Эрдўган: Агар зарур бўлса, сурияликларга чегараларимизни очиб берамиз!!!

Роя газетаси:
Эрдўган: Агар зарур бўлса, сурияликларга чегараларимизни очиб берамиз!!!
Ўтган шанба куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўган «Агар зарурат бўлса» суриялик қочқинларга чегараларни очиб қўйишга Туркиянинг тайёр эканини билдирди. У Ҳалаб шаҳрининг бир қисмидан асосий таъминот йўли узиб қўйилгани сабабли Анқаранинг «хавф остида» эканини таъкидлади.
Россия ҳаво зарбалари кўмагида Сурия режими амалга ошираётган кенг кўламли ҳужумлардан қочиш учун аксари аёллар ва болалардан иборат минглаб сурияликлар ўтган жума кунидан бошлаб Ҳалаб шаҳридан Туркия чегаралари томон йўл олди.
Эрдўган Сенегалдан қайтаётганда, учоқда унга ҳамроҳлик қилган журналистларга бундай деб қўшича қилди: «Сурия режими Ҳалабнинг бир қисмини тўсиб қўйди… Туркия хавф остида қолмоқда».
У «Дарвозаларимизга қадар етиб келган бўлсалар – уларда бундан бошқа танлов йўқ албатта – агар зарур бўлса, биз биродарларимизнинг киришларига рухсат беришга мажбур бўламиз», дея сўзини давом эттирди.
Роя газетаси шарҳи:
Ажабланарлиси шуки, Эрдўған ўзининг бу баёнотларида Туркиянинг Сурия билан бўлган чегаралари суриялик қочқинлар олдида ҳалигача ёпиқлигини таъкидлаяпти. Ваҳоланки, бундан олдин ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли «Туркия суриялик қочқинлар олдида очиқ эшиклар сиёсатини давом эттиради… Уларни ўша ерда ёлғиз қолдиришимиз мумкин эмас. Чунки рус ҳаво ҳужумлари ҳали ҳам мактаблар, касалхоналар ва оддий фуқароларни нишонга олишда давом этмоқда», дея баёнот берган эди! Демак, Сурия аҳлининг чегарада тўпланиши Туркия ҳукмдорларини ноқулай аҳволга солиб қўйганлиги сабабли ҳам ташқи ишлар вазири мана шундай баёнот берган кўринади! Минглаб сурияликларнинг ҳамон ёпиқлигича қолаётган Туркия чегараларида тўпланишига, умуман олганда Сурияда содир бўлаётган ҳодисаларга нисбатан Туркия ҳукмдорлари тутган мана шундай шармандали позиция уларнинг мусулмонларга ва уларнинг масалаларига қанчалар даражада хиёнат қилганини кўрсатиб турибди.
Роя газетасининг 2016 йил 10 феврал чоршанба кунги 64-сонидан



Бу – Веб саҳифа Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон расмий сайтидир. Ҳизб ут - Таҳрир, вилоятлар, ахборот бўлимлари, расмий нотиқлар ва ахборот бўлимлари вакиллари томонидан чиқарилган нашрлар Ҳизб ут - Таҳрир раъй-қарашларини ифодалайди. Булардан бошқалари гарчи Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида нашр қилинсада ўз муаллифининг қарашларини билдиради. Бу – Ҳизб ут - Таҳрир Ўзбекистон сайтида чоп этилган нашрлардан иқтибос келтириш ва қайта нашр қилиш жоиз. Фақат бунда олиб ташламай ёки таъвил қилмай ёки ўзгартириш киритмай тўғри етказиш ва тўғри иқтибос келтириш шарт қилинади. Нақл қилинган ёки нашр қилинган нарсанинг манбаини ҳам айтиб ўтиш шарт.




ҚАРАМЛИК КИШАНИМИ ЁКИ ЕТАКЧИЛИК ШАМШИРИ?
НАКБАГА 78 ЙИЛ: ТАСЛИМИЯТ ЁКИ ХИЛОФАТ?!
ХИЛОФАТДАН БОШҚАСИ САРОБ!
ГЎДАКЛАР ФИҒОНИГА ТЎЛГАН ЯҲУД ЗИНДОНЛАРИ