доллар бўлган. Бироқ бундай қисқариш кўпроқ олтин сотуви билан боғлиқ. Чунки 2024 йилга нисбатан жорий йил ҳисобот даврида 7,6 млрд долларлик олтин сотилган бўлиб, 81%га ортган. Умуман олганда, экспортнинг салмоқли қисми хомашёга боғлиқлигича қоляпти. Жумладан, биргина олтин экспорти умумий экспорт ҳажмининг 37,7%ини ташкил қилган. Импортда ҳам шунга ўхшаш ачинарли манзарани кўриш мумкин. Импорт таркибида энг катта улуш машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари (33,3%), саноат товарлари (16%) ҳамда кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар (12,8%) ҳисобига тўғри келган. Булар умумий импорт ҳажмининг 62%ига тўғри келган. Шунингдек, газ, нефт ва нефт маҳсулотлари, жумладан, бензин импорти ҳам миллиардлаган долларни ташкил қилган. Булардан кўриниб турибдики, Ўзбекистон ўзининг оғир саноатига эга бўлмагани, шунингдек, ҳозирги ишлаб чиқариш қувватларининг ҳам етарли эмаслиги, балки қатор муҳим соҳаларда ишлаб чиқариш қасддан сусайтирилаётгани сабабли юртимиз иқтисодининг четга қарамлиги ортиб боряпти. Юртимиз ҳамон хомашё базаси ва истеъмолчи давлат мақомидан юқорига кўтарила олмаяпти. Гарчи ўзбек ҳукумати, жумладан, Мирзиёев “оламшумул ислоҳотлар” ўтказилаётгани билан мақтанаётган бўлса-да, асл воқелик булар шунчаки баландпарвоз гаплар эканини кўрсатмоқда. Аслида, юртимиз улкан иқтисодий имкониятларга эга, бироқ ҳукуматнинг ёмон бошқаруви ҳамда татбиқ қилинаётган капиталистик тузум ва унинг иқтисодий низоми яроқсиз эканлиги сабабли бу имкониятлар зое қилинмоқда. Таъкидлаш лозимки, Ислом тузуми татбиқ қилинсагина юртимиздаги барча имкониятлардан максимал даражада фойдаланиш учун кенг йўл очилади. Хусусан, оғир саноатга эга бўламиз ва ташқи қарамликнинг ҳар қандай туридан холос бўлишга эришамиз. Миллионлаган реал ва сифатли иш ўринлари яратилади ва халқимиз четга қора ишчи бўлиб чиқиш балосидан халос бўлади… Хуллас, Ислом бизнинг ягона нажот йўлимиздир, азизлик ва саодатимиздир! 

Хабар (president.uz 28.08.2025й): Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 август куни мамлакатимизда амалий ташриф билан бўлиб турган Америка Қўшма Штатлари Президентининг глобал шерикликлар бўйича махсус вакили Паоло Замполлини қабул қилди.

Изоҳ: Замполли Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан ҳам самарали музокаралар ўтказгани хабар қилинди. Учрашув чоғида томонлар таълим, маданият, инновациялар ва бизнес соҳаларидаги қатор ҳамкорлик имкониятлари ҳамда минтақавий ва глобал аҳамиятга молик масалаларни муҳокама қилдилар. Маълумот учун, махсус вакил Замполли АҚШ президенти Трампнинг Американинг бошқа давлатлар билан глобал ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича дастурий ғояларини илгари суради. Унинг асосий вазифаси – Америка ютуқларини тарғиб қилиш, Қўшма Штатларнинг дунёда етакчилик қобилиятини намойиш этиш ва дипломатик алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат. У, шунингдек, АҚШ элчиси Жонатан Хеник билан бирга пойтахтда Америка қадриятлари ва таълим имкониятларини тарғиб қилувчи “American Corner Tashkent” марказининг очилиш маросимида иштирок этади. Ўзбекистон мустақиллик куни тантаналарида махсус вакил Замполлининг иштирок этиши кутилмоқда. АҚШ элчиси Хеник ташрифни қайд этиб шундай деди: “Бу йил Тошкентда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Мустақиллиги байрамида Америка Қўшма Штатларининг энг юқори даражадаги вакили иштирок этишидан мамнунмиз”. Президент Трампнинг энг яқин одамларидан бири бўлмиш махсус вакил Замполлининг айнан Ўзбекистондаги мустақиллик байрами тантаналари арафасида амалга оширган ташрифи алоҳида ажралиб турувчи воқеа бўлди. Бу билан Америка Марказий Осиёдаги бошқа ўйинчилар – Россия, Хитой ва ЕИга Ўзбекистон унинг учун қандай аҳамиятга эга эканлигини ва ушбу минтақада нуфузини ёйишда жиддийлигини кўрсатиб қўймоқчи бўляпти. Шунингдек, Америка тарафидан бундай эътибор, айниқса, минтақадаги бошқа режимлар орасида Ўзбекистон учун катта обрў ҳисобланади. Минг афсуски, ўзбек режими анави яҳудий вужудини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаётган, мусулмонларнинг биринчи рақамли душмани бўлмиш америкаликларга қўлини кўксига қўйиб ҳурмат кўрсатмоқда ва улкан жавобгарликни бўйнига олмоқда. Аллоҳ таоло айтади:

قَٰتَلَهُمُ ٱللَّهُۖ أَنَّىٰ يُؤۡفَكُونَ

– “Аллоҳ уларни ҳалок қилсин! Қандай йўлдан озмоқдалар-а!” (Мунафиқун:4)

 

Форуқ

31.08.2025й

0
0

Related posts:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили
TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Онгли холис кишиларнинг сиёсий бўлмасликка ҳақлари йўқ

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Мусулмон армиялари яҳудий вужудини йўқ қилишга қодир

  • МАТБУОТ БАЁНОТИЯНГИЛИКЛАР

    Ҳижрий 1446 йилнинг муборак рамазон ҳилолини кузатиш натижаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 04.05.2026

    Ливан ва яҳудий вужуди ўртасидаги хоинона музокаралар

  • 04.05.2026

    АҚШ ва Индонезия ўртасидаги асосий мудофаа ҳамкорлиги

  • 03.05.2026

    Ғарбнинг иқтисодий мустамлакачилик дастури: IFCнинг “тараққиёт” ниқоби остидаги найранглари

  • 02.05.2026

    Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

  • 02.05.2026

    Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022
    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH TARJIMA QILINMOQDA?

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

  • htadmin
    on
    25.10.2021
    Amin Ya Robbal a'lamin!

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

  • Abdullah Mamarakhimov
    on
    23.10.2021
    Мен ва яқинларим сайловга қатнашиш харом деган тушинчадамиз. Бизни районда Абдусаттор акам 2-мартаба депутат бўлган эди. Сайловга 3-мартаба хам номзотини ...

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • КЎП ЎҚИЛГАНЛАР

  • ШАРҲЛАР

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Халифалик давлатини тилларингизга жойлаган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!

  • Yunus
    on
    04.07.2023

    Ғарбнинг фисқ-фасод омили бўлмиш лойиҳаларини амалга оширишда Халқаро меҳнат ташкилотининг роли

  • ALIMJON
    on
    01.02.2022

    Насроний ва кофирларни байрамлари билан табриклаш тўғрисидаги саволга жавоб

    SAVOL JAVOBLAR NEGA KECH ...
  • htadmin
    on
    25.10.2021

    Республика президентлиги сайловлари ҳукми

    Amin Ya Robbal a'lamin!

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/