| Hizb-Uzbekiston.info

Top Menu

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

Main Menu

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ
  • АЛ-ВАЪЙ ЖУРНАЛИ
  • ЗИНДОН ХОТИРАЛАРИ
  • ХОС МАВЗУЛАР
  • БИРОДАРЛАР ҚИССАЛАРИ
  • МАҚОЛАЛАР
  • ШАҲИДЛАР
  • ШЕЪРЛАР

logo

| Hizb-Uzbekiston.info

  • БОШ САҲИФА
  • ЯНГИЛИКЛАР
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      13.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      06.06.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      30.05.2026
      0
    • Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

      26.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      23.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      16.05.2026
      0
    • Барча ОАВ ва ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат

      10.05.2026
      0
    • Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

      09.05.2026
      0
    • Биродаримиз Рустам Носировнинг вафотлари муносабати билан таъзия

      02.05.2026
      0
    • ХАБАР ВА ИЗОҲ
  • ҲИЗБ УТ-ТАҲРИР
    • “Сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни, юртингизга) ...

      23.03.2025
      0
    • Усули фиқҳ бўйича олим Ато ибн Халил Абу Рашта: Ҳизбнинг ҳозирги амири

      07.12.2016
      0
    • Шайх Абдул Қаддим Заллум: Ҳизб қиёдатида ўз ўтмишдошининг энг яхши ўринбосари

      07.12.2016
      0
    • Тақийюддин Набаҳоний… Асосчи шайх

      07.12.2016
      0
    • Ҳизб ут-Таҳрир
    • ҲИЗБ АМИРЛАРИ
    • МАТБУОТ БАЁНОТИ
    • ВАРАҚАЛАР
    • ХАЛИФАЛИК ДАВЛАТИ ДУСТУРИ ЛОЙИҲАСИ
  • ҲИЗБ АМИРИ
    • АМИР САҲИФАСИ
    • АМИР МУРОЖААТЛАРИ
    • САВОЛ-ЖАВОБЛАР
      • Сиёсий
      • Фиқҳий
      • Фикрий
      • Иқтисодий
    • АМИР КИТОБЛАРИ
  • САҚОФИЙ БЎЛИМ
    • Халифалик Давлатида моллар

      10.03.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      20.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.02.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      15.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.01.2023
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      28.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      12.12.2022
      0
    • Халифалик Давлатида моллар

      06.12.2022
      0
  • КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНГАН КИТОБЛАР
    • ТАБАННИЙ ҚИЛИНМАГАН КИТОБЛАР
  • БИЗ БИЛАН АЛОҚА
  • Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

  • РОШИД ХАЛИФА: БИЗГА ЕТИШМАЁТГАН ЯГОНА КУЧ

  • Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриши унинг чуқур энергетик муаммоларини ҳал қилиб берадими?

  • Иқтисодий форум давомида Украинанинг Россияга ҳужумлари

ЯНГИЛИКЛАР
Home›ЯНГИЛИКЛАР›Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

By htadmin
01.01.2024
0
Share:

Ҳафталик муҳим воқеалар таҳлили

بسم الله الرحمن الرحيم

﴿أَفَحُكْمَ الْجَاهِلِيَّةِ يَبْغُونَ وَمَنْ أَحْسَنُ مِنَ اللهِ حُكْمًا لِقَوْمٍ يُوقِنُونَ﴾

“Динсизлик ҳукмрон бўлишини истайдиларми?! Имонлари комил бўлган қавм учун Аллоҳдан ҳам гўзалроқ ҳукм қилгувчи ким бор?!”

Хабар (kun.uz 25.12.2023й): Сенат раиси Танзила Норбоева Kun.uz мухбирининг саволига жавобан Қашқадарёда мактаб қизларининг унаштируви билан боғлиқ ҳолатларга муносабат билдириб, бу урф-одат масаласи эканини, уни жавобгарликка тортиш эмас, ота-оналар билан ишлаш орқали тартибга солиш керак, деб ҳисоблашини айтди.

Изоҳ: Ижтимоий тармоқлар орқали 19 декабр куни Қашқадарёда 7-синф ўқувчиси унаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ажабланарлиси шуки, қанчадан-қанча катта муаммоларни ҳал қилишни пайсалга соладиган ҳукумат расмийлари айнан шунга келганда жуда тез реакция билдиришди ва воқеа жойига бориб ўрганиш ўтказишди. Аниқланишича, қизнинг ота-онаси видеодаги ҳолат аслида фарзандининг туғилган куни муносабати билан ташкиллаштирилган маросим эканини билдирган. Орадан бир кун ўтиб, ижтимоий тармоқларда Косондаги мактабнинг 8-синф ўқувчиларидан 9 нафари аллақачон оилали бўлгани, мактаб директори ҳам ёш қизни келин қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шундан сўнг, бола ҳуқуқлари бўйича вакил – Болалар омбудсмани Сурайё Рахмонова 22-23 декабр кунлари Косон, Касби ва Кўкдала туманларида бўлиб қайтган. Хабарларга кўра, унинг иштирокида ўтказилган йиғилишларда бугунги долзарб ва оғриқли масала – эрта никоҳ ҳолатлари олдини олиш ва бу борада масъуллар олдида турган муҳим вазифалар муҳокама этилган. Бу ҳолатларга йўл қўйган ота-оналар Маъмурий ва Жиноят кодекслари билан белгиланган жавобгарликка тортилиши эслатилган. Шуниси қизиқки, биров ҳалол йўл – шаръий никоҳ орқали турмушга чиқса, бу – оғриқли масала бўлармишу, аммо ёшларнинг орасида ҳали турмуш қурмасдан ҳомиладор бўлиб қолаётганлар учраётгани ва жамиятда зино аталмиш фаҳшнинг тобора кенг тарқалаётгани эса, гўё нормал ҳолат эмиш! Чунки Ғарбнинг садақасидан муттаҳам бўлган бу манфаатпараст расмийлар мактаб давридаёқ ҳомиладор бўлиб, оиласи ва қариндош-уруғлари ор-номусига ювилмас доғ тушираётганлар масаласини кун тартибига қўяётганларини ҳеч ҳам кузатмадик. Улар Аллоҳ ҳалол қилган никоҳга ёпишганлари ёпишган, ҳолбуки, халқимиз никоҳга жуда катта эътибор қаратади ва бусиз оила қуришни тасаввур ҳам қилолмайди. Диёримиз халқлари ҳамиша Ислом билан ҳаёт кечириб келган ва барча муаммоларни, айниқса ижтимоий масалаларни фақат шаръий ҳукмлар асосида ҳал қилишган. Жумладан, Пайғамбаримиз ﷺ айтганларидек, қизларни вояга етиши билан турмушга берилган. Ва у даврларда анави омбудсман ёки сенат раиси – хуллас бугунги расмийлар кўтар-кўтар қилаётган нарсалар ҳеч қачон муаммо саналмаган. Ҳақиқий муаммолар ана шу Ислом аҳкомлари инсонлар ҳаётидан узоқлаштирилган пайтлардан бошланди. Қолаверса, бугун пайдо бўлиб қолган “эрта никоҳ” тушунчаси аслида бузуқ демократик нуқтаи назардан келиб чиққан бўлиб, қизларни эрта турмушга бериш ёмон оқибатларга олиб келади, деган фикр Ислом асослари билан ҳеч қандай алоқага эга эмас. Бироқ юқорида таъкидлаганимиздек, қизларни турмушга беришни кечиктириш ёшларни зинога, фаҳшга етаклаётганига кўз юмиляпти, чунки зинокорлик демократик тузумда ҳеч қандай жиноят ёки айб ҳисобланмайди. Бундан ташқари, қайси ёшда никоҳ қуришни белгилаш қандайдир “мутахассислар”, яъни инсон ақлидан олинадиган нарса эмас, балки бандалари табиати-фитратини энг яхши билгувчи Яратган Аллоҳнинг ҳаққидир. Шунинг учун, қизларини никоҳ орқали ёруғ юз билан турмушга узатаётган мусулмонлар ўзларини бу ишлари туфайли ҳеч ҳам айбдор ҳис қилмасликлари ва бундай ажнабий Ғарб қонунларининг ҳаётимизга татбиқ қилинишига қарши туриб, бузуқлик илдизи бўлмиш демократияни ҳаётимиздан улоқтириб ташлаш тарафдори бўлишлари лозим!

Хабар (ombudsman.uz 27.12.2023й): Тўлов қобилиятига эга бўлмаган ота-она ўрнига таълим харажатларини қоплаётган фарзандларга ҳам солиқ имтиёзини қўллаш таклиф қилиняпти. Омбудсман таълим харажатларини қоплаётган бошқа фарзандлар, яъни опа, сингил, ака, укасининг ўқишига ёрдам бераётган ака-ука ва опа-сингилларга нисбатан ҳам солиқ имтиёзи қўллашни таклиф этди.

Изоҳ: Маълумки, ўз ойликларидан фарзандларининг тўлов контрактларини тўлаб бераётган ота-оналарга давлат тарафидан 12 фоизлик даромад солиғини қайтариб олиш имтиёзи берилди. Бироқ ота-оналарнинг омбудсманга юбораётган мурожаатларида тўловларни уларнинг бошқа фарзандлари тўлаётгани аниқланмоқда ва бундай ҳолларда ушбу солиқ имтиёзи қўлланмайди. Шулардан келиб чиқиб, омбудсман солиқ имтиёзини ўшаларга ҳам қўллашни таклиф қилмоқда. Шундоқ ҳам кўпчилиги иқтисодий танг аҳволда яшаётган халқ учун таълимга пул сарфлаш ортиқча юк бўляпти. Халқимиз илмга чанқоқ бўлганидан, қанчалик оғир бўлмасин, бор-будини бериб бўлса ҳам, фарзандларини ўқимишли қилишга эътибор қаратаётгани таҳсинга сазовор. Аслида, таълимни бепул қилиб бериш халқ учун катта енгиллик бўларди, лекин моддий фойдага асосланган капиталистик демократия тузумида ҳаётнинг барча соҳалари манфаат билан ўлчанади. Таълим соҳасида ҳам шундай, гарчи бунга “ёшларнинг илмли бўлишига қаратилаётган эътибор”, “таълим соҳасини янада ривожлантириш” деган жозибадор иборалар билан тўн кийгизилаётган бўлса ҳам. Бу билан давлат ёшларни илмсиз қиляпти, демоқчи эмасмиз. Балки давлат асосланаётган тузум ва ундан келиб чиққан таълим соҳасига оид ечимнинг хатолигини таъкидламоқчимиз. Чунки бу диёр – Бухорий, Термизий, Хоразмий, Ибн Сино,  Беруний ва бошқа юзлаб дунёга устозлик қилган олимлар етишиб чиққан юртдир. Инсониятни юксалишига улкан ҳисса қўшган бу олимларни тарбиялаб етиштирган тузум эса – Ислом эди. Яқинда тикланажак Халифалик давлати ҳам, худди аввалда бўлганидек, таълимга юқори даражада эътибор қаратади. Жумладан, Халифалик давлати конституциясининг “Таълим сиёсати” бобида шундай дейилади:

173-модда. Ҳаётда инсон учун зарур бўлган таълимни бошланғич босқичида ҳам, кейинги босқичларда ҳам ҳар бир эркак ва аёлга мукаммал қилиб бериш давлатнинг бурчидир. Бунинг учун ҳеч кимдан ҳақ олинмайди. Олий таълим ҳам мумкин қадар юқори даражада ҳамма учун қулай ва бепул қилиб берилади.

Ушбу илоҳий низом ҳаётга татбиқ қилиниши натижасида диёримиз яна қайта етук олимлар, ихтирочилар ва мутахассислар заминига айланади, инша Аллоҳ. 

Хабар (gazeta.uz 29.12.2023й): Ўзбекистонда 2024 йилдан юк кўтариш қуввати 10 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари ва тиркамаларига йўлдан фойдаланганлик учун йиғим жорий этилади. Маблағлар автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармасига йўналтирилади.

Изоҳ: Хабарнинг давомида айтилишича, аввалига юк кўтариш қуввати 10 тоннадан ортиқ бўлган юк автомобиллари учун БҲМнинг беш баравари миқдорида (1,65 миллион сўм) йўл солиғи жорий этилиши белгиланганди. Бироқ Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги муҳокамалар чоғида, депутат Мухторжон Ҳожиматов 15 тонна юк олиб кетаётган ҳам, 60 тонна юк ташиётган ҳам бир хил миқдорда тўлов амалга ошириши нотўғри эканини айтиб эътироз билдирган. Шунинг учун ставкаларни юк машинасининг юк кўтариш қобилиятига қараб турли тоифаларга ажратишни таклиф қилган. Албатта, бундай халқни тунашга ҳизмат қиладиган янги солиқларни жорий қилиш борасидаги таклифлар ҳеч қачон рад этилмай қабул қилинади. Табиийки, бу таклиф ҳам инобатга олиниб, юк кўтариш қуввати 10 тоннадан 25 тоннагача бўлган юк автотранспорт воситалари ва тиркамалари учун йиғим БҲМнинг 5 баравари (1,7 миллион сўм), 25 дан 35 тоннагача БҲМнинг 8 баравари (2,72 миллион сўм), 35 тонна ва ундан юқорисига БҲМнинг 10 баравари (3,4 миллион сўм) миқдорида бўладиган бўлди. Мана сизга ҳокимият халқники деган тузумнинг “халқпарварлиги”. Халққа қўшимча солиқ солишга келганда, муҳокамалар жуда қизғин бўлади-ю, аммо хусусий компаниялар учун табиий бойликларга оид имтиёзлар беришга қарши эътирозлар – гарчи улар кам сонли бўлса-да – умуман инобатга олинмай ҳалиги қонун тасдиқланиб кетаверади. Демак, ҳокимият халқники эмас, балки капиталист бойларники, десак айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Мавжуд тузумнинг капитализм, деб аталиши ҳам бежизга эмас. Бундай тузумда давлат ғамхўр ҳимоячи вазифасини бажариш ўрнига, аксинча халқни эзадиган солиқчи давлатга айланиб қолади. Аммо Исломда муаммолар рўкач қилиниб, халққа телба-тескари солиқлар солаверишга асло йўл қўйилмайди. Масалан, йўллар каби қулайликларга бўлган харажатлар Байтул-молдан қопланади. Бунинг учун Байтул-молда етарли маблағ бўлмаган тақдирдагина халқ оммасига эмас, балки бой-бадавлат мусулмонларга керакли маблағни йиғиб олиш учун солиқ солинади. Йўл қурилиши учун етарли маблағ йиғилиши биланоқ солиқ бекор қилинади. Зеро, мақсад солиқ солиш эмас, балки адолат ва яхшилик билан бошқаришдир. Албатта, бундай бошқарув Ислом қонунлари асосида сиёсат юритадиган Халифалик давлатидагина амалга оширилади.

Хабар (kun.uz 29.12.2023й): БМТнинг Барқарор ривожланиш ечимлари тармоғи (SDSN) ва халқаро экспертлар томонидан 2023 йилда эълон қилинган БРМ (SDG index) рейтингида Ўзбекистон 71,1 индекс билан 166 та мамлакат орасида 69 ўринни эгаллади. Бу натижа 2022 йилга нисбатан 8 поғонага ошган. 2022 йилда Ўзбекистон 69,9 индекс билан 77 ўринда қайд этилган эди. 

Изоҳ: Сўнгги йилларда Ўзбекистон ҳукуматининг шу каби халқаро рейтингларда юқори поғоналарга бўлган интилиши сезиларли даражада кучайди. Масалан, Ўзбекистон очиқ гендер маълумотлар индексида 69,7 балл тўплаб жаҳондаги энг яхши 20 та мамлакат орасидан жой олганлиги ҳақида хабар қилинди. Булар гўё Мирзиёев бошлиқ ҳукуматнинг эришган оламшумул ютуқлари сифатида эътироф этиляпти. Бироқ бундай рейтинглар, рақамлар ва статистикаларнинг ўсиши халқимиз реал ҳаётига қандай таъсир қиляпти, буларнинг ижобий таъсири борми, деган савол очиқлигича қоляпти. Бунга жавоб олиш учун ушбу рейтинглар ортида нима борлигини мулоҳаза қилиш лозим. Қисқача айтадиган бўлсак, Ғарб компаниялари ва халқаро молиявий ташкилотлар одатда бирор давлатга кредит ёки инвестиция кабиларни беришда ўша давлатларнинг турли халқаро рейтинглардаги ўрнини ҳам маълум даражада ҳисобга олади. Соддароқ қилиб айтганда, ушбу рейтинглар пул сўраётган ҳукуматларнинг Ғарб талабларини қанчалик даражада бажараётганларини кўрсатиб беради. Шунинг учун Мирзиёев бошлиқ ҳукумат ҳам инвестиция ва қарзларни жалб қилишни осонлаштириш учун мазкур рейтингларга диққат-эътиборини қаратяпти. Албатта, бундай рейтингпарастликнинг халқимизга ҳеч қандай фойдаси йўқ. Чунки халқаро рейтинглар демократик қадриятлар ҳисобланмиш эътиқод, шахс, мулк ва сўз эркинликлари асосида тузилади. Булар эса, табиийки, биз мусулмонларга асло тўғри келмайди. Нафақат тўғри келмайди, балки мусулмонларни Исломдан узоқлаштириб, Ғарб демократиясининг ботил ақидасидан келиб чиққан бузуқ дунёқараши, маданияти ва ҳаёт тарзининг янада кенг ёйилишига хизмат қилади. Юқоридаги хабарда келтирилган рейтингда гендер тенгликка эришиш бўйича алоҳида пунктнинг борлиги ҳам сўзимизнинг тасдиғидир. Зеро, гендер тенглик деган тушунча – худди демократия каби – ялтироқ қоғозга ўралган заҳриқотилнинг ўзгинасидир. Шунга кўра айтамизки, бу каби рейтинглар ўзбек ҳукумати учун Ғарбнинг ифлос пуллари ва ғаразли ёрдамларини қўлга киритишдаги бир воситадан бошқа нарса эмас.

Ҳизб ут-Таҳрир Ўзбекистон матбуот бўлими аъзоси Салоҳиддин

01.01.2024й

TagsҲафталик муҳим воқеалар таҳлили
0
Shares
  • 0
  • +
  • 0
  • 0
  • 0
  • 0

Leave a reply Отменить ответ

Этот сайт использует Akismet для борьбы со спамом. Узнайте, как обрабатываются ваши данные комментариев.

ЯНАДА ҚИЗИҚАРЛИ МАВЗУЛАР

  • МАҚОЛАЛАР

    Анқара–Тошкент ҳарбий яқинлашуви: ҳамкорлик ортидаги геосиёсий ҳисоб-китоблар

  • АР-РОЯ ГАЗЕТАСИ

    Яҳудий вужудининг Марокашдаги дипломатик ваколатхонасида юз берган ишлар Уммат билан бу босқинчи давлат ўртасидаги тинчлик ҳаргиз амалга ошмайдиган эртак эканини кўрсатди

  • МАҚОЛАЛАР

    Фикрий уйғониш юксалиш, буюклик учун асосдир

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

  • 16.06.2026

    Таназзулдаги империядан ҳануз паноҳ излаётган сиёсат

  • 15.06.2026

    ЕТИМ ҚОЛГАН АДОЛАТ ЁҲУД СОҲИБҚИРОН УММАТ!

  • 15.06.2026

    ЎЗ БОҒИНИНГ МЕВАСИГА ИНТИЗОР УММАТ…

  • 15.06.2026

    ЎЗГАРИШ — ЎЗАКДАН БОШЛАНСАГИНА АСЛДИР!

  • 15.06.2026

    ЕВРОПА: БОҒБОНЛИКДАН ҚУРБОНЛИККАЧА

КАМПАНИЯЛАР

Facebook

ИЗОҲЛАР

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026
    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ёритманг…[1]». Бундай машъум битимлар мусулмон армияларини […]

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] шундаки, Иордания қўшинига инглиз жосуси Глабб Пошо[1] қўмондонлик қилаётган эди. Бошқа араб раҳбарлари ва […]

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026
    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар куфр кучларини «дўст» тутишнинг оқибатларини — бу йўл дунёда хорлик, Охиратда эса ...

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026
    […] аёлу болаларни қутқариш учун жанг қилмаяпсизлар?![1]» деган амрига бўйсуниш учун уларда куч ҳам, имконият […]

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

  • burana.info - Burana.info burana
    on
    31.05.2026
    […] шиорларини улуғласа, демак, бу қалбидаги тақвосидан[1]» деган каломига содиқ қолган ҳолда, байрам шукуҳини […]

    1447 ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК ҚУРБОН ҲАЙИТИ ТАБРИГИ

logo

Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.

Алоқа учун манзилимиз

  • Beirut-Lebanon P.O.BOX 14-5010
  • 0096 113 07 59 4
  • ht.uzbekistan@gmail.com
  • Popular

  • Comments

  • Эр аёлига маҳрни бермай талоқ қилиши тўғрсидаги саволга жавоб

    By htadmin
    08.01.2017
  • Ҳизб ут-Таҳрир амири олим Ато ибн Халил Абу Роштанинг қурбон ҳайити табриги

    By htadmin
    22.08.2018
  • Андижон қатлиомига 12 йил бўлди!

    By htadmin
    12.05.2017
  • Эркак ва аёл ўртасидаги алоқаларни тартибга солиш

    By htadmin
    19.06.2017
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    09.06.2026

    ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?

    […] қилганларидек: «Мушриклар олови билан ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!

    […] шундаки, Иордания қўшинига ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    08.06.2026

    ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!

    […] Афсуски, ушбу ҳукмдорлар ...
  • burana.info - Burana.info burana
    on
    01.06.2026

    ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ

    […] аёлу болаларни қутқариш ...

    ИЖТИМОИ ТАРМОҚЛАРИМИЗ

    • Contact
    • About Us
    • Home
    http://hizb-uzbekiston.info/