Ҳақиқий ўзгариш фақатгина Уммат ақидасидан балқиб чиққан лойиҳа билан амалга ошади

Матбуот баёноти
Ҳақиқий ўзгариш фақатгина Уммат ақидасидан балқиб чиққан лойиҳа билан амалга ошади
Ким бундай лойиҳага эга?
Уммат рувайбиза ҳукмдорлар туфайли бир аср давомида хорлик, хўрлик, бўлиниш, парчаланиш ва йирик давлатларга қарамлик остида яшаб келди. Зеро, Уммат борасида на аҳдга ва на бурчга боқадиган бу ҳукмдорларнинг оёқлари ликиллаб қолган курсиларини сақлаб қолишдан ўзга ташвишлари йўқ. Улар куфр давлатларининг устимиздан ҳукмронлик қилишини, бойликларимизни талон-торож этишини кучайтириш учун уларнинг юртларимиздаги режаларни амалга оширишяпти. Шунингдек, уларга қарши чиққан, мухолиф бўлган ёки уларни ўзгартиришга уринган ҳар бир кишига қарши туриб, қамоққа ташлашди, уларни қийноқларга солиб, ҳурматларини оёқ-ости қилиб келишди, ҳатто ўлдириб юборишди. Башар Асад ва унинг жиноятчи режими ҳам ана шулар жумласидандир. Суриядаги сўнгги ҳодисалар унинг ўз халқига қарши даҳшатидан илонлар пўст ташлайдиган ва ҳар қандай соғлом табиат жирканадиган жиноятларни содир этганини фош этди.
Уммат ўзгаришни рўёбга чиқариш учун кўплаб инқилобларни амалга оширди. Аммо уларнинг бирортаси ҳам муваффақиятга эришмади. Куфр давлатлари бир қатор мусулмон юртларида аланга олган араб баҳори қўзғолонларини жиловлашга ва йўлидан буришга муваффақ бўлди. Мана, Шом қўзғолони Башар Асад ва унинг оиласидан қутулишга муваффақ бўлган бўлса-да, лекин табиий савол туғилади: Шом аҳли Асаднинг режимидан қутулдими? Ўзгаришни рўёбга чиқариш учун бирорта ҳақиқий лойиҳа ишлаб чиқдими?!
Эй мусулмонлар!
Ҳақиқий ўзгариш юртларингизда ўз ақидангиздан балқиб чиққан лойиҳа билан амалга ошади. Ушбу лойиҳа ёрдамида сиз Парвардигорингиз шариатини қоим қилиб, Унинг рисоласини одамларга етказасиз ва бу билан Аллоҳ Таолони рози қиласиз. Ушбу лойиҳа ёрдамида, шунингдек, ҳокимиятингиз ва бойликларингизни қайтариб олиб, жон ва номусларингизни асрайсиз ҳамда Халифалик ағдарилгандан бери йўқотган куч-қудратингиз ва қадр-қимматингизга эришасиз. Шу орқали босиб олинган юртларингизни озод этиб, душманларингизни қувиб чиқарасиз ва уларнинг ҳукмронлигига чек қўясиз. Ушбу лойиҳани ўз зиммасига олган ва амалга оширишга ҳаракат қилаётган кишиларда икки шарт топилиши лозим. Биринчиси, холислик. Яъни улар Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло, Унинг пайғамбари ﷺ ва Уммат учун холис бўлишлари, Аллоҳ Таолодан бошқа ҳеч кимни рози қилишга ҳаракат қилмасликлари, динини ва Умматини ўткинчи дунё матоси эвазига сотиб юбормасликлари лозим. Уларда топилиши керак бўлган иккинчи шарт эса сиёсий онгдир. Яъни улар йирик давлатларнинг режалари ва фитналарига тушиб қолишдан сақлайдиган сиёсий онгга эга бўлишлари, уларнинг сиёсий ҳийла ва ўйинларига алданиб қолмасликлари керак. Улар, шунингдек, қанчалик қийинчиликларга дуч келишмасин, уларга қарши қанча-қанча фитналарни уюштиришмасин, фақатгина Уммат ақидасидан балқиб чиққан лойиҳани татбиқ этишдан бошқасига ҳаргиз рози бўлмасликлари лозим.
Ҳизб ут-Таҳрир ўз аҳлини алдамайдиган етакчи бўлиб, сизнинг ақидангиздан балқиб чиққан Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифалик лойиҳаси фақат Ҳизб ут-Таҳрирда мавжуд. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло, Унинг Росули ﷺ ва Ислом Уммати учун холислик билан безанган Ҳизб ўз лойиҳасини татбиқ ва ижро ўрнига қўйиш учун жуда кўп қурбонликлар берди ва ҳамон қурбонлик беришда давом этмоқда. Ҳизб ут-Таҳрир йирик давлатларнинг ва уларнинг разведка хизматларининг тил бириктирувларини фош қиладиган сиёсий онгга эга бўлиб, уларнинг фитналарига алданмайди ва бутун дунё қарши турса ҳам, ўз лойиҳасининг кичик бир қисмидан ҳам воз кечмайди.
Ҳизб ут-Таҳрир лойиҳаси, шубҳасиз, Росулуллоҳ ﷺ башорат қилган Пайғамбарлик минҳожи асосидаги рошид Халифаликни барпо этиш лойиҳаси бўлиб, у бизнинг кўплаб веб-сайтларимизда батафсил ва қисмлари билан нашр қилинган. Ушбу лойиҳа конституция лойиҳасидан тортиб, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва таълим каби ҳаётнинг барча соҳаларини ўз ичига олади. Биз Умматни Ҳизб ут-Таҳрир лойиҳасини табанний қилишга, ўз етакчилигини ҳақиқий ўзгариш лойиҳасининг соҳиби бўлмиш Ҳизб ут-Таҳрирга топширишга чақирамиз.
Ҳизб ут-Таҳрирнинг марказий матбуот бўлими



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ